Samarqand viloyati bojxona boshqarmasi | Rasmiy kanal
1.34K subscribers
5.56K photos
793 videos
9 files
1.07K links
➡️ https://facebook.com/sambojxona ➡️ "Ishonch telefoni" (66) 233-63-00 ➡️ Murojaat uchun: @Gayrat_Sattarov
Download Telegram
Ўзбекистоннинг бешта аэропортида Tax Free тизими жорий этилди
Божхонага оид мурожаатларингизни телеграмдаги @OZDBQ_bot оркали юборишингиз мумкин.
Forwarded from SamTVR | MTRK
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | Ўзбекистоннинг 5 та аэропортида «Tax Free» тизими жорий этилди
#3jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
733-қарор.pdf
2.9 MB
2023 йил 1 январдан Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг 2022 йилги таҳрири амалга киритилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 декабрдаги 733 сон қарори билан таснифлаш кодлари ўзгарган маҳсулотлар рўйхати тасдиқланди.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2022 йил 31 декабрда “Товарларни божхона транзити божхона режимига жойлаштириш билан боғлиқ операцияларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” 737-сон қарори билан

Транзит декларациясининг божхона расмийлаштируви босқичлари, транзит декларацияси тақдим этилиши талаб этиладиган ва этилмайдиган ҳолатлар, транзит декларациясини расмийлаштиришда тақдим этиладиган ҳужжатлар турлари белгиланди.

Транзит декларациясини божхона органига тақдим этиш ва расмийлаштириш билан боғлиқ операциялар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг “E-Tranzit” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилади.

Эндиликда божхона органларига дастлабки ахборот тақдим этилган ҳолларда халқаро йўлларда ташиш дафтарчаси ҳамда АТА карнети транзит декларацияси сифатида қабул қилинади.

Божхона органига транзит декларацияси товарлар ва транспорт воситалари божхона чегарасини кесиб ўтгунига қадар тақдим этилганда, қонунчиликда белгиланган дастлабки электрон шаклдаги ахборотни тақдим этиш талаб этилмайди.

Эндиликда декларантлар гаров таъминоти ҳамда хорижий автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши ва транзит ўтиши учун рухсатнома (дозвол) бўйича маълумотларни тизим орқали кўришлари мумкин.

Божхона транзити божхона режими якунланган пайтдан эътиборан транзит декларациядаги божхона ҳудудида турган товарни “вақтинча сақлаш” божхона режимига жойлаштириш учун божхона юк декларациясини тақдим этиш ҳам талаб этилмайди.
2022 йил давомида Самарқанд вилояти божхона бошқармасига жисмоний ва юридик шахслар ҳамда фуқаролар томонидан жами 109 та мурожаатлар келиб тушган. Шундан:

➡️ жисмоний шахслар томонидан 51 та ёзма ва электрон мурожаатлар;

➡️ юридик шахслар томонидан 11 та ёзма ва электрон мурожаатлар;

➡️ оғзаки мурожаатлар (фуқаролар қабули) 47 тани ташкил этди.
“Жартепа” чегара божхона пости орқали 2022 йил давомида неччи нафар йўловчи ва автотранспорт воситаси ҳаракатланган?

Ўтган йил мобайнида:

➡️ 🧍🏻🧍 593 593 нафар йўловчи;

➡️ 🚗🚛 36 002 та автотранспорт воситаси ҳаракатланган.
O‘quvchi-yoshlar harbiylar hayoti bilan tanishishdi

Samarqand viloyati bojxona boshqarmasi shahardagi 33-umumta'lim maktabi o‘quvchilarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash, aholi o‘rtasida Qurolli Kuchlarimizning nufuzini yanada mustahkamlash hamda O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 14-dekabrdagi "O‘zbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarning tashkil etilganligining 31-yilligini keng nishonlash to‘g‘risidagi” 92-sonli Farmoyishini talablarini ijrosini ta'minlash maqsadida "Milliy armiyamiz -Yangi O'zbekistonning mustahkam qalqonidir" mavzusida “Sazagan”dala o‘quv poligoniga tashrif uyushtirildi.

Maktab o‘quvchilarni Qurolli Kuchlarimizni yanada takomillashtirish bo‘yicha amalga oshirilayotgan islohotlar bilan yaqindan tanishtirish, ularda milliy armiyaga bo‘lgan iftixor tuyg‘usini oshirish maqsadida tashkil etilgan mazkur tadbirda o‘quvchilar harbiylar hayoti, harbiy qurollar va texnikalar bilan yaqindan tanishtirilib, ularni qiziqtirgan savollariga mutaxassislar batafsil javob berdilar.