Shahnoza Soatova blogi
6.99K subscribers
1.38K photos
420 videos
3 files
1.84K links
Ki har ne olami sug‘roda mavjud,
Bori ul olami kubroda mavjud.
(Alisher Navoiy)

Murojaat uchun: @shahnozchatbot
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми
Иш ҳақидан фақатгина ходимнинг ёзма аризасига асосан ушлаб қолиниши мумкин.

Иш ҳақи фақатгина қонунда кўрсатилган ҳоллардагина (солиқлар ундириш, суд қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш ва шу каби ҳолатлар) ходимнинг розилигисиз ушлаб қолиниши мумкин.

Бошқа ҳолларда (масалан, обуна, коммунал тўловлар ва ҳ.к) ходимнинг ёзма розилигисиз унинг иш ҳақидан ушлаб қолиш ноқонунийдир.

Иш ҳақидан ушлаб қолинганда (ёзма розилик беришга мажбур қилинганда) Адлия вазирлигининг ишонч телефонига (1008) ёки туман (шаҳар) адлия бўлимларига мурожаат қилинг.

#huquqingni_bil_va_talab_qil

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Уй ҳайвонларга паспорт берамиз деса, унинг ортидаги яхши мақсадни англамай масхаралаймиз. Кейин ит-мушуклар ўлдирилаётгани ҳақида хабарни ўқиб, ачиниб кўзёш қиламиз. Сабаб-оқибат занжирини ҳис қилмас эканмиз, фақат оқибатдан азият чекиб ўтаверамиз.

Блогер ва тадбиркор Фируз Аллаев Самарқандда итлар ва мушукларнинг заҳарлаб ўлдирилаётгани ҳақида шундай ёзяпти: "Ман ишончим комилки бир-икки кунда бу воқеа халқаро матбуотга етиб боради ва Ўзбекистон юзига доғ бўлиб тушади".

Лекин куни кеча шу ит-мушукларнинг ҳимояси учун чиқарилган идентификациялаш тартиби устидан масхаралаб қилган жазавамиз-чи? Биз ўшанда дунёга боқмадик-ку, уялмадик-ку шу ишимиз билан ўзбек халқининг юзига доғ тушишидан.

Паспорти бор, эгаси тайин ҳайвонни ўлдирганлик учун, умуман, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабат учун жавобгарлик бор. Бу воқеа текширилади ва тўғри хулосаланади деб умид қиламан. Аммо нафақат давлат, халқлар ҳам бошқалардан ўрнак олиши керак.

@shahnozxon
Тасаввур қилинг, яқиндаги сотиб олган замонавий смартфонингиз ишламай қолди. Ўзидан ўзи сим-картаси блокка тушиб қолади. Эндигина бир ой ишлатгандингиз-ку, нима бўлди?

Муаммони ҳал қилиш учун қанча вақт ва бошқа ресурсларингизни сарфлашингизга тўғри келади. Шошганда, ҳаммаси бирдан ўхшайвермаслиги ҳам бор.

Бунинг олдини олиш учун мамлакатимизда жорий этилаётган бир технологик янгилик ҳақида билишингиз лозим.

Гап IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказиш ҳақида.

Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг:

https://t.me/huquqiyaxborot/5943
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Боғча ёши ўзгардими?

Яқинда қабул қилинган “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Қонун юзасидан турли саволлар берилмоқда. Улар орасида энг кўп сўралаётгани “боғчага болаларни қабул қилишда қуйи ёш чегараси ўзгардими?” деган савол бўляпти.

Шу муносабат билан қуйидагиларга аниқлик киритилади.

1. Қонуннинг 34-моддасида мактабгача таълим ташкилотлари гуруҳларини тўлдириш ҳақида сўз боради. Унда боғча гуруҳларининг ёшга доир тоифалари келтирилган ва “илк ривожланиш гуруҳи (бир ёшдан уч ёшгача)” деган тоифа қайд этилган.

Ушбу жумла фуқароларни чалғитиб, “болаларни ҳамма боғчаларга бир ёшдан бошлаб бериш мумкин экан” деган нотўғри талқинларни юзага келтирмоқда.

Бироқ Қонуннинг 33-моддасида “Умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига болаларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади” дейилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 35-моддасида эса шундай дейилади: “Давлат мактабгача таълим ташкилотларига 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади”.

Демак, давлат боғчаларига болаларни қабул қилиш ёши қуйи чегараси 3 ёшлигича қолмоқда.

2. Хусусий боғчаларга болаларни қабул қилиш ва улардан чиқариш эса Вазирлар Маҳкамасининг қарори эмас, нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг устави билан тартибга солинади. Бунда нодавлат мактабгача таълим муассасаси уставида назарда тутилган бўлса ва давлат томонидан қўйилган маълум талабларга жавоб берса, болаларни ҳатто 1 ёшга тўлмаган бўлса ҳам хусусий боғчалар қабул қилиши мумкин.

3. Қонундаги ёш гуруҳлари тоифаланишига оид моддага “бир ёшдан уч ёшгача” сўз бирикмаси киритилишининг сабаби қуйидагилар:
биринчидан, давлат боғчаларига болаларни қабул қилишда кейинчалик ёш чегараси ўзгарса, Қонунга ўзгартириш киритишдек мураккаб юридик процедуранинг олдини олиш;
иккинчидан, хусусий боғчаларда гуруҳларни ёшга доир тоифалаш меъёрларини белгилаб бериш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Хотин қизлар учун қўшимча грант асосида ОТМга кириш учун тавсиянома олиш тартиби

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

“Радар” адашиши мумкинми?

“Радар” ўрнатилган ҳудудда белгиланган тезлик ошириб юборилганда “радар” ва автомашинанинг спидометр кўрсаткичи йўл қўйиши мумкин бўлган жами нуқсонлар инобатга олинади.

Шунинг учун, “радар” белгиланган тезликдан соатига 5 километрдан ошиқ бўлганини кўрсатган тақдирда ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома тузилади.

Масалан, белгиланган ҳаракат тезлиги 70 км/соат этиб белгиланган ҳудудда ҳайдовчи 76 км/соат ва ундан юқори тезликда ҳаракатланганда унга нисбатан маъмурий баённома тузилади. Агар ҳайдовчи ушбу ҳудудда 70-75 км/соат тезликда ҳаракатланса, бундай ҳолатда маъмурий баённома расмийлаштириш мумкин эмас.

Ушбу талабга риоя этилмаган ҳолда расмийлаштирилган маъмурий баённома маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqavto
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда ҳайдовчилар нималарни билиши керак?

🔰 Бундай вазиятда:

Ҳайдовчи қандай ҳаракатларни амалга ошириши керак?

Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйиладими?

Қандай жазо чоралари қўлланилади?

Батафсил 👉 https://bit.ly/2Uhu1Sd

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot