Samarqand viloyati bojxona boshqarmasi | Rasmiy kanal
1.36K subscribers
5.24K photos
716 videos
9 files
981 links
➡️ https://facebook.com/sambojxona ➡️ "Ishonch telefoni" (66) 233-63-00 ➡️ Murojaat uchun: @Gayrat_Sattarov
Download Telegram
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Муқобил энергиядан фойдаланиш оммалашмоқда
#24dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Янги йил байрами шукуҳи давом этмоқда

Янги йил байрами ўзгача кайфиятда кутиладиган байрам. Унинг мўъжизакорлиги кўнгилларга кўтаринки руҳ, завқу-шавқ улашишидир. Каттаю кичикнинг Янги йил совғаларини орзиқиб кутиши ҳам одатга айланган.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти ташаббусига кўра, Янги йил байрами муносабати билан бошқарма Касаба уюшма қўмитаси томонидан тизимда хизмат олиб бораётган ходимларнинг фарзандларига байрам совғаларини улашиш тадбири барчага янада кўтаринкилик, хурсандчилик бағишлади.

Бошқарма касаба уюшмаси томонидан уюштирилган мазкур тадбир ходимларни маънавий ва моддий қўллаб-қувватлагани билан эътиборга молик бўлди.

Шунингдек, хизмат вақтида ҳалок бўлган марҳум ходимларнинг оила аъзолари ва фарзандлари холидан хабар олиниб, болаларга байрам совғаси берилди.
Янги йил остона хатлаган сайин пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши кураш ҳам тобора фаол тус олмоқда.

Андижон вилояти Хўжаобод туманида қиймати салкам 207 млн. сўмлик 2 минг донадан зиёд салютлар тўхтатиб қолинди.

Фарғона вилояти божхона бошкармаси тезкор тузилмалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда Марғилон шаҳрида 479 320 дона, Олтиариқ туманида эса 105 минг дона пиротехника воситалари ноқонуний муомаладан олинди. Уларнинг умумий қиймати салкам 200 млн. сўмга яқинлашмоқда.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси тезкор ходимлари 2 та ҳолатда 290 млн. сўмлик салкам 121 минг дона салют ва петардаларнинг ашёвий далил сифатида олиб қўйишди.

Божхоначилар Жиззах вилоятида қиймати 14 млн. сўмдан зиёд бўлган 4 турдаги 51 дона салютларнинг, Бухорода эса 7200 дона петардаларнинг ноқонуний олди-сотдисига чек қўйишди.
Кун рақами: республикамиз божхоначилари жорий йилнинг ўтган даври мобайнида аниқланган 165 та божхона қонунбузилиши ҳолатларида қиймати 6,2 млрд. сўмлик 9,2 млн. дона пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишди.

Ноқонуний муомаладан олиб қўйилган пиротехника воситаларининг миқдори ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 42 фоизга ошган.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

2023 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг 2022 йилги таҳрири амалга киритилади.

Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси илк маротаба ўзбек тилида ишлаб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан:

- Ачилбай Жуманиязович Раматов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;

- Джамшид Анварович Кучкаров Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;

- Жамшид Абдухакимович Ходжаев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;

- Зулайхо Бахриддиновна Махкамова Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;

- Шерзод Давлятович Кудбиев Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига;

- Лазиз Шавкатович Кудратов Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири лавозимига;

- Бобир Фархадович Исламов Ўзбекистон Республикаси
тоғ-кон саноати ва геология вазири лавозимига;

- Батир Иркинович Закиров Ўзбекистон Республикаси
қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири лавозимига;

- Бехзод Анварович Мусаев Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига;

- Иброхим Юлчиевич Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимига;

- Хилола Уктамовна Умарова Ўзбекистон Республикаси
мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига;

- Азиз Абдукахарович Абдухакимов Ўзбекистон Республикаси табиат ресурслари вазири лавозимига;

- Адхам Ильхамович Икрамов Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири лавозимига;

- Шерзод Хотамович Шерматов Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири лавозимига;

- Озодбек Ахмадович Назарбеков Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазири лавозимига;

- Жўрабек Турсунпулатович Мирзамаҳмудов Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири лавозимига;

- Амрилло Шодиевич Иноятов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тасдиқланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан:

- Шахрух Шатургунович Шарахметов Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси лавозимига тайинланди;

- Содиқ Донақулович Тошбоев Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси лавозимига тайинланди;

- Баходир Абдусаломович Бегалов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директори лавозимига тайинланди;

- Абдушукур Абдужамилевич Садиков Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги директори лавозимига тайинланди;

- Олим Хайруллаевич Нарзуллаев Ўзбекистон Республикаси Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази директори лавозимига тайинланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан:

- Акмалхужа Юсупович Мавлонов Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раиси лавозимига;

- Бахромжон Тураевич Норқобилов Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимига;

- Низомидин Жалилович Бакиров Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги директори лавозимига;

- Бахтиёр Вахабович Гулямов Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлиги назорат инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from SamTVR | MTRK
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
DIYOR YANGILIKLARI | BAYRAM MUNOSABATI BILAN BEMORLAR HOLIDAN XABAR OLINDI



30.12.2022-YIL

https://t.me/SamTvr
Янги йил кайфияти “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларига кириб борди

Меҳр-мурувватлилик, саховатпешалик халқимизга хос фазилатлардан биридир. Айниқса, байрам арафасида эҳтиёжманд инсонларга алоҳида меҳр-мурувват, эътибор кўрсатилиб, беморлар ҳолидан хабар олинади, хайрия ишлари янада жадаллик билан олиб борилади.

Янги йил байрами арафасида шундай хайрли ишлардан бири Давлат божхона қўмитаси ташаббуси билан Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан вилоятдаги “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари боқувчилари учун ташкил этилди.

Божхоначилар томонидан кексалар ва беморларнинг эгни-бошига бошдан-оёқ кийим-кечаклар берилди. Меҳрга зор, қалби ўксик, лекин бардоши тоғ мисоли, кўзлари мунгли, бироқ юзларида табассум балқиб турган кекса ва беморлар совғалардан мамнун бўлганликларини яширолмади.