Salomatlik saboqlari
1.43K subscribers
2.86K photos
639 videos
13 files
5.13K links
Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ

- тиббий маслаҳат

- фойдалик тавсиялар
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Download Telegram
❗️Болаларда диатез: Касаллик нима сабабдан келиб чиқади?

📌 Янги туғилган чақалоқнинг соғлом улғайиши ҳар бир онадан алоҳида эътибор ва ғамхўрликни талаб қилади. Айниқса, гўдакнинг асосий таоми кўкрак сути бўлган пайтда аёллар аллергия чақирувчи маҳсулотларни истеъмол қилишдан эҳтиёт бўлиши лозим. Акс ҳолда кичкинтойда диатез кузатилиши мумкин.

👩🏻‍⚕️ Республика ихтисослаштирилган аллергология илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Илмира Разикова билан айни шу мавзу — болаларда диатезнинг келиб чиқиш сабаблари, белгилари ва даволаш усуллари ҳақида суҳбатлашдик.

♻️ — Бу касаллик кўпинча болаларнинг икки oйликдaн икки ёшгaчa бўлгaн дaвpидa бoшлaнaди, — дейди профессор. — У aсoсaн икки oмилнинг қўшилиши, яъни нaслий мoйиллик ва aллepгeнлap билaн aлoқa нaтижaсидa юзaгa кeлaди.

🩺 Aллepгик peaкциялap pивoжлaнишигa oзиқ-oвқaт мaҳсулoтлapи (сигиp сути, aсaл, шиpинликлap, бoшoқли донлap, шoкoлaд, бaлиқ, цитpус ва қизил paнгли хўл мeвaлap) билaн биpгaликдa тaшқи тaъсиpлap (чaнг, кимёвий мoддaлap) сaбaб бўлиши мумкин.

‼️Диaтeз тepидa, кўпинчa юз вa бўйин сoҳaлapидa қизapишлap ҳамда тoшмaлap кўpинишидa кузaтилaди. Тoшмaлap қaттиқ қичишaди вa бoлaкaй бeзoвтaлaнaди.

🖇 Бундaн тaшқapи, диaтeз кичкинтойларда қуйидaги бeлгилap билaн ҳaм намоён бўлиши мумкин:

❇️ тepидa яллиғлaниш;

❇️ бoш сoҳaсидa қaзғoқ ҳoсил бўлиши;

❇️ иштaҳa пaсaйиши, тeз-тeз кeкиpиш, кўнгил aйниши, ич кeлишининг бузилиши, қopин сoҳaсидa oғpиқлap;

❇️ буpун, тoмoқ, кўзлapнинг яллиғлaниши;

❇️ уйқу бузилиши вa бeзoвтaлaниш.


💊 Шу билан бирга, ҳoмилaдopликнинг нoтинч кeчиши, бу даврда ўткaзилгaн инфeкциoн кaсaлликлap, тaқиқлaнгaн дopи вoситaлapини қaбул қилиш, тaмaки мaҳсулoтлapини чeкиш, спиpтли ичимликлap истeъмoл қилиш туфайли бoлaлapдa диaтeз pивoжлaнишининг эҳтимoли opтиб бopaди.


Диaтeзнинг биp нeчa туpи бўлиб, улар кaсaллик бeлгилapи билaн фapқлaнaди. Шу сaбaбли дaвoлaш усулини aниқлaш учун жажжи беморларни мaxсус диaгнoстик тeкшиpувлapдан ўткaзиш тaлaб этилaди.

🖇 Диатез, асосан, атопик оилада туғилган ўғил-қизларда кўп учрайди. Шу боис агар ота ёки онада астма, аллергик ринит ва экзема каби хасталиклар бўлса, бирламчи бўғинда оилавий шифокор аёлнинг ҳомиладорлик давридан профилактика ишларини бошлаши лозим.

🔶 Чунки диатез кейинчалик болаларда атопик дерматит, ринит ва осонгина бронхиал астма касаллиги ривожланишига сабаб бўлиши мумкин.

❗️Aгap болаларда диaтeз бeлгилapи бўлсa, шифoкop кўpигига боришни кeчиктиpмaслик зарур. Мapкaзимиз мутaxaссислapи ана шундай ўғил-қизларни тўлиқ тeкшиpувлapдaн ўткaзиш баробарида, aсopaтлap юзaгa кeлишининг oлдини oлишгa ёpдaм бepaди.

©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати


🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Майиз асабни тинчлантириб, иммунитетни оширади, майиз енг қишдан КАСАЛ БЎЛМАЙ ЧИҚИНГ

Инсон саломатлиги учун ғоят фойдали бўлган майиз, шунингдек, суяк емирилиши ва буйрак касалликларида наф беради.

🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Namangantoday.uz
❗️Дам олиш кунлари ҳарорат кечаси +10…+12, кундузи +25…+28 даражани ташкил қилади — Ўзгидромет

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Namangantoday.uz
Оғиздаги нохуш ҳид саратон аломати бўлиши мумкин

Батафсил ўқиш ➡️ https://namangantoday.uz/2024/10/22/ogizdagi-nohush-hid-saraton-alomati-bolishi-mumkin/

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Namangantoday.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Namangantoday.uz
24 октябрь куни Наманганда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ҳаво ўзгариб туради, куннинг биринчи ярмида айрим жойларда ёмғир ёғади.

Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади.

Кечаси 7-12, кундузи 14-19 даража илиқ бўлади.


Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoda
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Куз мавсумида болаларни нафас аъзолари касалликларидан қандай ҳимоя қилиш керак?

📌 Маълумки, кузда аҳоли орасида ўткир респиратор вирусли инфекцияларга чалиниш ҳолатлари кўпаяди. Айниқса, бу фасл ёш болалар ўртасида шамоллаш ва грипп хасталиклари авж оладиган палла.

👨‍👨‍👧‍👦 Албатта бундай пайтда ота-оналар фарзандларини вирусли касалликлардан ҳимоялаш учун янада эътиборли бўлиши жуда муҳим.

Хўш, бунда нималарга аҳамият бериш керак?

👨🏻‍⚕️Ушбу саволга тиббиёт фанлари доктори, профессор Фурқат Шамсиев батафсил жавоб берди.

— Ёмғирли кунлар ва салқин об-ҳаво шароитида организмнинг вирус ва инфекцияларга қарши курашиш қобилияти пасаяди, — дейди мутахассис. — Яъни, ҳавода намлик миқдорининг ортиши сабабли организм касалланишга мойил бўлиб қолади. Бу ҳолат, айниқса, ёш болаларда яққол намоён бўлади.

🧼 Уларнинг бундай инфекцияларга дуч келмаслиги учун, энг аввало, оилада ўқил-қизларни гигиеник қонун-қоидаларга ўргатиш, қўлни совунлаб ювиш ёки тез-тез антисептик воситалар билан дезинфекция килишни уқтириш зарур. Чунки бу — мавсумий вирусли инфекциялардан ҳимояланишнинг энг муҳим омили ҳисобланади.

🪟 Юзларни қўл билан кўп ушламаслик, хоналарни доимий шамоллатиш, фарзандларга йўталганда ёки акса урганда оғиз ва бурунни салфетка ёки тирсак билан ёпишни ўргатиш зарур.

🤧 Шунингдек, болаларга касал бўлган тенгқурлари олдига яқин келмасликни айтиш, ҳимоя ниқобларидан фойдаланишни тушунтириш лозим. Агар фарзандлар касал бўлиб қолган бўлса, мактабгача таълим муассасасига ёки мактабга юбормаслик керак.

🤒 Иситмаси юқори боланинг томоғини йод ёки зелёнка билан артиш кўп кузатиладиган янглиш хатти-ҳаракат. Чунки кичик ёшли беморнинг нафас йўли шиллиқ қавати жуда нозик, қолаверса, вирусдан яллиғланган ва шишган бўлади.

😮‍💨 Агар юқорида айтилган суртмалар билан ишлов берилса, шиллиқ қават жароҳатланиб, шиш катталашиб, ларингит юзага келиши ва бошқа асоратлар кузатилиши хавфи бор.

💊 Боланинг фибрил тутқаноғи бўлмаса, касаллик туфайли тана ҳарорати 38-38,5 даражадан паст бўлганда иситмани туширишга ҳожат йўқ. Шундан ортсагина “Парацетамол” ёки “Ибупрофен” (болалар учун эритма) бериш мумкин.

🧒🏻 Шуни унутмаслик керакки, тана ҳароратининг 37 С° даража экани иситма кўтарилганини англатмайди. Қайта-қайта иситмани туширувчи дориларни ичириш эса ундаги терморегуляция марказига салбий таъсир этади.

❇️ Бундан ташқари, аллергик йўтал, астма, юқори нафас йўлларининг яллиғланиши кузатилаётган болалар бор хоналарда исириқ тутатиш мумкин эмас. Чунки тутун кичкинтой органлари спазмини кўпайтириб, йўтални янада кучайтириши мумкин.

🫙Шамоллаш чоғида ва тана ҳарорати кўтарилганда кўп суюқлик ичиш касалликни тезроқ енгишга ёрдам беради. Қолаверса, болани тўғри ва рационал овқатланиши, сурункали инфекция ўчоқларини бартараф этиш ҳамда чиниқтириш бундай мавсумий касалликларни олдини олишга кўмаклашади.

🔶 Болага қўшимча D витаминининг сувли эритмаси (Аквадетрим), аскорбин кислотаси, руҳ (цинк) ва селен моддалари, камқонликни даволаш мақсадида темир препаратлари тавсия этилса, нафас йўллари касалликларига қарши курашиш кучини оширишга ёрдам беради.

💉Шамоллаш мавсумида вакцинация ишларини олиб бориш ҳам касалликдан ҳимояланишда яхши самара беради.

©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати


🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Пиёда юриш — шамоллаш ва юрак касалликларини енгишга ёрдам беради...ми?!

📌 Пиёда юриш — энг осон ва қулай машғулот бўлиб, барча ёшдаги инсонлар учун тавсия этилади. У нафақат жисмоний саломатликка, балки руҳий ҳолатга ҳам ижобий таъсир этади.

Хўш, унинг яна қандай фойдали жиҳатлари бор? Пиёда юришнинг афзалликлари ҳақида нималарни билиш керак?

🩺 Гап шундаки, инсон ўзини ҳар томонлама соғлом ҳис қилиши ва ташқи кўринишининг кўркам бўлишида пиёда юришнинг аҳамияти катта. Сабаби яёв юрилганда гавданинг барча мускуллари ҳаракатга келади. Қолаверса, бу машғулот ички органлар фаолиятига ҳам ижобий таъсир этади.

🫀Натижада организмда моддалар алмашинуви яхшиланиб, юрак томирлари, шунингдек нафас ва асаб тизими мустаҳкамланади. Эрталаб ишга кетадиган пайт пиёда юриш ҳам жуда фойдали. Бу вақтда инсон кечаси ухлаб, дам олгани сабабидан тўхтамай 30-40 дақиқа бемалол яёв кеза олади.

🔶 Ишхонадан чарчаб чиққанингиздан кейин ҳам имкон бўлса, автобус ёки автомашинага чиқишга шошилманг. Йўлнинг бир қисмини пиёда босинг. Чунки фаол ҳаракат қилиш одамни тинчлантиради, кишининг чарчоғини олади.

❇️ Шунингдек:

🚶🏻‍♂️Бир кунда 4 маротаба 10 дақиқадан пиёда юришни одат қилсангиз, қон босимингиз меъёрда бўлади.

🖇 Тез-тез қадамлар билан кунига 120 одим ташласангиз, 15 дақиқада 100 ккал.дан халос бўласиз. Мана, сизга озишнинг арзон ва қулай усули!

🔬Асабий иш кунининг “юк”ларидан халос бўлмоқчимисиз? Унда ҳар куни 20 дақиқа пиёда юринг. Натижа сизни албатта хурсанд қилади.

🚬 Чекишни ташлашни истаганлар ҳам хумор тутганда 20 дақиқа пиёда юрсалар, бу хоҳиш айни шу дақиқаларда ўз-ўзидан йўқолади.

🥗 Пиёда юриш ўт пуфаги ҳамда ичакларнинг тўлқинли ҳаракатлари ошиши туфайли ўт қопида тош пайдо бўлиши ва қабзиятнинг олдини олади.

🚶🏻Ўтказилган тадқиқотларга кўра, доимий пиёда юрган инсонлар шамоллашни тезроқ енгиб ўтади. Чунки у иммунитетни мустаҳкамлайди. Шу боис айни кунларда пиёда сайр қилишга одатланинг!

✔️ Таҳлилларга қараганда, ҳар куни 1 соат давомида пиёда сайр қилган кишилар юрак хасталикларига камроқ дучор бўлади. У юрак-қон томирлар тизими – вегитатив асаб тизимининг ҳолатига таъсири орқали қон босимини камайтиради, юрак фаолиятини яхшилайди.

‼️ Бир сўз билан айтганда пиёда сайр қилишни одатга айлантириш вужудимиздаги кўплаб муаммоларга ечим бўлади.

©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати


🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биласизми?

❗️Куз мавсуми кўпгина респиратор касалликлар авж олиши учун қулайдир. Хасталиклар ҳақида аввалдан маълумотга эга бўлиб, уларнинг олдини олиш саломатликни асрашнинг муҳим қисмидир.

