Islom.shosh.uz | Расмий канали
1.85K subscribers
7.16K photos
2.39K videos
21 files
14.1K links
Шайхонтоҳур тумани "Мўйи Муборак Уккоша" жоме масжиди веб-сайтининг расмий канали

Telegram
https://t.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Facebookbagi manzilimiz:
https://www.facebook.com/ukkosha.shosh.uz/
Download Telegram
#Ҳадис

Ато ибн Абу Рабоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Сенга жаннат аҳлидан бўлган бир аёлни кўрсатайми?» дедилар. Мен: «Ҳа», дедим. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Мана бу қора хотин бўлиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келди ва: «Менинг тутқаноқ касалим бор. Ўша касалим келса, баданим очилиб қолади. Аллоҳдан (кетказишини сўраб) менга дуо қилинг», деди. Шунда у зот: «Агар сабр қилишни хоҳласанг, сенга жаннат бўлади. Бўлмаса, Аллоҳга дуо қиламан, шифо беради», дедилар. У аёл: «Сабр қиламан, лекин танам очилиб қолмаслиги хусусида Аллоҳга дуо қилинг», деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ҳаққига дуо қилдилар», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

Риёзус солиҳийн


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳадис

Абу Абдураҳмон Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен гўёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қараб тургандекман, у зот қуйидагича ҳикоя қилаётгандилар: «Пайғамбарлардан бирларини (уларга Аллоҳнинг дуо ва саломлари бўлсин) қавми уриб, қонга белаб қўйишди. У пайғамбар юзларидан қонни артиб, «Аллоҳим, қавмимни мағфират қилгин, чунки улар билмайдилар», деб айтардилар».

Муттафақун алайҳ.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳадис

Абу Саид ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирор мусулмон кишига заҳмат, беморлик, ташвиш, хафалик, азият, ғам етиб, ҳатто бир тикан санчилса ҳам, Аллоҳ унинг хатоларини ўша сабабли ўчиради», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳадис

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига кирсам, у зот иситмалаб ётган эканлар. Мен: «Эй Аллоҳнинг расули, сиз қаттиқ иситмалаяпсиз-а?» десам, у зот: «Ҳа, мен сизлардан икки киши иситмалагани каби иситма бўламан», дедилар. «Унда сизга икки ажр бўладими?» десам, у зот: «Ҳа шундай, шу сингари бирор мусулмонга азият етса, тиконми ёки ундан каттароғими, у билан Аллоҳ ёмонликларини ўчириб, гуноҳларини худди дарахт баргини тўкканидек унинг гуноҳлари тўкилади», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ кимга яхшиликни хоҳласа, уни бирор мусибатга мубтало қилади», дедилар.

Имом Бухорий ривоятлари.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳадис

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ҳунайн куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тақсимда баъзи кишиларни ортиқ кўрдилар. Ақраъ ибн Ҳобисга юзта туя бердилар. Уяйна ибн Ҳиснга ҳам шунча бердилар. Арабларнинг катталарига ҳам бердилар. Ўша куни тақсимда уларни ортиқ кўрдилар. Бир киши: «Аллоҳга қасамки, бу тақсимда адолат қилинмади, унда Аллоҳнинг розилиги ирода этилмади», деди. Шунда мен: «Аллоҳга қасамки, буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хабар қиламан», дедим. У зотнинг ҳузурларига келиб, хабарни айтдим. У зотнинг юзлари ўзгариб, қизилга ўхшаб кетди. Сўнгра у зот: «Аллоҳ ва Унинг Расули адолат қилмаса, ким адолат қилар экан? Сўнгра яна Аллоҳ Мусони раҳматига олсин, унга бундан ҳам кўп азият берилган ва у сабр қилган эди», дедилар». Мен эса қайтиб бундан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга гап ташимайман, дедим».

Муттафақун алайҳ.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳадис

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон Аллоҳ бир бандасига яхшиликни хоҳласа, азобини бу дунёдаёқ тезлатади. Қачон Аллоҳ бандасига ёмонликни хоҳласа, унинг гуноҳи сабабли жазосини ушлаб туради, Қиёмат бўлганда тўла-тўкис қилиб (жазосини) беради. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Улуғ мукофот катта нарса билан балоланганларга берилади. Аллоҳ таоло қачон бирор қавмни яхши кўрса, уларни балолантириб қўяди. Ким бунга рози бўлса, у учун розилик (ёзилади). Ким ғазаб қилса, унга ғазаб (ёзилади)», дедилар.

Имом Термизий ривоятлари. Ҳадис ҳасан, деган.

Риёзус солиҳийн


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Одамларни куч билан енгадиган киши кучли эмас, балки жаҳли чиққанида ғазабини боса оладиган киши ҳақиқий кучлидир», дедилар.
Муттафақун алайҳ.

Риёзус солиҳийн


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳадис

Сулаймон ибн Сурад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўтирган эдим, икки киши сўкишиб кетди. Бирининг юзи қизариб, бўйин томирлари шишиб кетди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен бир калимани биламан. Агар уни айтса, ундан мана бу топган нарсаси (ғазаби) кетади. Агар «Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм», яъни «Лаънати шайтондан Аллоҳнинг номи ила паноҳ тилайман», деса, ундан бу етган нарсалар кетади», дедилар. Саҳобалар у кишига: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам лаънати шайтондан Аллоҳ номи ила паноҳ тилагин, деб айтдилар», дейишди».

Муттафақун алайҳ.

Риёзус солиҳийн


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳадис

Муоз ибн Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимки бажаришга қодир бўла туриб, ғазабини ютса, Аллоҳ таоло Қиёмат куни бутун халойиқни бошига чақириб, шаҳло кўзли ҳурлардан хоҳлаганини олишга ихтиёр беради», дедилар.

Абу Довуд ва Термизийлар ривояти. Тирмизий ҳасан ҳадис, дедилар.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга «Менга васият қилинг», деганида, у зот: «Ғазаб қилма», дедилар. У киши (бу саволни) бир неча марта қайтарганида ҳам, у зот: «Ғазаб қилма», деб айтдилар.

Имом Бухорий ривоятлари.

Риёзус солиҳийн


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg