"ШАҲОБИДДИН БОБО" масжиди
4.95K subscribers
24.3K photos
5.51K videos
25 files
33.8K links
Хоразм вилояти Урганч туманидаги "Ҳазрати Шаҳобиддин бобо" масжидининг дийний-маърифий канали.
Download Telegram
#Йил_ўқитувчиси
🕋 ЭНГ ЯХШИ ТАФСИР ЎҚИТУВЧИСИ ҲАЖ ЙЎЛЛАНМАСИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

🗣Бугун, 22 май куни Тошкент ислом институтида Диний идора тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари ўртасида “Йилнинг энг яхши тафсир фани ўқитувчиси танлови бўлиб ўтди.

🟢 Танлов якунига кўра қуйидаги натижалар қайд этилиб, ғолиблар мукофотланди:

1️⃣-ўрин: Тошкент ислом институти ўқитувчиси Элёржон Аҳмадқулов, 1-даражали диплом, “Ҳаж” сафарига йўланма ва смарт телевизор;

2️⃣-ўрин: Хадичаи Кубро мадрасаси ўқитувчиси Гулруҳ Кенжабек қизи, 2-даражали диплом, “Умра” сафарига йўланма ва смарт телевизор;

3️⃣-ўрин: Кўкалдош мадрасаси ўқитувчиси Охунжон Аҳмедов, 3-даражали диплом ва замонавий музлатгич.

Қолган 10 нафар иштирокчига "Фахрий ёрлиқ" ва смарт телевизор топширилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo