Qashqadaryo 24/7
17K subscribers
7.99K photos
3.48K videos
58 files
9.93K links
Қашқадарёга оид воқеалар ёритиб борилади. Таклиф, реклама ва мурожаатлар учун: @HusanKomiljonov га ёзинг.
Download Telegram
Муротжон Азимов Қарши давлат университетида ўрганишлар олиб борди

Вилоят ҳокими бугун университетда ўрганиш ишлари олиб бориб, янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари, бунёдкорлик ва замонавий IT технологияларни жорий этиш ишлари билан танишди.

https://t.me/qarshiliklar
Qashqadaryo 24/7
Ҳудуднинг ободлиги - раҳбарнинг фаросати!

Мана шу гапни ўзига шиор қилиб олмаган у маҳалла раиси бўладими, ташкилот, корхона, бошқарма, агентлик ҳамда ҳокимлик раҳбарими, ўзини ҳудудини, иш жойини обод қилолмагандан кейин жамият ёки давлат учун бирор фойдали иш қила оладими? Ободлик нафақат уйдан, иш жойидан,  кўнгилдан ҳам бошланади.

Муротжон Азимов бекорга Чироқчи туманидаги ўрганиш ишларидан сўнг, « Қачон ҳоким ёки бирор текширувчи келса ишлайдиган айрим масъулларга энди тоқат қилмайман», - деб айтмади.

Қачонгача вилоят ҳокими боргач масала ечилади. Сайёр қабул бўладими, ҳудудларда ўрганиш ишлари бўладими вилоят ҳокими аҳоли вакилларини доим тинглайди. Наҳотки шуни маҳалла, ташкилот ва бошқарма ҳамда ҳудудлардаги ҳокимлик вакиллари эшитишмайди? Ҳамма муаммо, мурожаат ҳамда таклифларни вилоят ҳокими эшитса, ечим топиб берса, бошқа раҳбарларни нима кераги бор? Ишлаш керак, команда бўлиш керак, тортиш керак вилоятни бир мушт бўлиб.

Оддий бир тозалик ишлари вилоят ҳокими боргач амалга оширилиши ўша бино, ҳудуд раҳбарлари учун уят аслида. Бирлашиб, шу вилоят, юрт учун қачон жон куйдирамиз?! Раҳбарлар ўзига юклатилган вазифаларни, аҳоли эса ўзини бурчи бўлган солиқ ва бошқа мажбуриятларни вақтида қилса, муаммо ҳам камаяди, муҳит ҳам ўзгаради. Бунинг учун эса жон куйдириб ишлаш керак. Бирлашиш керак.

https://t.me/qarshiliklar
Ҳурматли «Агробанк» АТБ мижозлари диққатига!

“Агробанк” АТБ Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан банкоматларнинг доимий соз ҳолатда бўлишини таъминлаш мақсадида профилактика ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан, Миришкор тумани филиали тизимидаги банкоматлар фаолияти жорий йилнинг 17-23 июль кунлари вақтинча тўхтатилади.

Келтирилган ноқулайликлар учун олдиндан узр сўраймиз! “Агробанк” АТБ Қашқадарё вилоят бошқармаси.

https://t.me/qarshiliklar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📣 Diqqat, Diqqat!

ISFT instituti boʻlajak talabalarni ragʻbatlantirish maqsadida 5,1 milliard soʻmlik GRANT oʻrinlarini ajratdi.

2024-2025 oʻquv yili uchun 15 ta taʼlim yoʻnalishiga qabul davom etmoqda!

Qabul quyidagi yoʻnalishlar bo‘yicha olib boriladi:

• 15 ta bakalavriat yoʻnalishi;
• 4 ta magistratura yoʻnalishi ;
• ikkinchi mutaxassislik;
• masofaviy ta'lim
.

ISFT – orzularingizni haqiqatga aylantiradi.

📥 Roʻyxatdan oʻtish: admission.isft.uz

☎️ Aloqa markazi: 55 506 17 17

Litsenziya (№ 300690, 12.10.2021-y)

Facebook | Instagram |Telegram | Sayt | Taʼlim reklamasi
🏆🏆🏆
🟢🟢🟢 BOMBA YANGILIK🟢🟢🟢

QARSHI SHAHRIDAGI "OXFORD BZT" O'QUV MARKAZINING O'QUVCHISI ZOKIROVA GULNOZA (10-sinf o'quvchisi) KIMYO FANIDAN MILLIY SERTIFIKAT UCHUN O'TKAZILGAN IMTIHONDAN 100
🔤 NATIJANI QO'LGA KIRITDI.

📌📣BUNAQA NATIJA KAMDAN-KAM BO'LADI.

AGAR SIZ HAM SIFATLI TA'LIM OLIB, YUQORI NATIJALARGA ERISHMOQCHI BO'LSANGIZ "OXFORD BZT" O'QUV MARKAZIMIZDA KUTIB QOLAMIZ.

📍MANZIL: Qarshi shahar, Islom Karimov va Mustaqillik  ko'chalari kesishmasi.
MO'LJAL: "Sharq" (Yashil bozor), "OXFORD KANSTOVAR VA KITOBLAR" savdo do'koni

@oxford_bzt_markaz
👨‍💻 @Oxford_corp1 
☎️ 919560109
☎️ 939080109
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Эртага Касби туманида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Муборак газ қувурлари бошқармаси томонидан Касби газ тақсимлаш станциясида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу мақсадда 2024-йилнинг 19-июль куни (эртага) соат 08:00 дан 20:00 га қадар туманнинг “Муғлон“, “Дўстлик“, “Оққамиш“, “Хўжакасби“, “Хўжаки“, “Тинчлик“, “Нуробод“ “Қамаши“ ва “Муғлон“ маҳалласидаги 6939 хонадон ҳамда мазкур ҳудудлардаги 42 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Шундан 2 та АГТКШ (метан)

1.“Касбиметансавдо“ МЧЖ
2.“Қамаши меҳнат таянчи“ МЧЖ га қарашли АГТКШ да (метан) табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

https://t.me/qarshiliklar
Эндиликда фуқаролар ўз кредит тарихи ўрганилишини чеклаб қўйиши мумкин

“Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит бюроси “FREEZE” хизматини тест режимида ишга туширди.

Мазкур хизмат орқали жисмоний шахслар ўзларига тегишли кредит тарихи маълумотларини кредит ахборотидан фойдаланувчилар томонидан (янги кредит буюртмалари бўйича) бюродан олинишини чеклаб (тақиқлаб) қўйишлари мумкин бўлади ва кредит тарихи уларнинг хабарисиз ўрганилишини олдини олиш имкониятига эга бўладилар.

Ушбу хизматдан дастлаб веб-сайт https://portal.infokredit.uz/login орқали бепул фойдаланиш мумкин бўлади. Шунингдек, 2025 йил 1 январдан эса хизмат пуллик асосида базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) нинг 0,03 баробари миқдоридаги (ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда) ҳақ эвазига амалга оширилади.

https://t.me/qarshiliklar
Қашқадарё вилоят ҳокими бугун қувайтлик йирик инвесторлар билан фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва соғлиқни сақлаш тизимида ҳамкорлик ўрнатиш юзасидан музокора ўтказди

Инвесторлар вилоятда фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, шу билан биргаликда ногиронликни эрта аниқлаш бўйича инновацион ёндашувлар, айниқса, онкология, юрак-қон томир ва қандли диабет касалликларига тўғри ташхис қўйиш имконини берувчи замонавий тиббий лабораториялар ташкил этиш бўйича ўз таклифларини тақдим этдилар.

https://t.me/qarshiliklar
Шаҳрисабз шаҳри ва тумани ҳамда Китоб тумани аҳолиси учун яхши янгилик бор

Олдинда турган куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун қашқадарёлик энергетиклар зиммасида белгиланган вазифалар бор. Улардан бири Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган Гулистон 110/35/10 кВ нимстанциясининг амалдаги қувватини ошириш.

Шу мақсадда бир неча кундан буён, туну-кун олиб борилган қурилиш монтаж ишлари натижасида қуввати 25000 кВа бўлган 2-рақамли трансформатор Хитой халқ республикасидан келтирилган 40000 кВА трансформаторга алмаштирилди.

Бунинг натижасида:

🔹 Шаҳрисабз шаҳрида 18 000,
🔹 Шаҳрисабз туманида 12 000,
🔹 Китоб туманида 20 000

ва ҳудуддаги юридик (тадбиркорлар)
истеъмолчиларнинг электр таъминоти яхшиланади
.

https://t.me/qarshiliklar
Қарши тумани маҳаллалари ҳудудларидан 31 та бўш ер майдонлари аукционга чиқарилмоқда.

https://t.me/qarshiliklar