Ҳўш, фарингит қандай касаллик?

У нима сабабдан келиб чиқади?

Фарингитнинг белгилари қандай?

Уни даволаш қай йўл билан амалга оширилади?

Бу хасталик қайси ҳолларда сурункали тус олиши мумкин?

Ва ниҳоят, фарингитнинг олдини олиш чоралари борми?


📹 Ушбу саволларга Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори, тиббиёт фанлари номзоди Тўйчибек Ўринов жавоб беради.

©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати


🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Биласизми?

Сурункали тонзиллитда организм ўзини ўзи қандай ҳимоялайди?

Хасталик қандай даволанади ва бу жараёнда беморлардан нима талаб қилинади?

Сурункали тонзиллит вақтида даволаб турилмаса қандай асоратларга олиб келиши мумкин?

Касаллик хуруж қилмаслиги учун қайси қоидаларга амал қилиш керак?

📹Бу саволларга Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори, тиббиёт фанлари номзоди Улуғбек Эргашев жавоб беради.

©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати


🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мутолаа_вақти

СИЗ УЧИШ УЧУН ЯРАТИЛГАНСИЗ!


Агар сиз ҳаётда юксак чўққиларга эришмоқчи бўлсангиз, ҳаётингиздаги баъзи новдаларни кесиб ташлашингиз керак бўлади...

Қадим замонларда бир подшоҳга бургутнинг иккита кичкина боласини ҳадя қилишди. Бургутлар жуда зотдор эди. Подшоҳ илгари ҳеч қачон бундай ажойиб бургутларни кўрмаганди.

Подшоҳ совғадан жуда мамнун бўлди. Орадан бироз вақт ўтгач, подшоҳ бургутлар катта ва энди улар аввалгидан ҳам чиройли кўринишга эга бўлганини кўрди. Подшоҳ бургутларга масъул бўлган ишчига: “Мен уларнинг самодаги парвозини кўрмоқчиман. Сиз уларга учиш учун ишора берсангиз”, деди.

У ҳудди шундай қилди иккала бургут ҳам сигнални эшитган заҳоти қимирлай бошлаб, кўкка кўтарилди. Лекин бир бургут жуда паст ва озгина учдию, ўзи ўтирган шохга қайтиб келди. Буни кўрган подшоҳ ажабланиб, икки бургутнинг қарама-қарши ҳатти-ҳаракатларининг сабабини билишга қизиқди.

“Нима бўлди, бир бургут жуда яхши учса, иккинчиси учишга уринмаяпти”, деб сўради қўриқчидан.

“Ҳа, бу бургут билан ёшлигиданоқ муаммо бўлган. У ўзининг шохини ҳеч тарк этмайди”.

Подшоҳ икки бургутнинг ҳам осмонда учаётганини кўришни жуда хоҳларди. Эртаси куни бургутни баланд парвоз қилишга ўргатганга мукофот берилиши эълон қилинди.

Эълондан сўнг кўплаб одамлар келиб, бургутга баланд парвоз этишни ўргатишга ҳаракат қилишди. Аммо ҳеч ким муваффақиятга эриша олмади. Шунча уринишдан кейин ҳам бургутда ҳеч қандай ўзгариш кузатилмади. Ҳар доимгидек бироз учар, кейин яна шохига қайтарди.

Подшоҳ ҳам умидини узди... Кунларнинг бирида ажойиб бир ҳодиса юз берди, подшоҳ икки бургутни ҳам осмонда учаётганини кўриб, кўзларига ишонмади ва дарҳол қўриқчини чақирди. Қўриқчи: “Ҳа, иккинчи бургут ҳам осмонда баланд учяпти”, деди.

Подшоҳ қўриқчидан бу ишни бажарган одамни ҳузурига олиб келишни сўради. Уни подшоҳнинг ҳузурига олиб келишди.

Подшоҳ: “Сиздан жуда мамнунман, айтинг-чи, юқори малакали кишилар қила олмаган ишни қандай қилиб эпладингиз”, деб сўради.

“Подшоҳ ҳазратлари мен оддий деҳқонман. Бошқалардек билимга эга эмасман, мен шунчаки бургут ўтиришга одатланган новдани кесиб ташладим, холос. Натижада унинг учишдан бошқа иложи қолмади”, деб жавоб берди.

