Salomatlik saboqlari
1.42K subscribers
2.86K photos
639 videos
13 files
5.13K links
Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ

- тиббий маслаҳат

- фойдалик тавсиялар
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Download Telegram
#Биласизми

😡 Биласизми, бир дақиқалик ғазаб инсон иммунитетини 5 соатга заифлаштириб қўяди.

😃 Бир дақиқалик кулги эса ҳимоя қатламини 24 соатга мустаҳкамлаш хусусиятига эгадир.

Манба:«Соғлом ҳаёт»

👨‍⚕️Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
#Биласизми

📍 Ёстиқсиз ухлашнинг фойдаси бисёр

🛏 Биласизми, ёстиқсиз ухлаш елка оғриқларини бартараф этади, умуртқани мустаҳкамлайди.

♻️ Ўта юмшоқ ёстиқдан фойдаланиш бўйин мушакларини зўриқтириши ва ҳатто, бошга қон етиб боришига тўсқинлик қилиши мумкин.

Манба: «Соғлом ҳаёт»

👨‍⚕️Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
#Биласизми

💦 1 стакан сув кечқурун ичилса, юрак хуружи ва инсульт хавфини бартараф қилади

Манба: «Соғлом ҳаёт»

👨‍⚕️Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
#БИЛАСИЗМИ

Эрталаб уйғонгач, ўрнингиздан туришга эриняпсизми?

Ётган ҳолда керишиб олинг. Чунки керишиш Сизни уйқудан "уйғотади".

@SALOMATLIKSABOQLARI
#БИЛАСИЗМИ

Ҳаддан ташқари терлаш

Қора чой ёрдам берадиган яна бир ҳолат − оёқларнинг ҳаддан ташқари терлаши, айниқса, ёқимсиз ҳид билан бирга бўлса. Қора чойли сувга оёқлар бироз солинади. Чой антибактериал таъсирга эга, шунингдек, тешикларни торайтиришга ва шу билан терлашни камайтиришга ёрдам беради.

@SALOMATLIKSABOQLARI
#Биласизми?

❗️Эрталабки қаҳва ҳақида 2 та факт

1⃣ Қаҳва бизни фақат дастлабки 15 дақиқа ичида жонлантиради.

2️⃣ Бир чашка қаҳва танамиздан камида 2-3 мг калцийни ҳайдаб чиқарар экан.

Манба

👨‍⚕️Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
#БИЛАСИЗМИ

Агар қўл увишса, бошингизни секин айлантиришни бошланг.
Кўпинча қўл увишишлари бўйин мушаклар асаб толаларининг қисилиши сабаб рўй беради.
Бундай ҳолатда бош айлантириш қисилган толани “бўшаштиради” ва қўл таъсирчанлиги қайта тикланади.

👨‍⚕️Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Forwarded from Namangantoday.uz
#Биласизми

Наврўз байрамида неча кун дам оламиз?

❗️Президент фармонига кўра, 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган.

Шунга кўра, Наврўз байрами муносабати билан 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар – 5 кун, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар – 4 кун дам олади.

🔰 Хусусан:

● 19 март (шанба) – 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни;
● 20 март
(якшанба) – дам олиш куни;
● 21 март (душанба) – Наврўз байрами;
● 22 март (сешанба) – қўшимча дам олиш куни (барча ходимлар учун, иш ҳафтасининг туридан қатъи назар);
● 23 март (чоршанба) – қўшимча дам олиш куни (барча ходимлар учун, иш ҳафтасининг туридан қатъи назар).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/namangantoday
Forwarded from Namangantoday.uz
#Биласизми

Болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:

🔸3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун – 250 000 сўм, ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун – 325 000 сўм;
🔸оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча – 150 000 сўм;
🔸оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун – 100 000 сўмдан.

Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
Forwarded from Namangantoday.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Витаминлар инсон танасида қандай вазифани бажаради?

💊 Организминнг меъёрда ишлаши учун витаминлар зарур органик бирикма ҳисобланади. Бироқ уларнинг қай бири танада қандай вазифа бажаришини биласизми?

Ушбу саволга Чилонзор туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари Сожида Дўстмаматова батафсил жавоб берди.

👁 — Инсон саломатлигида ушбу органик бирикмаларнинг ўрни беқиёс, — дейди мутахассис. — Мисол учун, А витамини ҳужайраларнинг ривожланиши, терининг кўркамлиги, сочлар гўзаллиги, тирноқлар саломатлиги, кўриш қувватининг кучли бўлиши, суяклар мустаҳкамлиги, юрак-қон томир, нафас олиш ва репродуктив тизимларнинг яхши ишлаши ва ташқи таъсирлардан ҳимояланишни таъминлайди.

🍋 Ушбу витамин сабзи, цитрус мевалари, жигар, пишлоқ, творог, сут, тухум, балиқ ва петрушкада кўп бўлади.

🦵Д витамини эса танада кальций ва фосфорнинг сўрилишини тартибга солади. Шунингдек, у суяклар мустаҳкамлиги, қоннинг меъёрда ивувчанлиги, шамоллашдан ҳимояланиш, заҳарли моддаларнинг организмдан чиқиб кетиши, яхши кайфият ва юрак-қон томирлар саломатлиги учун зарур.

🥚 Бу витамин балиқ ёғи, эчки сути, сариёғ, пишлоқ, творог, тухум сариғи, денгиз маҳсулотлари, картошка, ўсимлик ёғи, мол гўштида бисёр. Шунингдек, организмда қуёш нури таъсирида ажралиб чиқади.

🦷 С витамини — терининг гўзаллиги, кучли иммунитет, соч ва тишлар соғлом бўлиши учун керак.

🥝 У кўпроқ цитрус мевалари, сабзи, қизил карам, шивит, наъматак, чаканда мойи (облепиха), қизил рангли мевалар, яшил нўхат, турп ва кивида мавжуд.

🩸К витамини — танадаги жароҳатларнинг тез битиши, қон сифати ва унинг ивувчанлиги меъёрда бўлишига ёрдам беради.

🍅 У карам, сабзи, исмалоқ, қичитқи ўт, наъматак, помидор, қулупнай ва кўк чойда мавжуд.

😬 Е витамини — гормонлар ҳосил бўлиши, қон ивиши, асаб тўқималари ва иммунитетни мустаҳкамлаш, репродуктив тизим фаолиятининг яхши ишлаши, ташқи салбий таъсирлардан ҳимояланишни таъминлайди.

🥩 У асосан кунгабоқар ва зайтун ёғи, гўшт, қовоқ, жўхори, сариёғ, ёнғоқ, сут маҳсулотлари ва жигарда бор.

⛹️ В1 — организмда углеводлар алмашинуви, асаб тизими ва мия учун энергия ишлаб чиқариш, жисмоний фаолликни оширишга ёрдам беради. У дон маҳсулотлари, дуккаклилар ва картошкада кўп миқдорда бўлади.

🏃🏻‍♀️В2 — ҳужайраларга энергия ишлаб чиқариш, кўз ва тери саломатлиги учун зарур. Ушбу витамин сут ва сут маҳсулотлари, жигар, бодом, тухум, қўй гўшти, қўзиқорин, гречка ва творогда мавжуд.

🫀 В6 — оқсиллар сўрилиши, асаб тизимининг яхши ишлаши ва қон томирлари соғлом бўлиши учун керак.
У банан, кўк салат, ёнғоқ, карам, буғдой кепаги ва янги ундирилган ниҳоллари, лосось балиғи ҳамда гўштда бўлади.

😴 В12 — асаб тизими ва ичаклар саломатлиги, мустаҳкам хотира ҳамда иммунитет ва қизил-қон ҳужайралари ишлаб чиқариш учун зарур.

🧀 У салат, турли балиқ маҳсулотлари, сут, пишлоқ, тухум сариғида кўп учрайди.

🚶🏻 Биотин — организмда углевод ва ёғлар синтези, метаболик жараёнларнинг фаоллашишида иштирок этади. У асосан жигар, сут маҳсулотлари, соя, дуккаклилар, ёнғоқда бор.

🩸 Фолий кислотаси —  янги ҳужайралар ўсиши ва анемиянинг олдини олади. У турли кўкатлар, нўхат, мол гўшти ва жигари, буйрак ва тухумда кўп миқдорда бўлади.

‼️Унутманг! Ҳар қандай витаминни фақат шифокор тавсияси билангина қабул қилиш зарур. Мутахассис кишининг ёши, жинси, соғлиғи, турмуш тарзи ва бошқа омилларга қараб, қайси витаминларни қанча миқдорда ичиш бўйича кўрсатма беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати


🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe