✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
14 subscribers
2.91K photos
1.35K videos
1 file
7.72K links
📖Қуръон оятлари

📚Ҳадислар

📒Ҳикматли сўзлар

📓Саҳобалар ҳаёти

💿Уламолар маърузалари

🎤Ҳикматли сўзлар

📑Ҳикоялар

🎬Таъсирли видеолар

🎧Нашида

Murojat un: @_@
Download Telegram
#Ибрат

Ҳамма уни бахил дер эди, аммо...

Шайба ибн Нуъома айтади: "Али ибн Ҳусайн раҳимаҳуллоҳ бахиллик билан ном чиқарган эди. Вафот топган вақтида эса, у кишининг мадиналик аҳли байтлардан юзта оилани боққан ҳолатда топдилар".

Муҳаммад ибн Исҳоқ бундай дейди: "Мадиналик кўплаб оилалар тўқ ва фаравон яшашар, аммо бу тўқликлари қаердан келаётганини билишмас эди.

Али ибн Ҳусайн раҳимаҳуллоҳ вафот этгандан сўнг, тунлари уларга етказиладиган моддиётларни йўқотиб қўйишди". Абу Ҳамза Сумолий бундай деган: "Али ибн Ҳусайн раҳимаҳуллоҳ тунда нонлар тўла қопни орқалаб, Мадина аҳлига тарқатар ва "Махфий садақа Ҳақ азза ва жалла ғазабини сўндиради", дер эди".

Амр ибн Собитдан ривоят қилинади: "Али ибн Ҳусайн раҳимаҳуллоҳ вафот этганида у кишини ғусл қилишни бошлашди. Елкалари ва белларидаги қорайиб кетган изни кўриб "Бу қандай из?", деб сўрашди.

"Бу инсон тунда елкаларига ун тўла қопни ортиб, Мадина аҳлига тарқатар эди. Из ўшаники!", деб жавоб берилди.

http://T.me/qalb_sozim
#Ибрат

Бир намозни канда қилмайдиган тақводор бола сунъий жонлантириш бўлимида жон бераётган эди.

Докторлардан бири боланинг боши устида энгашиб, секин деди:
- Укажон, калима келтир, жаннатга тушасан!

Бола бошини қимирлатиб қўйди, аммо калимани айтмади. Доктор энди қаттиқроқ, танбех охангида қайтарди:
- Ука, калима келтир, дедим! Кимнинг охирги сўзлари “Ла илаҳа иллаллоҳ” бўлса, унга дўзах ҳаром бўлади, калимани айт!

Кўзлари юмилиб бораётган бола яна бошини қимирлатди, аммо яна бирор сўз айтмади. Шунда доктор унга ялингандек, ёлворгандек мурожаат қилди:
- Жон, ука, дўзахий бўлиб қолма, “Ла илаҳа иллаллоҳ” дегин!

Бола бор кучини йиғиб, калимани айтди: - Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур росулуллоҳ!
Шундан сўнг бола оҳиста жон берди.

Бу гапни эшитган боланинг онаси фарёд уриб йиғлади. Доктор боланинг онасидан сўради:
- Нима учун болангиз икки марта сўраганимда калима келтирмади?

Боланинг онаси кўз ёшларини артиб, жавоб берди:
- Чунки болам соқов эди!

http://T.me/qalb_sozim
#Ҳикмат

🤲 Фейсбукка киришдан олдин Аллоҳнинг йўлига чақиришни ният қил!
↪️ "Улашиш" (поделиться, share) хизматини ишга туширишдан олдин яхшиликни ёйиш ва садақаи жория қилишни ният қил!
👍 "Менга ёқди" (нравиться, like) белгисини босишдан олдин бир мусулмоннинг қалбига шодлик олиб киришни ният қил!
💬 Фикр-мулоҳаза (комментарий, comment) ёзишдан олдин сенинг ҳар бир гапингни Аллоҳ кузатиб турганини эсга ол!

⚠️ Хуллас, бу ердаги ҳар бир қадамингни Аллоҳ учун босгинки, шояд бирортаси Аллоҳнинг олдида сени шафоат қилса!

http://T.me/qalb_sozim
#Ҳикмат

Қандай тонг оттирдингиз?

Имом Аҳмад Аллоҳдан қаттиқ қўрқарди, Унинг азоби ва иқобидан доимо хавфдан бўларди.

Кунларнинг бирида талабаларидан бири Нажийб Марвазий устозининг ҳолидан хабар олиш учун унинг олдига кириб: “Қандай тонг оттирдингиз?” деб сўради.

Имом Аҳмад лаблари титраб: “Роббиси фарз ибодатларни, Набийи суннат амалларни, фаришталар солиҳ амалларни, иблис фаҳш ишларни, ўлим фариштаси жон олишни, аҳли-аёли нафақасини талаб қилган ҳолда тонг оттирдим”.

http://T.me/qalb_sozim
#Ибрат

САХОВАТДА ГАП КЎП

Воқид ибн Муҳаммад Воқидий бундай дейди:

«Отамнинг айтишича, зиммасидаги қарзи кўпайиб, тоқат қилиб бўлмайдиган даражага етганида ўз арзи-ҳолини бир варoққа битиб, халифа Маъмуннинг ҳузурига чиққан экан. Халифа аризани ўқиб кўриб, орқа тарафига бундай деб ёзиб қўйибди: «Сенда саховат ва ҳаё хислатлари жамланган. Саховатинг қўлингдаги бор нарсанинг кетишига сабаб бўлди. Ҳаё эса аҳволингни бизга маълум қилишдан тўсди. Сенга юз минг дирҳам беришларини буюрдим. Агар сенинг хусусингда фикрим тўғри бўлса, бундан кейин ҳам қўлинг янада очиқ бўлаверсин. Агар адашган бўлсам, у ҳолда сенга ўз сўзингни эслатиб қўйишга ижозат бер! Ёдингдами, отам Ҳорун ар-Рашиднинг саройида қозилик мансабида турганингда менга Анас ибн Моликдан бир ҳадисни айтиб берган эдинг. Ўша ҳадисда айтилишича, Пайғамбар алайҳиссалом Зубайр ибн Аввомга бундай деганлар: «Эй Зубайр, билки, барча бандалар ризқларининг калити Аршда бўлиб, Аллоҳ таоло ҳар бир бандага қилган харажатига қараб ризқ беради. Кўп харажат қилганга кўп беради, оз харажат қилганга кам беради». Яна ўзинг мендан кўра яхшироқ билувчисан». Шунда отам: «Аллоҳга қасамки, халифанинг мен билан ҳадис музокара қилиши унинг менга юз минг дирҳам ҳадя қилишидан яхшироқдир», деган эканлар».

"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан

http://T.me/qalb_sozim
#Ҳикмат

Барча йўллар тезликни белгилаб турувчи мосламалар (радар) билан назорат қилинади. Фақат Аллоҳ томон бўлган йўл ундай эмас. Балки унга "Тезликни оширинглар!" деб ёзиб қўйилган.

"Роббингиздан бўладиган мағфиратга ва кенглиги осмонлару ерча келадиган, тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннатга шошилинг!"
(Оли Имрон сураси, 133-оят).

http://T.me/qalb_sozim
#Ҳикмат

Қиёмат кунидаги энг катта ҳасрат-надомат – тоат-ибодатларингни бошқанинг тарозусида кўришингдир.

Аллоҳим! Тилларимизни ғийбат ва чақимчиликдан асра!

http://T.me/qalb_sozim
#Ибрат

Менга ўзимнинг пулларим керак

Язид ибн Ҳорун айтади: «Восит шаҳрида қозиликка ишончли бир муҳаддис тайинланди. У қозилик қилаётган даврда бир киши усти ёпиқ, муҳрланган ҳамён бир одамга омонатга бериб, ичида минг динор борлигини айтиб кетди. Ҳамённи олиб қолган одам эгаси бир неча йил йўқ бўлиб кетгани учун уни ўлди деб ўйлаб, омонатдаги молни ишлатиб юбормоқчи бўлди. Ҳамённинг тагини йиртиб, динорларнинг ўрнига дирҳамлар солиб, аввалгидек қилиб тикиб қўйди. Кутилмаганда омонатнинг эгаси келиб, омонатини талаб қилиб қолди. Олиб қолган одам унга усти ёпиқ, муҳрланган ҳамённи қайтариб берди. Ҳамён эгаси уйига бориб, ҳамённи очса, ичидаги динор эмас, дирҳамлар солинган. У ҳалиги одамнинг олдига қайтиб келиб, «Аллоҳ сенга офият берсин. Пулларимни қайтариб бер. Ҳамёнда динор бор эди, ўрнида дирҳам турибди», деди. Омонатни олиб қолган одам буни инкор қилиб, қозига боришни таклиф қилди. Қози маҳкамага гувоҳларнинг ва учинчи томоннинг ҳам келишини сўради. Иккала тараф ҳам келгач, қози ҳамён эгасига: «Сен бу кишига қачон омонат бергансан?» деди. У: «Ўн беш йил бўлди», деди. Қози дирҳамларни олиб, зарб қилинган санасини ўқиди. Ҳамёндаги дирҳамлар икки йилу уч ой олдин зарб қилинган экан. Шу тариқа омонат сақлаган кишининг хиёнати очилиб қолди. Қози динорларни эгасига қайтариб берасан деб ҳукм қилди. Динорлар эгасига қайтарилди, омонатга хиёнат қилган кишига эса «хоин» деб ҳукм чиқарилди. У Воситдаги ерларини сотиб, бу юртдан бош олиб чиқиб кетди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

http://T.me/qalb_sozim
#Ибрат

ТИЛ ВА ЮРАК

Луқмони ҳакимни бир киши сотиб олиб, даргоҳида хизмат қилдирарди ва ундаги илму-ҳикматни гоҳи-гоҳида синаб кўрарди. Бир куни имтиҳон тарзида буюрди:
— Эй Луқмон, менга бир қўйни сўйиб, энг яхши аъзосини олиб келгин.
— Бош устига, — деди Луқмон ва қўйни сўйиб, тили билан юрагини хўжасига элтди.
Анча муддат ўтгандан кейин хўжа уни яна чақириб, деди:
— Эй Луқмон, бир қўйни сўйгинда, менга унинг энг ёмон аъзосини олиб келгин.
Луқмон қўйни сўйиб, яна тили билан юрагини кўтариб келди.
Хожа деди:
— Нега қўйнинг энг яхши аъзосини сўрасам ҳам, энг ёмонини сўрасам ҳам тил ва юракни кўтариб келдинг?
Луқмон деди:
— Эй хўжа, агар пок бўлса, ҳеч нарса тил ва юракдан яхши эмас. Агар нопок бўлса, ҳеч улардан ёмонроқ эмас.

http://T.me/qalb_sozim
#Улуғлар_ибрати

Улар учун рухсат этилган нарса сенга рухсат этилмайди-ми?

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳи Халиф Восиқнинг ҳузурига кирди.

Имом Аҳмад: “Ассалому алайкум, эй мўминлар амири”.

Восиқ: “Сенга Аллоҳнинг саломи бўлмасин”.

Имом Аҳмад: “Эй мўминлар амири, жуда беодоб экансиз. Ахир Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай буюрган-ку: “Қачон сизларга бирор саломлашиш (ибораси) билан салом берилса, сизлар ундан чиройлироқ қилиб алик олингиз ёки ўша (ибора)ни қайтарингиз” (Нисо сураси, 86-оят).

Аллоҳга қасамки мен учун бундан гўзалроқ ва яхшироқ нарса йўқ.

Имом Аҳмад: “Қуръон ҳақида нима дейсиз?”.

Восиқ: “Махлуқ”.

Имом Аҳмад: “Қуръон махлуқ эмаслигини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, Ҳазрат Абу Бакр, Умар, Усмон, Али розияллоҳу анҳум билишган-ку?! Ёки улар билмаган деб ўйлайсиз-ми?”.

Восиқ: “Улар билишмаган”.

Имом Аҳмад: “Субҳаналлоҳ! Набий алайҳиссалом, хулафои рошидийн розияллоҳу анҳум билмаган нарсани сиз биласиз-ми?”.

Халифа бироз хижолат бўлиб: “Билишган, аммо одамларни унга даъват этишмаган”, деди.

Имом Аҳмад: “Улар учун рухсат этилган нарса сенга рухсат этилмайди-ми?”.

Шундан сўнг, Восиқ ўзи ёлғиз ўтирадиган хонасига кириб кетди. Имом Аҳмад айтган гапларни ҳаёлидан такрор-такрор ўтказди. Ниҳоят, унга айтилган гапларнинг ростлиги аён бўлди. Халифа дарҳол ўрнидан туриб, имомдан кишанларни ечишни, тўрт юз динор танга беришни ҳамда озод қилишни буюрди.

http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
©️Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.
📹 Гуноҳи кабира қилган одам мўмин ҳолида қоладими?

http://T.me/qalb_sozim
#кун_ояти
🔹Ахир, ер юзида айланиб юрмайдиларми, токи қалблар ила ақл юритсалар, қулоқлари ила эшитсалар. Зеро, кўзлар кўр бўлмас, сийналардаги қалблар кўр бўлур.
(Ҳаж сураси; 46-оят)
-----
Ўша кофирлар ер юзида айланиб юрганларида, ўтган кофирлардан қолган асарларни кўрар эдилар. Уларни кўриб, тафаккур қилганларида, қалблари таъсирланиб, ақллари кирар эди. Шифти қулаб тушган уйлар, ташландик қудуқлар, хувиллаб қолган қасрлар уларга ибрат бўларди. Кўрганларидан хулоса чиқариб, ақлларини пешлаб олар эдилар. Ҳа,
🔸«Ахир, ер юзида айланиб юрмайдиларми токи қалблар ила ақл юритсалар, қулоқлари ила эшитсалар».
Шунингдек, кофирлар ер юзида айланиб юрганларида, одамлардан ўтган золим кофир қавмлар нима учун ва қандай қилиб ҳалокатга учраганлари ҳақидаги ривоятларни эшитар, улардан ибрат олар эдилар.

🔸«Зеро, кўзлар кўр бўлмас, кўкслардаги қалблар кўр бўлур»
Кўр қалбларни очиш учун эса ибрат ола билиш керак. Лекин, эй Муҳаммад, улар ибрат олишнинг тескарисига иш қилмоқдалар.
"Тафсири ҳилол" китобидан.

@Qalb_sozim
ҚИЗЛАРИНГИЗ-ЖАННАТГА БЎЛГАН ЧИПТАНГИЗДИР🌸🍃🌸🍃

📌Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:🌸 «Кимнинг учта қизи бўлса, уларни тарбияласа ва уларга раҳм қилса, сўнг уларга кафил бўлса, унга жаннат вожиб бўлибди», дедилар. Шунда у Зотга: «Эй Аллоҳнинг Расули, агар иккита қизи бўлса- чи?» дейилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Иккита қизи бўлса ҳам», дедилар. Ровий айтадилар: Баъзи кишилар фикрлаб айтадиларки, агарда у одам: «Битта қизи бўлса -чи?», деб сўраганида эди, албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, битта бўлса ҳам, деб айтаган бўлардилар, дейдилар.

‼️Демак бир қизингиз бўлса ҳам, унга гўзал тарбия берсангиз у сиз учун жаннатга чипта бўла олади.

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌘 УЙҚУДАН ОЛДИНГИ ЗИКР!


📿 Субҳаналлоҳ
📿 Алҳамдулиллааҳ
📿 Лаа илааҳа иллаллоҳ
📿 Аллоҳу акбар
📿 Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ
📿 Астағфируллоҳал ъазийм ва атуубу илайҳ
📿 Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала набиййина Муҳаммад

🌙🌙🌙🌙🌙

بِاسْمِكَ اللَّهُمَّ أَمُوتُ وَأَحْيَا

Бисмика Аллоҳумма амууту ва аҳйаа

Эй Аллоҳ! Сенинг исминг билан ўлиб, Сенинг исминг билан яшайман.
(📚Бухорий)


T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
Машхарда соя бўлсин бошларингизга.
Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
Рaсулуллоҳ кирсин тушларингизга.

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН! 🌙

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☝️🌹🌙АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!

🌺•Роббимиз - Аллоҳ
🌺•Динимиз - Ислом
🌺•Қибламиз - Каъба
🌺•Айёмимиз - Жума
🌺•Фарзимиз - Намоз
🌺•Қарзимиз - Закот
🌺•Орзуимиз - Ҳаж
🌺•Амалимиз - Савоб
🌺•Тилимиз - Тақво
🌺•Нафратимиз - Зино
🌺•Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
🌺•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🌺•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🌹Бугун сокин осмону фалак,
🌹Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌹Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌹Қадрдонлар Жума муборак!

🌙ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!


Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир. (Роҳман - 60) Бошқаларга ҳам эҳсон қилиб улашинг.)

🌸☘️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!☘️🌸

Каналга обуна бўлинг👇

https://t.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹🤲 🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌹🤲🌹

🍀🌺 АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.

🍀🌺 Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер.

🍀🌺 Сенинг раҳматингдан умидворлар бор, уларга раҳм қил.

🍀🌺 Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф эт.

🍀🌺 АЛЛОҲИМ, жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН!🤲

🍀ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!🍀

☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!
👇👇👇👇👇👇
T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин.
Аллоҳим оқибатларимизни меҳрли,охиратларимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин.
Умрингизнинг ҳар бир куни
АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.

Жума айёмингиз
муборак бўлсин, Азизлар!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллох йўлида тарқатинг👇
T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲

💐 Ҳафта ичра турли кун,
💐 Турли саҳар, турли тун.
💐 Энг муқаддас, нурли кун
💐 Жума айём муборак!

💐 Динимиз доим омон,
💐 Дилларда ишқу иймон.
💐 Эй муҳтарам мусулмон,
💐 Жума айём муборак!

🤲 Аллоҳ дуоларимизни ижобат,
🤲 Фарзандларимизга салоҳият,
🤲 Ибодатларимизга гўзаллик,
🤲 Ризқимизга барака берсин!
🤲 Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

🌹🌙🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌙🌹

T.me/qalb_sozim