#Муносабат

Блогер Нурилло Нуритдинов телеграм канали ва ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Қарши шаҳри, Нуристон маҳалласи, 63-, 25-уйлар орасида қурилган болалар майдончасидаги тунги чироқлар ёнмаётганлиги танқид қилинган. Ушбу ҳолат шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан бартараф қилиниб, болалар майдончасидаги тунги чироқлар ёниши таъминланди.

👉@qarshishaharhokimligi
#Муносабат

Блогер Нурилло Нуритдинов телеграм канали ва ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинган видеолавҳа ҳамда фототанқидда Қарши шаҳри, “Ойдин” маҳалласи, 47-сонли кўп қаватли уй олдидаги қурилиши тугалланмаган бино атрофи чиқиндига тўлаётгани, бундан аҳоли норозилиги айтилган.

Ушбу ҳолат шаҳар ҳокими ўринбосари Ғайрат Султонов бошчилигида ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди. Ўрганиш жараёнида собиқ шаҳар ҳокимининг 2017 йил 15 сентябрдаги №Х-1983/9-сонли қарорига асосан мазкур жойдан маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси лойиҳалаштириб қуриш учун фуқаро Хидиров Анварга 144 кв.метр ер майдони доимий фойдаланишга ажратиб берилгани аниқланди.

Ишчи гуруҳ томонидан қурилиши тугалланмаган бино олдини тартибга келтириш мақсадида тозалаш ва ободонлаштириш ишлари ташкил этилди.

👉@qarshishaharhokimligi
#Муносабат

Nasafnews.uz телеграм каналида эълон қилинган фототанқидда Қашқадарё соҳилининг бугунги аҳволи бўйича танқидий фикрлар билдирилган. Бугун шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси томонидан Қашқадарё соҳили ва унга туташ ҳудудда тозалаш ҳамда ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

👉@qarshishaharhokimligi
#Муносабат

“Qashqadaryo ahli” телеграм каналида эълон қилинган аҳоли мурожаатида Қарши сити мажмуасидаги кўп қаватли уйга аҳоли кўчиб кирган бўлсада, йўллари асфальт қилинмай келинаётгани, уйлар атрофи ободонлаштирилмагани, болалар майдончаси етишмаслиги, электр энергиясида узилишлар бўлаётгани ва бошқа бир қатор муаммолар танқид қилинган.

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ғайрат Султоновнинг маълум қилишича, Қарши сити мажмуасидаги 16-сонли кўп қаватли уйнинг газ, ичимлик сув, электр энергияси, канализация ва оқова сув масалалари ҳал этилган. Фақат кўпқаватли уйнинг атрофини ободонлаштириш ва асфальт қилиш масаласи қолган.

Бу бўйича ҳам лойиҳалар ва смета ҳужжатлари қилинган. Қарши сити ҳудудида қурилаётган кўп қаватли уй-жойларга кириш йўллари қуриш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари учун вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан 2599.0 (икки миллиард беш юз тўқсон тўққиз) млн.сўм маблағ ҳам йўналтирилган.

Бироқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.04.2022 йилдаги “Бюджетлараро муносабатларни ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-208-сонли қарорига асосан мазкур маблағни ажратиш ишлари тўхтаб қолган. Шаҳар ҳокимининг маълум қилишича, ушбу масала ечим топганидан сўнг кўп қаватли уй-жойларга кириш йўллари қуриш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари бошлаб юборилади.

👉 @qarshishaharhokimligi
#Муносабат

Ижтимоий тармоқда эълон қилинган фуқаро мурожаатида Қарши шаҳрининг “Қарлуғбоғот” МФЙ Зардўзлик кўчасида сентябр ойида ичимлик суви ўтказиш мақсадида қазиш ишлари бошланиб, ишлар чала қолиб кетганидан шикоят қилинган. Ушбу ҳолат бўйича "Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ Қарши шаҳар бўлими масъулларининг маълум қилишича, ҳозирги кунда ишлар давом эттирилиб, ичимлик сув қувурлари ўтказилган ҳамда аҳоли хонадонларига ҳисоблагичлар ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

👉 @qarshishaharhokimligi
#Муносабат

Кушербаевга мурожаат телеграм каналида эълон қилинган мурожаатда Қарши шаҳри “Қавали” маҳалласи, Миллий гвардия биноси орқасидаги 1-кўчанинг абгор ҳолатдалигидан шикоят қилиниб, кўчани таъмирлашга эътибор қаратиш сўралган.

Ушбу ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз. “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг жорий йилги 2-мавсумида Қарши шаҳридан 11 та лойиҳа ғолиб деб топилди. Шундан Қарши шаҳри "Қавали" маҳалласидан йўл таъмири бўйича 2 та лойиҳа - Ёшлик массивининг 2 км йўлини ва Соғлом авлод кўчасининг 2 км қисмини асфальтлаштириш таклифлари ғолибликни қўлга киритди. Ушбу кўчаларда яқин кунларда таъмирлаш ишлари бошланади.

Миллий гвардия биноси орқасидаги 1-кўчани таъмирлаш ҳам “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида амалга оширилиши маълум қилинади.

👉 @qarshishaharhokimligi
#Муносабат

Qitmir muxbir телеграм каналидаги “Qarshi cityning yomg‘irdan keyingi ahvoli” видеолавҳаси бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.

Қарши сити ҳудудидаги кўп қаватли уй-жойларга кириш йўллари қуриш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиб, вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан 2599.0 (икки миллиард беш юз тўқсон тўққиз) млн.сўм маблағ ажратилган. Тез кунда кўп қаватли уй-жойларга кириш йўллари қуриш ва ободонлаштириш ишлари бошланиши маълум қилинади.

👉 @qarshishaharhokimligi
#Муносабат

Отабек Артиков телеграм каналида ҳамда бошқа ижтимоий тармоқларда Қарши ситининг ёмғирдан кейинги аҳволи ҳақида тарқалган видеолар кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Бу ердаги ҳолат бўйича шаҳар ҳокимлиги муносабат билдириб, Қарши сити ҳудудидаги кўп қаватли уй-жойларга кириш йўллари қуриш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиб, вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан 2599.0 (икки миллиард беш юз тўқсон тўққиз) млн.сўм маблағ ажратилгани, ишлар тез кунда бошланиши маълум қилинганди.

Ҳолат бўйича қўшимча тарзида шуни маълум қиламизки, Қарши сити ҳудудидаги кўп қаватли уй-жойларда яшовчи аҳолига қулайлик яратиш ва кириш йўлини қуриш учун ишлар бугундан бошланиб, қум-шағал аралашмаси (ГПС) тўкилди. Эртадан махсус техникалар ёрдамида қум-шағал аралшмаси (ГПС) ётқизиш ишлари олиб борилади. Шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ғайрат Султонов Қарши ситида бўлиб, аҳоли вакилларига қилинадиган ишлар тўғрисида маълумот берди.

👉 @qarshishaharhokimligi
#Муносабат

Qashqadaryo ahli телеграм каналида эълон қилинган фото танқидда Қарши шаҳридаги бекатлар бири ёмғирли кунда қулф турганлигига эътибор қаратилган. Ушбу ҳолат бугуннинг ўзида бартараф қилиниб, бекатда йўловчилар учун ўриндиқ ҳам қўйилди.

👉 @qarshishaharhokimligi
#Муносабат

Qashqadaryo xalqi телеграм каналида эълон қилинган мурожаатда Хонтепа маҳалласи Равшанлик ва Теракзор кўчаларининг аҳволи танқид қилинган. Ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.

Жорий йилда мазкур кўчаларда ичимлик сув тармоғини ўтказиш ишлари олиб борилганлиги сабабли йўл таъмирталаб ҳолга келиб қолган. Мазкур кўчалар йўлини ноябрь ойининг охирларига қадар таъмирлаш режалаштирилган.

👉 @qarshishaharhokimligi