Samarqand viloyati bojxona boshqarmasi | Rasmiy kanal
1.33K subscribers
5.56K photos
794 videos
9 files
1.07K links
➡️ https://facebook.com/sambojxona ➡️ "Ishonch telefoni" (66) 233-63-00 ➡️ Murojaat uchun: @Gayrat_Sattarov
Download Telegram
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 ноябрдаги «Мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3377-сон қарорига ўзгартириш киритилди.

Унга кўра божхона ҳақидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги белгилари аниқланган тақдирда, мева-сабзавот маҳсулотлари экспортига юк-божхона декларацияси кўрик ҳужжати тузилганидан кейин ҳамда узум, вино ва коньяк маҳсулотлари экспортига юк-божхона декларацияси товарларни экспортга расмийлаштириш рухсат этилганидан сўнг 3 соатдан кўп бўлмаган муддатда расмийлаштирилади.

Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда тайёрлаш ва уларнинг айланмасига қарши курашиш Кенгаши таркибига Божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари И.М. Мухторов киритилди.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 декабрдаги “Электромобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-443 қарорига асосан:

➡️ 2030 йил 1 январга қадар республикада ишлаб чиқарилган электромобиллар ва гибрид автомобиллар утилизация йиғимидан, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича хориждан олиб келинадиган электромобилларнинг ва гибрид автомобилларнинг бутловчи қисмлари (машинокомплект), хом-ашё ва материаллар, ускуналар ва технологик жиҳозларни, шу жумладан сервис хизмати кўрсатиш учун эҳтиёт қисмларни божхона божидан озод этилган.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, эндиликда:

- божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялашда келишиладиган органлар рўйхатига Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси киритилди.

- Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан божхона назорати остидаги кимёвий моддалар сақланадиган божхона омбори ҳисобланмайдиган жойлар учун ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан божхона органларига хулоса такдим этилади.

- божхона омборига жойлаштирилиши мумкин бўлмаган товарларни божхона омбори ҳисобланмайдиган жойларда сақлаш талаблари кучайтирилади.

- кимёвий моддалар (маҳсулотлар) таркибига кирувчи хавфли юкларни автотранспорт воситаларида ташишда ҳудудий йул ҳаракати хавфсизлиги бошкармаларининг йўл-патруль хизмати томонидан кузатиб бориш тартиби белгиланди.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Инсон аъзолари ва (ёки) тўқималарини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташиш, уларни сақлаш, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

- инсон аъзолари ва (ёки) тўқималарини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириш Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ички ишлар вазирлиги ва Божхона қўмитасига киритадиган тақдимномаси асосида амалга оширилади.

- тақдимномада олиб кириш сўралаётган инсон аъзоси ва (ёки) тўқимаси тўғрисида маълумот, қаердан олиб келинаётганлиги, қаерга олиб борилиши, қайси манзилда қанча муддат сақлаб турилиши кўрсатилади. Тақдимнома 10 кун муддат ичида ўрганиб чиқилиб, тегишли рухсатнома берилади.

- мазкур жараёнларнинг барчаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Божхона қўмитаси ўртасида электрон шаклда амалга оширилади.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 6 августда “Марказий Осиё” халқаро саноат кооперацияси маркази эркин иқтисодий сонасини ташкил этиш тўғрисида” ПҚ-283-сонли қарори қабул қилинди.


🔰Унга мувофиқ, Сирдарё туманидаги “Элобод” маҳалласи ҳудудида “Марказий Осиё” халқаро саноат кооперацияси маркази” эркин иқтисодий зонаси ташкил қилинади.

🔰Марказ фаолияти давомида унинг иштирокчиларига эркин иқтисодий зоналар иштирокчилари учун белгиланган алоҳида солиқ, божхона имтиёзлари ва бошқа преференциялар татбиқ этилади.

🔰Марказда “Ягона дарча”, интерактив механизмларга асосланган божхона, сертификатлаштириш, фитосанитария, ветеринария, транспорт, банк ва валюта айирбошлаш, уяли алоқа, шунингдек, мижозлар учун тиббиёт, меҳмонхона, автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ҳамда бошқа хизматлар йўлга қўйилади;

🔰Марказ ҳудудида фақат Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш сертификати назорати остида реализация қилинади;

🔰Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган хорижий давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Марказ ҳудудига алоҳида назорат ўтказиш пункти орқали ҳаракатланиш ҳужжатлари асосида ўтади ва уларга фақат кирган назорат ўтказиш пункти орқали ортга қайтишга рухсат этилади;

🔰Ҳудудда шахслар, транспорт воситалари ва юклар эркин ҳаракатланади.

🔰Қозогистон Республикаси ва ушбу давлат орқали ташриф буюрувчи чет эл фуцаролари учун Марказ ҳудудига махсус назорат ўтказиш пункти орқали визасиз тартибда, шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан кириш, 15 кун мобайнида ҳудудда бўлиш ва кирган назорат пункти орқали чиқиш имконияти йулга қўйилади.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 августдаги “Ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш билан боғлиқ айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” ВМ-481-сон қарори қабул қилинди.

Қарор билан Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг рўйхати тасдиқланди.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Божхона қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасидаги хавф-хатарларни таҳлил қилиб, хавфларни бошқаришга асосланган танлаб олишнинг автоматлаштирилган механизмини шакллантиради ва амалиётга жорий этади.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Корея Эксимбанки иштирокида «6 та юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларни харид қилиш» лойиҳасига Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 297-моддасида назарда тутилган тариф имтиёзлари қўлланилади.

Ушбу моддага асосан, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича тўлиқ ёки қисман халқаро молия институтларининг ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари (қарзлари, кредитлари) ҳисобидан Ўзбекистон Республикасида амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида юридик шахслар томонидан олинадиган товарлар божхона божидан озод этилади.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Божхона қўмитаси томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими Марказий банк томонидан ишлаб чиқиладиган Факторинг платформасига интеграция қилинади.

Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартига киритилган ўзгартиришларга кўра, асосий воситаларни харид қилиш билан боғлиқ харажатларга ҳамда харид қилинган номоддий активларнинг бошланғич қиймати ташкил топадиган харажатларга божхона божлари ва йиғимлари ҳам киритилди.

Нуфузли халқаро брендлар билан ишлаб чиқаришни бошлаётган корхоналарга уч йил давомида нуфузли халқаро брендлар остида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар учун зарур бўлган барча хомашёлар маҳаллийлаштириш даражасини камида 60 фоизга етказиш шарти билан бериладиган божхона божидан озод этишга доир имтиёз «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК хулосаси асосида тақдим этилади.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 26 августдаги ПФ-125-сон Фармони билан «Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотлар рақобатдошлигини таъминлаш ва экспортини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 15 декабрдаги ПФ-5286-сон Фармонга чорвачилик соҳасида экспортни ривожлантиришга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.

Бундан чорвачилик соҳасида экспорт салоҳиятини кенгайтириш орқали валюта тушумини ошириш ҳамда маҳаллий чорва маҳсулотларининг ташқи бозорларга кириб бориши учун қулай шароитларни яратиш мақсади кўзланган.

Эндиликда автоматлаштирилган мажмуалар билан жиҳозланган сўйиш корхоналари томонидан хорижий давлатлардан импорт қилинган чорва молларини сўйишдан олинадиган (0201 ва 0202 ТИФ ТН кодлари бўйича) гўшт маҳсулотининг 50 фоизидан ошмаган қисмини экспорт қилиш мумкин.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига божхона брокери фаолиятини хамда халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш бўйича фаолиятни такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш ҳақида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди.

Қонун билан «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-иловасида келтирилган “Ваколатли органларни хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари” рўйхати 35 ва 36-позициялар билан тўлдирилди.

35. Божхона брокери фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома

36. Халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш бўйича фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома


Қонуннинг 4-иловаси III бўлимида келтирилган ваколатли органни хабардор этмасдан фаолиятни амалга оширганлик, шунингдек хабардор қилиш тартибида фаолият юритиш учун белгиланган талаблар ва шартларнинг бажарилганлиги юзасидан ваколатли органга ёлғон ёки нотўғри маълумотлар берганлик учун жарималар миқдорига кўра, юқоридаги хабарномалар билан шундай ҳолатлар содир этилганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баробари миқдорида жаримага тортилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Кейинги йилларда мамлакатимизда божхона маъмуриятчилигини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш, божхона тартиб-таомилларини амалга оширишда замонавий рақамли технологияларни жорий этиш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўрилмокда.

Шу билан бирга амалиётда ташқи иқтисодий фаолият субъектлари томонидан божхона юк декларациясини расмийлаштиришга ушбу соҳада касбий тажрибага эга бўлмаган шахсларни улар билан хизматлар кўрсатиш тўғрисида шартномалар тузмасдан жалб қилиш ҳоллари учрамокда.

Шартномавий ҳуқуқий муносабатларни лозим даражада расмийлаштириш ҳам халқаро курьерлик жўнатмаларини божхона чегараси орқали етказиб бериш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилишини таъминлашнинг долзарб вазифаси ҳисобланади. Ушбу омиллар божхона органларига тақдим этиладиган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва аниқлигида, белгиланган божхона хамда солиқ тўловлари ўз вақтида ва тўлиқ тўланишида акс этади.

Ушбу Қонун билан «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ваколатли давлат органини божхона брокери сифатида фаолиятни ҳамда халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш бўйича фаолиятни амалга ошириш тўғрисида хабардор қилиш тартибини, шунингдек мазкур фаолият турларини бошлаш ёки тугатиш тўғрисида ваколатли давлат органини хабардор қилмаганлик учун жавобгарликни белгиловчи қўшимчалар киритилмоқда.

Мазкур Қонун товарларнинг божхона расмийлаштируви ва халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш бўйича жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшилашга, шунингдек божхона ва солиқ тўғрисидаги қонунчилик бузилишларининг олдини олишга, уларни аниқлашга ва уларга чек қўйишга хизмат қилади.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси 2016 йил 19 май куни Бангкок шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Осиё ва Тинч океани минтақаси бўйича иқтисодий ва ижтимоий комиссияси томонидан қабул қилинган Осиё ва Тинч океани минтақасида трансчегаравий қоғозсиз савдо жараёнларини соддалаштириш тўғрисидаги ҳадли битимга қўшилди.

Ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги белгиланди.

Шунингдек, 2024 йил 29 январь куни Брюссель шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Эстония Республикаси Ҳукумати ўртасида Йўловчилар ва юкларни автомобилда халқаро ташиш тўғрисидаги битим ҳам тасдиқланди.

Ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб Транспорт вазирлиги белгиланди.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 сентябрдаги 570-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси» АЖ фаолиятини кенгайтириш, соҳага янги молиявий воситаларни жорий қилиш бўйича «Йўл харитаси»га биноан жорий йилнинг октбярь ойидан товар-хом ашё биржалари тизимида маҳаллий индексларни жорий қилиш белгиланган.

Ҳужжатдла солиқ ва божхона органлари томонидан бозор нархларини ҳисоблашда товар-хом ашё биржалари маҳаллий индексларидан кенг фойдаланиш назарда тутилган.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг солиқ ва божхона имтиёзларини беришни назарда тутувчи айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-140-сон, 18.09.2024 й.) қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ қўмитаси ва Божхона қўмитаси билан биргаликда 2025 йил 1 январдан бошлаб молия йили давомида қабул қилинган ва бюджет даромадларини камайтиришни, солиқ ва божхона имтиёзларини беришни ҳамда солиқсиз тушумлардан бюджетга ажратмаларни камайтиришни назарда тутувчи нормаларни кейинги молия йилидан бошлаб амалга киритиш тартибини ўрнатиш бўйича қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, айрим фармонлар эса ўз кучини йўқотган деб эътироф этилмоқда.

Жумладан:

2025 йил 1 январга қадар товарларни олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси белгиланадиган товарлар рўйхатидан сирка ёки сирка кислотаси қўшилмаган ҳолда тайёрланган, консерваланган ёки музлатилган (музлатилмаган) сабзавотлар (ТИФ ТН коди: 2004 ва 2005) чиқарилди.

2025 йил 1 январга қадар импорт қилишда божхона божининг ноль ставкаси қўлланиладиган қурилиш материаллари ва хом ашёлар рўхатидан эса иссиқлик билан полировкаланган шиша ва юзаси шлифовкаланган ёки полировкаланган шиша (ТИФ ТН коди: 7005 29 25 00, 7005 29 35 00, 7005 29 80 00) чиқарилди.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага қўшимчалар киритилди.

Хусусан, йўриқноманинг 16 банди қуйидагича тўлдирилди.

“Жисмоний шахслар томонидан йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиладиган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар ҳажмлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан божхона органларининг ахборот тизимида ҳисобга олинади.

Ҳисобга олинган қимматбаҳо буюмлар тўғрисидаги маълумот ҳар ойнинг еттинчи санасига қадар Божхона қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигига тақдим этилади”.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

“Республикада агросаноат соҳасига янги бозор механизмларини жорий этиш ҳамда саноатлашган боғ ва токзорларни барпо қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги
Президент Фармони (ПФ-151-сон, 30.09.2024) қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра,

Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги негизида Агросаноатни ривожлантириш агентлиги;


Агентлик ҳузурида Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Виночиликни ривожлантириш жамғармаси негизида Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ташкил қилинади.

Шу билан бирга 2025 йил 1 январдан:

иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосилли боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш, улар ўрнида интенсив боғ ва токзор барпо этиш ёки ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисида хулосани қабул қилувчи туман (шаҳар) комиссияси томонидан иқтисодий жиҳатдан самарасиз ва кам ҳосилли боғ ва токзорлар деб хулоса берилган санадан бошлаб 12 ой давомида янги боғ ёки токзорлар барпо этилмаган тақдирда ушбу боғ ва токзорлар жойлашган майдонлар учун ер солиғи 3 бараварга оширилади;

ташаббускорлар янги боғларни барпо этишда ўз эҳтиёжлари учун хорижий давлатлардан белгиланган рўйхатдаги пайвандтагли мевали кўчатлар ва пайвандтаглар, пайвандустлари, оналик материаллари ва техникаларни импорт қилишда қўшилган қиймат солиғи ва божхона божларидан озод этилади.

2024 йил 1 декабрдан фермер ва деҳқон хўжаликларининг нуфузини ошириш, қайта ишловчи ва экспорт қилувчи корхоналарга кўмаклашишга қаратилган “мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчиларни баҳолаш” тизими жорий этилади.

Агентлик мева-сабзавотчилик йўналишидаги маҳсулот етиштирувчи, қайта ишловчи субъектлар, иссиқхона хўжаликлари ҳамда Агентлик манфаатларини кўзлаб судга киритилган даъволар ва шикоятлар юзасидан давлат божи тўлашдан озод қилинади.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрь куни
“Божхона тартиб-таомилларини янада такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги 630-сон қарори қабул қилинди.

Қарорга биноан

- божхона қийматини белгилаш талаблари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилди;

- миллий автоташувчилар томонидан импорт товарларини божхона назорати остида ташиш учун талаб этиладиган лицензия карточкаси бекор қилинди;

- божхона органига тақдим этиладиган инвойсда кўрсатиладиган минимал маълумотлар рўйхати тасдиқланди;

- интеллектуал мулк объектларини божхона реестрига киритиш учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида йиғим ундирилиши белгиланди;

- кучайтирилган назорат остидаги товарларни "Ягона дарча" тизими орқали эълон қилиб бориш тартиби йўлга қўйилади.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Шунингдек, қарор билан “Божхона-сервис” муассасаси фаолияти қуйидаги ваколатларга эга бўлди:

- “давлат фойдасига воз кечиш” режимидаги товарларни сотиш;

- божхона органларига товар ва транспорт воситаларини кўздан кечириш ва божхона кўригида иштирок этишда кўмаклашиш;

- товарларни “E-auksion shop” электрон савдо дўкони орқали сотиш;

- божхона омборларида сақлаш муддати ўтган товарларни суд қарори асосида сотиш ёки йўқ қилиш;

- мусодара товарлари икки ой мобайнида сотилмаганда, бошланғич нархни босқичма-босқич пасайтирган ҳолда такрорий сотиш.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 636-сон Қарори билан “Импорт товарлар эркин муомалага чиқариб юборилгунга қадар божхона экспертизаси тайинланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси бўйича товарлар кодини шартли белгилаш орқали товарларни чиқариб юбориш тартиби тўғрисида"ги низом тасдиқланди.

Низомга кўра:

- декларациясида кўрсатилган ТИФ ТН коди шартли белгиланади ва товарлар эркин муомалага чиқарилади;

- шартли ТИФ ТН коди асосида божхона тўловлари ундирилади.

- экспертиза якунлангандан сўнг якуний декларация тақдим этилади.

Мазкур тартибнинг жорий этилиши Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига товарлар бўйича божхона экспертизаси якунланмаган бўлса ҳам товарларни тезкорлик билан эркин муомалага чиқариш имконини беради.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 642-сон қарори билан «Ярим тайёр чарм экспорти учун йиғимларни ундириш тартибининг ўзгариши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали чарм ва мўйна хом ашёсини олиб чиқишни мониторинг қилиш тартиби тўғрисида»ги низомга қўшимча киритилди.

ТИф ТН бўйича 4104 кодига мувофиқ ярим тайёр чармни олиб чиқишда

2024 йил 1 июлдан бошлаб 10 фоиз, лекин бир тоннаси учун 300 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда,

2026 йил 1 январдан бошлаб 20 фоиз, лекин бир тоннаси учун 600 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда,

2028 йил 1 январдан бошлаб 30 фоиз, лекин бир тоннаси учун 900 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда йиғим ундириладии.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 октябрдаги ПФ-156 сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ташқи савдо операциялари бўйича валюта назоратини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Фармон билан божхона тўловларини кечиктириб тўлаш муддатлари бирхиллаштирилди ва уларнинг 120 кундан ошмаслиги белгиланди.

Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар рўйхатига Божхона қўмитаси томонидан амалга ошириладиган “Божхона кодекси талаблари асосида божхона аудитини ўтказиш” текшируви киритилди. Текширув Божхона кодексида белгиланган муддатлардан ошмаган ҳолда ўтказилади.

Тадбиркорлик субъектларига нисбатан асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмлар етказиб бериш бўйича импорт шартномалари юзасидан муддати ўтган дебитор қарздорлик учун, агарда асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмларни етказиб бериш муддати уларнинг техник хусусиятлари ва ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда 180 кундан ортиқ бўлса, молиявий жазо чоралари қўлланилмаслиги ўз кучини йўқотди.

Тадбиркорлик субъектларига божхона расмийлаштируви санасига қадар 12 ой давомида амалга оширилган товарларнинг умумий экспортига нисбатан 10 фоиздан ошмаган муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжуд бўлган тақдирда, кафолатланган тўловни таъминламасдан товарлар экспортини амалга оширишга берилган рухсат бекор қилинди.