SAMARQAND SHAHAR HOKIMLIGI / САМАРҚАНД ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ
7.1K subscribers
24.7K photos
4.5K videos
15 files
16.9K links
Samarqand shahar hokimligi
Abdurahmon Jomiy 59-uy
Tel: (8366) 2332090
Facebook kanalga o‘tish: https://www.facebook.com/samshaharhokim/

Hokimga onlayn murojaat yo‘llash: https://t.me/samshaharhokim
Download Telegram
Президент Самарқандга қачон келади?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Шарқ тароналари” ўн иккинчи халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш учун Самарқандга жўнаб кетди, дея хабар қилинди Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтида.

👉🏻Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
👉🏻www.facebook.com/samshaharhokim
52 номдаги Самарқанд нонлари кўргазмаси ташкил этилди

Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган “Шарқ тароналари” ХII Халқаро мусиқа фестивали муносабати билан 52 номдаги Самарқанднинг қадимий нонлари, турли-хил ҳўл ва қуруқ мевалари ҳамда қандолатчилик маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди.

Вилоят касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси томонидан тайёрланган кўргазмада хуштаъм ва шифобахш бўлган арпа нон, чўпон нон, қозон нон, зоғора нон, жиззали нон, седанали нон, жавдар нон, зиғир уруғли нон, сули нон, лочира нон, ғижжа нон, оби нон, маккажўхори нон, қора нон, жўхори нон, райҳон патир, исмалоқ сувли патир, тош патир, қизил лавлаги сувли патирлар ўрин олган.

У.ЭШБЎТАЕВ.
🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
Шавкат Мирзиёев Самарқандга келди

Президентнинг кўрсатмасига мувофиқ Имом Бухорий мажмуасини реконструкция қилиш ва кенгайтириш кўзда тутилган. Симметрик тарзда иккита масжид ва тўртта минора қуриш, йўлдан кириб келишда хиёбон, унинг атрофида кичик меҳмонхоналар ва битта йирик отель, бошқа инфратузилма объектларини бунёд этиш режалаштирилган, дея хабар қилади Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти.

Давлатимиз раҳбари бугун мажмуани зиёрат қилиб, уни реконструкция қилишга оид таклифлар билан танишди.

- Бу жой Имом Бухорий бобомизнинг илмига, ислом оламидаги мақомига муносиб бўлиши керак. Масжидлар кенг ва маҳобатли бўлиши лозим. Деворларга саҳиҳ ҳадислардан лавҳлар ёзиб қўйилса, мажмуанинг мазмуни янада бойийди, ёшларга билим, маънавий озуқа беради. Мамлакатимизда зиёрат туризмининг асоси аслида шу ер. Бу масканга қанча зиёратчилар келсаям, қулай шароит бўлиши зарур, - деди Президент.

🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
Президент навбатдаги хайрли иш ҳақида гапирди

Сал аввал Президент Имом Бухорий мажмуасида экани ҳақида хабар қилган эдик.

Шавкат Мирзиёев мажмуа реконструкциясини шошмасдан, чуқур ўйлаб лойиҳалаштириш, хориж тажрибасини ўрганиб, зиёратчиларга янада кўп қулайлик яратиш зарурлигини таъкидлади, дейилади Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти берган маълумотда.

Мажмуадаги ишлар мамлакатимизда илм-маърифатни ривожлантириш, динга эътиқод қилувчиларга эркинлик ва шароит яратиш борасида навбатдаги хайрли қадам бўлади.

🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
Энди уй олмоқчи бўлганлар онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин

2020 йилда қурилиши режалаштирилган кўп қаватли арзон уй-жойларни фуқароларга бириктиришда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ҳузурида "samshuj.uz" веб-сайти ишга тушди.

Ушбу веб-сайт орқали фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари ҳамда онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин.

🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги ПФ-5538-сонли фармонида шундай дейилади:

“...Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси раҳбарлари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари, шунингдек, Вазирликка идоравий мансуб бошқа ташкилотлар ва муассасалар бошлиқларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан келишилмасдан Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири томонидан амалга оширилади.”

👉🏻 Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
👉🏻 www.facebook.com/samshaharhokim
Дарсликлар тўплами учун ижара нархи аниқ бўлди

Дарсликлар тўплами учун ижара тўлови миқдори республика бўйича ягона бўлиб, унинг нархлари 2019/2020 ўқув йили учун қуйидагича белгиланган, дея хабар қилди Huquqiy axborot канали

👉 умумтаълим мактабларининг биринчи синф ўқувчилари учун – бепул;

👉 2-синфлари учун 12 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 23 200 сўмни;

👉 3-синфлар учун 10 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 25 800 сўмни;

👉 4-синфлар учун 11 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 18 300 сўмни;

👉 5-синфлар учун 13 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 13 000 сўмни;

👉 6-синфлар учун 15 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 15 800 сўмни;

👉 7-синфлар учун 16 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 20 000 сўмни;

👉 8-синфлар учун 16 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 40 700 сўмни;

👉 9-синфлар учун 16 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 38 500 сўмни;

👉 10-синфлар учун 17 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 27 200 сўмни;

👉 11-синфлар учун 19 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 34 700 сўмни ташкил қилади.

🤝 Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
Самарқанд ва Андонг шаҳар ҳокимлари учрашди

Бугун Самарқанд шаҳар ҳокими Бобурмирзо Облоқулов "Шарқ тароналари" XII Халқаро мусиқа фестивалига ташриф буюрган Корея Республикасининг Андонг шаҳри мэри (ҳокими) Квон Ёнг-се билан учрашди.

Томонлар шу пайтгача ўрнатилиб келинган ҳамкорлик алоқалари ҳақида фикр алмашди ва ўз таклифларини билдирди. Шунингдек, икки шаҳар раҳбарлари шаҳарлар ўртасидаги кейинги муносабатларга йўл очиш, дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш масалаларига тўхталди. Учрашувда маданият, санъат, таълим ва туризм соҳалари ҳам кенг муҳокама этилди.

🤝 Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝 www.facebook.com/samshaharhokim
Мустақиллик байрами сайиллари Самарқанд шаҳрининг қаерларида бўлишини биласизми?

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан "Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!" шиори остида Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган байрам тадбирларига тайёргарлик қизғин давом этмоқда.

Байрам сайиллари шаҳримиздаги “Ёшлик” ҳамда Алишер Навоий номидаги марказий маданият ва истироҳат боғи, вилоят мусиқали драма театри, Ислом Каримов кўчаси, Кимёгарлар шаҳарчаси (1-сон Марказий маданият маркази олдидаги майдон), Сўлим шаҳарчаси (2-сон Сўлим маданият маркази), Фарҳод шаҳарчаси (“Зарафшон” истироҳат боғи), Саттепо маскани, Ватанпарвар маҳалласи ва Қорасув маскани (куни аниқ эмас) да ташкил этилади.

Асосий байрам тадбири Самарқанд шаҳридаги “Мўъжиза” амфитеатрида бўлиб ўтади.

👉🏻 Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
👉🏻 www.facebook.com/samshaharhokim
Андонг шаҳри мэри Самарқанд шаҳар ҳокимига нима совға қилди?

Корея Республикасининг Андонг шаҳри мэри Квон Ёнг-се Самарқанд шаҳар ҳокими Бобурмирзо Облоқуловга 68 ёшли И Ҳван қирол Сеонжо учун ёзиб берган “Seonghaksipdo” (донишмандликни ўрганишга оид ўнта диограмма) нусхасини топширди.

Маълумотларга қараганда, И Ҳван Сеонжога топширган мазкур “Seonghaksipdo”да мамлакатда адолат ўрнатиш ва халқни оқилона бошқаришга оид қирол билиши керак бўлган 10 та қоида битилган.

🤝 Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝 www.facebook.com/samshaharhokim