🕌 Хива шахар "Саидниёз шоликор" жомеь масжиди.
7.6K subscribers
778 photos
259 videos
2 files
188 links
Хоразм вилояти Хива шахар " Саидниёз шоликор" жоме масжиди диний - марифий канали.
Download Telegram
Уйда ота-онанинг овози энг чиройли ва энг катта неъматдир. Агар ишонмасангиз, бундан маҳрум бўлганлардан сўраб кўринг

@saidniyozsholikor
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ

Рўза тутаман деб саҳарликка уйғонганларга, Аллоҳнинг саломи, Жаннат бўлсин!

@saidniyozsholikor
Рўзага оид савол-жавоблар

Савол: тиш олдирса рўза очиладими?

Жавоб: рўзанинг очилиш-очилмаслиги томоқдан бирор нарса ўтиш-ўтмаслигига боғлиқ. Тиш олдираётганда томоқдан бирор нарса ўтиб кетмаса, рўза очилмайди.

Савол: ғарғара қилиш билан рўза очиладими?

Жавоб: рўзадор кишининг ғарғара қилиши макруҳ. Ичкарига сув кетиб қолса, рўза очилади.

Савол: эсдан чиқариб еб-ичган одам эсига тушгач таомланиб қўйса, рўзаси очиладими?

Жавоб:
1) эсдан чиқариб еб-ичиш билан рўза очилмайди.

2) Эсдан чиқариб еб-ичгандан кейин «Рўзам очилди» деб ўйлаб таомланиб қўйса, қазо лозим бўлади, каффорат вожиб бўлмайди.

3) Эсдан чиқариб еб-ичиб қўйса рўза очилмаслигини билатуриб таом еб қўйса қазо ҳам, каффорат ҳам вожиб бўлади. Қайт қилишнинг ҳукми ҳам шундай: қайт қилгач, «энди рўзам очилди» деб ўйлаб, таом еб юборса, қазо лозим бўлади, каффорат эмас. Лекин бу иш рўзани очмаслигини билатуриб таомланиб юборса, каффорат ҳам вожиб бўлади.

Савол: ғийбат қилса, ёлғон гапирса рўза очилади деб ўйлаган киши ғийбат қилиб қўйиб, қасддан таом еса каффорат лозим бўладими?

Жавоб: шундай деб ўйлаб, қасддан еб-ичиб юборса, қазо ҳам, каффорат ҳам вожиб бўлади.

Савол: қўли билан шаҳватини қондирса, рўза очиладими?

Жавоб: бу иш ҳар ҳолатда ҳам гуноҳ ҳисобланади. Қўли билан шаҳватини қондирса, маънан яқинлик ҳолати топилиб, суратан топилмагани учун рўза очилади ва қазо лозим бўлиб, каффорат вожиб бўлмайди.

Савол: рўзадор кундузи ухлаб, тушида эҳтилом бўлиб қолса, рўзаси очиладими?

Жавоб: тушида булғанса ёки қараш туфайли маний тўкилса, рўза очилмайди (қўли билан ушлаши натижасида ёки бирор нарсага ишқаланиш оқибатида маний тўкилса, қазо лозим бўлади).

Савол: рўзадор киши исириқ, буғ ва шунга ўхшаш нарсаларни ҳидласа рўзаси очиладими?

Жавоб: рўзадорлиги эсида туриб, қасддан тутун ютса, исириқ ҳидини ютса, доривор ўтларнинг буғини оғиз-бурни билан ичига ютса, рўзаси очилади.

Савол: суриладиган дори (мазь) ва шу каби воситаларни баданга суртса рўза очиладими?

Жавоб: рўза очилмайди. Терининг орасидан ёғ каби нарсаларнинг ичкарига кириши рўзани очмайди.

Савол: рўзадор шўр сувда оғзини чайса бўладими?

Жавоб: сув чучук бўлсин, шўр бўлсин, рўзадор у билан таҳорат олса ҳам, оғзини чайса ҳам бўлади.

Савол: касал ва мусофир Рамазон ойида рўза тута олмаса-да, ўзини еб-ичишдан тўхтатиб туриши керакми?

Жавоб: Рамазон кунларида бемор бўлган ва сафарга чиққан кишилар рўзадорга ўхшаб ўзини еб-ичишдан тўхтатиб туришлари лозим бўлмайди. Лекин таомланмоқчи бўлсалар ошкора эмас, балки одамлардан холироқ жойда таомланишлари афзал.

«Мўминнинг қалқони» китобидан


@saidniyozsholikor
МУСУЛМОНЛАР УЧУН ЗАРУР

Шифокор Жобир Ал Белуш (буйрак касаллигини даволаш бўйича мутахассис) шундай дейди:
— Барча одамларга рамазон ойида (чанқаган вақтда ҳам) газли ичимликларини ичмасликни тавсия қиламан. Чунки рамазон ойида кун узоқ, икки буйрагимиз қуриб чанқайди, ифторликда ичилган газли сувларимиз бехосдан буйрагимизга келади ва секин аста ишдан чиқишига сабаб бўлади.

🔴 Огоҳлантираман иложи борича нафсимизни жиловлаб, ифторлик вақтида газли сувларни ичманглар! Чанқаганда тоза сув ёки табиий ўзимиз тайёрлаган шарбат ичайлик.

❗️Ўз яқинларимизга бу хабарни юбориб уларнинг ҳам саломатлигини сақлашга сабабчи бўлайлик.

Барчамизга кириб келган рамазон ойи муборак бўлсин!


@saidniyozsholikor
ЎГАЙ ОТА ОНАЛАР

Ўз боласини парвариш қилиш ҳайвоннинг ҳам қўлидан келади.
Инсон бир поғона устун бўлиши керакмасми? Инсоннинг ҳайвондан устунлиги ғариб етимни ўз боласидай бағрига боса олишида эмасми?


@saidniyozsholikor
Рамазон рўзасини тутиш учун уйқудан турганларга Aллоҳнинг раҳмати ва баракоти бўлсин. Aллоҳ барчамизни ҳидоятига бошлаб, сабр-тоқат, зикр ва ибодатда бардавом қилсин...
Дунё ва охират учун эзгу ниятларимиз илинжида қилган дуоларимизнинг ижобатига етказсин.

Aссалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Муборак ва файзли Рамазоннинг яна бир ғанимат тонги барчамиз учун хайрли бўлсин!


@saidniyozsholikor
•Зинҳор бу ёлғончи дунёда ўликдан - жон, гадойдан - садақа, хасисдан - насиба сўраманг.
☝️Нима сўрасангиз фақат Аллоҳдан сўранг. Берса неъмат, бермаса ҳикматдир.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

@saidniyozsholikor
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ
Бугун 14- март рўзани 4-куни.

Оғиз ёпиш 05:48
Оғиз очиш 19:08


@saidniyozsholikor
Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Сирдарё вилоятига йўл олди. Сафар асносида давлатимиз раҳбари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров билан самимий суҳбатлашди.

Президент Шавкат Мирзиёев для ознакомления с условиями жизни населения отбыл в Сырдарьинскую область. По пути глава государства провел искреннюю беседу с председателем Управления мусульман Узбекистана, муфтием Нуриддином Холикназаровым.

#Mirziyoyev #uchrashuv #Ramazon #marifat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
"Мен чарчадим" дема. Биз ҳам чарчаганмиз...
"Мен ғамгинман" дема. Бизда ҳам ғамлар бор...

"Алҳамдулиллаҳ" деб, охиратинг учун амал қил!! Ахир енг катта неъмат иймонимиз емасми...

Чарчаган бўлсанг ўзига бор ўзи куч малҳам бўлади...
Ҳаммамиз кетгувчилармиз..!

Агар сен танангдаги оғриқни ҳис қилаётган бўлсанг, демак, сен тириксан. Агар сен бошқаларнинг танасидаги оғриқларини ҳис қилаётган бўлсанг, демак, сен инсонсан.

Мўмин одам бошқаларнинг дардларини ҳис қиладиган, улар учун куйинадиган ҳақиқий инсондир.

Ўлгандан кейин ҳамма Аллоҳнинг олдига боради.

☝️Ҳақиқий бахтли инсон эса- тириклигидаёқ Аллоҳнинг олдига борган кишидир...!


@saidniyozsholikor
“РЎЗА МЕН УЧУН”

Бошқа ибодатларга нисбатан рўзанинг фазилатига Аллоҳ таолонинг ҳадиси қудсийда: "Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир" деган сўзи кифоя қилади.


@saidniyozsholikor
Хива шаҳар "Саидниёзшоликор" масжиди.
      
          НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
05 - Рамазон жума намозидан  
12 - Рамазон бомдод намозигача 1445  ҳ.й

15.03.2024 жума намозидан.  22.03.2024 бомдод намозигача

🌃  ТОНГ 05:36 🕰

🏙  БОМДОД - 06:20  🕰

🌇  ҚУЁШ - 06:57 🕰

🏞  ПЕШИН - 13:30  🕰

🌇  АСР - 17:35 🕰
                                     
🌆  ШОМ - 19:20 🕰
                                     
🌃  ХУФТОН - 21:10🕰

☝️ДИҚҚАТ: Бу хафталик масжид жамоат намози учун. Рўза учун суратдаги тақвимдан фойдаланинг.

@saidniyozsholikor
🤲Бу Рамазонда Роббимиз Аллоҳдан энг кўп сўрайдиган нарсамиз офият бўлсин!

Чунки офиятимиз бўлмаса:

Уйимиз бўлса-да, унда ҳузур билан ўтиролмаймиз;
Фарзандимиз бўлса-да, унинг яхшилигини кўролмаймиз;
Мансабимиз бўлса-да, унда ҳаловат тополмаймиз;
Пулимиз бўлса-да, бемалол сарф этиб, фойдалана олмаймиз;
Уловимиз бўлса-да, қалб хотиржамлиги билан ҳайдай олмаймиз...


@saidniyozsholikor
Бу ойда дунёга кўзингни юмгин.
Банд эт Қуръон деган ажиб саройни!
Охирги Рамазон бўлиши мумкин,
Беҳуда ўтказма муборак ойни.

Қуръонга бағишла бедор тунингни,
Жамики гуноҳларга ниҳоя қилсин.
Шундай ўтказгинки ўттиз кунингни,
Қолган ойларда ҳам асари билинсин!


@saidniyozsholikor