Salomatlik saboqlari
1.62K subscribers
2.78K photos
607 videos
13 files
5K links
Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ

- тиббий маслаҳат

- фойдалик тавсиялар
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Download Telegram
Forwarded from Namangantoday.uz
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради

Давлатимиз раҳбари иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалга оширилаётган лойиҳаларни кўздан кечиради ва йирик энергетика объектлари қурилишини бошлаб беради, маҳаллалар ҳаёти билан танишади. Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг келгуси вазифалари белгилаб берилади.

Шунингдек, ифторлик дастурхони ёзилиши режалаштирилган.

📝Namangantoday

➡️Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🕌 Аллоҳ йўлидаги биродарларни зиёрат қилиш фазли

🔹Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бирор касални бориб кўрса ёки Аллоҳ йўлидаги биродарини зиёрат қилса, бир нидо қилувчи: “Пок бўлдинг, юришинг ҳам пок бўлди ва жаннатдан ўзинг учун жой тайёрлаб қўйдинг”, деб нидо қилади”, дедилар.

Имом Термизий ривояти.

🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ТАВСИЯ

Олма қоқиси организмни токсинлардан тозалайди

Олма қоқиси таркибида В, С ва РР витаминлари, калий, кальций, темир, фосфор минераллари мавжуд.

Унда глюкоза кўп. Қоқи ўзида фойдалилик хислатларини сақлаб қолади ва микроэлементларга бой. Қоқи таркибида пектин бор. Пектин организмни заҳар, токсинлардан тозалайди. Қабзият қийнаётган бўлса, олма қоқиси жуда маъқул келади.

Олма қоқисини ўз ҳолича ёки гўшт қиймалагичдан ўтказинг. Қайнатиб олинг ва шакарни таъбга мослаб солинг. Дамланг. Дамламани асал билан ичиш мумкин. Қабзиятдан халос қилади. Дамлама ҳазм тизими фаолияти учун ҳам фойдали.

Афсуски, ортиқча вазнли, қандли диабети бор инсонларга олма қоқиси тавсия қилинмайди.

🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
‼️ Буни билишингиз керак!

🤰🏻 Қайси ҳолларда ҳомиладор аёлда кесарча кесиш амалиёти ўтказилишига шифокор кўрсатмаси берилади?

👩🏻‍⚕️ Фарзанднинг дунёга келиши учун шошилинч тарзда кесарча кесиш амалиёти қай ҳолатларда амалга оширилади?

📋 Бундай амалиёт ўтказилишидан олдин шифокор ҳомиладор аёлни қандай кўриклардан ўтказади?

🤱🏻Кесарча кесиш амалиётидан сўнг аёл кейинги фарзандларини табиий йўл билан дунёга келтириши мумкинми?

Ушбу саволларга юқоридаги видеолавҳада Тошкент шаҳар 4-сон клиник шифохонасининг туғруқ бўлими мудири Арофат Исаева батафсил жавоб беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Болалар қандай тиббий кўриклардан ўтиши керак?

📌 Боланинг соғлом улғайиши алоҳида парвариш ва эътиборни талаб қилади. Айниқса, ёш авлоднинг ҳар томонлама баркамол бўлиб камолга етишида тиббиёт мутахассисларининг тавсия ва маслаҳатлари жуда муҳим.

🏥 Шу сабабли жорий йилдан бошлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан оила шифокорлари ва патронаж ҳамширалари учун алоҳида қўлланмалар тайёрланиб, тиббиёт муассасаларига етказилди.

👩‍⚕️ — Мазкур китобчадан ҳар бир ёш тоифасидаги ўғил-қизлар саломатлигини муҳофаза қилиш учун мақсадли тиббий кўрикларни қачон амалга ошириш белгиланган, — дейди Мирзо Улуғбек туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Севара Хусанова.

👶 — Хусусан, бирламчи тиббий-санитария муассасалари фаолияти доирасида янги туғилган чақалоқларнинг ҳолати туғуруқхонадан чиққанидан сўнг 3 кун ичида ва 15 ҳамда 30 кунликда оила шифокори ва патронаж ҳамшираси томонидан кузатиб борилади.

🖇 Ҳар ойда 1 марта боланинг бўй узунлиги, тана вазни, бош ва кўкрак айланаси, ВБИ (вазн-бўй индекси) ҳамда психомотор ривожланиши аниқланади. 2 ойликда эса чақалоқ невропатолог ва ортопед каби тор соҳа мутахассислари томонидан кўрикдан ўтказилади.

Шунингдек, гўдак саломатлиги йилда 4 марта, яъни 3, 6, 9 ва 12 ойликда, 2 ёшгача болалар эса йилда 2 марта, яъни 18 ойлик ва 2 ёшда патронаж ҳамшираси томонидан текшириб борилади.

🩺 1–3 ёшли болалар ҳар чоракда бир марта оила шифокори ва патронаж ҳамшираси томонидан тиббий кўрикдан ўтказилади. Бунда боланинг бўй узунлиги, тана вазни, бош ва кўкрак айланаси ҳамда ВБИ (вазн-бўй индекси) аниқланиб, керакли тавсиялар берилади.

🦷 Бундан ташқари, ҳар чоракда 1 марта уларнинг психомотор ривожланиши баҳолаб борилади ҳамда йилда 1 марта стоматолог, эндокринолог, ортопед, офтальмолог ва педиатр каби тор соҳа мутахассислари томонидан мақсадли тиббий кўриклардан ўтказилади.

🧠 3 – 5 ёшли болалар эса ҳар 6 ойда 1 марта тиббий кўрик билан қамраб олинади. Бунда уларнинг бўй узунлиги, тана вазни, бош ва кўкрак айланаси ҳамда ВБИ (вазн-бўй индекси)ни аниқланиб, зарур ҳолларда ота-оналарга тиббий маслаҳатлар берилади.

❇️ Бу ёшдаги болалар саломатлиги, шунингдек 3, 4 ва 5 ёшда йилига 1 марта ҳамда эмлангандан кейин 3 кун ичида 1 марта патронаж ҳамшираси томонидан кузатиб борилади.

👨‍⚕️ Қолаверса, ҳар 6 ойда 1 марта боланинг психомотор ривожланиши кузатилиб, йилда 1 марта стоматолог, эндокринолог, ортопед, офтальмолог ва педиатр каби тор соҳа мутахассислари кўригидан ўтади.

🔬 Режага кўра, 6 – 18 ёшли болаларнинг соғлиги йилда 1 марта оила шифокори томонидан текширилиб, саломатлик гуруҳларига таснифланади. Бунда уларнинг ҳам бўй узунлиги, тана вазни, бош ва кўкрак айланаси ҳамда ВБИ (вазн-бўй индекси) ва психомотор ривожланиши кузатилади.

Шунингдек, уларнинг саломатлиги йилда 1 марта стоматолог, эндокринолог, ортопед, офтальмолог ва педиатр томонидан текшириб борилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати


🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
‼️ Буни билишингиз керак!

🤱🏻 Ҳар бир она ўз фарзандининг соғлом, барча меъёрларга мос ҳолда туғилишини ва ривожланишини орзу қилади. Аммо, айрим сабабларга кўра бола кам вазнли бўлиб дунёга келиши мумкин.

Хўш, нима сабабдан бундай бўлади, бунинг олдини олиш учун аёл ҳомиладорлик вақтида нималарга эътибор бериши керак? Боланинг вазн меъёри ўзи қандай? Кам вазнли чақалоқни қай тартибда парвариш қилиш лозим?

‼️ Шу каби саволларга Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим мудири, тиббиёт фанлари номзоди Фотима Абдураҳмонова батафсил жавоб беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати


🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Namangantoday.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда 4 эгизак туғилди

📝Namangantoday

➡️Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📍Нок - қалқонсимон без саломатлиги учун фойдали

Нок қалқонсимон гормонлар ҳосил бўлишида асосий роль ўйнайди. Бу гормонлар организмдаги ҳаётий жараёнларни тартибга солишда муҳим аҳамиятга эга.

✔️Бундан ташқари, бу мева организмга гемоглобин синтезини яхшилаш учун зарур бўлган темирни яхшироқ қабул қилишга ёрдам беради.

⭕️ Нокни мунтазам истеъмол қилиш қалқонсимон без фаолиятини яхшилашга ёрдам беради ва танани муҳим озиқ моддалар билан таъминлайди.

Манба:«Соғлом ҳаёт»

Яқинларингизга ҳам юборинг!

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
ИСРОФ
(Ибратли ҳикоя)

    Олмонияга  ўқишга борган бир араб йигит ҳикоя қилади:
    "Олмония саноатлашган, ўта ривожланган давлат. У ерда турли соҳаларга оид маҳсулотларнинг энг саралари ишлаб чиқарилади. Кўпчилик, бу мамлакат аҳолиси ниҳоятда тўкин-сочин, ўта дабдабада яшайди, деб ўйлайди. Сафаримдан олдин мен ҳам шу фикрда эдим. Ҳамбург шаҳрига келиб тушганимда, у ердаги танишларим бир ресторанда зиёфат уюштиришди. Ресторанга бордик. Қарасак, ресторанда одам кам. Бир нечта ёши катта аёллар бор. Бир четдаги столда ёш эр-хотин ўтирибди. Олдиларида иккита тарелкада овқат ва иккита ичимликдан бошқа нарса йўқ. Биз ҳам бир столга ўтирдик. Қорин ҳам очқаб кетганди. Шундан шеригим кўпроқ овқатга буюртма берди. Ресторан тинч экан, овқат ҳам тезда келди.
Овқатланиб бўлиб, туриб кетаётганимизда овқатнинг деярли учдан бири тарелкада ортиб қолган эди. Ресторан эшигига етиб бормаган ҳам эдикки, кимдир бизни чақирди. Қарасак ёши улуғ хонимлар ресторан бошлиғига нималарнидир гапиришяпти. Билсак, улар кўп овқат қолдириб кетаётганимиздан норози эканлар. Шеригим: “Ўзимиз буюртма берган овқат, пулини тўладик, сизларга дахли бўлмаган нарсага нега аралашасизлар?!”, деди. Хонимлардан бири бизга қаттиқ ғазаб билан қараб турди-да, телефон олдига бориб кимгадир сим қоқди.
   Кўп ўтмасдан, расмий кийимда бир киши кериб келди. У ўзини "ижтимоий таъминот муассаса"сининг зобити деб таништирди. Бизга 50 марка жарима солди. Биз жавоб қайтаролмадик. Шеригим узр сўраб 50 марка тўлади. Зобит самимий оҳангда: "Ортиб қолмаслигига кўзларинг етган таомни буюртма беринглар, пул ўзларингники, лекин ресурслар барчаники. Дунёда кўплаб одамлар ресурс, озиқ-овқат тақчиллигига дуч келмоқда, сизлар эса исроф қилаяпсизлар", деди.
   Биз роса хижолатда қолдик. Унинг гаплари ҳақ эди. Шеригим ўша жиноят қоғозини суратга олиб, ҳар биримизга эсдалик сифатида биттадан нусха берди. Биз уни ҳеч қачон исроф қилмаслигимизни эслатиб турсин учун, хонамиз деворига осиб қўйдик!
    "Пул ўзингники, лекин ресурслар барчаники!".
   
Aллоҳ таоло марҳамат қилган:
“Еб-ичинг, (лекин) исроф қилманг! Чунки У зот исроф қилувчиларни севмас!”
(Аъроф, 31).

           
Манба

🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Namangantoday.uz
10 апрель – Рамазон ҳайити

Ўзбекистон мусулмонлари идораси мамлакатда жорий йилда Рамазон ҳайити 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

📝Namangantoday

➡️Обуна бўлинг 👉 https://t.me/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Юқори хавф гуруҳига мансуб беморларга қандай эслатмалар берилган?

🩺 Хабар берганимиздек, бугун юртимиз бўйлаб аҳоли ўртасида тиббий хатлов ўтказилиб, фуқаролар саломатлик кўрсаткичлари бўйича тўрт гуруҳга ажратиб олинмоқда.

🏥 Аввалроқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мазкур гуруҳларга кирувчи аҳолига алоҳида эслатмалар тайёрлангани ва 1 таянч гуруҳи — амалий соғлом шахслар, 2-паст хавф гуруҳига мансуб фуқаролар ҳамда 3-ўрта хавф гуруҳи кирувчи беморлар учун тавсиялар эълон қилинган эди.

🔖 Бу гал 4-юқори хавф гуруҳи учун мўлжалланган эслатмалар билан танишасиз.

🥗 Соғлом овқатланиш тамойилларига амал қилинг!
🍜 кун давомида ҳар 2 соатда оз-оздан парҳезбоп (буғда, қайнатиб ёки димлаб пиширилган таомлар) истеъмол қилинг;
🥩 ёғли гўшт, таркибида мол ёғи ва транс ёғлар (маргарин) бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини чекланг;
🧂таркибида ош тузи кўп бўлган маҳсулотлар ва тузламаларни камайтиринг;
🍰 ширинликлар, қанд-шакар қўшилган озиқ-овқат маҳсулотларини озайтиринг.


Жисмоний фаоллик!
🧘‍♂️ 5-10 дақиқалик эрталабки бадантарбияни хона деразасини очган ҳолда бажаринг;
🛏 кун давомида саломатлик ҳолатингизни инобатга олган ҳолда (кроватда ётган, ўтирган ёки турган ҳолатда ) 5-10 дақиқа жисмоний машқларни бажаринг.


🧑🏻Оилавий шифокор томонидан қисқача профилактик индивидуал маслаҳатлар!
🛏 кунлик меъёрий 7-8 соатлик уйқу;
😬 ҳар-хил асабийлашишдан сақланинг, стрессдан ўзингизни асранг;
👨‍👨‍👧‍👧 оила аъзоларингизнинг илиқ муносабатларини қадрланг
.

🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Namangantoday.uz
❗️Наманганда Рамазон ҳайит намози 10 апрель куни соат 06:00 да ўқилади

📝Namangantoday

➡️Обуна бўлинг 👉 https://t.me/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Буни билишингиз керак!

🩺 Бугун болаларда қандли диабет тез-тез учраяпти. Бунда улар кўпинча хасталикнинг инсулинга боғлиқ бўлган биринчи тури билан касалланмоқда.

🔬Агар хасталик ўз вақтида аниқланмаса ёки даво чоралари кеч бошланса, ёш организмда оғир асоратларни келтириб чиқариши мумкин. Шу боис диабетнинг сабаблари ва белгилари ҳақида маълумотга эга бўлиш жуда муҳим.

👩🏻‍⚕️ Ота-оналарнинг бу борадаги тиббий саводхонлигини янада ошириш мақсадида Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг бўлим мудири Мухлиса Шарихсиева ўзининг тавсиялари билан ўртоқлашди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати


🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ТАВСИЯ

Баҳорда жигарни кўпроқ енг

Жигар темир моддаси ва Б12 витаминига бой субмаҳсулот бўлиб, анемиянинг олдини олиш ва даволашда кенг қўлланилади.

Мол гўшти жигари фойдали ёғ кислоталари, жумладан, омега-3 ва омега-6 манбайи ҳисобланади. Улар атеросклероз ва миокард инфаркти ривожланишининг олдини олишга ёрдам беради.

Жигардан тайёрланган таомнинг таъми тахир бўлмаслиги учун уни пиширишдан аввал сув ёки сутга ивитиб қўйиш ва устки қатламини тўлиқ олиб ташлаш лозим.

Манба

🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Витаминлар инсон танасида қандай вазифани бажаради?

💊 Организминнг меъёрда ишлаши учун витаминлар зарур органик бирикма ҳисобланади. Бироқ уларнинг қай бири танада қандай вазифа бажаришини биласизми?

Ушбу саволга Чилонзор туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари Сожида Дўстмаматова батафсил жавоб берди.

👁 — Инсон саломатлигида ушбу органик бирикмаларнинг ўрни беқиёс, — дейди мутахассис. — Мисол учун, А витамини ҳужайраларнинг ривожланиши, терининг кўркамлиги, сочлар гўзаллиги, тирноқлар саломатлиги, кўриш қувватининг кучли бўлиши, суяклар мустаҳкамлиги, юрак-қон томир, нафас олиш ва репродуктив тизимларнинг яхши ишлаши ва ташқи таъсирлардан ҳимояланишни таъминлайди.

🍋 Ушбу витамин сабзи, цитрус мевалари, жигар, пишлоқ, творог, сут, тухум, балиқ ва петрушкада кўп бўлади.

🦵Д витамини эса танада кальций ва фосфорнинг сўрилишини тартибга солади. Шунингдек, у суяклар мустаҳкамлиги, қоннинг меъёрда ивувчанлиги, шамоллашдан ҳимояланиш, заҳарли моддаларнинг организмдан чиқиб кетиши, яхши кайфият ва юрак-қон томирлар саломатлиги учун зарур.

🥚 Бу витамин балиқ ёғи, эчки сути, сариёғ, пишлоқ, творог, тухум сариғи, денгиз маҳсулотлари, картошка, ўсимлик ёғи, мол гўштида бисёр. Шунингдек, организмда қуёш нури таъсирида ажралиб чиқади.

🦷 С витамини — терининг гўзаллиги, кучли иммунитет, соч ва тишлар соғлом бўлиши учун керак.

🥝 У кўпроқ цитрус мевалари, сабзи, қизил карам, шивит, наъматак, чаканда мойи (облепиха), қизил рангли мевалар, яшил нўхат, турп ва кивида мавжуд.

🩸К витамини — танадаги жароҳатларнинг тез битиши, қон сифати ва унинг ивувчанлиги меъёрда бўлишига ёрдам беради.

🍅 У карам, сабзи, исмалоқ, қичитқи ўт, наъматак, помидор, қулупнай ва кўк чойда мавжуд.

😬 Е витамини — гормонлар ҳосил бўлиши, қон ивиши, асаб тўқималари ва иммунитетни мустаҳкамлаш, репродуктив тизим фаолиятининг яхши ишлаши, ташқи салбий таъсирлардан ҳимояланишни таъминлайди.

🥩 У асосан кунгабоқар ва зайтун ёғи, гўшт, қовоқ, жўхори, сариёғ, ёнғоқ, сут маҳсулотлари ва жигарда бор.

⛹️ В1 — организмда углеводлар алмашинуви, асаб тизими ва мия учун энергия ишлаб чиқариш, жисмоний фаолликни оширишга ёрдам беради. У дон маҳсулотлари, дуккаклилар ва картошкада кўп миқдорда бўлади.

🏃🏻‍♀️В2 — ҳужайраларга энергия ишлаб чиқариш, кўз ва тери саломатлиги учун зарур. Ушбу витамин сут ва сут маҳсулотлари, жигар, бодом, тухум, қўй гўшти, қўзиқорин, гречка ва творогда мавжуд.

🫀 В6 — оқсиллар сўрилиши, асаб тизимининг яхши ишлаши ва қон томирлари соғлом бўлиши учун керак.
У банан, кўк салат, ёнғоқ, карам, буғдой кепаги ва янги ундирилган ниҳоллари, лосось балиғи ҳамда гўштда бўлади.

😴 В12 — асаб тизими ва ичаклар саломатлиги, мустаҳкам хотира ҳамда иммунитет ва қизил-қон ҳужайралари ишлаб чиқариш учун зарур.

🧀 У салат, турли балиқ маҳсулотлари, сут, пишлоқ, тухум сариғида кўп учрайди.

🚶🏻 Биотин — организмда углевод ва ёғлар синтези, метаболик жараёнларнинг фаоллашишида иштирок этади. У асосан жигар, сут маҳсулотлари, соя, дуккаклилар, ёнғоқда бор.

🩸 Фолий кислотаси —  янги ҳужайралар ўсиши ва анемиянинг олдини олади. У турли кўкатлар, нўхат, мол гўшти ва жигари, буйрак ва тухумда кўп миқдорда бўлади.

‼️Унутманг! Ҳар қандай витаминни фақат шифокор тавсияси билангина қабул қилиш зарур. Мутахассис кишининг ёши, жинси, соғлиғи, турмуш тарзи ва бошқа омилларга қараб, қайси витаминларни қанча миқдорда ичиш бўйича кўрсатма беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати


🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe
❗️Эртага ер юзида ЖУДА кучли магнит бўронининг чўққиси кутилмоқда

Геомагнит бўроннинг кучи 5 баллдан 4 баллга баҳоланмоқда; об-ҳавога сезгир одамлар эртага эрталаб ўзларини жуда ёмон ҳис қилишлари мумкин

Давленияси бор, тез-тез боши оғрийдиган танишларга юбориб қўямиз, қуёшда юрманг, кўпроқ суюқлик ичинг.

🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Саломатлик учун қай бири фойдалироқ — ҳайвон ёғими ёки ўсимлик мойи?

📌 Ёғлар инсон танаси учун худди углевод ва оқсил каби жуда зарур. Бироқ айрим ёғ турлари борки, улар истеъмолини чеклаш кўплаб хавфли касалликларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Табиий ёғлар асосан 2 хил бўлади:

Тўйинган (ҳайвон ёғлари);

Тўйинмаган (ўсимлик мойлари)
.

🥩 Тўйинган ёғлар (хона ҳароратида эримайдиган) гўшт, сут, сариёғ таркибида бўлиб, организмга маълум даражада фойдаси бор. Аммо уларни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш қон таркибида ёғ миқдорининг ошиши ва турли касалликлар келиш чиқишига олиб келади.

🥥 Саломатлик учун фойдали бўлган, яъни тўйинмаган ёғлар денгиз балиғи ва турли ўсимлик мойларида учрайди. Улар қаторига Омега-3 ва Омега-6 ёғ кислоталари киради.

🐟 Омега-3 асосан денгиз балиғи, зиғир уруғи ва ёнғоқ таркибида кўп бўлади. Омега-6 ёғ кислоталари эса кунгабоқар ва маккажўхори мойларида мавжуд. Шунингдек, ушбу ёғ кислоталари соя, зайтун мойи, авокадо каби маҳсулотлар  таркибида ҳам сақланади.

🥜 Бундан ташқари, бошқа ёнғоқсимонлар, ерёнғоқ, писта, бодом, седана ва қовоқ уруғида ҳам фойдали ёғлар бўлиб, уларни истеъмол қилиш соғлик учун жуда фойдали.

‼️Унутманг! Туз қўшилган ёнғоқ, писта ва шунга ўхшаш маҳсулотларни кўп истеъмол қилиш тавсия қилинмайди!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати


🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Қариндошлар ўртасидаги никоҳлар ҳақида

Мутахассисларнинг айтишича, бир-бирига бегона бўлган эру хотиннинг туғилажак боласига қараганда қариндошлар ўртасида туғилажак болада ирсий касаллик хавфи 3-4 баравар кўплиги ва турли нуқсонлар кузатилади. Ирсий касалликлар боланинг ёшлигида билинмай, ёши ўтавергач юзага чиқиши мумкин.

🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Буни билишингиз керак!

Бўғимда ажралиб чиқадиган суюқлик ошиши билан кузатиладиган синовит касаллигида бўғимда қандай ўзгаришлар содир бўлади?

Унинг келиб чиқиш сабаблари нималардан иборат?

Бу хасталик ташхислангандан сўнг нималардан тийилган маъқул?


Бу ҳақда Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори Қурбон Ражабов батафсил гапириб берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати


🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️🫀Соғлом юракнинг 8 қоидасини билиб олинг!

Ўзбекистонда ўлим кўрсаткичи юқори бўлган касалликлар асосан қон айланиш тизими билан боғлиқ.

Шунинг учун қуйидагиларга амал қилинг:

🔸тамаки чекмаслик ва алкоголь истеъмол қилмаслик;
🔸3 км пиёда юриш ёки ўрта даражадаги 30 дақиқа жисмоний фаоллик;
🔸туз миқдори кам бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини ейиш;
🔸ҳар куни 300-500 грамм мева ва сабзавот истеъмол қилиш;
🔸семизлик ва қандли диабетдан сақланиш;
🔸стресслардан узоқ бўлиш.
🔸қонда умумий холестерин 5 ммол/л дан паст бўлиши;
🔸қон босими 140-90 мм. симоб устунидан паст бўлиши.

🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM