Islom.shosh.uz | Расмий канали
1.74K subscribers
7.65K photos
2.57K videos
21 files
14.9K links
Шайхонтоҳур тумани "Мўйи Муборак Уккоша" жоме масжиди веб-сайтининг расмий канали

Telegram
https://t.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Facebookbagi manzilimiz:
https://www.facebook.com/ukkosha.shosh.uz/
Download Telegram
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Тўғриликни лозим тутинглар, (ҳеч бўлмаса шунга) яқин бўлинглар. Билингларки, сизлардан бирортангиз амали билан ҳам нажот топа олмайди», деганларида, «Сиз ҳамми, эй Аллоҳнинг расули?» дейишди. Шунда у зот: «Ҳаттоки мен ҳам. Фақатгина Аллоҳ раҳмати ва фазли ўраб олганларгина нажот топишади», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Солиҳ (яхши) амалларга шошинглар. Тез кунларда қоронғу кечанинг парчалари каби фитналар пайдо бўлурки, киши мўмин ҳолатида тонг оттириб, кофир ҳолатида кечлатади. Ва мўмин ҳолатида кечлатиб, кофир ҳолатида тонг оттиради. Ва динини дунёнинг матосига сотиб юборади», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, қайси садақанинг ажри улканроқ?» деди. У зот: «Ўзинг соғлом, хасис ҳолингда, фақирликдан қўрқиб, бойликни орзу қилиб туриб садақа қилишингдир. Лекин буни жон ҳалқумга етгунгача чўзмайсан. Сен «фалончига унча, фалончига бунча», дейсан, ҳолбуки у аллақачон фалончиники бўлиб қолган», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

Риёзус солиҳийн


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳадис

Зубайр ибн Адий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз Анас ибн Молик розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига бориб, Ҳажжож золимдан етаётган азиятлар ҳақида шикоят қилдик. Шунда у киши: «Сабр қилинглар! Чунки бирор замон келса, унинг сўнггидан ундан-да ёмонроғи келур. Бу нарса то Раббиларингизга йўлиққунингизгача давом этур. Мен буни набийларингиз (Муҳаммад) соллалоҳу алайҳи васалламдан эшитганман», дедилар».

Имом Бухорий ривоятлари.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Аллоҳ таоло: «Кимки Менинг дўстларимга душманлик қилса, Мен унга уруш эълон қиламан. Бандам фарзларимга амал қилганчалик бошқа бирор нарсада Менга яқин бўла олмайди. Бандам Менга нафллар билан яқин бўлишда бардавом бўлади, ҳатто Мен уни яхши кўриб қоламан. Агар яхши кўриб қолсам, эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли, юрадиган оёғи бўламан. Агар Мендан сўраса, уни бераман. Агар Мендан паноҳ сўраса, паноҳимга оламан», деди».

Имом Бухорий ривоятлари.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳадис

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Раббилари азза ва жалладан қуйидагиларни ривоят қилдилар:
«Қачон банда Менга бир қарич яқинлашса, Мен унга бир газ яқинлашаман. Қачон Менга бир газ яқинлашса, Мен унга бир қулоч яқинлашаман. Қачон Менга юриб келса, Мен унга тез югуриб бораман (яъни, бандам ҳар турли ибодат ва яхшиликлар билан Менга яқин бўлса, Мен ундан зиёда иноят ва карамларим билан меҳрибонлик қиламан… – тарж.)».
Имом Бухорий ривоятлари.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳадис

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Икки неъмат борки, у ҳақда кишиларнинг кўпчилиги бебаҳра қолишади. Сиҳҳат-саломатлик ва бўш вақт», дедилар.

Имом Бухорий ривоятлари.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳадис

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кечалари (намозда) турганларидан оёқлари шишиб кетарди. «Эй Аллоҳнинг расули! Аллоҳ сизни олдинги-ю кейинги гуноҳларингизни кечирган бўлса, нима учун бундай қиляпсиз?» десам, у зот: «Шукр этувчи банда бўлмайинми?» дедилар».

Муттафақун алайҳ.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg