🕌 Хива шахар "Саидниёз шоликор" жомеь масжиди.
8.13K subscribers
852 photos
298 videos
2 files
227 links
Хоразм вилояти Хива шахар " Саидниёз шоликор" жоме масжиди диний - марифий канали.
Download Telegram
Ўқийдиган бўлсангиз, аввало Қуръонни ўқинг (уқинг)!

Ўрнак оладиган бўлсангиз, аввало Пайғамбаримиздан ўрнак олинг.

Хушмуомала бўладиган бўлсангиз, аввало аҳлингизга хушмуомалали бўлинг!

Ҳурмат қиладиган бўлсангиз, аввало ота-онангизни ҳурмат қилинг!

Боғланадиган бўлсангиз, аввало Исломга боғланинг!


@saidniyozsholikor
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хайрия ҳашари: Тотувлик ва шукроналикдан дарак!

@saidniyozsholikor
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гуноҳкор бандангман шу экан борим,
Қусурдан ҳолимас амалим корим...
Кечиргин бир лаҳза унутган бўлсам,
Сен мени унутма парвардигорим...


@saidniyozsholikor
Рамазон ойининг еттинчи куни
17 март, якшанба.

ОҒИЗ ЁПИШ ВАҚТИ: 05:43

САҲАРЛИК (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ:

Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субхдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ буюкдир
.

@saidniyozsholikor
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хайрия ҳашари: Тотувлик ва шукроналикдан дарак!
Хоразм вилоятида умумхалқ хайрия ҳашари давом этмоқда.

@saidniyozsholikor
Танлаган кийимингда ибодат қила олмасанг,
Уни кўчага ҳам кийма!

Агар оёқларинг олиб бораётган жойда ўлим топишни истамасанг,
У ерларга борма!

Агар оғзингдан чиққан сўз сўнгиси бўлишини истамасанг,
У сўзни айтма.

Ўлимдан қўрқма,
Ўлим куни қандай ҳолатда бўлишингдан қўрқ!


@saidniyozsholikor
Бир биродарим айтади: Бир куни оиламиз билан ифтор дастурхонида шом азонини кутиб ўтириб, бир яқин дўстимга "Аллоҳим, унга солиҳа аёл бер", деб дуо қилаётсам, ёнимда ўтирган аёлим секингина сонимдан чимчилаб қолди.

- Бисмиллаҳ, нима бўлди, тинчликми?, десам.
- Ундай дуо қилманг, дейди.

- Нима бўлади, дўстимга солиҳа аёл сўраяпман, холос-ку!

- ундан бошқа нарсаларни сўрайверинг, фақат уни сўраманг, чунки фаришта "сенга ҳам худди шундайи бўлсин", деб қайтариб туришини биламан, қолаверса, биз дуолар ижобат бўладиган соатдамиз, дейди.
😁

@saidniyozsholikor
بسم الله الرحمن الرحيم🫀

Тирикликнинг ўзи-асли буюклик!
Тонгни кўрди бугун насиб битганлар,
Бандаси қошида боши баланддир,
Роббиси қошида сажда этганлар,

Намозга уйғониб, шукр деган тил,
Ҳаққа суюк эрур, уйғонинг дўстим!
Бу дунёдан ўтди, неча хон-султон,
Ҳеч бири бўлмади дунёга устун!

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Омонмисизлар..?

Рамазони шарифнинг яна бир тонги сизларга муборак ва қутлуғ бўлсин!


@saidniyozsholikor
Бугун ЎМИ Хоразм вилояти вакили Хайрулла домла Абдуллаев бошчилигида Хива тумани бош имом-хатиби Санжарбек домла Сапаев ҳамда Хива шаҳар бош имом-хатиби Алижон домла Матяқуовлар биргаликда ҳомийларни жалб қилган ҳолда Хива "Мурувват" ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйида яшовчи ногиронлиги бўлган кекса нуроний отахонлар ҳолидан хабар олиб, уларга ифторлик дастурхони ёзиш учун озиқ-овқат маҳсулотларини эхсон қилдилар.
Ушбу хайрли тадбирлар бардавом бўлишини сўраб кексаларимиз дуои хайрлар қилдилар.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хива "Мурувват" ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйида яшовчи ногиронлиги бўлган кекса нуроний отахонлар ҳолидан хабар олиниб, уларга ифторлик дастурхони ёзиш учун озиқ-овқат маҳсулотлари эхсон қилинди

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
Бугун 19-март Сешанба рўзани 9-куни.

Бомдодга Азон ва Оғиз ёпиш 05:40
Бомдод жамоат намози 06:20

Рўза тутиш (оғиз ёпиш) дуоси

Наввайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субхдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳу Акбар.


@saidniyozsholikor
Шайтон кўпчилик инсонларга:
"Сен солиҳ амал қилишни, намоз ўқишни, Қуръон ўрганишни, албатта, бошлайсан, албатта, сен ичиш чакишни, ёлғон гапиришни ташлайсан, албатта, ислом икки дунё саодатидир, сен ислом кўрсатгандек яшашни бошлайсан, албатта, ўнгланасан...

Фақат... Ҳозир эмас, кейин... Мана бу ишни битириб, кейин дарҳол бошлайсан. Мана бу муаммони ҳал қиласанда, кейин бемалол ибодат намоз билан машғул бўласан, кейин... фақат ҳозир эмас"...

Шу ҳолатда кўпчилик инсонлар ўлимига йўлиқади...


@saidniyozsholikor
Ўта кетган пасткашлик

Эр аёлига қамоқ панжараси ортидан: “Болалигимизда онам бизга сигиримиз сутидан пишлоқ тайёрлаб берардилар. Ўша пишлоқни жудаям соғиндим!” деди.

Аёл сигир сотиб олди. Эрталаб ва кечқурун уни яйловга қўйиб юборарди. Кейин сигирни соғиб, ўша сутдан пишлоқ тайёрлар эди. Йигирма йил давомида эрига шу тарзда пишлоқ тайёрлаб, жўнатиб турди.

Эр қамоқдан озод бўлиб қайтгач, аёлидан келаётган бадбўй тезак ҳидидан жирканди ва у билан ажрашиб, бошқа аёлга уйланди.

Мактабда ўрганган дарсларимиздан бири шуки, ичи бўш бошоқ далада бошини кўтариб туради, донга тўла бошоқ эса бошини энгаштириб туради. Демак, фақат олийжаноб инсон камтар бўлади, пасткаш кимса кеккайган бўлади.

Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ

Тафаккур қилинг!

@saidniypzsholikor