Шамсиддин Маннопов
69 subscribers
601 photos
24 videos
104 links
Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Шамсиддин Манноповнинг телеграммдаги расмий саҳифаси.
Download Telegram
#муаммо_ва_ечим

Тинимсиз саъй-ҳаракатлар, олиб борилган тизимли чора-тадбирлар натижасида Бўстонлиқ туманидаги 12-сонли кўп қаватли уйнинг том қисмидаги муаммо тўлиқ бартараф этилди.
Forwarded from ТOSHKENT VILOYATI
#муаммо_ва_ечим
#Оҳангарон_тумани

🔎Кўп қаватли уйларнинг ертўласига ўрнатилган элеваторлар қандай вазифани бажаришидан хабардормисиз?

❇️Улар кўп қаватли уйларда жойлашган хонадонларга узатилаётган иссиқлик таъминотини тозалаш, босимни меъёрлаштириш ва шу каби бир қанча муҳим хусусиятларга эга.

✴️Оҳангарон тумани «Нуробод» қўрғонида жойлашган 7-сонли кўп қаватли уйнинг элеваторлари эскирганлиги боис таъмирталаб аҳволга келиб қолган эди.
Ҳозирда ушбу уйнинг ертўла қисмида жойлашган элеваторларни манзилли дастур асосида мукаммал таъмирлаш ишлари жадаллик билан олиб борилаяпти.
🛠Шу мақсадда олиб борилаётган барча иш жараёнлари вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси томонидан мониторинг қилиниб, ҳар жабҳада қўллаб-қувватланаяпти.

📝Маълумот учун,« Нуробод» МФЙда 46 та кўп қаватли уйлар мавжуд.

Ҳозиргача ҳудуддаги 30 та кўп қаватли уйлар аҳолиси ўртасида ўзаро мулоқотлар олиб борилиб, ҳудуддаги уйларни янги ташкил этилаётган «OHANGARON SITI SERVIS» МЧЖ БСКга ўтказиш борасида туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими масъуллари томонидан тарғибот ишлари ўтказилди.

🖌P. S. Кўп қаватли уйларни иқтисодий ночор ширкатлар тасарруфидан замонавий бошқарув сервис компаниясига ўтказиш чора-тадбирлари вилоят ҳудудлари бўйлаб давом этмоқда.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати.
Forwarded from ТOSHKENT VILOYATI
#муаммо_ва_ечим
❇️Чиноз тумани вилоятнинг энг чекка, олис ҳудудларидан бири саналади.
Шундай бўлса-да, туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими масъуллари томонидан кўп қаватли уйлар аҳолисидан келиб тушган ҳар бир мурожаат ўз вақтида эътиборга олиниб, уларни бартараф этиш чоралари кўриб келинаяпти.

🔎Масалан, тумандаги «Ёшлик» МФЙда жойлашган 1-уйнинг том қисми кучли эсган шамол туфайли очилиб кетган эди.
Муаммодан хабар топгач, ушбу уйларга техник хизмат кўрсатиб келаётган «Усмонова Зиёда» бошқарув сервис компанияси ишчи-ходимлари дарҳол ишга киришди. Бунда маҳаллий усталар ҳам қараб турмай, БСК ходимларига ёрдамга келишди.

✴️«Кўпдан қуён қочиб қутулмас» дейишади. Ҳаш-паш дегунча, кўп қаватли уйнинг том қисми таъмирланиб, камчиликлар бартараф этилишига эришилди. Аҳолини ташвишга солаётган яна бир коммунал муаммо ўз ечимини топди.
Маълумот учун, Чиноз тумани «Ёшлик» МФЙда 18 та кўп қаватли уйлар мавжуд.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати.
Forwarded from ТOSHKENT VILOYATI
#муаммо_ва_ечим

✴️ Оҳангарон тумани «Ғалла қудуқ» МФЙ Қурувчилар кўчасида жойлашган кўп қаватли уй-жойларнинг оқава сув хандағидаги сув хайдаш насоси яроқсиз ҳолга келиб қолган эди. Бу муаммо ҳам ўз вақтида ижобий ҳал этилиб, худудга техник хизмат кўрсатувчи «Ғалла қудуқ келажак замини» уй-жой мулкдорлари ширкати ишчи-ходимлари томонидан тўлиқ бартараф этилди.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
Forwarded from ТOSHKENT VILOYATI
#муаммо_ва_ечим

❇️ Оҳангарон тумани «Эйвалек» МФЙда 18 та кўп қаватли уйлар бор.
Куни кеча ушбу ҳудуддаги 3-сонли кўп қаватли уй аҳолисидан уйнинг том қисмидан чакки ўтаётганлиги бўйича мурожаат келиб тушгач, туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими мутасаддилари
дарҳол ишга киришишди.

