Shahnoza Soatova blogi
7.03K subscribers
1.37K photos
414 videos
3 files
1.83K links
Ki har ne olami sug‘roda mavjud,
Bori ul olami kubroda mavjud.
(Alisher Navoiy)

Murojaat uchun: @shahnozchatbot
Download Telegram
​​⚡️⚡️⚡️Яшасин! Биз сифат сертификати олдик!!!

Адлия вазирлиги нафақат республикамизда, балки Марказий Осиё давлатларидаги вазирликлар орасида биринчилардан бўлиб “ISO 9001 сифат менежменти тизими” халқаро стандарти сертификатини қўлга киритди.

Кўпчилик “нима қипти?” ёки “у нима ўзи” деётгани тайин. Тушунтираман.

Сифат сертификати – бу ташкилот фаолияти нақадар тўғри ва самарали олиб бораётганини тасдиқловчи ҳужжат. Уни ўзимизникилар эмас, халқаро обрўли ташкилот беради.

У ташкилот сертификат беришдан аввал сертификат олмоқчи бўлган тизимни обдан ўрганади, унда кўрсатилаётган хизматлар кам куч сарфлаб кўп натижа олишга нақадар йўналтирилганлигини баҳолайди. Шунингдек, хизмат мижозларни рози қилишга қаратилганлиги, унинг сифатига катта эътибор беради.

Давлат ташкилотининг мижозлари – бу солиқ тўловчилар, фуқаролар, халқ. Шундай экан, давлат ташкилотлари фаолиятини баҳолашда унинг ресурслардан оқилона фойдаланиши ва хизмат сифати баҳоланади.

Бу бизга нима беради, бир қоғоз-да дейишга шошилманг.

Қоғозлиги рост. Аммо бу каби сертификатларнинг кириб келиши давлат ташкилотлари олдига бошқача, замонавий шартларни қўя бошлайди. Сертификатни олишга интилиш учун тизим ўз ҳаракат ва харажатларини мувофиқлаштириб, сифатни оширишга интилади, шунга олиб борувчи механизмларни яратади. Натижада, албатта давлат ташкилотлари ишни халққа, унинг манфаатларига мос тарзда ташкиллаштиришга ва олиб боришга мажбур бўлади.

Адлия вазирлиги вазирликлар орасида биринчи бўлиб ушбу сертификатни қўлга киритди.

Мен ҳамкасбларимни ушбу ютуқ билан чин дилдан қутлайман. Шундай жамоага мансублигимдан фахрланаман! 👏👏👏

@shahnozxon
​​Минг афсуски, фарзанди билан кўчада қолган, ишлаш учун хорижга кетиб, “ёмонотлиқ”қа чиққан, йиллар давомида зўравонликка чидаб яшаб келаётган аёлларимиз жуда кўп. Кимдир уларга ачинади, кимдир “экканига ярашасини ўрибди” деб, ўзича қоралаган бўлади, лекин бу муҳокамалар билан муаммо ечилмайди. Фақатгина амалий чора кўриш, керак бўлса, одамлар онгида қотиб қолган азалий стереотиплардан қутулиш орқалигина бирор нарсага эришиш мумкин.

Кўпчилик гендер тенглик деганда аёлнинг эркакдан устун бўлиши, оилаларни нотинч қилувчи жанжаллар, ҳақ талашувлар ва ҳатто ажримларни кўз олдига келтиради - хато қилади! Гендер тенглиги бу жамиятда аёл ва эркакларга тенг имкониятлар берилиши, яъни АДОЛАТ дегани. Уни фақат эр-хотинлик муносабатларига татбиқан кўриш – ниҳоятда тор қарашдир. Оилада ўзаро тушуниш, муҳаббат ва ҳурмат бўлса, эр-хотин ижобий анъаналарга мос муроса нуқтасини албатта топа оладилар.

Сўнгги йилларда жамиятимизда аёлларнинг мавқеи ошгани, уларнинг сўзларига қулоқ солувчилар кўпайганини пайқаш қийин эмас. 2019 йилнинг 2 сентябрида “Хотин-қизлар ҳамда эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинишининг ўзи қанчалар катта ютуқ. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси аъзоларининг – 32 фоизини, сенат аъзоларининг эса 25 фоизни аёллар ташкил этади. Бу йилги президент сайловида қатнашадиган 5 нафар номзоддан бири аёл киши эканлиги ҳам қувонишга арзирли ҳолат.

Қуйидаги инфографикада мамлакатимизда гендер тенглиги бўйича амалга оширилган ишлар батафсил кўрсатилган.

Эришилган натижалар билан кифояланиб қолмаймиз ва келгусида олий маълумотли, мустаҳкам ҳаётий позицияга эга ҳамда оилада фарзанд тарбиялаш билан бир қаторда давлат ва жамият равнақига ҳисса қўшадиган аёлларимиз сафи кенгаяди, деган умиддаман.

@shahnozxon
Мана бу ерда оиланинг барча аъзолари учун кийим-бошлар ва уй-рўзғор буюмлари сотиляпти.

Нархлар арзон, Туркиянинг сифатли бренд ва фирмаларидан тўғридан-тўғри буюртма беришар экан. Биринчи қўл дейиш мумкин савдо тилида. Инсоф билан нархлаймиз дейишмоқда.

Серия йиғилишини кутмайсиз, бренд маҳсулотлар донага сотилади.

“Мижоз манфаатини биринчи ўринга қўйиб, натижага эришиш мумкинлигини англаб, амалда тадбиқ қиляпмиз. Ўзимизга нимани раво кўрсак, Сизга ҳам шуни тавсия қиламиз” деди гуруҳ админи (дугонам бўлади)

Қисқаси, гуруҳга киринг, кўринг ва харид қилинг🌺

https://t.me/waikiki_sale
“Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Болалар масалалари бўйича миллий комиссия ташкил қилинмоқда. Умид қиламанки, Комиссия ишни куни кеча ижтимоий тармоқларни "портлатган" педофилия тўғрисидаги хабарларни ўрганишдан бошлайди.

@shahnozxon
Вакцина ҳақида кўп берилаётган саволларни ўргандик ва муҳим 12 тасига жавоб изладик. Натижада ушбу кўрсатув пайдо бўлди.

Вакцина зарар етказадими, бепушт қиладими, ўлдирадими?
Нега вакцина олгач ҳам касал бўлишяпти?
Агар ҳамма вакцина олмаса, оммавий иммунитет пайдо бўлмаса, нима бўлади?
Вакцинага мажбурлаш нима: оёқ-қўлини боғлаб олиб бориб қилдиришадими ё танлов эрки инсоннинг ўзида қоладими?
Вакцина олмаганларни ишдан четлатиш қанча муддатгача давом этади?
Вакцианага мажбурлаш халқаро ҳуқуқ нормаларига зидми?

Шу каби муҳим саволларга ушбу видеодан жавоб топасиз. 20 дақиқа вақтингизни аяманг, вакцина ҳақидаги саволларингизга жавобни билиб оласиз.

https://youtu.be/kRWnDxFWZ5E
Китоб чиқариш бир ташвиш бўлса, уни сотиш ва харидорга етказиш - ўн ташвиш. Буни фақат ноширлар ва шу соҳага дахлдор мутахассислар яхши билишади.

Китоб бозорида ўз ўрнига эга бўлган креатив Asaxiy Uz интернет-дўкони июль ойида ажойиб акция эълон қилганди. Учта ёки ундан ортиқ китоб харид қилсангиз, Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати текин.

Қувонарлиси, акция 31 августгача узайтирилибди. www.asaxiy.uz сайтга кириб китобларни танлайсиз ва буюртма қолдирасиз. Китоблар уйингизгача 3 иш кунида етиб боради. Агар сайтдан фойдаланишда қийналсангиз, унда телеграмдан @asaxiybook аккаунтига ёзиш етарли.


Китоб энг яхши совғадир. У саёҳату сафарларда, учоқлару поездда, бегона шаҳарларда меҳмонхоналарда, бемор бўлиб уйда ётгандаю, соғлом бўлиб ишга кетаётганда жамоат транспортида "пробкалар"да қолиб кетганда... - хуллас, ҳамма жойда вақтни фойдали ва мароқли ўтказиш воситасидир.

Китоб сотиб олинг - пулингиз ўзингиз билан кетади ва яна катта фойда ҳам келтиради.

@shahnozxon
Гўёки китобни нусхалаб тарқатиш савобмиш, бу билан нусхаловчи яхши ниятни кўзлаганмиш.
Китоб ўғирлаш, тарқатиш ёмон, аммо ундан ҳам ёмони буни “савоб”, “зиё таратиш” деб оқлаб беришдир.
_____________
“Китоб ўғриси ўғри эмас” – бу мақол бизнинг кунларимизда бемаъни, ҳатто зараралидир. Бир пайтлар китоблар фақат давлат (яъни, халқ) пулига чиқарилган даврларда балки бу гап ўзини оз-моз оқлар. Қолаверса, у пайтлар нусха кўчириш ва тарқатиш технологик жиҳатдан осон бўлмаган, ўғирланган китоб фақат битта одамнинг қўлида қолган. Ҳозир эса гап китобни яширинча нусхалаб кўплаб инсонларга тарқатиш ҳақида кетяпти. Бу китоб халқнинг мулки эмас, муаллиф ва ноширнинг мулки. Унга белгиланган нархни бермагунча, ҳеч ким эгалик қила олмайди. Чунки у сизу бизга ўхшаган бир солиқ тўловчи фуқаронинг шахсий маблағлари эвазига чиқарилган.

Кейин сиз битта нусхани сотиб олганингиз, бу ундан нусха кўчириб тарқатишингиз мумкин дегани эмас. Сиз тўлаган 20-30 минг сўмга китобни чексиз нусхада кўпайтириш ҳуқуқи берилмайди (бу ҳуқуқ қиммат туради, ноширлар уни фалон пулга сотиб олишади). Сиз шу биргина нусхани тасарруф эта оласиз, ундан нусха кўчириб тарқатиш – жиноят! Буни ҳеч қандай “зиё тарқатиш” истагингиз билан оқлай олмайсиз.
Бунақа чала “Робин Гудлар” билан узоққа бормаймиз.
________________
Тошкентнинг биқинида “Қуёшли” китоб бозори бор. Ўша ерда қанчалаб контрофакт китоблар сотилади, биласизми? Шу китоблар орқали қароқчилар уч қаватли участкалари қуряпти, Гоа ва Балида дам оляпти... бу ёқда кутган маблағини ололмаган ноширларнинг қанчадан-қанча фойдали лойиҳалари тўхтаб турибди. Шу маърифат улашишми?

Китоб нашр қилиш осон иш эмас: нашрлар ичида энг меҳнатталаби ва қиммати шу. Чунки китоб тайёрлашнинг катта қисми автоматлаштириб бўлмайдиган, инсон меҳнати талаб қиладиган, меҳнат бўлганда ҳам, интеллектуал (яъни қиммат) меҳнат талаб қиладиган жараён. Яхши китоб чиқараман деган ношир бирпасда бойиб кетмайди, бойиб кетса ҳам, ҳеч қачон ресторан, дорихона ёки супермаркет тармоғи соҳибларидек миллиардер бўлмайди. Чунки у узоқ йиллар давомида кўп-кўп маблағ сарфлаб, анча йиллар ўтгач оз-оздан фойда кўра бошлайди. Китоб нашр қилиб фойда кўраман деган тадбиркорда қуруқ ҳисоб-китоблардан ташқари оз-моз “жиннилик” ҳам бўлади, яъни китоб жиннилиги. Бўлмаса шунча ресурсни бошқа соҳага сарфласи, тез орада итининг товоғи тилладан бўлиб кетишини англамайди дейсизми? Биз бундай “китоб жиннилари”ни асрашимиз керак, “зиқна”, “худбин” ва яна алланималар деб бошидан мағзава тўкмай.
__________________
Китобнинг “пдф версияси борми?” дегувчиларни ёқтирмайман, менинг назаримда улар текинхўрлар. Айнан улар туфайли қароқчилик ривожланади, чунки талаб бор жойга таклиф етиб келади. Китоб ўқиб илм оламан деган инсонлар бу илмни эзгу йўл билан олишни ҳам ўйлаши керак эмасми? Чўчқа гўшти емаймиз – луқмамизнинг ҳалоллиги ҳақида ўйлаймиз, нега маънавий озуқани ҳаром йўл билан олмоқчи бўламиз?

Энди савобталаблик масаласи. Одамлар, муаллифлик ҳуқуқига риоя қилмай, савобга китоб тарқатаверсак, қайси пулга ноширлик ривожланади, янги асарлар таржима қилинади? Қани шу савобталаблар 5 минг доллар йиғиб беринглар, масалан. Янги асар таржимаси учун)))

Ўғриликни китоб ўқиш иштиёқи билан оқлашга уринманглар, арзимас пулга электрон версияси турибди. Шунчаки, текинга ўчмиз, у китоб бўладими, лавашми – фарқи йўқ. Бировнинг ҳуқуқи дейсизми? У нима билан қўшиб ейилади? Бизни фақат ўз ҳуқуқимиз, манфаатимиз қизиқтиради.

Ўғирлаб ўқийдиган бўлсангиз, ўқимай қўяқолинглар. Чунки сиз ноширлик ривожига зарба беряпсиз, эртага яхши китоблар чоп этилиши йўлига тўғаноқ бўляпсиз, ўзингизнинг маърифатингизни ўйлаб кўпларнинг маърифатига зарар етказяпсиз.

Маърифат ўғирлаб олинмайди, шунинг ўзи маърифатсизликдир.

@shahnozxon
“Халқ юраги” ҳужжатли фильмлар туркумининг ёпиқ тақдимоти бўлиб ўтди.

Кеча Ўзбекистон Кинематография агентлиги томонидан бир гуруҳ зиёлилар, ижодкорлар, адиблар ва олимлар учун ташкиллаштирилган премьерада бўлдим. Ўзбек адабиётининг Алишер Навоийдан тортиб Муҳаммад Юсуфгача бўлган 25 нафар адаби тўғрисидаги ҳужжатли фильмлар туркумининг тизерларини намойиш этилди ва ижодкорлари билан таништирилди. Шунингдек, ушбу туркумдан Бобурга бағишланган “Йўлбарснинг туғилиши” фильмини тўлиқ кўрсатишди.

Хабарингиз бўлса, бундан роппа-роса бир йил аввал Миллий боғда Алишер Навоий ҳайкали тагида Адиблар хиёбони ҳақида “Халқ юраги” номли ҳужжатли-публицистик фильм премьераси ўтказилганди, 1 октябрда эса фильмнинг теленамойиши бўлган. У менда жуда яхши таассурот қолдирган, ҳали-ҳануз такрор кўриб тураман – таъсирли, ширали, янгича ёндашувли, зериктирмайдиган ҳужжатли-публицистика.

Шу фильм кеча тақдимоти ўтган сериянинг очқичи – калити бўлганди. Ўшанда “Халқ юраги” номли туркум яратилиши ҳақида баёнот берилганди.

Орадан бир йил ўтиб, ваъда бажарилибди - туркум тайёр бўлибди. Бирон иш натижага етгани ўзи катта гап бизнинг замонда. Олқишлайман!

Навоий, Бобур, Огаҳий, Фурқат, Муқимий, Беҳбудий, Чўлпон, Қодирий, Бердақ, Ҳамид Олимжон, Зулфия, Ғафур Ғулом, Ойбек, Мақсуд Шайхзода, Саид Аҳмад, Саида Зуннунова, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Ибройим Юсупов, Тўлепберген Қайпбергенов, Озод Шарафиддинов, Абдулла Қаҳҳор, Муҳаммад Юсуф ижодига бағишланган ҳар бири ярим соатдан давом этувчи ҳужжатли фильмлар серияси – бу ҳодиса. Ҳали фильмларни кўрмадик, уларнинг даража ва сифатини билмаймиз, аммо мавзу ва ғоя учун муаллифларга ҳозирданоқ ташаккур.

Кечаги тақдимотдан хулосам: булар ҳужжатли фильм элементи бор, бироқ кўпроқ бадиий-публицистикага тортади, янаям серия намойиш этилса кўрамиз.

Тизерларда Иброҳим Ғафуров, Наим Каримов, Эркин Аъзам, Шуҳрат Сирожиддинов каби давримизнинг буюк зиёлиларини кўриб кўнглим кўтарилди, улар ҳам тирик тарих, уларга кўпроқ микрофон тутиш керак. Гарвард, Жаварҳарлаъл Неру университети профессорлари, дунёнинг етук олимларини жалб қила олибмиз, демак эртага улардан яхши маълумотларни ҳам сўраб оламиз деган умид уйғонди. Шодмонқул Саломни Абдулла Орипов образида кўриб “воо, топилма!” дедик – ҳайратлар ҳам бор.

24 та фильмни турли ижодий жамоаларга бўлиб беришган экан – турлича қараш, дастхат, ёндашув ва даража бўлишини ҳам тахмин қилиш мумкин.

Асосийси, сўнгги йилларда зиёлиларга, адабиётга бағишланган киномизнинг баланд сўзи бўлди бу. Юксак интеллектуал мавзуларни ва ҳужжатли фильм жанрини бутунлай игнор қилган даврларимиз тугагани рост бўлсин.

Энди жараённи тўхтатамасдан, оловни сўндирмасдан, турли соҳа олимлари, давлат арбоблари, саркардалар, жамоатчилик фаоллари ҳақида тарихий-ҳужжатли фильмлар олинса, бизнинг илдизларимиз, чўққиларимиз, қояларимиз эсланса ва кўрсатилса, балки шу бўлар бирлаштирувчи ғоя, мафкура – тараққиёт ғоясига замин.

Яхши, фойдали, тарихий бир лойиҳанинг амалга ошгани билан барчани қутлайман!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бу юқорида тилга олинган "Халқ юраги" туркумидан Мақсуд Шайхзодага бағишланган фильмнинг тизери. Сир бўлса ҳам айтаман, шу сериясини тўлиқ кўришга муваффақ бўлдим. Қизиқ, тарихий ва эксклюзив маълумотларга бой, шахс ва характер яхши очилган фильм. Шайхзодани тушунтирадиган, унинг истеъдоди кўламини очиб бера олган, ҳам бадиий, ҳам ҳужжатли томони пишиқ фильм бўлган.

@shahnozxon
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда ҳайдовчилар нималарни билиши керак?

🔰 Бундай вазиятда:

Ҳайдовчи қандай ҳаракатларни амалга ошириши керак?

Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйиладими?

Қандай жазо чоралари қўлланилади?

Батафсил 👉 https://bit.ly/2Uhu1Sd

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Кичик ҳамшираликни энг бошидан ўрганинг

Дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:
👉 биринчи тиббий ёрдам;
👉 жарроҳлик, инсультдан кейин беморларни парвариш қилиш;
👉қон босими, пульс, нафас олиш частотаси ва ҳароратни ўлчаш;
👉 босим яралари профилактикасини ўтказиш.
Физиотерапевтик муолажаларга куйидагилар киритилган: горчичник, компресслар, грелкалар, клизмаларни тўғри қўллаш, боғичлар қўйиш, мушакости ва томир ичига укол қилиш.
👩⚕ Машғулотлар манекен ва муляжлардан фойдаланган ҳолда ўтказилади.

☎️ +998712349202
☎️ +998977016009

✏️@ranojuraeva_1
Мана бу ерда rost24 сайти ҳақли саволларни қўймоқда:

Нима учун "Tashkent City"га кириш пуллик?
У ерда ҳатто видео тасвирга олиш ҳам пуллик?

Ўзбекистон пойтахтининг қоқ марказидаги ерни имтиёзли шартларда олиб, имтиёзлар асосида шаҳарча барпо этиб, у ердаги уйларни катта нархларда пуллаб туриб, нима учун халқ мулки бўлган ҳудуднинг ҳатто суратини олишга ҳам фуқаролар пул тўлаши керак? Яна бошқа саволлари ҳам ўткиргина экан.

Бу видеога Халқ демократик партияси ўз муносабатини билдирибди:

"Бундай табақалашув фуқароларнинг кайфиятига ёмон таъсир кўрсатади. Биз ҳуқуқлар тенглиги ва уларни амалга оширишда имкониятлар тенглиги тарафдоримиз! Шунинг учун жамиятда барқарорликни сақлаб туриш учун ижтимоий кескинликни юзага келтириши мумкин бўлган ижтимоий муаммоларни тезкор ҳал этиш зарур, деб ҳисоблаймиз.
Ўзбекистонда молиявий белгиларга, шунингдек, айрим имтиёзларга кўра табақаланишга йўл қўйиб бўлмайди. Шунинг учун "Tashkent City"га кириш бепул бўлиши шарт", дейилади партия мурожаатида.

Репортажни кўринг, саволларингизни беринг, ҳаққингиз бор.

Жавобни, албатта, масъуллардан кутамиз.

@shahnozxon
Президент Шавкат Мирзиёев "Янги Ўзбекистон" газетасига интервью берди ва бугун барчанинг эътиборидаги асосий мавзу шу бўлиб турибди. Бу табиий, чунки давлат раҳбариинг ОАВга интервьюси уни яқинроқ танишга, тушунишга, давлат ва халқнинг келажакда қайси йўналиш бўйлаб ҳаракатланиши, мақсад ва истиқболларини аёнроқ англашга ёрдам берувчи муҳим ҳодисадир.

Шавкат Мирзиёев интервьюсида кўп масалаларга очиқ тўхталган, сўнгги йиллардаги ўзгаришлар, ютуқлар ва камчиликларни таҳлил қилган.

Иқтибос:

"...биз бу демократик ўзгаришларни кимларгадир ёқиш, мақтаниш, турли рейтингларга кириш учун эмас, аксинча, демократик жараёнлар ўзимизга сув билан ҳаводек зарур бўлгани учун, халқимиз, авваламбор, ёш авлодимизнинг бугунги ҳаёти ва эртанги истиқболини ўйлаб, миллий манфаатларимиз йўлида амалга оширмоқдамиз.

Биз – Ўзбекистон фуқаролари жамиятимизнинг сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий қиёфаси шиддат билан ўзгариб, ҳаётимизда янгича муносабатлар, янги имконият ва қадриятлар шаклланаётганини ҳаммадан ҳам кўпроқ ҳис этмоқдамиз. Айниқса, “инсон ҳуқуқ ва эркинликлари”, “қонун устуворлиги”, “очиқлик ва ошкоралик”, “сўз эркинлиги”, “дин ва эътиқод эркинлиги”, “жамоатчилик назорати”, “гендер тенглик”, “хусусий мулк дахлсизлиги”, “иқтисодий фаолият эркинлиги” сингари фундаментал демократик тушунчалар ва ҳаётий кўникмалар ҳозирги вақтда реал воқеликка айланиб бораётгани эътиборлидир.

Бир ҳақиқатни очиқ тан олишимиз лозим: вақт ўтиши билан ислоҳот жараёнлари тобора кенгайиб бормоқда, шиддатли замон олдимизга янада улкан вазифаларни қўймоқда. Ҳаётнинг ўзи бизни кўп нарсага ўргатмоқда. Шу сабабли биз доимий изланишдамиз. Изланиш бор жойда ютуқлар билан бирга камчилик ва нуқсонлар ҳам бўлиши табиийдир.

Энг асосийси, “Ҳаракатда – баракат” деганларидек, биз энг қийин босқичдан ўтдик, яъни, йўлимизни аниқ белгилаб, катта ишларни бошладик. Энди ҳамма гап ислоҳотлар йўлини қатъият билан давом эттириш ва мантиқий якунига етказишда. Бу албатта осон эмас, аммо биз бунга қодирмиз. Муҳими, кейинги йилларда бундай улкан ва мураккаб вазифани амалга ошириш учун етарли сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, ташкилий-институционал замин яратилди"

Интервьюдақатор муҳим масалаларга давлат раҳбарининг қарашлари ва таҳлили билан танишишингиз мумкин. Уни қуйидаги ҳаволадан ўқинг:

https://yuz.uz/news/yangi-ozbekiston-demokratik-ozgarishlar-keng-imkoniyatlar-va-amaliy-ishlar-mamlakatiga-aylanmoqda

@shahnozxon
Президент ОАВ ҳақида

“Шахсан ўзим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда берилаётган янгиликлар, улар орқали билдирилаётган долзарб фикрлар, жамоатчиликнинг диққат-эътиборини тортаётган воқеа-ҳодисалар билан имкон қадар бевосита танишиб боришга ҳаракат қиламан.

Бир сўз билан айтганда, замонавий ахборот технологиялари ривожланган бизнинг давримизда реал ҳаётдан бутунлай узилиб қолиш мумкин эмас. Шунга қарамасдан, халқ билан турли кўринишдаги, дейлик, бу режадаги тадбир бўладими ёки маҳалла, туман, қайсидир муассасага кутилмаган ҳолатда кириб бориш орқали бўладими, умуман, бевосита мулоқот ҳамиша керак, деб ҳисоблайман.”

Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон” газетасига интервьюсидан

@shahnozxon
Катта аудиторияли каналлар фейк чиқаряпти, жуда афсус.

Гўёки толиблар Амударёда ўзларига флот ташкил қилган эмишлар.

Аслида ушбу фото 2019 йил қўмондон Абу Бакир Сиддиқнинг ҳарбий машғулот лагеридан олинган.

Фейкни фактчекинг билан фош этганга раҳмат.

@shahnozxon