Qashqadaryo 24/7
16.9K subscribers
8.07K photos
3.51K videos
58 files
9.99K links
Қашқадарёга оид воқеалар ёритиб борилади. Таклиф, реклама ва мурожаатлар учун: @HusanKomiljonov га ёзинг.
Download Telegram
Талабаларга қулайлик: Қарши давлат университетида Туризм амалиёт маркази ва Муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш лабораторияси фойдаланишга топширилди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Қашқадарё вилоятига қилган хизмат сафари давомида Қарши давлат университетида янгидан фойдаланишга топширилаётган Туризм амалиёт маркази ва Муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш лабораториясининг очилиш маросимида иштирок этди.

Батафсил маълумот

https://t.me/qarshiliklar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Имтиёзли кредитдан тўғри фойдаланаётган тадбиркор ҳикояси

“Ҳаракат қиламан деган тадбиркорларга йўл очиқ“ - 10 нафардан зиёд шогирдни етиштирган ва маҳалласидаги ишсиз ёшларга кўмакчи бўлиб, Қарши тумани «Тараққиёт» маҳалласида тадбиркорлик фаолиятини кенгайтираётган Очилов Жавоҳир ҳақида.

🎬 Батафсил видеода

https://t.me/qarshiliklar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда сифати кафолатланмаган биофаол қўшимчаларнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди.

Аниқланишича, олинган тезкор маълумотга асосан, Қарши шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро С.Н.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, хонадонда келгусида қайта сотиш мақсадида, ҳорижда ишлаб чиқарилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 716,5 миллион сўмлик 31 турдаги жами 7107 қути биофаол қўшимча ва дори воситаларини ноқонуний равишда сақлаб келинганлик ҳолати фош этилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича божхона суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

https://t.me/qarshiliklar
Муротжон Азимов бошчилигида Қарши туманида ўтказилган қишлоқ хўжалиги соҳасига доир йиғилишда айрим бефарқ қолаётган, сувни исроф қилган, деҳқончиликдан йироқ одамлар туман қишлоқ хўжалиги соҳасини орқага тортаётгани бўйича ҳам хулосалар қилинган.

Батафсил маълумот.

https://t.me/qarshiliklar
Соғлиқни сақлаш вазири Ғузор туманида бўлди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худоёров Ғузор туманида бўлиб, аҳоли саломатлиги бўйича амалга оширилаётган ишлар билан қизиқди.

Соғлиқни сақлаш вазири “Мустақиллик“ маҳалласида жойлашган “Нуронийлар маскани“да кекса авлод вакилларини саломатлиги ва уларни маънавий-маданий ҳордиқ чиқаришлари учун яратилган шарт-шароитлар билан танишган.

https://t.me/qarshiliklar
Мажбуриятларни бажармаган пахта-тўқимачилик кластерларининг фаолиятини тартибга солиш бўйича вилоят ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланган.

Қарорда туманлар ҳокимларига:

Кластерлани ташкил этиш ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни уларга бириктиришда талабгорларнинг пахтачилик соҳасидаги тажрибаси, моддий ва молиявий салоҳияти инобатга олинмаганлиги;

- кластер фаолияти доирасида тузилган битимлар бўйича ўз мажбуриятларини сурункали равишда бажармай келаётган, тижорат банклари олдидаги кредит қарзларини мунтазам қайтармаётган, ўз молиявий салоҳиятини инобатга олмасдан юқори кредит юкини юзага келтирган, фермерлар билан 2023-йилги пахта хомашёси учун ҳанузгача тўлиқ ҳисоб-китоб қилмаган кластерлар билан ишлаш ва тегишли чораларни кўришда сусткашлик ва масъулиятсизликка йўл қўйилганлиги;

- кластерлар зиммасига турли йўналишдаги самарасиз лойиҳаларни, уларнинг тўғридан-тўғри фаолиятига боғлиқ бўлмаган тадбирларни амалга оширишни юклаш орқали уларнинг молиявий ҳолатига путур етказилганлиги кўрсатиб ўтилиши ёзилган.

Шунингдек, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари (Узаков, Рустамов), бошқармалар (Боймиров, Алибоев) туманлар ҳокимлари билан биргаликда кластерларнинг пахта хомашёсини қайта ишлашдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган қувватлари самарали ишлашини таъминлаш ҳамда юзага келадиган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриб бориши бўйича топшириқ берилган.

https://t.me/qarshiliklar
Вилоятнинг туман ва шаҳарларида ҳафтанинг ҳар шанба куни тадбиркорлар қабули ташкил қилинади

Ҳафтанинг ҳар шанба куни «Очиқ эшиклар куни» деб эълон қилинди ҳамда туман ва шаҳар ҳокимларига тадбиркорлар қабулини ташкил қилиш вазифаси вилоят ҳокими Муротжон Азимов томонидан вазифа қилиб белгиланди.

Ҳокимлар тадбиркорлар билан кўпроқ ишлаб, уларнинг муаммоларини ўрганади ва ечими бўйича ишлайди.

https://t.me/qarshiliklar
Марказий банк вилоят Бош бошқармаси (Б.Мўминов) ва тижорат банклари ўз
мижозлари бўлган тадбиркорлар билан ҳафтада бир маротаба учрашувлар ташкил этади.

https://t.me/qarshiliklar
Вилоят ҳокимининг ўринбосари З.Аминовага қуйидаги вазифалар белгилаб берилган:

Вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси (Ф.Мухаммадиев),
Марказий банк вилоят бош бошқармаси (Б.Мўминов), тижорат банклари раҳбарлари билан
биргаликда жорий йилнинг 30 ноябрига қадар вилоятдаги 71 012 нафар ишсиз хотин-қизнинг бандлигини таъминлаш;

- туман (шаҳар) ҳокимлари билан биргаликда бир ҳафта муддатда вилоятдаги 325 нафар хотин-қизларга белгиланган тартибда март ойидан-декабрь ойига қадар ижара тўловлари тўлаш ишларини якунлаш;

- вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси (А.Бобоев) билан биргаликда оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш тизими муассасалари фаолиятини чуқур таҳлил қилган ҳолда оналар ва болалар касалланиши ҳамда ўлимини камайтириш бўйича таъсирчан механизмларни ўз ичига олган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиши ҳамда амалга оширилишини таъминлаш;

- вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси (А.Бобоев), туман (шаҳар)лар ҳокимлари
билан биргаликда «хавфсиз туғруқ»ни таъминлаш, оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш ишлари самарадорлигини ошириш чораларини кўради.

https://t.me/qarshiliklar
Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари М.Азизов, вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хизмати бошқармаси (З.Зокиров), вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида вилоят ҳудудий назорат қилиш инспекцияси (Ў.Панжиев), туман (шаҳар)лар ҳокимлари ва уларнинг қурилиш бўйича ўринбосарлари:

2023-йилдан ўтувчи 34 та уйни август ойига қадар, янгидан бошланувчи 27 та уйни октябрь ойига қадар фойдаланишга топшириш чорасини кўрсин;

- қурилаётган уй-жойлар таннархини арзонлаштириш бўйича биринчи навбатда маҳаллий қурилиш материалларидан фойдаланиш ва ҳар бир уйга қайта тикланувчи энергия манбаалари, сув иситиш қурилмалари ва қуёш панелларини ўрнатиш чораларини кўрсин;

- уй-жойларни сейсмик хавфсизлигини таъминлаган ҳолда қурилиш сифатига алоҳида эътибор қаратсин.

Миришкор (Ф.Ғуломов), Чироқчи (Ф.Юсупов), Кўкдала (Х.Джураев),
Деҳқонобод (Ш.Шокиров), Қарши тумани (З.Алиқулов) ҳамда Шаҳрисабз (Ш.Бўриев)
ва Қарши шаҳар (Н.Холбоев) ҳокимлари ўзларига тегишли хулосани чиқариб, уй-жойларнинг қурилишига барча имкониятларни сафарбар этган ҳолда белгиланган муддатларда якунлаш чораларини
кўрсин.

«Инфратузилмани ривожлантириш инжиниринг компанияси» ДМ (Ш.Авазов) ўз масъулиятини ошириб, қурилиш объектларига қурилиш материалларини ўз вақтида етказиб бериш, вилоятдаги 55 та умумтаълим мактабини жорий йил 15 августга қадар, 30 та мактабгача таълим муассасасини жорий йил 1 сентябрга қадар фойдаланишга топшириш кафолатини берсин - М.Азимов.

https://t.me/qarshiliklar
Вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Қобиловга қуйидаги вазифалар белгилаб берилган:

Вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Қобилов, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси (У.Орипов) жорий йил якунига қадар:

Вилоятда 3-7 ёшдаги болаларнинг мактабгача таълим қамров даражаси 66,2 фоизга
ошириш
;

- ўқитувчи ва педагоглар малака тоифасини ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил
этиб, олий ва биринчи тоифали ўқитувчилар улушини 23,1 фоизга, малака тоифасига эга ўқитувчилар улушини 50 фоизга етказиш;

2024-2025 ўқув йилидан бошлаб 45 та мактабларда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларнинг баҳолаш тизими жорий этиш;

«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида 75 минг нафар ўқувчиларни ITга
ўқитиш;

- мактаб битирувчиларини олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичини 35 фоиздан
45 фоизга ошириш чораларини кўрсин.

Фан ва инновациялар
вазирлиги вилоят ҳудудий бошқармаси (О.Мавлонов) билан биргаликда
:

Янги ўқув йилига қадар Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида «Ёшлар
технопарки»ни фойдаланишга топшириш чораларини кўрсин;


- олийгоҳларда қўшимча 6 та спин-офф компаниялар ташкил этсин;

- вилоятдаги 57 та профессионал таълим муассасаларига 2024-2025 ўқув йили учун 21 529 нафар ўқувчини ўқишга қабул қилиш чораларини кўрсин.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси (А.Бобоев) йил якунига қадар:

Вилоятдаги 15 нафар мутахассисни Республикадаги тиббий илмий марказларида, 6 нафар мутахассисни хорижда юқори технологик амалиётлар учун қайта тайёрлашни;

- вилоят даражасида 40 турдаги туман даражасида 20 турга янги даволаш ва диагностика усуллари татбиқ қилишни;

- 25 та хусусий тиббиёт муассалари очилишини таъминласин.

Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси (У.Султонов), таълим муассасалари,маҳаллий ҳокимликлар билан бирга:

- хорижий тилларни ўрганишга қизиқиши бор 150 минг ёшларни «Ибрат фарзандлари» лойиҳаси орқали ўқитилиши ва 8 минг нафарига сертификат олишга;

- алоҳида ишлаш талаб этиладиган 8 259 нафар «оғир» тоифадаги ёшларнинг турли ижтимоий-иқтисодий муаммолари ҳал этиш орқали ҳаётда ўз ўрнини топишига;

- оталиққа олинган ёшларнинг дунёқарашини ўзгартириш орқали ҳаётда ўз ўрнини топишга, 30 минг нафарининг ижтимоий ва маиший муаммолари ижобий ҳал этилишига кўмаклашсин.

https://t.me/qarshiliklar
Qashqadaryo 24/7
Video
“Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими (Б.Рахимов) вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси (Б.Жўраев) жамоат ташкилотлари билан биргаликда:

жамоатчилик вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузиб, жойларда, айниқса Қарши шаҳридаги кўп қаватли уй-жойларда яшовчи аҳолига санитария қоидаларига риоя қилиш, атроф-муҳитни тоза сақлаш, канализация тармоқларига ҳар хил чиқиндиларни ташламаслик
борасида тарғибот-ташвиқот ишларини
олиб борсин - М.Азимов.

https://t.me/qarshiliklar