Islom.shosh.uz | Расмий канали
1.8K subscribers
7.34K photos
2.44K videos
21 files
14.4K links
Шайхонтоҳур тумани "Мўйи Муборак Уккоша" жоме масжиди веб-сайтининг расмий канали

Telegram
https://t.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Facebookbagi manzilimiz:
https://www.facebook.com/ukkosha.shosh.uz/
Download Telegram
#Мажолиси_Ҳакимул_умма

Ҳазрат Гангўҳий

Айтадиларки, мен тушимда бир улуғдан:«Мавлоно Рашид Аҳмад Гангўҳий қайси мақомдалар», дея сўрадим. У киши: «Қутбил иршод», дедилар. Яна айтдиларки, баъзи одамлар мендан ўзим ҳақимда: «Сиз қутбил иршодмисиз?» дея сўрадилар. Мен: «Вужуд ва адам, яъни бўлиш ва бўлмаслик – ҳар иккисининг ҳам эҳтимоли бор» дедим.
Яна айтдиларки, Шайх Абдулқуддус Гангўҳий мактубларининг охирида номларининг ёнига «Олам дуогўйи», деб ёзардилар. Бу гап қутбликка ишора қилади. Чунки қутби олам тамоми махлуқотга хайрихоҳ (дуогўй) бўлади.


Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мажолиси_Ҳакимул_умма

Бир муҳим насиҳат

Айтдиларки, диндорликнинг асосий мадори бир улуғ одамга эътиқод (муҳаббат) қўйиш ва унга бўйсунишдир. Лекин эътиқод қилинаётган киши ҳақида ниҳоятда эҳтиёт, танқид ва таҳқиқ қилишга зарурут бор. Акс ҳолда гумроҳ бўлиш эҳтимоли кўп. Яъни йўл бошчилик учун танлаётган кишисини аввало яхшилаб, эҳтиёткорлик билан, билганлардан сўраб, текширсин, сўнг яхши бўлса эътиқод билан у кишига боғлансин. Акс ҳолда ундан қочсин.


Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мажолиси_Ҳакимул_умма

Одамларни ташвишдан сақлашга аҳамият

Айтдиларки, мен сафарда ашёларимни ўзим кўтармас эдим. Сабаби шу эдики, дўстларим бунда қийналишар, югуриб, ташвишга тушар эдилар. Мен гоҳида субҳда жуда эрта ҳонақоҳга келсам, кечаси билан совуқда қоровулчилик қилиб ухлаб қолган одамни то ўзи хотиржам бўлиб уйғонмагунича уйғотмайман. Масжид ташқарисида кутиб ўтираман.


Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мажолиси_Ҳакимул_умма

Иршод

Айтдиларки, ҳадисда
уммат етмиш уч фирқага бўлиниб, ундан биттаси жаннатга, қолгани эса дўзахга кириши айтилган. Бу ҳадис етмиш икки фирқа дўзахда абадий қолади деган манода эмас. Худди шундай, нажот топадиган фирқа бутунлай дўзахга кирмайди дегани эмас. Балки мурод шуки, етмиш икки фирқа эътиқод учун ҳам, амали учун ҳам азобланади. Нажот топувчи фирқа азобзанса, эътиқоди учун эмас, балки амални муҳофаза қила олмагани учун азобланади. Лекин иккови ҳам дўзахда абадий қолмайди.

Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мажолиси_Ҳакимул_умма

Мукошафа илмларини таҳқиқ қилиш

Айтдиларки, мен васият қиламанки, ҳаргиз мукошафа (кашф ва илҳом билан билинадиган) илмларини таҳқиқ ва тақрир қилиш (тагига етиш) пайидан бўлманглар. Чунки, бу жуда ҳам хатарли нарса. Поездга ҳамма минади, лекин ҳеч қайси мусофир унинг моторидаги эҳтиёт қисмлари ҳақида таҳқиқ қилмайди.


Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мажолиси_Ҳакимул_умма

Улуғларнинг малфузотларини ёд қилишдан кўра кўпроқ ўзингизда истеъдод пайдо қилиш фикрида бўлинг

Бир улуғ киши: «Ҳеч қачон улуғларнинг малфузотларини ёдлаб қолиш ғамида бўлма. Балки сенинг тилингдан ҳам худду ўшандай малфузотлар чиқадиган киши бўлишга ҳаракат қил», дея васият қилган эди. Ҳазрат айтдиларки, бошқаларнинг малфузотларини ёдлаш нотамом ва номукаммал қудуқ қазиб, кейин турли қудуқлардан сув олиб келиб уни тўлдиришга ўхшайди. Бундан яхшироқ шуки, ўша қудуқни янада чуқурроқ кавлаб сув сатҳига етиб бориш керак. Шунда қудуқдан ўзидан ўзи сув чиқа бошлайди. (Ўзингнинг илминг чала бўлгани учун бошқаларнинг малфузотларини айтиб юрибсан. Чуқурроқ ўқисанг, ўзингдан ҳам ўшандай гаплар чиқадиган бўлиб қоласан). Шунинг учун хос бир малфуз таҳқиқига овора бўлма. (Мен ҳам улуғларга ўхшаб ақлли гап топиб гапирай, деб қийналиб ўтирма). Ҳа, бесохта тилингдан ҳикматли гап чиқиб қолса, уни сақлаб қўйиш яхши.


Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мажолиси_Ҳакимул_умма

Улуғларнинг гапи

Баъзилар буни ҳадис ҳам дейишади. «Уч кишига раҳм қилиш керак. Биринчиси, қайсидир қавм орасида иззату обрў билан яшаб, кейин хор бўлиб қолган киши. Иккинчиси, фақиру муҳтожга айланган молдор киши. Учинчиси, жоҳиллар орасида ўйинчоқ бўлиб қолган олим».


Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мажолиси_Ҳакимул_умма

Мўътадил маслак

Айтадиларки, муҳаққиқларнинг маслаги шуки, улар ўз нафсиларининг амалида танглик қилади (йўлни тор оладилар), (қийин бўлса ҳам) энг авло ва аъло томонни танлайдилар. Лекин фикр ва фатвода кенглик қиладилар. Яъни одамлар учун иложи борича осонлик ахтарадилар. Чунончи бир ҳадисда: «Ма карихта фадаъҳу вала туҳарримҳу ъала ъаҳадин, яъни бирор шубҳали нарса сенга ёқмаса, ўз амалингда уни тарк қил, лекин бошқаларга уни ҳаром дема».


Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мажолиси_Ҳакимул_умма

Аллоҳ таолнинг дўстларини таҳқир қилишда дину-дунёнинг хатари бор

Ҳазрат бир кишининг табиатига хилоф бир гап гапирган эдилар Таҳонабавандан қайтгач қуйидаги мазмунда хат ёзиб жўнатди: «Сиз менга қаттиқ таҳқир қилиб, пастга урдингиз. Агар илмнинг одоби тўсқинлик қилмаса эди сиздан ўч олган бўлардим». Кейин унинг иккинчи хати келди. Унда шундай ёзилган эди: «Сизга хат ёзган кунимдан бошлаб кўзимнинг кўриш қуввати пасайиб кетяпти. Кўр бўлиб қолмай деб қўрқяпман. Худо учун мени кечиринг». Ҳазрат жавобига ёздилар: «Сенинг биринчи, яъни мени пастга урдингиз деган хаёлинг ҳам бир ваҳм (гумон), эди холос. Кўриш қувватингни менга хат ёзганинг учун камаймоқда деб ўйлашинг ҳам гумондир. Лекин қандай бўлса ҳам, мен сени кечираман, сен учун дуо ҳам қиламан».


Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мажолиси_Ҳакимул_умма

Амалдаги ихлос

Лакҳнавдаги Фарангий маҳалнинг баъзи олимлари «Беҳиштий зевар»ни танқид қилиб, Ҳазратнинг қаршиларига жуда кўплаб қаттиқ гапларни гапирдилар. Кейин Аллоҳ таоло уларнинг қалбида Ҳазратга нисбатан бироз муҳаббат пайдо қилди. Хожа Азизул Ҳасан (Ҳазратнинг хос мурид ва ходими) орқали Таҳонабаванга келишга ижозат сўрадилар. Ҳазрат ижозат бердилар. Лекин Хожа Соҳибга шундай дедилар: «У кишилар келганда таъзим, икром, кўнгил олиш ва меҳмондорчиликни яхшилаб қиламан, бироқ улар билан ортиқча гаплашмайман. Чунки бундай қилсам, ниятим бузилган бўлади, яъни ўз камолотимни кўрсатгандек бўлиб қоламан. Ифодани, яъни уларга фойда етказишни ният қилишим эса мушкул. Чунки улар истифодага (мендан фойдаланишга) тайёр эканига умид менда йўқ. (Улар мендан фойдаланишига умид бўлмаса ҳам гапираверишим фақатгина ўзимни кўрсатиш бўлиб қолади)».


Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg