Islom.shosh.uz | Расмий канали
1.72K subscribers
7.79K photos
2.62K videos
21 files
15.2K links
Шайхонтоҳур тумани "Мўйи Муборак Уккоша" жоме масжиди веб-сайтининг расмий канали

Telegram
https://t.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Facebookbagi manzilimiz:
https://www.facebook.com/ukkosha.shosh.uz/
Download Telegram
#Ҳадис

Абу Абдуллоҳ Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Кечаларнинг бирида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқидим. У зот Бақара сурасини ўқий бошладилар. Мен юзинчи оятда рукуъ қилсалар керак, десам, у зот давом эттирдилар. Бақара сурасини бир ракатга ўқисалар керак, десам, у зот яна давом эттирдилар. Энди рукуъ қилсалар керак, десам, у зот Нисо сурасини ўқий бошладилар. Сўнгра Оли-Имрон сурасини ўқий бошладилар. Ўқиганларида охиста, ҳарфларини аниқ қилиб тиловат қилардилар. Агар тасбеҳ ояти ўтса, тасбеҳ айтардилар. Агар сўраш ояти келса, сўрардилар. Агар паноҳ тилаш ояти келса, паноҳ тилардилар. Сўнгра рукуъ қилиб, унда «Субҳона роббиял азийм», деб айтардилар. Рукуълари тик туришларига яқин бўлди. Сўнгра «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ, роббана лакал ҳамд», деб узун тик турдилар. У тик туришлари рукуъларига яқин бўлди. Сўнгра сажда қилиб, «Субҳона роббиял аъло», деб сажда қилдилар. Саждалари ҳам тик турганларига яқин бўлди».

Имом Муслим ривоятлари.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳадис

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир кеча Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқидим. У зот қиёмни узун қилганларидан бир ишни қасд қилдим (лекин уни қилмадим)». «Қасд қилган ўша нарса нима?» деб сўралганида, у киши: «Ўзим ўтириб, у зотни тик қолдириш эди», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳадис

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ўлган одамга уч нарсаси – аҳли, моли ва амали эргашади. Иккитаси – аҳли ва моли қайтиб келиб, амали (у билан бирга) қолади», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳадис

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жаннат сизлардан бирингизнинг пойабзалининг ипидан ҳам яқиндир. Дўзах ҳам шу кабидир», дедилар.

Имом Бухорий ривоятлари.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳадис

Абу Фирос Рабийъа ибн Каъб ал-Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
(Бу киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ходимлари ҳамда аҳли суффалардан эдилар.)
«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга тунни ўтказиб, у зотнинг таҳорат ва бошқа эҳтиёжларига сув тутардим. Бир куни у зот: «Мендан (хизматинг эвазига бирор нарса) сўра?» дедилар. Мен: «Сиз билан жаннатда ҳамроҳ бўлсам», дедим. «Балки бундан бошқа нарса ҳам сўрарсан?» дедилар. Мен: «Ўшанинг ўзини сўрайман», дедим. У зот: «Ундоқ бўлса, саждани кўпайтириш билан ўзингга мени ёрдамчи қил», дедилар (яъни, сендан намоз, мендан дуо бўлиб турса, иншааллоҳ, мақсадингга етишасан)».

Имом Муслим ривоятлари.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг озод қилган қуллари Абу Абдуллоҳ ёки Абу Абдурроҳман Савбондан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:
«Ўзингга кўп сажда қилишни лозим тут. Чунки Аллоҳга бирор сажда қилсанг, Аллоҳ ўша сажда сабабли даражангни кўтариб, хатоларингни ўчиради», деб айтганларини эшитдим.

Имом Муслим ривоятлари.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳадис

Абу Сафвон Абдуллоҳ ибн Буср ал-Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кишиларнинг яхшиси умри узун бўлиб, амали чиройли бўлганидир», дедилар.

Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳадис

Аллоҳ таоло: «Ахир Биз сизларга эслатма оладиган киши эслатма олгудек узун умр бермаганмидик?! Сизларга огоҳлантиргувчи (пайғамбар) ҳам келган эди-ку!» (Фотир сураси, 37-оят) деб айтган.
Ибн Аббос ва муҳаққиқ олимлар «… узун умр бермаганмидик»нинг маъноси «олтмиш йил умр бермаганмидик»дир, дейишди. Қуйидаги зикр қиладиган ҳадисимиз бу маънони қувватлаб келади. Баъзилар буни ўн саккиз йил, дейишди. Яна бошқалар қирқ йил, дейишди.
Ҳасан, Калбий, Масруқлар Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан қуйидагиларни нақл қилишди: «Мадина аҳлидан бирортасининг ёши қирққа етса, ўзини ибодат қилиш учун бағишлар эди».
Баъзилар балоғат ёши, дейишди.
Ибн Аббос ва жумҳур уламолар «Сизларга огоҳлантиргувчи ҳам келган эди-ку!» оятидан мақсад Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар, дейишди.
Яна, соч-соқолнинг оқаришидир, дейишди. Икрима, Ибн Уйайна ва икковларидан бошқалар ҳам шуни айтишди.


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ таоло бир кишига олтмиш ёшга етгунгача ажалини кечиктирса, узр учун (ўрин) қолдирмади», дедилар (яъни, шу муддатгача мухлат берибдими, демак, узрга ўрин йўқ).

Имом Бухорий ривоятлари.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳадис

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Умар розияллоҳу анҳу мени Бадр иштирокчиларининг улуғлари билан бирга (ҳузурида бўладиган мажлисга) киритди. Гўёки уларнинг баъзилари ранжиб: «Нега бу даврамизга биз билан бирга киради? Бизнинг ҳам бунингдек ўғилларимиз бор-ку» дейишди. Умар: «Ўзингиз билган сабабдан (яъни, Расулуллоҳга қариндош ва доим суҳбатда бўлгани учун)», деди. Бир куни Умар мени чақириб, улар билан киргиздилар. Ўша куни фақат мени уларга кўрсатиш учунгина шундай қилдилар. Ва: «Аллоҳнинг сўзидаги «Иза жаа насруллоҳи валфатҳ» ояти ҳақида нима дейсизлар?» деганларида, баъзилари: «Агар нусрат берилиб, бизга фатҳ этилса, Аллоҳга ҳамд ва истиғфор айтишга буюрилдик», дейишди. Баъзилар ҳеч нарса демай сукут қилишди. Шунда Умар менга: «Эй Ибн Аббос, сен ҳам шундай дейсанми?» деганларида, «Йўқ», деб айтдим. Умар: «Унда нима дейсан?» дедилар. Мен: «Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ажалларидир, уни бу зотга билдирмоқда», дедим. (Яъни), «Агар Аллоҳнинг нусрати ва фатҳи келса» – бу етган ажалингнинг аломатидир. «Бас, Раббингга ҳамд айт ва мағфират сўра. Зеро, У тавбаларни қабул қилгувчи бўлган Зотдир». Умар розияллоҳу анҳу: «Сен айтган нарсанигина биламан, холос», дедилар».

Имом Бухорий ривоятлари.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg