#Ибрат
ТИЛ ВА ЮРАК
Луқмони ҳакимни бир киши сотиб олиб, даргоҳида хизмат қилдирарди ва ундаги илму-ҳикматни гоҳи-гоҳида синаб кўрарди. Бир куни имтиҳон тарзида буюрди:
— Эй Луқмон, менга бир қўйни сўйиб, энг яхши аъзосини олиб келгин.
— Бош устига, — деди Луқмон ва қўйни сўйиб, тили билан юрагини хўжасига элтди.
Анча муддат ўтгандан кейин хўжа уни яна чақириб, деди:
— Эй Луқмон, бир қўйни сўйгинда, менга унинг энг ёмон аъзосини олиб келгин.
Луқмон қўйни сўйиб, яна тили билан юрагини кўтариб келди.
Хожа деди:
— Нега қўйнинг энг яхши аъзосини сўрасам ҳам, энг ёмонини сўрасам ҳам тил ва юракни кўтариб келдинг?
Луқмон деди:
— Эй хўжа, агар пок бўлса, ҳеч нарса тил ва юракдан яхши эмас. Агар нопок бўлса, ҳеч улардан ёмонроқ эмас.
http://T.me/qalb_sozim

Telegram
✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
📖Қуръон оятлари
📚Ҳадислар
📒Ҳикматли сўзлар
📓Саҳобалар ҳаёти
💿Уламолар маърузалари
🎤Ҳикматли сўзлар
📑Ҳикоялар
🎬Таъсирли видеолар
🎧Нашида
Murojat un: @_@
📚Ҳадислар
📒Ҳикматли сўзлар
📓Саҳобалар ҳаёти
💿Уламолар маърузалари
🎤Ҳикматли сўзлар
📑Ҳикоялар
🎬Таъсирли видеолар
🎧Нашида
Murojat un: @_@
#Ибрат
Ҳар бир ишда бир ҳикмат бор
Бани Саъдлик Убайдуллоҳ ибн Зиёднинг қўмондонларидан бири томдан йиқилиб икки оёғи синди ва унинг зиёратига Абу Килоба роҳимаҳуллоҳ келиб:
– Бу ишни яхшиликка деб умид қиламан, – дедилар.
– Эй Абу Килоба, икки оёғимнинг синишлигида қандай яхшилик бўлиши мумкин?
– Аллоҳнинг сизга беркитган ишлари кўпдир, дедилар Абу Килоба.
Шундан уч кун ўтиб, имом Ҳусайн розияллоҳу анҳуга қарши урушга чиқиш учун Убайдуллоҳ ибн Зиёднинг мактубини элчи келтирди. У киши икки оёғи синганлигини элчига айтдилар.
Бир ҳафта ўтгандан кейин эса Ҳусайн розияллоҳу анҳунинг қатл қилинганлиги хабари келди. Шунда оёғи синган қўмондон йиғладилар ва: “Абу Килобага Аллоҳнинг раҳмати бўлсин! У тўғри айтган экан, оёқларимнинг синиши мен учун яхшилик бўлган экан”, – деди ўзига ўзи. Яъни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг севикли набиралари Ҳусайн розияллоҳу анҳуга қарши уруш қилишдан сақланиб қолган эди.
Ҳар бир мусибатнинг ортида, албатта бир яхшилик бордир.
T.me/qalb_sozim

Унинг бу оқибатига нима сабаб бўлди?
Муҳаммад ибн Юсуф Фарёбий ҳикоя қиладилар: «Бир неча асҳобларим билан Абу Синонни (Аллоҳ раҳмат қилсин) зиёрат қилгани бордик. У зотнинг ҳузурларига кириб ўтирганимиздан кейин: «Қўшнимизнинг акаси қазо қилган. Юринглар, уникига таъзияга чиқамиз», дедилар. Ҳаммамиз туриб, азадорникига бордик. У акасининг ўлимидан жуда бетоқат бўлиб йиғлар эди. Биз унга таъзия билдириб, тасалли бердик. У таъзияга ҳам, тасаллига ҳам қулоқ солмас эди. Унга: «Ўлим ҳамманинг бошида борлигини билмайсанми?» деган эдик, «Биламан, бироқ акам туну кун азобланаётгани мени қон йиғлатмоқда», деди. «Аллоҳ сенга ғайбни билдирдими?» деб сўраган эдик. «Йўқ, лекин акамнинг юзига тупроқ тортиб дафн қилгандан ва одамлар тарқаб кетгандан сўнг қабри ёнига чўкдим. Шу пайт қабридан: «Оҳ, мени ўз ҳолимга қўйинглар, мени азобламанглар. Мен намоз ўқирдим, рўза тутардим», деган овоз эшитилди. Бу гапдан мен йиғлаб юбордим ва аҳволини кўриш учун қабрини кавладим. Лаҳадда олов алангаланиб турар ва унинг бўйнида олов бўйинбоғ бор эди. Укалик меҳрим қўзиб, бўйинбоғни олиш мақсадида қўлимни узатдим. Бармоқларим ва қўлларим куйиб қолди», деди-да, қўлларини чиқариб кўрсатди. У куйиб қоп-қора бўлиб кетган эди. Сўзида давом этиб айтди: «Уни қайтадан кўмиб, қайтиб келдим. Унинг бу ҳолига қандай қилиб йиғламаслик ва хафа бўлмаслик мумкин?!». «Акангиз тириклигида нима амал қилар эди?» сўрадик биз. «Мол-мулкининг закотини бермас эди», деди. «Бу Аллоҳ таолонинг:
«Аллоҳ фазлу карами билан ато қилган нарсаларнинг (закотини) беришга бахиллик қилган кимсалар ҳаргиз бу қилмишларини ўзлари учун яхшилик деб ҳисобламасинлар! Йўқ, бу қилмишлари ўзлари учун ёмонликдир. Бахиллик қилиб бермаган нарсалари қиёмат кунида бўйинларига ўралажак!» (Оли-Имрон сураси, 180-оят) деган каломининг тасдиғидир. Азоб акангизга қиёмат кунигача қабрида бериладиган бўлибди-да», дедик».
Аллоҳдан афв ва офият тилаймиз. Албатта, У саховатли, марҳаматли зотдир.
"Гуноҳи кабиралар" китобидан

Туям сеники бўла қолсин, фақат бир илтимосим бор...
Туясини миниб чўлда кетаётган бадавий ҳар сафар дам олиш учун туясини чўкаллатганда Аллоҳ таолога ўзи ва ўлкаси учун ҳеч бир нарсанинг тескари келмаслигини сўраб дуо қилар эди. Бир вақт қаршисидан ўзига қараб тўғри келаётган бир кишини кўриб қолди. Яхши ниятли инсон бўлгани туфайли учратган одамидан бирор ёмонликни гумон қилмади.
Сувсизликдан лаблари қуриган одам бадавийдан сув сўради. Бадавий туясининг устидаги озгина суви қолган бидонни олиб унга узатди. Сувни сўнгги томчиси қолгунича симириб ичган одам бадавийни итариб ташлаб туяни етаклаб қочишга тушди.
Бадавий унинг орқасидан хотиржам овозда:
– Майли, туя сеники бўла қолсин, фақат сендан илтимос, бу туяни мендан олиб қочганингни асло бировга айта кўрма, ¬– деди.
Бу гапни эшитган одам ҳайрон бўлиб тўхтади ва ундан бунинг сабабини сўради. Ниҳоятда яхши тилакли бўлган бадавий унинг саволига:
– Агар бу воқеани бирор кишига гапириб берсанг, у хабар тезда атроф-оламга ёйилиб кетади. Натижада инсонлар чўлда қолган муҳтожларга асло ёрдам бермай қўядилар... – дея жавоб берди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат
Ишим юришмаяпти, омадим келмаяпти, деб юрган усталар ҳақида.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
http://T.me/qalb_sozim
Ишим юришмаяпти, омадим келмаяпти, деб юрган усталар ҳақида.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат
#насиҳат
Эй кўзлари соғлом ва тиллари равон ёшлар! Нима узрингиз қолди?!
Эй ёшлар! Албатта бизларга ҳеч узр ва баҳона қолмади!

Чивин - Аллоҳнинг мўъжизасидир!
400 минг марта катталаштириб кўрсатадиган электрон микроскопда кўрилганда маълум бўлдики, чивиннинг бошида юзта кўзи, оғзида 48 та тиши, кўксида 3 та юраги, марказий юрак, ҳар бир аъзо учун юрак бор экан. Чивин қушларда мавжуд бўлмаган аъзолар билан жиҳозланган экан. Чивинда ҳароратни ўлчовчи асбоб бор экан. У атрофидаги нарсаларни рангидан, шаклидан эмас, фақатгина ҳароратидан таниб олар экан. Чивиннинг қонни таҳлил қилиш асбоби бор экан. У шу асбоб орқали қайси танага қўниш, қайси танадан қон олишни ҳал этар экан. Шунинг учун ҳам у ҳаммадан қон сўравермайди. Чивиннинг хартумида 6 та йўлак бўлиб, ҳар бирининг ўз вазифаси бор экан. Чивиннинг оёқларида тирноқлари бўлиб, уларни силлиқ терига қўнган пайтларда ишга солар экан.
Аллоҳ таоло Қуръонда шундай деб марҳамат қилган:
"Бу Аллоҳнинг яратганидир. Қани менга кўрсатинг-чи, Ундан бошқалар нимани яратдилар" (Луқмон сураси, 11-оят).

Бир подшоҳ ўғлини даврининг энг зукко, билимдон устозларига шогирдликка берибди. Бола у қадар ақлли ва зийрак бўлмаса-да, устозлар саъй-ҳаракати билан илм ўрганибди. Сабоқларни тамомлагач эса отасининг ёнига қайтибди. Шунда подшоҳ ўғлини синовдан ўтказмоқчи бўлиб, қўлига бир узукни яширибди:
— Қани топ-чи ўғлим, қўлимда нима бор?
Бола ўрганган илмларини ишга солиб, бош қашиганча:
— Қўлингиздаги нарса сариқ...
Подшоҳ хурсанд бўлиб кетибди:
— Хўш-хўш?!
— Юмалоқ ва ичи тешик...
— Хусусиятларини аниқ топаяпсан, ўғлим! Хўш, шундай қилиб нима экан?..
— У... У... Ғалвир!
Ҳафсаласи пир бўлган подшоҳ айтибди:
— Йўқни бор қилиб бўлмас экан-да. Қанчадан қанча закий устозлар қўлида тарбия олдингу, фаросатинг оддийгина бир нарсага: ғалвирнинг кафтга сиғмаслигига етмади-я, болам...
©️Жалолиддин Румий
http://T.me/qalb_sozim
Бир подшоҳ ўғлини даврининг энг зукко, билимдон устозларига шогирдликка берибди. Бола у қадар ақлли ва зийрак бўлмаса-да, устозлар саъй-ҳаракати билан илм ўрганибди. Сабоқларни тамомлагач эса отасининг ёнига қайтибди. Шунда подшоҳ ўғлини синовдан ўтказмоқчи бўлиб, қўлига бир узукни яширибди:
— Қани топ-чи ўғлим, қўлимда нима бор?
Бола ўрганган илмларини ишга солиб, бош қашиганча:
— Қўлингиздаги нарса сариқ...
Подшоҳ хурсанд бўлиб кетибди:
— Хўш-хўш?!
— Юмалоқ ва ичи тешик...
— Хусусиятларини аниқ топаяпсан, ўғлим! Хўш, шундай қилиб нима экан?..
— У... У... Ғалвир!
Ҳафсаласи пир бўлган подшоҳ айтибди:
— Йўқни бор қилиб бўлмас экан-да. Қанчадан қанча закий устозлар қўлида тарбия олдингу, фаросатинг оддийгина бир нарсага: ғалвирнинг кафтга сиғмаслигига етмади-я, болам...
©️Жалолиддин Румий
http://T.me/qalb_sozim
Telegram
✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
📖Қуръон оятлари
📚Ҳадислар
📒Ҳикматли сўзлар
📓Саҳобалар ҳаёти
💿Уламолар маърузалари
🎤Ҳикматли сўзлар
📑Ҳикоялар
🎬Таъсирли видеолар
🎧Нашида
Murojat un: @_@
📚Ҳадислар
📒Ҳикматли сўзлар
📓Саҳобалар ҳаёти
💿Уламолар маърузалари
🎤Ҳикматли сўзлар
📑Ҳикоялар
🎬Таъсирли видеолар
🎧Нашида
Murojat un: @_@
#Ибрат
ҚАЙТАР ДУНЁ, БУ...
– Ҳа дўстим, нега асабийлашасан, тинчликми?
– Кўрмайсанми, папаша билан мамашкамни? Қизиқ, уларга барча шароитни керагидан ортиғи билан яратиб қўйган бўлсам. Ҳовлигa бир нафар хизматчи ёллаганмaн. Қишлоқда яшашса-да, бирон-бир оғир иш қилдирмайман: кир ювишмайди, овқат қилишмайди, иккаласида ҳам энг сўнгги русумдаги қўл телефони. Қизиқ уларни тушунмайман, нуқул менга қўнғироқ қилиб, биз сени, набираларимизни соғиндик, қачон келасизлар, деб ҳол-жонимга қўйишмайди. Нима, мен бу ерда ўйнаб юрибманми? Ахир, менинг ҳам дам олиш кунлари режалаштирган муҳим ишларим бўлиши мумкин-ку. Йўқ, мен уларни тушунолмайман. Хўш, яна нима керак, ўзи, уларга?!
Орадан 30 йил ўтиб яна ўша эски дўстлар...
– Ҳа, қадрдоним, нега хомушсан? Бирон жойинг безовта қилмаяптими, ишқилиб?
– Кўрмайсанми, бу фарзандларни, ўзлари билан ўзлари овора. Уларга қўнғироқ қилиб, нега келмаяпсизлар, сизларни соғиндим-ку десам, отажон, сизга нима етишмаяпти? Еганингиз олдингизда, емаганингиз ортингизда бўлса? Хизматингизга махсус киши ёллаган бўлсак. Катта бир ҳовлида ўзингиз ўзингизга бек бўлсангиз, дейишади, занғарлар. Ахир, ёлғизликдан бу ҳовли мени ютиб юборай деяпти-ку! Ахир, буларнинг барчаси, фарзанду набираларимнинг бир дақиқалик ширин дийдорига, улар билан мулоқот гаштига етмайди-ку. Наҳотки, улар шу оддий нарсани билишмайди?!
“Фарзанднома” китобидан

Шайх: “Йўқ, қололмайман, отам рухсат бермадилар...”
Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳнинг дўстларидан бири Аҳмад Бассам ўзларини жудаям ажаблантирган бир воқеани ҳайрат билан шундай баён қилади:
“Лазикия университетининг ректори барча ўқитувчиларини ўз уйига кечки овқатга таклиф қилди. Бу даврда шайх Бутий Дамашқ университетининг шариат факультетида декан эди. Жудаям банд эканлигига қарамасдан университитемизнинг араб тили бўлимида Қуръони карим бўйича дарс берардилар. Чоршанба куни кечқурун у бу ерда қолар эди ва пайшанба куни тушликдан сўнг уйига кетарди. Биз шайх Бутий билан мени хонамда ўтирганимизда, ректор кириб келди ва биз иккимизни пайшанба куни кечкурун уйига кечки овқатга таклиф қилди. Мен дарҳол таклифни қабул қилдим, лекин шайх Бутий аввал отасидан рухсат сўраши лозимлигини айтди. Билмайман, бундан ким кўпроқ ҳайратланди – менми ёки университет ректорими? Бошқа ҳеч бир сабаб бундай ғайриоддий кўринмаган бўларди.
Лекин, қирқ ёшли университет профессори, фарзандлари ҳам университет талабаси бўлган киши, бир кечага ушланиб қолиши учун ўз отасидан рухсат сўраши кераклиги мен ва ректор учун момақалдироқ ва чақмоқ каби таъсир қилди. Юзидаги ажабланишни бекитишга ҳаракат қилиб, ректор менга Бутий телефонда отаси билан боғланиши учун унинг хонасига боришимни айтди. Биз ректорнинг хонасига бордик, Бутий гўшакни олди ва отасига қўнғироқ қилди, мен қандай эшитган бўлсам шундайлигича келтираман:
- Ассалому алайкум, ота.
-...
- Ректор мени бошқа ўқитувчилар билан бирга эртага кечкурун ўз уйига кечки овқатга таклиф қилди. Мен бу ерда қолсам ва уйга жума куни эрталаб қайтсам бўладими?
-...
- Раҳмат, дада... ассалому алайкум...
У гўшакни қўйганида, мен унга:
- “Алхамдулиллаҳ, энди сен хотиржам бу ерда қолсанг бўлади” дедим.
-“Йўқ, қололмайман, отам рухсат бермадилар...”
-...
Сиз менинг кутилмаган ҳолатдан таъсирланганим ва ректорга бўлган гапни айтганимда, унинг юзидаги ҳолатни тасаввур қила олмайсиз. Ахир шундай бўлиши мумкинми?! Отаси йўқ деганда, ҳеч нарса демади, уни кўндиришга ҳаракат қилмади, раҳмат айтиб гўшакни қўйди.
Ҳозирги ёшлар бунга нима дейишар экан, уларда оталари билан бир марта бўлса ҳам шундай бўлганми?
Бундан-да ажабланарлиси, бир неча йил аввал Бутийни Оксфор академиясида лекция ўқиши учун тингловчиларга тақдим қилиш сўзларини айтаётганимда бўлган эди. Мен бу воқеани уларга айтиб бераётганимда, у менга шундай вазмин нигоҳ билан қарадики, худди охирида қизиқ якунни кутаётгандек. Унинг кўзлари менга “Ҳа, нима бунда? Нимаси ажабланарли буни?” дерди.
Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кишининг фарзандига чиройли одоб бериши, ҳар куни мискинларга яримта нон садақа қилганидан афзалроқдир”.дедилар. Пайғамбаримизнинг бу муборак ҳадисларидан шу маълум бўладики, ота-она фарзандига бера оладиган энг яхши туҳфаси бу гўзал одоб ахлоқ экан. Гўзал хулқ соҳиби бўлган отанинг фарзандлари ҳам худди ўзи каби бўлади.

«Мен ҳам отамнинг севимли қизиман!»
Синглимни турмушга берганимизга уч ой бўлди. Тўйни ўтказиб уйга қайтаётганимизда отам кўзларида ёш билан дедилар:
- Қизни узатиш ўғилни уйлантиришдан фарқ қилар экан. Ўғлингни уйлантирганингда ўзингни зиёда бўлгандек ҳис қилар экансан. Қизингни узатганингда эса бир парчанг камайганини ҳис қилар экансан.
Отамнинг бу гаплари қулоғим остида жаранглайди. Қачон унутсам бир воқеа содир бўлиб уни менга эслатади.
Бир неча кун олдин бир узук кўрдим. Унда "Аввал сени мен яхши кўрганман" деб ёзилган эди. Сир эмас, мен кўзига араб хати ёзилган узукларни яхши кўраман. Ўша жумлаларнинг сирини, унинг ортидаги қиссани билгим келаверади.
Муҳими узукда "Аввал сени мен яхши кўрганман" деб ёзилган ва бу узук ота томонидан қизининг никоҳ тўйида қизга совға қилинган эди.
Бу менга отамнинг юқоридаги гапларини эслатди. Бир парчам узиладиган кунни эслаб қизларимга қарайман.
Узук қиссасидан узилиб бўлишим билан бир хабар ўқидим. Американинг Виржиния штатида яшовчи 44 ёшли бир ота ҳар куни бир дастрўмолга одоб ва ахлоққа ундовчи бир жумла ёзиб қизи мактабда овқатланадиган қутичага солиб қўйишга одатланади.
Бир куни ота аҳволи оғирлашаётганини ҳис қилади. Шифокорга борса унга саратон ташхисини қўйиб саноқли умри қолганини айтишади. Шунда у қолган умрини ғанимат билиб қизи учун саккиз юзта рисола битади. Уларни хотинига бериб ўрта мактабни битиргунича ҳар куни биттадан қизининг сумкасига солиб қўйишини васият қилади.
Дарҳақиқат, ота вафот қилди, аммо қизига битган рисолалари ёдгорлик бўлиб қолди.
Тўғри, оналарнинг фарзандларига бўлган меҳрларини шоирлар куйлашади, адиблар ёзишади. Оналар ҳақиқатда ҳақли бу мақтовларга. Олдингилар шундай дейишар эди. Биз ҳам уларга тобемиз бу мавзуда.
Аммо оталарга қани таъриф? Қаламлар уларга одатда қиё боқмайди. Чунки улар эркакда. Эркак аёлга нисбатан чидамли ва ҳисларини яширишга куч топа оладиганроқ бўлади. Фақатгина ошкор муҳаббатнигина кўра оладиганлар сўқирлардир.
Отанинг қизига бўлган муҳаббатини Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам бундан 1400 йил аввал минбардан туриб эълон қилиб қўйганлар:
- "Қизим менинг бир парчам. Уни нотинч қилган мени нотинч қилибди. Унга азият берган менга азият берибди".
Бир эр хотинига азият беришга одатланган эди. Аммо қизчасини эркалар, уни жуда яхши кўрар, у билан ўйнар эди. Хотини унга:
- Уни турмушга берганингиздан кейин эри уни хорласа нима қиласиз?- деди.
Эр:
- Уни ўлдираман, деди.
Шунда хотин:
- Менинг ҳам отам яхши кўрадилар. Мен ҳам севадиган отанинг қизиман, деди.