Islom.shosh.uz | Расмий канали
1.83K subscribers
7.22K photos
2.41K videos
21 files
14.2K links
Шайхонтоҳур тумани "Мўйи Муборак Уккоша" жоме масжиди веб-сайтининг расмий канали

Telegram
https://t.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Facebookbagi manzilimiz:
https://www.facebook.com/ukkosha.shosh.uz/
Download Telegram
#Мажолиси_Ҳакимул_умма

Замон мужаддиди ва қутби иршоднинг баъзи аломатлари

Мавлоно Саййид Муртазо Ҳасан Ҳазрат Таҳонавийга ҳамсабоқ дўст эди. Лекин Ҳазратнинг камолотларини назарда тутиб у кишининг ҳузурига мўътақидона (эътиқод ва муҳаббат билан) ҳозир бўлар эди. Баъзида мукаммал рамазонни Таҳонавийнинг хонақоҳларида ўткизар эди. Ҳозирги мажлисда ҳам у киши мавжуд эдилар. Бир савол бердилар: «Ҳазрат,биз сизни вақтнинг мужаддиди деб биламиз. Тавозу қилмасдан, ҳақиқатни айтингчи, бизнинг шу хаёлимиз дурустми ё дуруст эмасми?
Ҳазрат айтдиларки, мен ортиқча тавозу қилмайман, чунки ортиқча тавозуда бир турлик сохталар бўлади. Сиз айтган гапнинг эҳтимоли бор, лекин яқийний (қатъий аниқ) эмас.
Кейин айтдиларки, қутбил иршоднинг аломати шуки, унга мўътақид бўмаган (эътиқод қўймаган), балки эътироз қилган киши хос файзу баракотлардан маҳрум бўлиб қолади. Лекин ҳирмон (маҳрумлик) бўлгани билан хусрон (зиён) бўлмайди. Яъни нажот топиш унга боғлиқ эмас. Бироқ ботиний тараққиётлар унга насиб бўлмайди.


Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мажолиси_Ҳакимул_умма

Худонинг сақлаши

Айтдиларки, хилофат ҳаракатларида иштирок этмаганим учун кўпчилик одамлар менга мухолиф бўлиб қолдилар. Ўша замонларда катта уйимнинг олдида ҳамиша биттаси бўлмаса битта мажзуб ётар эди. Бири кетса, иккинчиси келар эди. Муҳофаза қилиш учун бу интизом билан Аллоҳ таолонинг Ўзи таъминлаган деб билар эдим.


Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мажолиси_Ҳакимул_умма

Анбиё алайҳимуссаломдан ҳеч қандай маъсият содир бўлмайди

Уларнинг баъзи Айтдиларки, Ҳазрат Ҳожи Имдодуллоҳ раҳматуллоҳи алайҳ айтар эдиларки, анбиё алайҳимуссаломдан ҳақиқатан олганда бирор маъсият содир бўлмайди. Уларнинг баъзи феъллари ва гапларини Қуръони кариймда исён ва бошқа лафзлар билан таъбир қилинган бўлса, фақатгина унинг сурати (кўриниши) жиҳатидан олиб айтилган, холос. Чунки суратда ўша афъоллар маъсиятга ҳамранг (рангдош) эди. Ҳақиқатда эса, ҳаммаси фақат тоат эди. Мажлисдагилардан бири: «Мавлоно Муҳаммад Қосимнинг таҳқиқлар ҳам шу. Бу гап «Қосумул улум» деган рисолада бостилган», деди.

Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мажолиси_Ҳакимул_умма

Каромат ва хавориқ (одатга хилоф иш)лар нима учун мутаахир (кейинги)ларда кўп бўлган?

Айтдиларки, Имоми Аҳмад раҳматуллоҳ алайҳдан биров: «Нима учун саҳобаи киромларда кароматлар жуда кам, кейинги авлиёуллоҳлардан эса жуда кўп содир бўлган? Бунинг сабаби нима?» деб сўради. У киши айтдиларки, саҳобаларнинг замонаси ва аввалги асрлар нубувват замонасига яқин бўлгани сабабли қалбларда динга нисбатан кучли салоҳият мавжуд бўлган. Далиллар ‒ барчаси уларнинг кўз ўнгиларида турган. Шунинг учун уларга ажойиботларни кўрсатишга зарурат бўлмаган. Кейинги даврларда эса иймонда заифлик кўпайгач, бунга зарурат пайдо бўлган.
Хожа Азизул Ҳасан Мажзуб ўша мажлисда ҳозир эди. У киши шундай савол берди: «Ҳазрат, ундай бўлгач, бугун каромат ва хавориқлар янада кўпроқ зоҳир бўлиши керак эмасми?». Ҳазрат айтдиларки, ҳар бир вақтнинг ҳикматлари турлича бўлади, бугун кароматларнинг камлигида қандайдир ҳикмат бўлса керак.
Улуғларнинг ёди анча давом этгач ўтириш тугади. Хожа Азизул Ҳасан айтдиларки, бу зотларни эслашда ҳам ажиб дилкашлик (дилни ўзига тортиш) борда. Ҳазрат айтдиларки, қанақа дилкашлик? Дил ўт олади. Менинг бутун жисмимда ҳарорат пайдо бўлади.
Дарҳақиқат, ўша пайтда ҳам Ҳазратнинг баданларидан тер оқиб турган эди.


Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мажолиси_Ҳакимул_умма

Муҳим бир таълим

Айтдиларки, иш қилиш билан йўл очилади. Олдин йўл очилсин, кейин олға қадам ташлайман, деб интизор бўлиб, кутиб турманг. Унинг мисоли икки четига дарахтлар экилган катта йўлга ўхшайди. Агар йўл бошида туриб қарасангиз, озгина масофадан кейин дарахтлар бир-бирга ёпишиб, йўл беркилиб қолгандек кўринади. Лекин юрган сарингиз сизга йўл очилиб кетаверади. Мавлоно Румий раҳимаҳуллоҳ хўб яхши айтганлар:

Гарчи рахна нест оламро падид,
Хира Юсуф вор мебояд давид.

Маъноси: Оламда бирор туйнук кўринмаса ҳам, Юсуф алайҳиссаломдек журъат билан югуриш керак.
Миср азизининг аёли барча эшикларни қаттиқ ёпиб, Юсуф алайҳиссаломни ёмон ишга даъват қилганида у киши: «Бўлар иш бўлди. Эшиклар ҳаммаси берк бўлса, қаерга ҳам қочардим», деб турмадилар. Балки қўлларидан келганича қочдилар. Аллоҳ таолога у зотнинг имконлари борича гуноҳдан сақланишга қилган ҳаракатлари мақбул бўлди ва Ўз фазли билан ёмон ишдан у кишини сақлаб қолди».


Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мажолиси_Ҳакимул_умма

Меърож ояти ҳақида бир таҳқиқ

Меърож кечасида бир сафар ерда – Масжиди Ҳаромдан Масжиди Ақсогача бўлган. Иккинчи сафар эса Масжиди Ақсодан осмонлар томонига бўлган. Қуръони кариймнинг «Асро биъабдиҳи лайлан, яни Бандасини кечасининг бир оз қисмида сайр қилдирди» оятида аввалги сафар зикр қилинган, осмоний сафар бу ўринда зикр қилинмаган. Сабаби, оятда «лайлан» (кечасида) деган қайд бор. Кечаси ва кундузи бу – ерга тегишли қарама-қарши икки нарсадир. Осмонларда офтобнинг чиқиб-ботишига алоқадор бўлмиш кечаси ва кундузи деган нарса йўқ. Шунинг учун исро ва лайл тақозоси билан, яъни «кечаси сайр қилдирди» деган гапдан келиб чиқиб, бу оятда фақат ердаги сафар зикр қилинган, деймиз. Осмоний сафар эса сураи «Ван нажм»даги «Ъинда сидротил мунтаҳо, яни Сидратул мунтаҳонинг олдида» деган оятда зикр қилинган.


Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мажолиси_Ҳакимул_умма

Ажмири шариф

Айтдиларки, Мавлоно Халил Аҳмад Саҳаранпурий билан бирга Аҳмадободга кетаётганимда Ажмири шарифга ҳозир бўлдик. Маънавий назар билан қараганда шоҳона даргоҳга ўхшаб кўринди. Ҳар эшик ва девори нурлар билан обод эканини кўрдим.


Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мажолиси_Ҳакимул_умма

Уламоларнинг ўзаро фикрдаги ихтилофлари

Мавлоно Абдулҳақ Хайрободий билан Мавлоно Абдулҳай Лакҳнавийнинг ораларида бир неча масалаларда илмий ихтилоф бўлган. Баъзи одамлар мавлоно Абдулҳайнинг олдида мавлоно Абдулҳақни ёмонлик билан зикр қилишганида уларга танбеҳ бериб туриб, гапиртирмай қўйганлар.


Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мажолиси_Ҳакимул_умма

Ҳазрат Шоҳ Валийюллоҳнинг гаплари

Ҳазрат Шоҳ Валийюллоҳ «Фуюз ул Ҳарамайн»да айтадиларки, бир неча нарсаларда Ҳазрат пайғамбар алайҳиссалоту вассалом мени табиатимга хилоф нарсаларга мажбур қилдилар. Бири шуки, менга табъий тарзда Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳуни бошқалардан афзал кўриш марғуб эди. Ҳазрат Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом икки шайх, яъни Абу Бакр, Умар розияллоҳу анҳумо у кишидан афзал кўришга мени мажбур қилдилар. Иккинчиси шуки, мен табиатан тақлиддан нафрат қилар эдим. Лекин Ҳазрат пайғамбар алайҳиссалом тўрт мазҳабдан чиқиб кетишдан мени маън қилдилар.


Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мажолиси_Ҳакимул_умма

Вақтдаги барака

Аллоҳ дўстларининг вақтлари баракали бўлади деган гап жуда машҳур, балки мушоҳад, яъни кўз билан ҳам кўрилгандир. Улар озгинагина вақтда жуда катта-катта ишларни қилиб юборадилар. Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳнинг мукаммал умрлари у кишининг ёзган асарларининг ҳисоби билан тақсимланганида бир кунга ўн олти жуз китоб тўғри келган. Буни ҳеч қандайига тушиниб бўлмайди. Имом Абдулваҳҳоб Шаъроний ўз китоби «Ал-явоқийт вал-жавоҳир»да шундай ёзадилар: «Бу китобнинг уч юзта боби бўлиб, ҳар бир бобни ёзишда мен Шайх Ибн Арабийнинг «Ал-футуҳот»ини мукаммал ўқиб чиқдим». «Ал-футуҳот» эса бир неча минг саҳифа келади. Демак у киши «Ал-явоқийт вал-жавоҳир»ни ёзишда «Ал-футуҳот»ни уч юз маротаба ўқиб чиққан бўляптилар. Шу билан бирга у киши: «Ал-явоқийт вал-жавоҳир»ни мен ўттиз кун ичида ёздим», дейдилар. Бинобарин, имом Шаъроний икки минг саҳифадан кам бўлмаган «Ал-футуҳот»ни бир кунда ўн мартадан ўқиган эканлар. Солиҳ олимлар ҳамда улуғларнинг бундай воқеалари жуда ҳам маъруф ва машҳурдир. Шу ўринда «Вақтда бу қадар кенглик қандай қилиб пайдо бўлиши мумкин?» деган савол пайдо бўлади. Ҳолбуки, бирор кишининг соати олтмиш дақидан, бир кеча-кундизи эса йигирма тўрт соатдан ошмайди. Ҳужжатул ислом, ҳазрат, мавлоно Муҳаммад Қосим Нонутавий раҳимаҳуллоҳнинг бу тўғридаги таҳқиқлари шуки, вақтнинг бир тули, яъни бўйи, узунлиги бўлади. Буни ҳамма билади. Соат ва дақилар мана шу тул (бўй, узунлик)нинг номидир. Худди шундай вақтнинг арз, яъни эни ва кенглиги ҳам бўладики, бу омманинг назарига кўринмайди. Аллоҳнинг дўстлари вақтнинг мана шу эни ва кенглигида улкан ишларни амалга оширадилар.


Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мажолиси_Ҳакимул_умма

Ҳазрат Гангўҳий

Айтадиларки, мен тушимда бир улуғдан:«Мавлоно Рашид Аҳмад Гангўҳий қайси мақомдалар», дея сўрадим. У киши: «Қутбил иршод», дедилар. Яна айтдиларки, баъзи одамлар мендан ўзим ҳақимда: «Сиз қутбил иршодмисиз?» дея сўрадилар. Мен: «Вужуд ва адам, яъни бўлиш ва бўлмаслик – ҳар иккисининг ҳам эҳтимоли бор» дедим.
Яна айтдиларки, Шайх Абдулқуддус Гангўҳий мактубларининг охирида номларининг ёнига «Олам дуогўйи», деб ёзардилар. Бу гап қутбликка ишора қилади. Чунки қутби олам тамоми махлуқотга хайрихоҳ (дуогўй) бўлади.


Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мажолиси_Ҳакимул_умма

Бир муҳим насиҳат

Айтдиларки, диндорликнинг асосий мадори бир улуғ одамга эътиқод (муҳаббат) қўйиш ва унга бўйсунишдир. Лекин эътиқод қилинаётган киши ҳақида ниҳоятда эҳтиёт, танқид ва таҳқиқ қилишга зарурут бор. Акс ҳолда гумроҳ бўлиш эҳтимоли кўп. Яъни йўл бошчилик учун танлаётган кишисини аввало яхшилаб, эҳтиёткорлик билан, билганлардан сўраб, текширсин, сўнг яхши бўлса эътиқод билан у кишига боғлансин. Акс ҳолда ундан қочсин.


Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg