#Муносабат
“Qashqadaryo ahli” телеграм каналида эълон қилинган аҳоли мурожаатида Қарши сити мажмуасидаги кўп қаватли уйга аҳоли кўчиб кирган бўлсада, йўллари асфальт қилинмай келинаётгани, уйлар атрофи ободонлаштирилмагани, болалар майдончаси етишмаслиги, электр энергиясида узилишлар бўлаётгани ва бошқа бир қатор муаммолар танқид қилинган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ғайрат Султоновнинг маълум қилишича, Қарши сити мажмуасидаги 16-сонли кўп қаватли уйнинг газ, ичимлик сув, электр энергияси, канализация ва оқова сув масалалари ҳал этилган. Фақат кўпқаватли уйнинг атрофини ободонлаштириш ва асфальт қилиш масаласи қолган.
Бу бўйича ҳам лойиҳалар ва смета ҳужжатлари қилинган. Қарши сити ҳудудида қурилаётган кўп қаватли уй-жойларга кириш йўллари қуриш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари учун вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан 2599.0 (икки миллиард беш юз тўқсон тўққиз) млн.сўм маблағ ҳам йўналтирилган.
Бироқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.04.2022 йилдаги “Бюджетлараро муносабатларни ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-208-сонли қарорига асосан мазкур маблағни ажратиш ишлари тўхтаб қолган. Шаҳар ҳокимининг маълум қилишича, ушбу масала ечим топганидан сўнг кўп қаватли уй-жойларга кириш йўллари қуриш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари бошлаб юборилади.
👉 @qarshishaharhokimligi

Ижтимоий тармоқда эълон қилинган фуқаро мурожаатида Қарши шаҳрининг “Қарлуғбоғот” МФЙ Зардўзлик кўчасида сентябр ойида ичимлик суви ўтказиш мақсадида қазиш ишлари бошланиб, ишлар чала қолиб кетганидан шикоят қилинган. Ушбу ҳолат бўйича "Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ Қарши шаҳар бўлими масъулларининг маълум қилишича, ҳозирги кунда ишлар давом эттирилиб, ичимлик сув қувурлари ўтказилган ҳамда аҳоли хонадонларига ҳисоблагичлар ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Кушербаевга мурожаат телеграм каналида эълон қилинган мурожаатда Қарши шаҳри “Қавали” маҳалласи, Миллий гвардия биноси орқасидаги 1-кўчанинг абгор ҳолатдалигидан шикоят қилиниб, кўчани таъмирлашга эътибор қаратиш сўралган.
Ушбу ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз. “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг жорий йилги 2-мавсумида Қарши шаҳридан 11 та лойиҳа ғолиб деб топилди. Шундан Қарши шаҳри "Қавали" маҳалласидан йўл таъмири бўйича 2 та лойиҳа - Ёшлик массивининг 2 км йўлини ва Соғлом авлод кўчасининг 2 км қисмини асфальтлаштириш таклифлари ғолибликни қўлга киритди. Ушбу кўчаларда яқин кунларда таъмирлаш ишлари бошланади.
Миллий гвардия биноси орқасидаги 1-кўчани таъмирлаш ҳам “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида амалга оширилиши маълум қилинади.

Qitmir muxbir телеграм каналидаги “Qarshi cityning yomg‘irdan keyingi ahvoli” видеолавҳаси бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.
Қарши сити ҳудудидаги кўп қаватли уй-жойларга кириш йўллари қуриш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиб, вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан 2599.0 (икки миллиард беш юз тўқсон тўққиз) млн.сўм маблағ ажратилган. Тез кунда кўп қаватли уй-жойларга кириш йўллари қуриш ва ободонлаштириш ишлари бошланиши маълум қилинади.

Отабек Артиков телеграм каналида ҳамда бошқа ижтимоий тармоқларда Қарши ситининг ёмғирдан кейинги аҳволи ҳақида тарқалган видеолар кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Бу ердаги ҳолат бўйича шаҳар ҳокимлиги муносабат билдириб, Қарши сити ҳудудидаги кўп қаватли уй-жойларга кириш йўллари қуриш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиб, вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан 2599.0 (икки миллиард беш юз тўқсон тўққиз) млн.сўм маблағ ажратилгани, ишлар тез кунда бошланиши маълум қилинганди.
Ҳолат бўйича қўшимча тарзида шуни маълум қиламизки, Қарши сити ҳудудидаги кўп қаватли уй-жойларда яшовчи аҳолига қулайлик яратиш ва кириш йўлини қуриш учун ишлар бугундан бошланиб, қум-шағал аралашмаси (ГПС) тўкилди. Эртадан махсус техникалар ёрдамида қум-шағал аралшмаси (ГПС) ётқизиш ишлари олиб борилади. Шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ғайрат Султонов Қарши ситида бўлиб, аҳоли вакилларига қилинадиган ишлар тўғрисида маълумот берди.

Qashqadaryo ahli телеграм каналида эълон қилинган фото танқидда Қарши шаҳридаги бекатлар бири ёмғирли кунда қулф турганлигига эътибор қаратилган. Ушбу ҳолат бугуннинг ўзида бартараф қилиниб, бекатда йўловчилар учун ўриндиқ ҳам қўйилди.

Qashqadaryo xalqi телеграм каналида эълон қилинган мурожаатда Хонтепа маҳалласи Равшанлик ва Теракзор кўчаларининг аҳволи танқид қилинган. Ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.
Жорий йилда мазкур кўчаларда ичимлик сув тармоғини ўтказиш ишлари олиб борилганлиги сабабли йўл таъмирталаб ҳолга келиб қолган. Мазкур кўчалар йўлини ноябрь ойининг охирларига қадар таъмирлаш режалаштирилган.

Telegramdagi Нурилло Нуритдинов канали ва ижтимоий тармоқда эълон қилинган “Қарши шахар, "Беглар" МФЙ худудидаги мана бу бино қурилиши қонунийми?” мазмунида берилган хабар бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.
Қарши шаҳар собиқ ҳокимининг 28.03. 2017 йилдаги Х-713/3-сонли қарорига асосан, “FUTURE EYE BEDЕS” МЧЖга Беглар маҳалласи Гулистон кўчасидан болалар боғчаси биносини лойиҳалаштириб қуриш учун 2252,0 кв.метр ер майдони ажратиб берилган. Мазкур қарорга асосан 2020 йилда кўчмас мулк объектига Қашқадарё вилоят Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Қарши шаҳар филиали томонидан кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилгани аниқланди.

Телеграм каналлардан бирида Қарши шаҳри “Гунгон” МФЙ Наво кўчасидаги йўл “Обод маҳалла” дастури доирасида ичимлик суви қувури ўтказиш мақсадида қазилгани ва қайта таъмирланмагани натижасида абгор ҳолатга келгани бўйича мурожаат қилинган.
Ҳозирда мазкур кўча ва “Гунгон” маҳалласининг Бекрабод кўчаси йўлига шағал ётқизиш ишлари бошлангани маълум қилинади.

Nasafnews.uz расмий телеграм каналида эълон қилинган “Қарши шаҳрининг Эски шаҳар қисмидаги марказий йўлда асфальт кесиб олинди. Энди эса катта-катта чуқурлар пайдо бўлиб, автомобиллар ҳаракатланишига жиддий халақит қилмоқда.” мазмунидаги фототанқид бўйича қуйидагилар маълум қилинади.
Қарши шаҳри Насаф кўчасининг эски шаҳар қисмидаги марказий йўлни таъмирлаш режага киритилган. Таъмирлаш ишлари келаси ҳафтада бошланиши маълум қилинади.

Ижтимоий тармоқда Қарши шаҳри “Хонтепа” маҳалласидаги “Равшанлик” ва “Теракзор” кўчалари жорий йилнинг ноябрь ойига қадар таъмирланиши ваъда қилингани, аммо ҳалигача таъмирланмаганидан шикоят қилинган. Ушбу ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз. "Хонтепа" маҳалласи Равшанлик ва Теракзор кўчаларини таъмирлаш жорий йил дастурларига киритилмаган. Шу боис мазкур кўчалар йўлларини таъмирлашни ҳашар йўли билан амалга ошириш кўзда тутилган бўлиб, бу ишлар йил охирига қадар ёки 2023 йил биринчи чорак ҳисобидан қилиниши маълум қилинади.

Телеграм каналлардан бирида эълон қилинган хабарда Қарши шаҳри “Араловул” маҳалласи Румий кўчаси таъмирга муҳтожлиги айтилган эди. Кечадан “Араловул” маҳалласи Румий кўчаси ички йўлига ҳашар йўли билан қум-шағал аралашмаси (ГПС) ётқизиш ишлари бошланди.

Ижтимоий тармоқда Қарши шаҳридаги курант электр энергиядан узилгани ҳақида хабар қилинган. Ушбу ҳолат бўйича курант электр энергиядан узилмагани, чироқлар ёнаётгани маълум қилинади.

Ижтимоий тармоқда Қарши шаҳри “Нуристон” маҳалласи ҳудудида жойлашган қурилиши битмаган бино бўйича танқидий пост эълон қилинган. Ушбу ҳолат ўрганилганда, Қарши шаҳар ҳокимининг 12.10.2010 йилдаги Х-658/10-сонли қарорига асосан мазкур 144.0 кв. метр ер майдони Бабамуратов Марсга маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси лойиҳалаштириб қуриш учун ажратиб берилгани, айни пайтда кўчмас мулк объектининг ҳуқуқий эгаси Қодирова Муҳаббат Иргашевна эканлиги аниқланди. Қурилиш объекти атрофи маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари томонидан тартибга келтирилган.

Ижтимоий тармоқда Қарши шаҳри, Нахшаб маҳалласида яшовчи Ашуров Жаҳонгир онаси Боқиева Гулбибининг даволанишга муҳтожлиги, жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун шартнома тўловига ёрдам қилинмаётганлигидан шикоят қилиб, видео мурожаат қилган.
Ўрганиш жараёнида Ашуров Жаҳонгир “Нахшаб” маҳалласи Ҳазрати Башир кўчаси 92/А-оилавий ётоқхонада оиласи билан бирга яшаб келаётгани, 2022 йил иккинчи ярмидан 2-гуруҳ ногирони эканлиги аниқланди. Онаси Боқиева Гулбиби ҳам 2-гуруҳ ногирони бўлиб, ҳозирда пенсия олиб келмоқда. Боқиева Гулбибининг Ашуров Жаҳонгирдан ташқари яна икки нафар ўғли борлиги, улар ҳозирда давлат идораларида ишлаётгани, моддий имкониятлари етарли эканлиги аниқланган.
Фуқаро Ашуров Жаҳонгирнинг онасини даволатиш учун шартнома тўловини тўлаб беришни сўраб қилган видеомурожаати бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.03.2022 йилдаги 145-сонли қарорига асосан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар ва (ёки) уларнинг вояга етмаган (қарамоғида I-гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзандларининг ёшидан қатъи назар) фарзандларига даволаш, дори воситаларини олиб бериш ёки мураккаб жарроҳлик амалиётлари учун маблағ зарур бўлган ҳолатларда, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси ва сектор раҳбари хулосалари билан тиббий муолажа харажатлари “Аёллар дафтари” жамғармаси, Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ва “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб берилиши кўрсатилган. Бунда дори-дармон олиб бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваригача ҳамда мураккаб жарроҳлик амалиётлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача миқдордаги харажатлар “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан тўлаб берилиши белгиланган. Қарши шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими масъулининг билдиришича, фуқаро Боқиева Гулбибининг жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун “PROF MED SERVICE KASHKADARYA” МЧЖ томонидан берилган шартномадаги 43 млн 600 минг сўм тиббий хизмат харажатлари қарор нормаларига тўғри келмаганлиги учун тўлаб беришнинг имкони йўқлиги тушунтирилган.

Qashqadaryo 24/7 телеграм каналида Қарши шаҳар Хонтепа МФЙ «Жиловхона» кўчасида яшовчи аҳоли мурожаати эълон қилиниб, Экотранс ташкилоти томонидан бир ойдан бери маиший чиқиндилар олиб кетилмаётганидан шикоят қилинган. Ушбу ҳолат бартараф қилиниб, "ҚАШҚАДАРЁ ЭКОТРАНС" ташкилоти томонидан маиший чиқиндилар олиб кетилди.

Ижтимоий тармоқда Қарши шаҳри, Амир Темур кўчасида жойлашган чойхона пиёдалар йўлакчасига чиқиб кетгани бўйича мурожаат эълон қилинган. Мазкур ҳолат Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Қарши шаҳар бўлими тегишли масъуллари томонидан ўрганилиб, чойхона эгасига ноқонуний қурилган иншоотни 15 кун муддатда ўз ихтиёри билан бузиб олиш ҳақида огоҳлантириш хати берилди.

Ю. Сайдалиев – халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши депутати:
Бугунги сессия йиғилиши муҳокамасига энг муҳим масалалардан бири киритилган. Қарши шаҳри учун янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бугунги кунда долзарб ҳисобланади. Бу борада шаҳар ҳокимияти ва тегишли идоралар раҳбарлари ҳисоботларини муҳокама қилиб, бу борада кўп ишлар амалга оширилганлиги билан бирга имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаганлиги маълум бўлди.
Жумладан, ҳоким ёрдамчилари томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар учун ажратилган лимитларнинг 33 фоизидан фойдаланилган, холос. Албатта, 5 нафар ҳоким ёрдамчилари ишдан бўшатилди. Лекин, нимага шу ҳолат юз берган, депутатлар назорати, жамоат назорати нега амалга оширилмаган деган саволлар бугунги сессияда алоҳида таъкидланди.

Х.Ишимов – халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши депутати:
Мамлакатимиз Президенти доимий равишда аҳоли бандилигини таъминлашни, тараққиётимизни муҳим йўналишларидан бири деб эътироф этиб келмоқда. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2023 йил 16 февраль кунги қарори билан “Қашқадарё вилоятида 2023 йил аҳоли бандлигини таъминлаш дастури” тасдиқланган.
Мазкур қарорда Қарши шаҳрида 2023 йил давомида доимий, вақтинчалик, мавсумий ишларда банд қилиш бўйича мақсадли кўрсаткичлар белгилаб берилди. Бу жуда тўғри бўлди ва бу муҳим ишларни ташкил этишда депутатлар корпуси ҳам четда турмади. Жумладан, 32 507 нафар фуқароларни банд қилишнинг ойлар ва соҳалар кесимида белгилаб олинди. Жорий йилнинг 7 ойида 22 951 та (70,1%) иш ўринлари яратилди.
Бугунги сессия йиғилишида йилнинг охиригача бажарилиши лозим бўлган ишлар атрофлича муҳокама қилинди ва мутасадди раҳбарларни вазифалари белгилаб олинди.

А.Шеров – халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши депутати:
Ҳуқубузарликни олдини олиш ва жиноятликни камайтириш бўйича олиб борилаётган ишларимизда ҳали кўп камчиликлар мавжудлигини бугунги сессия йиғилишидаги муҳокамалар яққол кўрсатди. Жиноятларнинг ҳаммаси очилмаётгани айниқса, ўғирлик ва фирибгарлик жиноятларининг камаймаётганлиги албатта аҳоли ўртасида саволлар келтириб чиқармоқда. Бунинг сабаблари нимада, нима чоралар кўришимиз кераклиги бугун депутатлар муҳокамасига олиб чиқилганлиги тўғри бўлди.
Менинг фикримча, Президентимиз Фарғона шаҳрида шу 28 июль куни ўтказган йиғилишида белгиланган вазифаларни ўзимизда тўлиқ ва самарали жорий қилишимиз керак. Яъни, маҳаллаларда янгича иш ташкил этиш керак. “Ижтимоий профилактика” бўйича маҳалла фаолларининг масъулиятини ошириш, оилавий низолар, ёшлар ва аёллар ўртасидаги жиноятчиликка алоҳида эътибор қаратиш лозим.
Сессиямиз йиғилишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳам иштирок этишгани ҳамда парламентимиз қуйи палатасининг фаолияти ҳақида яқиндан танишганимиз ва тажриба алмашганимиз айни муддао бўлди. Барча даражадаги депутатларнинг ҳамкорлиги албатта вакиллик органлари фаолиятининг самарасини оширади.