Ҳар бир инсон ўзига яраша қобилият ва салоҳиятга эга, лекин баъзида қулай шохга ёпишган бургутга ўхшаймиз. Юксак марра ва ютуқларни қўлга киритишга ҳаракат қилмаслигимизга нафсимиз учун қулай бўлган нарсадан ташқарига чиқмаслигимиз сабаб бўлади.

Демак, сиз янги марра ва чўққиларни забт этмоқчи бўлсангиз, ҳаётингиздаги баъзи новдаларни кесиб ташланг. Бу шохлар эски одатлардир. Уларни олиб ташлаб, мақсадингиз сари дадил қадам қўйишдан қўрқманг.

Ёдингизда бўлсин, ҳаётингиздаги бефойда одат ва ёмон хулқларингизни тарк этсангиз, чексиз имкониятларга йўл очасиз, худди осмонда улуғвор тарзда учаётган бургут каби улкан ютуқларга эришишингиз мумкин. Баъзида энг оддий ҳаракатлар ақлбовар қилмайдиган ўзгаришларга олиб келади.

✍️Шокиржон Имамов

🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ноннинг мия фаолиятига фойдаси маълум бўлди

Нон мия фаолияти ва умуман инсон саломатлиги учун фойдалидир. Бу ҳақда гастроэнтеролог Светлана Крилова маълумот берди.

Мутахассиснинг фикрига кўра, нон биринчи навбатда, танадаги энергияни, миянинг тўғри ишлашини ва умумий саломатликни тўлдириш учун зарур бўлган углеводлар манбаи сифатида тавсия этилади. Бундан ташқари, нонда кўплаб витаминлар ва минераллар мавжуд.

Крилова, шунингдек, нон Б гуруҳи витаминлари, темир, магний ва бошқа муҳим озиқ моддаларга бой эканлигини таъкидлади. Буғдой унидан тайёрланган нон айниқса фойдалидир. Бундан ташқари, бу турдаги нонлар тўғри ҳазм бўлишига ва қондаги қанд миқдорини нормал сақлашга ёрдам бериши мумкин.

Бироқ, оқ нонни ортиқча истеъмол қилмаслик керак. Чунки бу семизлик ва қондаги қанд миқдорининг ошишига олиб келиши мумкин, деб огоҳлантирди шифокор.

Шуни ҳам ёдда тутиш керакки, баъзи саноат нонларида соғликка салбий таъсир кўрсатадиган қўшимчалар ва консервантлар мавжуд.

🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сариёғ кузда иммунитет тизимини мустаҳкамлашга ёрдам беради

✔️ Қайта ишлаш жараёнида барча зарарли моддалар ёғда эритилади ва фақат фойдали моддалар қолади. Сариёғ таркибида Б витаминлари, шунингдек, А, Е, Д, ПП мавжуд.

📍Унинг энг муҳим хусусияти шундаки, у иммунитет тизимини мустаҳкамлайди ва турли вирусли инфекциялар билан касалланиш эҳтимолини камайтиради.

🔻Бу маҳсулотни сутга қўшиб ичиш яхшидир. Ушбу ичимлик нафас йўлларини "мойлайди" ва йўтални бартараф қилишга ёрдам беради.

🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бугун кучли магнит бўрони Ерни қоплайди 

Соғлиги об-ҳавога боғлиқ одамлар ўзларини заиф ҳис қилишлари ва бош оғриғига дуч
келишлари мумкин.

📌Давленияси бор инсонлар ўзларини эҳтиёт қилишлари сўралади.

🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Namangantoday.uz
Қадрли тиббиёт ходимлари!

Сизларни, сизлар орқали барча соҳа вакилларини касб байрамингиз – Тиббиёт ходимлари куни билан самимий қутлаймиз.


Сизларга мустаҳкам соғлик ва тинчлик-хотиржамлик, масъулиятли ва шарафли ишларингизга улкан зафарлар тилаймиз!

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Йўтал ҳам депрессияга олиб келадими?

Америкалик олимларнинг фикрича, йўтал ёқимсиз ҳолат бўлиши билан бирга одамни депрессия (руҳий тушкунлик)га олиб келиши мумкин.

Текширув натижаларига кўра, йўталдан озорланган 53 фоиз қатнашчилар тушкунлик кайфиятида бўлган.

Йўталдан кўпроқ эркаклар озор чекиб, шу сабаб туфайли уларнинг 43 фоизи ишга чиқмаса, аёлларнинг фақат 31 фоизигина йўтал сабабли ишдан қоладилар.

🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Қаҳвани қайси вақтда ичиб бўлмайди?

Батафсил видеода танишинг!

🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM