Islom.shosh.uz | Расмий канали
1.72K subscribers
7.79K photos
2.6K videos
21 files
15.1K links
Шайхонтоҳур тумани "Мўйи Муборак Уккоша" жоме масжиди веб-сайтининг расмий канали

Telegram
https://t.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Facebookbagi manzilimiz:
https://www.facebook.com/ukkosha.shosh.uz/
Download Telegram
#Ҳадис

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кечалари (намозда) турганларидан оёқлари шишиб кетарди. «Эй Аллоҳнинг расули! Аллоҳ сизни олдинги-ю кейинги гуноҳларингизни кечирган бўлса, нима учун бундай қиляпсиз?» десам, у зот: «Шукр этувчи банда бўлмайинми?» дедилар».

Муттафақун алайҳ.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кучли мўмин Аллоҳга кучсиз мўминдан яхши ва маҳбуброқдир. Ҳар бирларида яхшилик бордир. Сенга фойдаси бор нарсага ҳарис бўл. Аллоҳдан ёрдам сўра. Ожиз бўлмагин. Агар сенга бирор мусибат етса, ундай қилганимда, бундай бўларди, демагин. Лекин Аллоҳнинг тақдири, нимани хоҳласа, ўшани қилади, дегин. Чунки «агар» сўзи шайтон амали учун йўл очади», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Дўзах (нафс хоҳлайдиган) шаҳватлар билан ўраб қўйилгандир. Жаннат (нафс хоҳламайдиган) кароҳиятли нарсалар билан ўраб қўйилгандир», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳадис

Абу Абдуллоҳ Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Кечаларнинг бирида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқидим. У зот Бақара сурасини ўқий бошладилар. Мен юзинчи оятда рукуъ қилсалар керак, десам, у зот давом эттирдилар. Бақара сурасини бир ракатга ўқисалар керак, десам, у зот яна давом эттирдилар. Энди рукуъ қилсалар керак, десам, у зот Нисо сурасини ўқий бошладилар. Сўнгра Оли-Имрон сурасини ўқий бошладилар. Ўқиганларида охиста, ҳарфларини аниқ қилиб тиловат қилардилар. Агар тасбеҳ ояти ўтса, тасбеҳ айтардилар. Агар сўраш ояти келса, сўрардилар. Агар паноҳ тилаш ояти келса, паноҳ тилардилар. Сўнгра рукуъ қилиб, унда «Субҳона роббиял азийм», деб айтардилар. Рукуълари тик туришларига яқин бўлди. Сўнгра «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ, роббана лакал ҳамд», деб узун тик турдилар. У тик туришлари рукуъларига яқин бўлди. Сўнгра сажда қилиб, «Субҳона роббиял аъло», деб сажда қилдилар. Саждалари ҳам тик турганларига яқин бўлди».

Имом Муслим ривоятлари.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳадис

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир кеча Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқидим. У зот қиёмни узун қилганларидан бир ишни қасд қилдим (лекин уни қилмадим)». «Қасд қилган ўша нарса нима?» деб сўралганида, у киши: «Ўзим ўтириб, у зотни тик қолдириш эди», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳадис

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ўлган одамга уч нарсаси – аҳли, моли ва амали эргашади. Иккитаси – аҳли ва моли қайтиб келиб, амали (у билан бирга) қолади», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳадис

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жаннат сизлардан бирингизнинг пойабзалининг ипидан ҳам яқиндир. Дўзах ҳам шу кабидир», дедилар.

Имом Бухорий ривоятлари.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳадис

Абу Фирос Рабийъа ибн Каъб ал-Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
(Бу киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ходимлари ҳамда аҳли суффалардан эдилар.)
«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга тунни ўтказиб, у зотнинг таҳорат ва бошқа эҳтиёжларига сув тутардим. Бир куни у зот: «Мендан (хизматинг эвазига бирор нарса) сўра?» дедилар. Мен: «Сиз билан жаннатда ҳамроҳ бўлсам», дедим. «Балки бундан бошқа нарса ҳам сўрарсан?» дедилар. Мен: «Ўшанинг ўзини сўрайман», дедим. У зот: «Ундоқ бўлса, саждани кўпайтириш билан ўзингга мени ёрдамчи қил», дедилар (яъни, сендан намоз, мендан дуо бўлиб турса, иншааллоҳ, мақсадингга етишасан)».

Имом Муслим ривоятлари.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг озод қилган қуллари Абу Абдуллоҳ ёки Абу Абдурроҳман Савбондан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:
«Ўзингга кўп сажда қилишни лозим тут. Чунки Аллоҳга бирор сажда қилсанг, Аллоҳ ўша сажда сабабли даражангни кўтариб, хатоларингни ўчиради», деб айтганларини эшитдим.

Имом Муслим ривоятлари.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳадис

Абу Сафвон Абдуллоҳ ибн Буср ал-Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кишиларнинг яхшиси умри узун бўлиб, амали чиройли бўлганидир», дедилар.

Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg