Islom.shosh.uz | Расмий канали
1.74K subscribers
7.66K photos
2.57K videos
21 files
15K links
Шайхонтоҳур тумани "Мўйи Муборак Уккоша" жоме масжиди веб-сайтининг расмий канали

Telegram
https://t.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Facebookbagi manzilimiz:
https://www.facebook.com/ukkosha.shosh.uz/
Download Telegram
#КУН_ҲАДИСИ

Меҳмон ўз ризқи билан келиб, (зиёфат берган) қавмнинг гуноҳларини олиб кетади. (Шу зиёфат боис Аллоҳ таоло) улардан гуноҳларини тозалайди.


Абу Дардо (розияллоҳу анҳу)дан. Абу Шайх ривояти.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#КУН_ҲАДИСИ

Отага итоат қилиш – Аллоҳга итоат этишдир, отага осийлик қилиш – Аллоҳга осийлик этишдир.


Табароний ривояти.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#КУН_ҲАДИСИ

Икки кишилик овқат уч кишига етади. Уч кишилик овқат тўрт кишига кифоя қилади.


Бухорий ва Муслим ривояти.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#КУН_ҲАДИСИ

Илм талабидаги киши раҳмат талабидадир. Илм талабидаги киши Ислом рукни талабидадир. Уларнинг ажрлари набийлар ажри билан биргадир.


Анас (розияллоҳу анҳу)дан қилинган ривоят.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#КУН_ҲАДИСИ

Дажжол замонида мўминларнинг таоми фаришталар таоми каби тасбеҳ ва Аллоҳни улуғлашдир. Ўша
куни кимнинг гапиргани тасбеҳ ва Аллоҳни улуғлаш бўлса, Аллоҳ ундан очликни кетказади.

Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан. Ҳоким ривояти.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#КУН_ҲАДИСИ

Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмонга фарздир. Албатта, илм талабидаги кишига ҳар бир нарса истиғфор айтади. Ҳатто денгиздаги балиқлар ҳам.

Анас (розияллоҳу анҳу)дан. Ибн Абдулбарр ривояти.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#КУН_ҲАДИСИ

Бу жасадларни покланглар, Аллоҳ сизларни покласин. Чунки бирор банда пок ҳолда тунаса, фаришталар у билан бирга устки кўйлагида тунашади. У тунги соатларнинг бирида ён томонига ағдарилса, ўша фаришталар: «Ё Аллоҳ, бандангни кечиргин, чунки у пок ҳолда тунаган», дейди.


Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан. Табароний ривояти.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#КУН_ҲАДИСИ

Мухлис бандаларга мунча ҳам яхши, улар ҳидоят чироқларидир. Улар туфайли барча фитна зулматлари ёришади.


Савбон (розияллоҳу анҳу)дан. Абу Нуайм ривояти.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#КУН_ҲАДИСИ

Аллоҳнинг соясига пешқадам бўлганларга мунча ҳам яхши. Улар шундай кишиларки, ҳақ нарса кўрсатилса, қабул қилишади. Ҳақ нарса сўралса, беришади. Бошқа инсонларга ҳам худди ўзларига ҳукм қилгандек ҳукм қилишади.


Ҳазрат Ойша (розияллоҳу анҳо)дан. Ҳаким ривояти.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#КУН_ҲАДИСИ

Ҳожи бўлган ҳолда тунаб, ғозий бўлган ҳолда тонг оттирганларга мунча ҳам яхши. У шундай кишики, софдил, болалари кўп, камтар ва дунёдан озига қаноат қилувчи, уйига кулган ҳолда кириб, кулган ҳолда чиқади. Менинг жоним измида бўлган Зотга қасамки, ана ўша кишилар Аллоҳ азза ва жалла йўлида ғазот ва ҳаж қилувчилардир.


Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан. Дайламий ривояти.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg