Shahnoza Soatova blogi
6.99K subscribers
1.38K photos
420 videos
3 files
1.84K links
Ki har ne olami sug‘roda mavjud,
Bori ul olami kubroda mavjud.
(Alisher Navoiy)

Murojaat uchun: @shahnozchatbot
Download Telegram
regulation.gov.uz (норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали) ва project.gov.uz (норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими) устувор равишда давлат тили ва лотин алифбосига ўтказилди. Ресурслар бош саҳифасиданоқ лотин алифбосида очиляпти.

@shahnozxon
Мендан сўрашди:
Қизлар қандай қилиб яхши ҳақ тўланадиган касбларни эгаллаши мумкин?

Мен қуйидаги тавсияларни бердим:

🔹ҳар бир ишга ижодкорона ёндашиш керак;
🔹ҳар қандай қийин вазиятни фақат юқорига интилиб, ўсиб енгиш мумкин;
🔹иқтисодий мустақиллик қизлар учун жуда муҳим.
Бундан ташқари, болалигим, онам, омадларим ва қийинчиликларим ҳақида ҳам гапирдим – қизларга мотивация учун, албатта.

«Girls for Girls» (Қизлар қизлар учун) лойиҳасига берган ушбу интервьюимни кўриб, ўзимга ҳайрон қоляпман: наҳотки тўхтамай бидиллаётган шу аёл бир пайтлар ичимдагини топ дейдиган, ҳаётдан нима исташини очиқ айтолмайдиган, камтар, камсуқум, журъатсиз, комплексларга бой бир қиз бўлган?)) Барча ютуқларим учун китобдан миннатдорман!

«Girls for Girls» Халқ таълими вазирлигининг Инновация, технология ва стратегия маркази ҳамда UNICEF халқаро ташкилоти ҳамкорлигида амалга оширилиб келмоқда. Уни амалга ошириб, қизларимизнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун беминнат хизмат қилаётганларга хайрли ишларида ривож тилайман.

@shahnozxon
Кун.уз журналисти Илёс Сафаровнинг кимлар учундир ноқулай саволи яна тил масаласини юзага чиқарди. Индамай тургандим, қарасам, ғирромликлар бошланяпти - унга карши кутилмаганда диний воизлардан бири асоссиз гаплар ва туҳматларни айтиб чиқибди, энди жим туролмадим, узр.

Воизнинг вазиятни Афғонистон, Қирғизистон ва яна қандайдир сиёсий масалаларга боғлаши ҳақида гапирмайман (хаёлнинг ҳар парвози муҳокамага арзийвермайди), оддийгина факт – рус тили ўқитувчисини гидрометерология мутахассиси деб, ваъзини шу ёлғон устига қургани ҳамма нарсани очиқ англатиб турибди. Ё депутатнинг мутахассислигини билмайдими (яхши гумон)? Билмаса, нега гапиради? Билса, нега алдайди?

Илёс қонундан ташқарида бир иш қилмади. Айримлар айтаётгандек, бемаврид ҳам гапирмади. Ҳар қандай тадбир тил воситасида амалга оширилар экан ва у ерда Давлат тили тўғрисидаги қонун талабига риоя этилмас экан, у ҳақида гапириш ҳеч қачон бемаврид бўлмайди. Чунки бу ҳолатга барҳам берилиши, Қонун талаблари бажарилиши керак. Буни талаб қилишда фитна кўрганларнинг ўзи фитнакордир.

Бизнинг давлат тили таълими ва мутахассислар бўйича муаммоларимиз ўзимизга маълум. Ўзбек тилида илмий тафаккур ривожланмаётгани ҳақида кўп вақтдан бери куюниб гапирамиз. Лекин бу масалалар ҳал бўлгунича тадбирлар ширу-шакар тарзида ўтавериши керакми? Таржимонлар хизматига нега мурожаат қилинмайди?

Гидрометерологлар ўз ишини қиляпти, журналистлар ҳам. Уларни бир жойга чақирганда, давлат тилида мулоқот қилишларини ташкилотчилар таъминлаши керак. Давлат тадбирига келаётган ҳар қандай масъул шахсга тадбирнинг давлат тилида ўтказилишини эслатиши, таржимон зарурати борми-йўқлигини билиши, умуман, тадбир тили деган талабни ҳеч қачон эътибордан қочирмаслиги лозим. Чунки давлат тадбирларининг давлат тилида ўтказилиши шартлиги – қонун талаби!

Бизда рус тилидан ўзбек тилига синхрон таржима қилиб тадбирларни ўтказиш анъанаси йўқ, ўйламаймиз бу ҳақида, рус тилида бўлса, таржима қилмаса ҳам бўлаверади деймиз. Қонунда давлат тилида ўтказилсин, заруратга кўра таржима таъминлансин, халқаро тадбирларга фақат истисно дейилганми, шундай қилиниши керак! Илёс савол берган тадбир давлат тадбиримиди – ҳа! Халқаро тадбирмиди – йўқ!

Энди Илёсдан миллатчи, фитна қўзғовчи ва яна аллақандай олабўжи ясашга уринмаган маъқул. Бизга бу можаронинг узоқ давом этиши ҳечам керак эмас. Бу ҳодисадан сабоқ чиқарайлик, яшашда давом этайлик. Эшикда Мустақиллик байрами турибди, уни уйғун, тотув, якдил жамият ўлароқ муносиб кутиб олайлик.

@shahnozxon
​​Бош қаҳрамони аёллар бўлган асарлар кўпинча бестселларга айланаркан – китоб бозорининг ёзилмаган қонунияти шу.

Яна бир шундай халқаро бестселлер ўзбек тилида ўқувчилар эътиборига ҳавола этилмоқда.

Турк ёзувчиси Ўрхон Камол қаламига мансуб – турмуш ўртоғининг қалтис қарори сабаб умри хазон бўлган бир аёл кечмишлари ифодаланган “Денгизга отилган аёл” (El kizi) романи воқеалари китобхоннинг қалбини ларзага солади. Оддий тилда, тушунарли баёнда ифода этилган ушбу роман бир нафасда ўқилади.

Асар ХХ асрнинг 20-йилларидан 50-йилларига бўлган воқеаларни қамраб олади. Унда Ўрхон Камолгагина хос ўткир қизиқарли фабула билан ишлаш ва уни бир нафасда ўқиладиган қизиқарли сюжетга айлантириш маҳорати кўзга ташланади.

Эри томонидан кўчага ҳайдалган аёлнинг сарсон ва саросар кечмишларини ўқир экансиз, таъсирланасиз, қайғуланасиз, ўйланасиз, муҳим хулосалар қиласиз. Фақат бу жараёнларнинг қизиқарли мутолаа завқи аро кечаётганни сезмай ҳам қоласиз.

Муҳими, қиз болага ўз шаънини ҳимоя қилиш, ҳақ-ҳуқуқларини таниш, иродали бўлиш билан бирга таълим ҳамда тарбия ҳам ҳар бир давр учун долзарб масала бўлиб қолажагига амин бўласиз.

🇹🇷 Турк тилидан Миразиз Аъзам таржимаси.

💰 Нархи 36.000 сўм

Буюртма бериш⤵️
🛒 Сайт орқали: book.uz/dengizga-otilgan-ayol
📲 Телеграм: t.me/bookuzbek
☎️ Телефон: +998998910324

🌐 Facebook | Instagram | Telegram | TikTok
Президентнинг тадбиркорлар билан учрашувдаги нутқидан:

"Маълумки, сўнгги уч йилда солиқлар тури 16 тадан 9 тага қисқарди

Кўпчиликнинг эсидан чиққан бўлиши мумкин, яқингача Пенсия, Мактаб ва Йўл жамғармаларига, бизнес учун оғир юк бўлган 3,2 фоизли йиғимлар тўланар эди.
Ушбу йиғ́имлар корхоналарнинг фойдасидан қатъий назар, оборотдан олиниб, уларнинг миқдори корхоналарнинг камида 20-25 фоиз фойдасига тенг бўлган.

Бюджетдан ташқари жамғармаларга мазкур йиғимларни бекор қилиш ҳисобига, 7 мингга яқин корхоналар ҳар йили ўртача 6 триллион сўм солиқ тўлашдан озод бўлдилар".
Давлат раҳбари тадбиркор аёллар ҳақида:

- Биз кейинги 2 йилнинг ўзида фақатгина хотин-қизлар ва ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга 500 миллион доллар маблағ йўналтирдик.

Уларни ўз бизнесини бошлаши, жумладан касб ва тадбиркорликни пухта ўрганиши учун барча шарт-шароитлар яратилди.

Намангандан Анна Добрых, марғилонлик Наргиза Аминова, хоразмлик Шаҳло Юлдашева, Тошкент шаҳридан Мунира Кариева, Мадина Аюпова, Тошкент вилоятидан Наргиза Бекмуратова, сурхондарёлик Мухаббат Қаюмова каби юзлаб аёллар бугунги кунда элда танилган тадбиркорга айландилар.

Сўнгги 5 йилда ёш тадбиркорлар 5 баробар кўпайиб, уларнинг сони 500 мингдан ошди.

Тадбиркор аёллар ва ёшлар сафини янада кенгайтириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бундан кейин ҳам иқтисодий сиёсатимизнинг энг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ушбу видеода ёш болага нисбатан кап-катта эркак томонидан зўравонлик қилинаётгани акс этган. Айтишларича, воқеа Тошкент шаҳридаги маҳаллалардан бирида содир бўлган. Ёш болалар жанжалига катта одам аралашган, шекилли. Афсуски, бундай воқеалар бўлиб туради. Аммо видеода одамни нафратлантирадиган, ўрнидан турғизиб юборадиган даражадаги таъсирли ҳолат – мантиқсиз, ҳаддан ортиқ агрессия. Эркак ҳеч тинчланолмаяпти, бир-икки мушт билан тўхтамаяпти, боланинг ёнига қайта-қайта келиб уряпти, яна жиддий зарбалар билан... Муаммоси нима бу эркакнинг? Тегишли идоралар назоратга олишини сўраймиз. Болага шундай зўравонлик қилган одам албатта қонун бўйича тўлиқ жазосини олиши шарт!

@shahnozxon
26-27 август кунлари «Ёш китобхон оила» танловининг республика босқичи бўлиб ўтади

Ёшлар ишлари агентлиги ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ўтказилаётган «Ёш китобхон оила» танловининг ҳудудий босқичлари якунланди. Республика босқичи 26-27 август кунлари Тошкентдаги Aдиблар ҳиёбонида бўлиб ўтади.

Танловда ғолиб бўлган ёш оилага Президент совғаси — «Спарк» автомибили топширилади. Шунингдек, Ёшлар ишлари агентлиги илмга чанқоқ ёш оилаларнини муносиб рағбатлантиришни кўза тутган ва мукофот жамғармаси 180 миллион сўмни ташкил этишини маълум қилган.

Танловнинг ҳудудий босқич жараёнларини батафсил YouTube'да томоша қилишингиз мумкин:

Қорақалпоғистон
Aндижон
Бухоро
Фарғона
Наманган
Навоий
Қашқадарё
Самарқанд
Сирдарё
Сурхондарё
Жиззах
Пойтахт
Тошкент
Хоразм
Shahnoza Soatova blogi
Ушбу видеода ёш болага нисбатан кап-катта эркак томонидан зўравонлик қилинаётгани акс этган. Айтишларича, воқеа Тошкент шаҳридаги маҳаллалардан бирида содир бўлган. Ёш болалар жанжалига катта одам аралашган, шекилли. Афсуски, бундай воқеалар бўлиб туради.…
Расмий маълумот берилди.

Тошкент шаҳар ИИББ ушбу видеода акс этган ҳолат бўйича қуйидаги расмий маълумотни берди.

"Жорий йилнинг 22 август куни Тошкент шаҳар ИИББ 102 рақами орқали 1987 йилда туғилган Д.Ўлмасхон мурожаат қилиб, ўғлини урган қўшнисига нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. Аниқланишича, шу куни соат 14.00 ларда Чилонзор тумани 8-мавзеда истиқомат қилувчи ёш болалар ўзаро урушиб қолишган. Уларнинг тортишувига болалардан бирининг отаси 1986 йилда туғилган Қ.Бахтиёр аралашган ҳамда вояга етмаган 2010 йилда туғилган К.Асадбекни уриб тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Вояга етмаган К.Асадбекка етказилган тан жароҳатининг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилинади"

Ҳозирча шу. Албатта, биз айбдор қонуний жавобгарликка тортилгунига қадар ушбу ҳолатни эътибордан қочирмаймиз.

@shahnozxon
Биз бировнинг шодлиги учун чин дилдан қувона оладиган халққа айланамизми, йўқми?

Ҳар йили кимдир мукофот олади ва яна кимлардир олмайди. Ҳар доим ўша мукофот олмаганларни пеш қилиб мукофотланганларнинг муносиблигини шубҳа остига олавериш ёмон анъанага айланяпти.

Шифокорлар мукофотланмадими?
Олимлар мукофотланмадими?
Адиблар, кутубхона, музей ходимлари, ҳунармандлар, мураббий ва ўқитувчилар йўқми рўйхатда?
Журналистлар, ОАВ ходимларига ҳеч нима берилмадими?
Марҳум зиёлилар, жадид боболаримиз мукофотланмадими?
Куни кеча, 2 ойгина ўтди энди, ОАВ ходимлари кунига катта рўйхат чиқмадими?
Ўтган йили шифокорларни мукофотлашга алоҳида 2 марта ҳужжат имзоланди, катта рўйхат билан. Президент қўлидан давлат мукофотларини қабул қилиб олиш учун борган 70 кишининг 28 нафари (!) шифокор эди.
Айнан тиббиёт соҳаси учун янги медаллар ташкил этилганини нега ҳеч ким эсламайди?
Ўқитувчилар кунига чиққан рўйхат-чи?

Майли, кечани қўйиб турайлик, бугунги рўйхатни охиригача ўқидингларми?

Мен 270 кишилик рўйхатни қараб, соҳалар бўйича санаганимда, қуйидаги рақамлар чиқди (+-1-2):
фан йўналишида 52 та, тиббиёт ходимлари – 47 та, ОАВ, телевидение ва адабиёт – 30 та, спорт – 30 та (олимпиада йили, ҳар ҳолда), музейлар, маданий мерос объектлари, кутубхоналар – 30 та, миллий ҳунармандчилик – 12 та...

Бундан ташқари санъатнинг мақом, опера, рассомчилик, ҳайкалтарошлик, фольклор каби фундаментал йўналишлари бўйича кўплаб шахслар мукофотланган.

Улар бизга нотаниш, номи кунда экранларда чиқмайдиган, инстаграмда миллионлаб фолловери йўқ, аммо ўз касбининг устаси бўлиб, ишини қилиб юрган инсонлар. Уларнинг номини биринчи марта ўқияпмиз (агар ўқиётган бўлсак), шахсини танимаймиз, лекин улар бор, ҳаётда ҳам, рўйхатда ҳам! Эслаб қолмаган, эътибор бермаган бўлсангиз уларнинг айби нима? Бу инсонлар қанча меҳнат қилганини ким ўлчаб юрибди, кимдир қизиқдими, улар мукофотгача қандай машаққат йўлларидан ўтганини? Улар мукофотга лойиқ эмас дейишга кимнинг ахлоқий ҳаққи бор? У ёки бу одам мукофотга лойиқ эмас дейиш учун ўзига катта ваколат овормаяптими ўша инсон?

Шахсан мен марҳум шоирлар Шавкат Раҳмон, Муҳаммад Раҳмон, ёзувчи Омон Мухтор, қўшиқчилар Дилнура Қодиржонова, сўз устаси Ҳожибой Тожибоев, Обид Асомовларнинг тақдирларнишини қайсидир маънода тарихий адолат тантанаси деб ҳисоблайман. Улар вақтида ўзига хос истеъдоди, характери, алоҳида позициялари билан ажралиб турган, аммо негадир бу каби шараф рўйхатларига раво кўрилмаганди.
Бугунги кунда ўзининг ўткир танқидий чиқишлари билан танилган адабиётшунос Зухриддин Исомиддинов, таржимон, адабиётшунос Иброҳим Ғафуров, навоийшунос Шуҳрат Сирожиддинов, ёзувчи Исажон Султон, шоир Шодмонқул Салом, опера даҳоси Женисбек Пиязов, истеъдодли актёр Бобур Йўлдошев кабиларни рўйхатда кўриб қувондим. Муборак бўлсин, барчага насиб этсин.

Тўғри, кимлардир рўйхатдан тушиб қолган деб ўйлаймиз, уларни ҳам муносиб кўрамиз. Шахсан мен ҳам кейинги рўйхатларда Шароф Бошбеков, Назар Эшонқул, Зулфиқор Мусоқовларни кўраман деб умид қиламан. Яна ноширлар, таржимонлар, жамоатчилик фаоллари... шунчаки, мукофот учун номзодликка анкета тўлдириб бермаган, буни ўзига эп кўрмаган фидойиларни ҳам. Лекин буни бугун номлари қайд этилганларга соя солмайдиган, байрамини бузмайдиган, кўнглига тегмайдиган тарзда айтаман. Чунки мукофотланган 270 киши олдида истиҳолам бор: уларнинг ҳалоли бугунги кун! Қолаверса, эртага ҳам кун бор, байрамлар кўп, истеъдодлар ҳам.

Ҳар доим битта мукофотланганга қарши мингта мукофотланмаганни қўйиш мумкин, бу баҳс тўхтамайди. Лекин бефойда бу, охири нима билан тугашини биласизларми? Охири бутун республика аҳолиси рўйхатини биттада чиқаришларини истайсизларми? Ўшанда нимадан норози бўласизлар, шуниси қизиқ менга)

@shahnozxon
#Диққат_муҳим

‼️Ишончнома талаб қилинмайди дегани уни расмийлаштириш керакмас дегани эмас

2021 йил 1 сентябрдан
ҳайдовчилардан ишончноманинг сўралмаслиги, ҳайдовчилар ишончнома расмийлаштирмаса ҳам бўлади дегани эмас.

Яъни, ҳайдовчилар худди аввалгидек, ишончномани нотариус орқали расмийлаштиради, Фақат ишончномани ёнида олиб юрмаса ҳам бўлади. Чунки 2021 йил 1 сентябрдан ишончномаларни ЙПХ ходимлари электрон тизим орқали мустақил текширади.

Ишончнома билан бир қаторда техник кўрикка оид ва “тонировка” бўйича ҳужжатларнинг мавжудлиги ҳам электрон тарзда текширилади.

Демак, ҳайдовчи ушбу ҳужжатларни ҳам ёнида олиб юриши шарт эмас.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар
бўлими
Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун давлат хизматлари марказларида навбат катталиги ҳақида ёзишмоқда.

Ҳа, навбат катта бўлади энди, начора. Чунки уч йил бўлди янги намунадаги гувоҳнома берила бошлаганига, лекин охирги кун, соатга тақаб келади айримлар. Ўзи одатимиз шунақа-ку: имтиҳонга бир кун қолганда тайёрланамиз, танловларга материалларни охирги соатларда, дақиқаларда юборамиз, "ўша кун келаверсинчи-чи, бир гап бўлар"... Мана ўша бир гап шуки, энди узун навбатлар ва бир вақтда кўплаб мурожаатлар бўлиши оқибатида тизим осилиб қолиши кузатиляпти.

Ходимлар муаммолар устида шуғулланишяпти, ҳаракат қилишяпти. Ўз навбатида фуқаролар ҳам вазиятга сабр ва тушуниш билан ёндашсалар, яхши бўлар эди.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини ҳужжатнинг янги намунадагисига алмаштириш учун қуйидаги манзилларга мурожаат қилиш мумкин:


ИИББ ЙҲХБ бўлимларида (манзиллари билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин
https://docs.google.com/document/d/1ZpkDS9WekNrPeHYFA1QPBElIUdZ8BXX4ZPrCt1pLEaQ/mobilebasic);

махсус ускуналар ўрнатилган Давлат хизматлари марказларида(манзиллари билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин
https://t.me/davxizmat/7087).

P.S. Албатта, ҳар доим бўлганидек, бу масалада ҳам танганинг иккинчи томони бор. ДХМлардаги ҳозирги навбатлар айсбергнинг учи бўлиб, бу томонида анча чуқурроқ масалалар бор. Ҳайдовчилик гувоҳномаси 10 йилга берилгани учун ва алмаштириш пуллик бўлгани учун ҳам одамлар ҳарна бир-икки йилни ютгиси келади, охирги саналаргача тақаш сабабларидан бири шу. Одамлар айди карта, права, паспорт алмаштиравериб, бунга пул тўлайвериб чарчашганини ҳам айтиш керак.

Балки права алмаштириш муддатини узайтиришар - таклиф.

@shahnozxon
⚡️Ёшлар ишлари агентлиги ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ўтказилаётган “Ёш китобхон оила” танловининг финал босқичи Тошкентдаги Aдиблар хиёбонида жуда қизғин шаклда бошланди.

Бугун финалда вилоятлардаги саралаш босқичида ғолиб бўлган энг кучли ёш китобхон оилалар иштирок этишмоқда. Танловда ғолиб бўлган оила Президент совғаси — “Спарк” автомашинаси билан тақдирланади.

Бундан ташқари, Ёшлар ишлари агентлиги китобсевар ёш оилаларни ҳам қўллаб-қувватлаш мақсадида 2-ўрин учун 50 млн, 3-ўрин учун 30 млн ва бошқа республика босқичи иштирокчиларига 10 млн сўмдан пул мукофотлари берилишини маълум қилди.

Бу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Чунки бу орқали Ёшлар ишлари агентлиги китобхонликни тарғиб қилиш билан бирга, уларни қўллаб-қувватламоқда. Оилаларга зиё киришига сабаб бўлмоқда👏

@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу ваҳшийлик, айтишларича, Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани (Яйпан шахарчаси)даги туғруқ бўлимида содир этилган. Зўравон куппа-кундуз куни қўрқмай шу ишни қиляптими, демак жазодан қўрқмаслик, ваҳшийлик шу даражага етибди. Аёл нимадир қилган, ўзиданам ўтган ва ҳ.к. дейдиганларга гапим: нима бўлган тақдирда ҳам бу эркакнинг самосуд қилишга, яна бу даражада ёвуз, ғайриинсоний тарзда тажовуз кўрсатишга ҳаққи йўқ! Аёллар, тиббиёт ходимлари шу даражада ҳимоясиз қолдими? Касалхоналарга қўриқчилар қўйиш керакми энди? Ушбу зўравон эртага ярашув қилиб, узр сўраб қутулиб кетмаслиги керак. Аёлнинг айби бўлса, қонуний жазо олсин, зўравон ҳам қонуний жазо олсин! Умуман, битта зўравонлик видеосини улашса, яна ўнтасига тег қилиб чақиришяпти, афсуски, ҳаммасини битталаб улашиб, муносабат сўрайвериш билан иш битмайди. Тизимли зўравонликка қарши жиддий чоралар керак, зўравонларни тарбиялайдиган, кўзини очиб, қўлини тийишга мажбур қиладиган, ўзини йўқотганда кучга эмас, қонунга мурожаат қилишга ундайдиган чоралар!

@shahnozxon