Qashqadaryo 24/7
17.7K subscribers
8.7K photos
3.84K videos
67 files
10.6K links
Қашқадарёга оид воқеалар ёритиб борилади. Таклиф, реклама ва мурожаатлар учун: @HusanKomiljonov га ёзинг.
Download Telegram
Муротжон Азимов Еттитом кичик саноат зонаси қурилиши ва унда амалга ошириладиган лойиҳалар билан танишди

Кўкдала тумани маркази Еттитом шаҳарчасида қурилиши бошланган кичик саноат зонаси мебель, озиқ овқат, пластик ва сопол идишлар, бурама мих ишлаб чиқариш, сут маҳсулотларини қайта ишлаш ва пластик ўйинчоқларни ишлаб чиқариш тармоқларини ўз ичига олган 20 та лотдан иборат бўлади.

Бу туманда яшовчи 400 дан ортиқ фуқароларни доимий иш ўрни билан таъминлашга, аҳолига сифатли хизмат кўрсатишга замин яратади. Шунингдек, экспорт ҳажми ҳам оширилади.

Маълумот ўрнида, яқинда иш бошлаган "Cotonella" бренди ҳам шу КСЗда яна бир корхонасини очади.

https://t.me/qarshiliklar
Муротжон Азимов Сарчашма аҳли учун янги маҳалла биноси қурилишини ваъда қилганди. Орадан қисқа вақт ўтиб бу иш амалга ошадиган бўлди.

Вилоят ҳокими қарори билан Шаҳрисабз тумани Сарчашма МФЙга маҳалла маъмурий биносини қуриш учун ер майдони ажратилди.

https://t.me/qarshiliklar
⚡️Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича биринчи ярим йиллик таҳлили ва йил якунига қадар устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

https://t.me/qarshiliklar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилоятида тиббиёт соҳаси кундан-кунга ривожланмоқда

Қашқадарё вилояти Фтизиатрия ва Пульмонология марказига Германияда ишлаб чиқарилган юқори технологик операция қилишга мўлжалланган видеолапараскоп ускунаси барча жамланмалари билан олиб келингани ҳақида хабар берилган эди.

Шу аснода марказ хўжалик хисобидаги бўлимда юқори технологияли лапараскопик операциялар ўтказилиши бошланиб, жорий йилнинг 12-июль санасида илк бор марказнинг малакали шифокорлари томонидан видеолапараскоп ускунаси ёрдамида юқори технологик кам инвазивли торокоскопик операсия амалга оширилди.

Кеча, 16-июль санасида эса иккита опрерация шу марказ хўжалик хисобидаги бўлимда юқори технологик амалиёт асосида холисистоэктомия, кистоэктомия амалиётлари муваффақиятли бажарилди.

https://t.me/qarshiliklar
Барча ҳоким ва солиқчилар қатъий огоҳлантирилди:

Тадбиркорга ортиқча тўлов қилдирган масъуллар жазоланади
. Бош прокуратурага бу масалани алоҳида назоратга олиш топширилди.

https://t.me/qarshiliklar
⚡️Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ботир Зокиров соғлиги туфайли лавозимидан озод этилди.

Вазирнинг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов вазир вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

https://t.me/qarshiliklar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Пахта-тўқимачилик кластерларига берилган имтиёзли кредит муддати 2025 йил 1 апрелгача узайтирилиши белгиланди.

Ўтган йили пахта етиштириш учун олинган кредитни муддатида тўлиқ қайтарган кластерларга имтиёзли кредитнинг 8 фоизи қайтарилади.

https://t.me/qarshiliklar
Эртага Шаҳрисабз шаҳрининг айрим маҳаллаларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Жорий куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида таъмирлаш ишлари ишлари олиб борилади. Шу мақсадда 2024-йилнинг 18-июль куни (эртага) соат 08:00 дан 18:00 га қадар шаҳарнинг “Чоштепа“, “Тутзор“, “Янгиҳаёт“, “Оқсарой“, “Бўстон“, “Қушхона“, “Хабарлик“, “Кулоллик“, “Тепарлик“, “Кунчиқар“, “Уйчилик“, “Боғибаҳор“, “Қўшҳовуз“ ва “Қозигузар“ маҳалласидаги 6058 хонадон ва мазкур ҳудуддаги 78 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

https://t.me/qarshiliklar
«Янги Ўзбекистон» массивидан чегирма билан уй ҳарид қилишга шошилинг

Қарши шаҳрида "SXF VOHA GAVHARI" томонидан қурилаётган, барча инфратузилмага эга, 10 қаватдан иборат (биринчи қавати нотурар жой) «Янги Ўзбекистон» массивидаги дўконлар ва хонадонлар сотуви бошланганидан хабарингиз бор.

Янги хонадонларни 18 ойдан 24 ойга бўлаб тўлаш имконияти ҳам мавжуд.

«Янги Ўзбекистон» массивидаги қулайликлар билан танишинг.
   
1) Тадбиркорлар учун қулай таклиф. Биринчи қаватдаги нотурар жойлардан дўконлар сотувга чиқарилмоқда.

2) Ичимлик сув, иссиқ сув,табиий газ, янги канализация тармоғи, электр энергия тизими билан тўлиқ таъминланган массив.

3) Мактаб, боғча, поликлиника, йирик гиппермаркет ва автомобиллар учун тураргоҳлар, спорт майдонлари.

4) Массивдаги аҳолининг маданий ҳордиқ чиқаришлари учун, болалар ўйингоҳлари, фавворалар, яшиллик ҳамда 35 гектарлик «Экобоғ» ташкил қилинади.

Манзил: Қарши шаҳри, Хонабод йўли, Шаршара чорраҳаси.

Боғланиш:
+998953021111

Локация.

https://t.me/qarshiliklar