🕌 Хива шахар "Саидниёз шоликор" жомеь масжиди.
8.13K subscribers
852 photos
298 videos
2 files
227 links
Хоразм вилояти Хива шахар " Саидниёз шоликор" жоме масжиди диний - марифий канали.
Download Telegram
УСМОН ИБН АФФОН РОЗИЯЛЛОҲУ АҲНУНИНГ
ЖАННАТДА НАБИЙ
АЛАЙҲИССАЛОМ БИЛАН ИФТОРЛИКЛАРИ...


Кўзғолончилар Усмон розияллоҳу анҳуни ўлдириш учун уйини ўраб олганда Усмон розияллоху анху сабр қилиб Аллоҳдан савоб умид қилган ҳолда турди.
Баъзи саҳобалар розияллоҳу анхум қўзғолончилар билан уришиб, у зотни Ҳимоя қилишга уриндилар. Лекин ўзи сабабли бир томчи қон тўкилишини ўйлаб, уни рад этдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни Жаннатда ифтор қилишининг хабарини берганларини туш кўрди. Нофеъ ибн Умардан ривоят килинади: "Усмон розияллоҳу анҳу эрталаб туриб, одамлар билан гаплашиб деди: "Мен кеча кечаси тушимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. У зот менга: "Эртага биз билан ифторлик қил!" дедилар. Эрталаб рўза тутдилар. Ва ўша куни ўлдирилди"

Усмон розияллоҳу анҳу ваъда қилинган нарса умидида ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муштоқ бўлган ҳолда Аллоҳ таоло амрига таслим бўлди.


Абдуллох ибн Салом розияллоху анхудан ривоят қилинади: "Усмон ибн Аффон розияллоху анху олдига салом бериш учун бордим. У  қамал қилинган экан. Олдига кирдим.

Шунда айтди: "Эй биродарим, тунда Расулуллох соллаллоху алайҳи васалламни бу деразада кўрдим. Дераза уйнинг ичида. У зот: "Эй Усмон, сени қуршаб олишдими?" дедилар. "Ҳа”, дедим. "Сени чанкатишдими?" дедилар. "Ха", дедим. Шунда суви бор бир челакни узатдилар. Ундан чанқоғим конгунга қадар ичдим. Хатто мен унинг совуғини куксим ва елкаларим орасида топмокдаман. У зот менга: "Хохласанг, сенга уларнинг устидан галаба берилади. Агар хохласанг, бизнинг ҳузуримизда ифтор қиласан (ми?)" дедилар. Мен уларнинг ҳузурида ифтор қилишни ихтиёр килдим"....

Ўша куни ўлдирилдилар. Аллох рахматига олсин ...

Имом Аҳмад ва Имом Ҳоким ривоятлари..

Ибн Касир. Ал-бидоя ван-ниҳоя. 7/190.


@saidniyozsholikor
Бугун мен ўқиган энг ажойиб илм:

Илмлар фақатгина китоблардан олинмайди.
Китобларда ҳам топилмайдиган илмлар бор; фақирликдан олинадиган илмлар бор, бало-мусибатлардан, ҳасталиклардан ва ҳатто ғам-ташвишлар ва мушкулотлардан ўрганиладиган илмлар бор.

@saidniyozsholikor
Илмнинг ярми ёзилади, ярми унутилади.
Ёзилганларнинг ярми нашр қилинади, ярми кeсиб ташланади.
Нашр қилинган китобларнинг ярми сотилади, ярми қолиб кeтади.
Сотиб олинганларининг ярми ўқилади, ярми ўқилмайди.
Ўқилган нарсанинг ярми тушунилади, ярми тушунилмайди.
Тушунилган нарсанинг ярмига амал қилинади, ярми амалсиз қолади....!

Suxrob_Salohiddin

@saidniyozsholikor
Forwarded from Muslim.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Уч хил кўз ёшидан эҳтиёт бўл!

1. Онангни кўз ёши.
2. Етимнинг кўз ёши.
3. Мазлумнинг кўз ёши.

Уч нарса қайтиб келмайди.

1.Сўз, оғиздан чиққанида.
2.Камон ўқи отилганида.
3.Вақт, ўтиб кетганида.

Дунё уч кундир.

1. Кеча, биз уни яшаб бўлдик, қайтиб келмайди.
2. Бугун, яшаяпмиз, бардавом бўлмайди.
3. Эртага, билмаймиз, қаерда бўлишимизни.

Сендан мўминнинг уч насибаси бўлсин!

1. Манфаат бермадингми ? Зарар ҳам берма!
2. Хурсанд қилмадингми ? Ғамга ҳам ботирма!
3. Мақтамадингми? Ёмонламагин ҳам.

@saidniyozdholikor
Сотқинликдан сўнг, дўстлик садоқат қолмайди.

Хиёнатдан сўнг эҳтиром, ҳурмат қолмайди.

Кўнгил қолиб, ихлос қайтгандан сўнг асло ишонч қолмайди.


@saidniyozsholikor
🤲 ТАРОВЕҲ НАМОЗИНИ МАСЖИДЛАРДА ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ

🌙 Рамазон ойи яқинлашган сари мўмин-мусулмон халқимизнинг хурсандчилиги янада зиёда бўлмоқда. Шубҳасиз, қутлуғ ойга кўтаринки руҳ бағишлайдиган, шу ойга хос бўлган ибодат таровеҳ намозидир. Бу борада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон ойида иймон билан савоб умидида (таровеҳда) қоим бўлса, аввалги гуноҳлари кечирилади” (Имом Бухорий), деганлар.

🗣2024 йил 10 март, якшанба куни хуфтон намозидан сўнг юртимиздаги мажидларда таровеҳ намози бошланади.

😄Мамлакатимизнинг 14 та ҳудудидаги масжидларда таровеҳ намози бошланиш вақтларини қуйида эътиборингизга ҳавола этамиз:

Фарғона 20:15
Наманган 20:15
Андижон 20:15
Тошкент в. 20:30
Тошкент ш. 20:30
Сирдарё 20:30
Жиззах 20:30
Самарқанд 20:45
Қашқадарё 20:45
Сурхондарё 20:45
Навоий 20:50
Бухоро 20:50
Хоразм 21:10
Қорақалпоғистон Р. 21:10


@saidniyozsholikor
🌙 Фатво маркази 2024-йил учун закот, фитр ва фидя миқдорини эълон қилди

🗣Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2024 / ҳижрий 1445 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарорлари қабул қилинди, унга кўра:

☪️ЗАКОТ
Рамазон ойи учун тилло қийматидан закот нисоби 40.000.000 (қирқ миллион) сўм этиб белгиланди.
Демак, кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари 40 000 000 (қирқ миллион) сўм ва ундан ортиқ пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бири (2,5 фоизи)ни закот ниятида ҳақдорларга беради.

☪️ ФИТР
Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:

буғдойдан – 14 000 (ўн тўрт минг) сўм;
арпадан – 20 000 (йигирма минг) сўм;
майиздан – 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.

Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини бериши мумкин бўлади.

☪️ФИДЯ
Фидя миқдори фитр садақасининг миқдори билан бир хил бўлади. Ҳар ким ўз имкониятига қараб, ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фидя миқдорини ажратиши кифоя қилади.

@saidniyozsholikor
Хива шаҳар "Саидниёзшоликор" масжиди.
      
          НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ

27 - Шаъбон жума намозидан  
04 - Рамазон бомдод намозигача 1445  ҳ.й

08.03.2024 жума намозидан.  15.03.2024 бомдод намозигача

🌃  ТОНГ 05:54 🕰

🏙  БОМДОД - 06:35  🕰

🌇  ҚУЁШ - 07:10 🕰

🏞  ПЕШИН - 13:30  🕰

🌇  АСР - 17:25 🕰
                                     
🌆  ШОМ - 19:10 🕰
                                     
🌃  ХУФТОН - 21:10🕰

@saidniyozsholikor
👆РАМАЗОН ОЙИ ТАҚВИМИ ХИВА ШАҲАР ВАҚТИ БИЛАН.

🌙 Рамазон ойи яқинлашган сари мўмин-мусулмон халқимизнинг хурсандчилиги янада зиёда бўлмоқда. Шубҳасиз, қутлуғ ойга кўтаринки руҳ бағишлайдиган, шу ойга хос бўлган ибодат таровеҳ намозидир. Бу борада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон ойида иймон билан савоб умидида (таровеҳда) қоим бўлса, аввалги гуноҳлари кечирилади” (Имом Бухорий), деганлар.

2024 йил 10 март, якшанба куни хуфтон намозидан сўнг "САИДНИЁЗШОЛИКОР" масжидимизда 21:10 да таровеҳ намози бошланади.


@saidniyozsholikor
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Намоздан кейин тақво қиламан деб шукур сажда қилувчилар пайдо бўлди..?

@saidniyozsholikor
Рамазонни қандай кутиб оласиз?

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан: "Сизлар Рамазон ойини қандай кутиб олардингиз?" деб сўрашди. У зот: "Биз рамазон ойини мусулмон биродарига нисбатан қалбида заррача адоват ва кек сақламаган ҳолда кутиб олар эдик", дедилар.

Аллоҳим! Мен қалбимда бандаларингдан бирортасига зарра мисқолича ҳам гина сақламайман, барчаларини кечириб юбордим.

Аллоҳим! Сендан бандаларингдан бирортаси қалбида менга нисбатан заррача адоват сақламаслигини сўрайман
.

@saidniyozsjolikor
РАМАЗОН ИФОРИ

Инсон бир нарсани қаттиқ соғинса, у яқин-лашгани сари соғинчининг кучлилигидан, ўша нарсанинг ифорини сеза бошлайди...

Юсуф алайҳиссаломнинг оталари фарзандла-рини қаттиқ соғинганларидан: «Мен Юсуфнинг ҳидини сезяпман», деган эканлар.

Рамазон яқин. Биз уни соғиндикми? Рамазон-нинг ифорини сезяпмизми?
Кўпчилик Рамазон ойини, тунлари ҳам, кунлари ҳам узоқ давом этади, деб ўйлайди.

Аммо унутманг, биродар, Рамазон ойи ҳам бошқа ойлар каби 30 кундан иборат! Ҳар бир куни ҳам бошқа кунлар каби 24 соат! Рамазон ойида ҳам бошқа ойлар каби тўрт ҳафта бор, яъни Рамазон ҳам бошқа ойлар каби тез ўтиб кетади. Фурсатни бой берманг ибодатларга рағбатни кучайтиринг....!

@saidniyozsholikor
ТАРОВЕҲ НАМОЗИ

БУГУН 2024 йил 10 март, якшанба куни "САИДНИЁЗШОЛИКОР" масжидимизда 21:10 да таровеҳ намози бошланади.

@saidniyozsholikor
РЎЗАНИНГ МУСТАҲАБЛАРИ

Қуйидаги амаллар рўзанинг мустаҳабларидир:

1. Бирор нарса билан, бир қултум сув билан бўлса ҳам саҳарлик қилиш, саҳарликни кечанинг охиригача суриш.

2. Қуёш ботиши билан шом намозини ўқишдан олдин дарҳол оғизни очиш. Ширин ва ҳўл нарса билан оғиз очиш афзал.

3. Оғизни очишда ривоят қилинган лафзлар билан дуо қилиш.

4. Рўзадорларга ифтор қилиб бериш.

5. Жунублик, ҳайз ва нифосдан қилинадиган ғуслни кечга қўймай, тонг отишидан олдин қилиб олиш.

6. Тил ҳамда аъзоларни ортиқча гап-сўз ва амаллардан тийиш.

7. Рўзани бузмайдиган, аммо ҳузурбахш нарсаларни тарк қилиш.

8. Оила аъзолари ва қариндошларга кенгчилик қилиш. Бева-бечора ва камбағалларга хайр-эҳсонни кўпайтириш.

9. Қуръон қироати, илм суҳбатлари, зикр ва салавотларни кўпайтириш.

@saidniyozsholikor
Фақатгина ошқозонинг рўзадор бўлмасин!

Кўзларинг - номаҳрамдан
Ҳаёлинг - исёндан
Тилинг - ғийбаттан
Қўл оёғинг - зулмдан рўза тутсин !

Бўлмаса рамазонда топганинг фақат очлик бўлади…!


@saidniyozsholikor