SAMARQAND SHAHAR HOKIMLIGI / САМАРҚАНД ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ
7.17K subscribers
25K photos
4.63K videos
15 files
17.1K links
Samarqand shahar hokimligi
Abdurahmon Jomiy 59-uy
Tel: (8366) 2332090
Facebook kanalga o‘tish: https://www.facebook.com/samshaharhokim/
Download Telegram
Мустақиллик байрами муносабати билан 65 нафар фуқаро афв этилди

“Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 23-бандига асосан, содир этган жинояти учун жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 65 нафар фуқаро афв этилди, дея хабар қилди Ҳуқуқий ахборот канали.

Афв этилган шахсларнинг 17 нафари жазодан тўлиқ озод қилинди, 13 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди, 20 нафарига эса тайинланган жазо енгилроғи билан алмаштирилди. 50 нафар шахс озодликдан маҳрум этиш жойларидан ота-онаси, фарзандлари ва яқинлари бағрига қайтарилди.

Шунингдек, 14 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддати қисқартирилди ва 1 нафар шахс озодликни чеклаш жазосидан озод қилинди.
Афв этилганларнинг 4 нафарини аёллар, 1 нафарини 60 ёшдан ошган шахс, 1 нафарини чет эл фуқароси, шунингдек, 39 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган фуқаролар ташкил этади.

🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝 www.facebook.com/samshaharhokim
Ахборот хизматлари ўқитилди

Самарқанд шаҳрида "Ахборот хизматлари фаолиятига оид назарий ва амалий аспектлар" мавзуида Самарқанд ва Жиззах вилоятидаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ахборот хизматлари ходимлари учун ўқув-семинари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ташкил этилган тадбирда агентлик масъуллари ҳамда Ўзбекистон Журналистика ва коммуникация университетининг профессор-ўқитувчилари маҳорат дарсларини ўтди.

Семинар давомида ахборот хизматининг мақсад ва вазифалари, ташкилот имижи ва уни бошқариш, медиарежалаштириш асослари, жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари учун тадбирлар ташкил этишнинг самарали усуллари, брифинглар ўтказиш ва бошқа масалалар ҳақида сўз борди.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝 www.facebook.com/samshaharhokim
Самарқанд шаҳар ҳокими Б.ОБЛОҚУЛОВ: “Боланинг билим олиши боғчадан бошланар экан, соҳа ривожига алоҳида эътибор қаратишимиз шарт.”

Самарқанд шаҳар ҳокимлигида "Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!" шиори остида мактабгача таълим тизими ходимларининг анъанавий август кенгаши бўлиб ўтди.

Тадбирда Самарқанд шаҳар ҳокими Б.Облоқулов соҳа ходимларини Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги билан қутлаб, тизимдаги ютуқ ва камчиликлар ҳамда келгусида қилиниши керак бўлган ишларга тўхталди. Ҳоким сўзи давомида “Боланинг билим олиши боғчадан бошланар экан, соҳа ривожига алоҳида эътибор қаратишимиз шарт”, дея таъкидлади.

Бир гуруҳ тизим фаоллари шаҳар ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝 www.facebook.com/samshaharhokim
«Нуроний» жамғармасининг Самарқанд вилояти бўлими раиси Нормурадов Хасан Норбекович «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони соҳиби бўлди

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти хабар қилди.

Мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлаш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини юксалтириш, Ватанимиз ободлиги, турмушимиз фаровонлигини таъминлаш борасидаги улкан хизматлари, сўнгги йилларда юртимизда жадаллик билан олиб борилаётган туб ислоҳотлар жараёнидаги ташаббускорлиги ва фидойилиги, давлат ва халқ манфаатларини рўёбга чиқариш йўлидаги фидокорона меҳнати, ишлаб чиқариш ва ижтимоий-маънавий соҳалардаги кўп йиллик самарали ва ибратли фаолияти, ёш авлодни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга қўшган катта ҳиссаси ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагиларга «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони берилиб, олий нишон – «Олтин юлдуз» медали топширилсин:

🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝 www.facebook.com/samshaharhokim
Ҳасан Нормурадов ҳаёти, умр йўли ҳақидаги лавҳалар акс этган панно ва лавҳалар намойиш этилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 августдаги Фармонига кўра, «Нуроний» жамғармасининг Самарқанд вилояти бўлими раиси Хасан Нормурадовга «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони берилгани ҳақидаги хабар кўпчиликни қувонтирди.

Хасан Нормурадовнинг хонадонига Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов ва вилоят жамоатчилиги вакиллари ташриф буюрди. Қаҳрамонни давлатимизнинг олий мукофоти билан табриклаб, эзгу ниятларини билдиришди.

Халққа фахр, ғурур бериш ҳамда ибрат бўлиш мақсадида шундай юксак мукофот соҳибининг ҳаёти, умр йўли ҳақидаги лавҳалар акс этган панно ва лавҳалар бугундан Самарқанд шаҳрининг асосий кўчаларида намойиш этилади.

🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝 www.facebook.com/samshaharhokim
Самарқанд шаҳрида итлар ва мушукларни сақлаш тартибига жиддий эътибор қаратилади

Cамарқанд шаҳар ҳокимлигида ҳокимлик ҳузуридаги эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Комиссия раиси, шаҳар ҳокими Б.Облоқулов олиб борган йиғилишда комиссия аъзолари, ҳоким ўринбосарлари, бўлим ва бошқарма раҳбарлари иштирок этиб, Самарқанд шаҳридаги аҳоли пунктларида итлар ва мушукларни сақлашни тартибга солиш масалаларини муҳокама этишди. Бу бўйича кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш ва қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш хизматлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қатор масалаларга тўхталинди.
Шунингдек, аҳоли пунктларида итлар ва мушукларни сақлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝 www.facebook.com/samshaharhokim
Байрам куни Самарқанд шаҳрида мушакбозлик бўлади

Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан Самарқанд шаҳридаги Ибн Сино кўчаси ва шу ҳудуд бўйлаб мушакбозлик бўлади.

2019 йил 1 сентябрь куни соат 21:00 да ташкил этиладиган тадбирни кузатишни истаган фуқаролар Сиёб бозорнинг пастки қисми ва трамвайлар айланиб ўтадиган майдондан ҳам кузатиш имкониятига эга бўлади.

Мушакбозлик сайли муносабати билан шу куни ёпиладиган кўчалар ҳақида телеграм каналимиз орқали хабар берамиз.

🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝
www.facebook.com/samshaharhokim
Хорижликларга таржимонлар қандай хизмат кўрсатяпти?

Орзиқиб кутилган мусиқа байрами – “Шарқ тароналари” ХII халқаро мусиқа фестивалига ўнлаб давлатлардан хорижлик меҳмонлар ташриф буюришган. Табиийки, уларнинг деярли ҳар бир жамоаси ёки ҳар бирига таржимонлар бириктирилган. Бундай масъулиятли вазифани Самарқанд давлат чет тиллар институтининг таржимонлар жамоаси астойидил бажаришмоқда.

Хорижлик меҳмонларга ўнта хорижий мутахассислиги бўйича институтнинг 25 нафар раҳбар ходими, 230 нафарга яқин профессор-ўқитувчиси, докторант, магистрант ҳамда иқтидорли талабаларидан иборат таржимон-волонтёрлар кузатувчи сифатида бириктирилган. Улар хорижлик меҳмонларни юртимиз, хусусан, Самарқанд шаҳрининг тарихи, манадияти, урф-одатлари, санъати ҳамда тарихий обидаларимиз ва маданий ёдгорликларимиз билан батафсил таништиришмоқда.
А.АБДУРАИМОВ.

🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝 www.facebook.com/samshaharhokim
Ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш мумкинми?

Ходимнинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолиш унинг ёзма розилиги билан ёки суднинг қарорига кўра амалга оширилиши мумкин.

Ходимнинг розилигисиз меҳнат ҳақидан қуйидаги ҳолларда ушлаб қолиниши мумкин, дея хабар қилди Ҳуқуқий ахборот канали:

👉 белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;
👉 суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун;
👉 олдиндан берилган мақсадли пуллар (масалан, хизмат сафарлари учун берилган ва ишлатилмай қолинган аванс) бўйича ҳисоб-китоб қилиш ҳамда ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун;
👉 меҳнат таътили бўйича ҳисоб-китоб қилиш учун;
👉 ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун;
👉 интизомий жазо тариқасида тайинланган жаримани ундириш учун.

Иш ҳақидан ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимнинг иш ҳақининг эллик фоизидан ортиб кетмаслиги лозим.

Ушбу чеклов алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ахлоқ тузатиш ишлари тарзидаги жазо тайинланган ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолишга нисбатан татбиқ этилмайди. Бундай ҳолларда ушлаб қолинадиган ҳақнинг миқдори етмиш фоиздан ортиб кетмаслиги керак.

🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝
www.facebook.com/samshaharhokim
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Президент Жаноби Олийлари!

Сизни ва Ўзбекистон халқини Америка халқи номидан 1 сентябрь –мамлакатингиз мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан табриклайман.

Сизнинг Оқ уйга ташрифингизни ёдга олиб, мамлакатларимиз ўртасида сўнгги йилларда мустаҳкамланиб бораётган стратегик мулоқотларни юқори баҳолашимни таъкидлашни истар эдим.
Шунингдек, Сизнинг Ўзбекистон аҳлига хизмат қилувчи янада мустаҳкам, шаффоф ва масъулиятли ташкилотлар яратиш орқали мамлакат келажагига содиқлигингизни қадрлайман.

Сизнинг муваффақиятли ютуқларингизда шерик бўлишдан ғурурланамиз.
Сизга ва Ўзбекистон халқига келгуси йиллар барқарор ва самарали бўлишини тилайман. Янада яқинроқ ҳамкорликни қизғин кутиб қоламан.

Ҳурмат билан, Дональд Трамп, Америка Қўшма Штатлари Президенти

Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝 www.facebook.com/samshaharhokim
Самарқанд шаҳридан беш нафар фаолга «Шуҳрат» медали топширилди

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 29 августда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига кўра, Самарқанд шаридан давлатимизнинг юксак унвон, орден ва медаллари билан қуйидагилар тақдирланди:

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Абдуллоев Камол Талатович
– Самарқанд шаҳридаги «SAM ANTEP GILAM» қўшма корхонаси директори.

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

Ли Гера Федорович – Самарқанд шаҳридаги «Ўзбектелеком Интернейшнл» қўшма корхонаси бош директори.

«Шуҳрат» медали билан

Ахраров Азиз Азимович –
Самарқанд шаҳридаги «SAMARKAND APPAREL» хорижий корхонаси бош директори.

Ибрагимова Манзура Абдужаббаровна – Самарқанд шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти етакчи мутахассиси.

Назарьян Армида Рубеновна – Самарқанд шаҳридаги «Эл мероси Самарқанд» масъулияти чекланган жамияти илмий раҳбари (гид-таржимон).

Садиков Сухроб Давронович – Самарқанд шаҳридаги «Фаберинформ» масъулияти чекланган жамияти директори.

Саматов Азамат Орзикулович – «Регистон» ансамблини таъмирлаш ва ундан фойдаланиш дирекцияси директорининг ўринбосари.

🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝
www.facebook.com/samshaharhokim
Айни пайтда вилоят ҳокимлигида давлатимизнинг юксак унвон, орден ва медалларини олганлар тақдирланмоқда...

🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝 www.facebook.com/samshaharhokim
27 нафар фидойиларга юксак давлат мукофотлари топширилди

Самарқанд вилояти ҳокимлигида вилоят раҳбари Эркинжон Турдимов Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига кўра, юксак давлат мукофотлари билан тақдирланган вилоятимизнинг 27 нафар фидойиларига Юртбошимиз номидан мукофотларни тантанали топширди.

– Ўн етти йилдан буён Самарқанд шаҳар ҳокимлигида ишлайман, – деди ҳокимликнинг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти етакчи мутахассиси Манзура Ибрагимова. – Камтарона меҳнатларим эътиборга олиниб, «Шуҳрат» медали билан тақдирланишим мен учун кутилмаган совға бўлди. Менга билдирилган юксак ишончни оқлаб, келгусида янада шижоат ва куч-ғайрат билан меҳнат қилишга ҳаракат қиламан.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝 www.facebook.com/samshaharhokim