🪜🛠Вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ташаббуси билан заҳира омборидан профнастиль қопламасининг ажратилиши муаммога энг яхши ечим бўла олди. Шундан сўнг, мазкур кўп қаватли уйнинг том қисми «ZAMONAVIY UYLAR KELAJAK POYDEVORI» бошқарув сервис компанияси ишчи-ходимлари томонидан таъмирлаб берилди.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
Forwarded from ТOSHKENT VILOYATI
#муаммо_ва_ечим

🔎Чиноз тумани «Бунёдкор» МФЙ ҳудудидаги 6-сон ҳамда 7-уйларда 24-баёнома асосида том қисмини таъмирлаш ишлари олиб борилаяпти.

❇️ Шунингдек, туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими мутасаддиларининг сув таъминоти ходимлари ҳамкорлигида ўз вақтида олиб борган саъй-ҳаракатлари натижасида «Ёшлик» маҳалласи ҳудудидаги 3,4,5,6,16,17-сонли кўп қаватли уйларнинг марказий канализация қувурлари тозаланиб, аҳолини қийнаётган муаммо тўлиқ бартараф этишига эришилди.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
Forwarded from ТOSHKENT VILOYATI
#муаммо_ва_ечим

🔎 Янгийўл шаҳар «Янги фаровон» массивида жойлашган 20-уйнинг канализация қувурлари тўлиб қолаётганлиги билан боғлиқ муаммо аҳолини ташвишга солаётган эди.

Эндликда шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ходимлари саъй-ҳаракатлари билан оқава сув қувурлари ўт ўчириш машинаси ёрдамида тозаланди.

t.me/toshvilkommunal
Forwarded from ТOSHKENT VILOYATI
#муаммо_ва_ечим
#ўрганиш

🏢Кўп қаватли уйлар аҳолисини қийнаб келаётган муаммоларига қачон ечим топилади?

Қачонки, улар билан жойига чиқиб мулоқот қилинса. Аҳоли томонидан келиб тушаётган мурожаатлар ўз вақтида ўрганилиб, камчиликлар устида ишланса.


❇️ Тошкент туманида ҳам 273-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида кунлик 5 та кўп қаватли уйлардаги муаммоларни ўрганиш жараёнлари изчиллик билан давом этаяпти.

🔎Куни кеча туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими мутасаддилари томонидан «Озодлик» маҳалласида жойлашган 4 та 17-21-сонли уйлар ҳамда «Ҳувайдо» МФЙдаги 1 сонли уйлар аҳолисининг муаммолари ўрганиб чиқилди.

🔷Ўрганишлар чоғида ушбу кўп қаватли уйлар аҳолисининг ичимлик суви, табиий газ таъминоти, канализация тизими, ободонлаштириш,том қисмини таъмирлаш, чиқинди контейнерлари ўрнатиш каби 20га яқин мурожаатлари шу жойнинг ўзида кўриб чиқилиб, уларни бартараф этиш чоралари амалга оширилди.


Каналга уланинг:👇👇👇
t.me/toshvilkommunal
Forwarded from ТOSHKENT VILOYATI
#муаммо_ва_ечим
#Чиноз_тумани

❇️Чиноз туманидаги «Усмонова Зиёда» бошқарув сервис компанияси диспетчерлик хизматига кечаси соат 23 00лар оралиғида ҳудуддаги « Ёшлик» МФЙда жойлашган 8-кўп қаватли уйнинг сув қувури ёрилиб кетганлиги ҳақида хабар келиб тушди.

💧Вазиятдан хабар топган бошқарув сервис компанияси ходимлари ишчи гуруҳи дарҳол ишга киришиб, носозлик нуқтасини тўғирлашга астойдил киришишди.

Шундан сўнг, қисқа вақт ичида кўп қаватли уйнинг ертўла қисмида жойлашган сув қувурлари янгиларига алмаштирилиб, аҳолини қийнаётган ушбу коммунал муаммо ўз вақтида ҳал этилди.

t.me/toshvilkommunal
#муаммо_ва_ечим

🔎Чиноз тумани «Ёшлик» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 1-сонли кўп қаватли
уйнинг шундоққина яқинида ўсган дарахт шохларининг тарвақайлаб ўсиши туфайли том қисмида ноқулайликлар юзага келаётган эди.

Туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими мутахассисларининг ободонлаштириш соҳаси вакиллари билан олиб борган саъй-ҳаракатлари натижасида маҳалла аҳлини ташвишга солаётган муаммо ўз вақтида ҳал этилди.

Бунда махсус техникалар ёрдамида том қисмига зарар келтирган дарахт шохларига шакл берилиб, тартибга келтирилди.

t.me/toshvilkommunal