✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
17 subscribers
2.91K photos
1.35K videos
1 file
7.72K links
📖Қуръон оятлари

📚Ҳадислар

📒Ҳикматли сўзлар

📓Саҳобалар ҳаёти

💿Уламолар маърузалари

🎤Ҳикматли сўзлар

📑Ҳикоялар

🎬Таъсирли видеолар

🎧Нашида

Murojat un: @beamalga_soz_zoya
Download Telegram
ЖУМА КУНИ КЎП САЛОВАТ АЙТИНГ!

Пайшанба кунининг шом пайтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатнинг ҳар бир сонияси шу қадар кўп яхшиликлар хазинасига тўлдирилганки, уларнинг қанчалигини Аллоҳнинг Ўзи билади, холос. Ана шу фурсат оралигида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтинг! Жума кунининг кечаси бошланди.

📌 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

📌 “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

🌸🌸Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!🌸🌸

Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
👉Эслатиш мўъминларга манфаат берур.

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🍃•ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК•🍃🌙

🌙Айтмоқ истаб сизга гапларим.
Тентирайман паришон халак.
Икки дунё орасин очган.
Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК...

🌙Пок қалб ила жайнамоз олинг.
Шайдо бўлсин мингларча малак...
Кўзларингиз иймонга бойдир.
Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК. .....

🌙Сочларига оқ тушган Онам.
Отам учун сўрайман тилак..
Акам ~ укам Опа ~ сингиллар .
Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК. ....

🌙Мусофирлар тақдири баъзан ..
Осмон узра ёймоқда фалак.
Мусофирлар гурухдошларим.
Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК....

🌙Келинг бугун бир дардлашайлик.
Дуо қилинг толгунча билак .
Энг гўзал кун саййидул айём .
Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК ...

☘️Ж У М А М У Б О Р А К☘️

🌙•АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!•🌙

T.me/qalb_sozim
🌙🕋ЖУМА АЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗ ДИНДОШИМ.🕋🌙

🌸 Бугун сокин осмону фалак,
🌸 Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌸 Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌸 Қадрдонлар Жума муборак!

🌸 Қуёш чиқди, борлиқ нурафшон.
🌸 Еру-само нурларга тўлсин.
🌸 Бугун жума, қадрли инсон,
🌸 Айёмингиз муборак бўлсин.

🌸 Бу кунга етказди шукр қилайлик
🌸 Шукр - ла Аллоҳни зикр қилайлик.
🌸 Дунё омонатдур фикр қилайлик,
🌸 Мўъмин - мусулмонлар


☘️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!☘️

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кунларнинг энг яхшиси жума кунидир. Жума кунида салавот айтишни кўпайтириш. Зеро, Набий алайҳиссалом: «Кунларингизнинг энг афзали жумадир. Ўша кунда менга салавот айтишни кўпайтиринглар. Чунки салавотларингиз менга кўрсатилади», деганлар»
•┈•┈•┈•┈•🍃🍃🍃•┈•┈•┈•┈•

T.me/qalb_sozim
Шундай бир кун келадики, у кунда ҳамма сени ташлаб кетади, фақат Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам келиб, сени шафоат қиладилар.

Шундай экан, у зотга салавот айтишни унутма! ﷺ

АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА НАБИЙНА МУҲАММАД

Албатта яқинларга улашинг

T.me/qalb_sozim
Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.

Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
“Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Жума куни менга кўп саловот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган саловоти кўрсатилади. Ким менга кўп саловот айтган бўлса, (Қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади”.

T.me/qalb_sozim
🌹САЛОВАТЛАР...

🌷Соллаллоҳу алайҳи васаллам.

🌷Соллаллоҳу алайка я Росулаллоҳ.

🌷Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад.

🌷Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

🌷Аллоҳумма солли ва саллим ъалaа ҳабибина Муҳаммад

🌷Аллоҳумма солли ълаа Муҳаммад ва ъалаа аали Муҳммад иннака
ҳамидум мажид.

🌷Аллоҳумма барик ъалаа Муҳаммад ва ъалаа аали Муҳаммад иннака
ҳамидум мажил.

Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам айтдилар:
«Ким менга бир маротаба саловат айтса, Аллоҳ унга ўн маротаба саловат айтади ва ундан ўнта ҳатони ўчиради.» (Имом Бухорий)

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам шафоатига энг ҳақли одам у зотга энг кўп салавот айтган кишидир. У зотга салавот айтиш учун энг афзал кун Жумьа кунидир.

Сиз ҳам бир кишинингнг Саловат айтишига сабабчи бўлинг. Буни якинларингизга ҳам юборинг.

T.me/qalb_sozim
📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.


T.me/qalb_sozim
Audio
Муҳаммадлоиқ қори
Каҳф сураси.МP3


🌙•АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!•🌙

T.me/qalb_sozim
Барча ғорлар зулматдир. Фақат Қуръонимиздаги ғор (Каҳф сураси) икки жума оралиғидаги нурдир.

Уни ўқишни ёки тинглашни унутманг!

T.me/qalb_sozim
​​​​Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтишнинг фойдалари.

Ибн Жавзий роҳимаҳаллоҳ дедилар:

Аллоҳ сизларга раҳм қилсин! Билингларки: Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтишнинг ўн каромати бор:


💠 Биринчиси: Салавот айтган кишига Малик -ул Жаббор бўлган Зот салавот айтади.

💠 Иккинчси: Танланган Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоатларига ноил бўлади.

💠 Учинчиси: Пок Фаришталарга эргашган ҳисобланади.

💠 Тўртинчиси: Кофир ва мунофиқларга хилоф қилган бўлади.

💠 Бешинчиси: Хато ва гуноҳлари ўчирилади.

💠 Олтинчиси: Мақсадига етиб, ҳожатлари бароридан келади.

💠 Еттинчиси: Зоҳири ҳам, ботини ҳам нурга тўлади.

💠 Саккизинчиси: Жаҳаннам азобидан нажот топади.

💠 Тўққизинчиси: Роҳат - фароғат диёри - жаннатга дохил бўлади.

💠 Ўнинчиси: Гуноҳларни кечирувчи - Ғаффор Подшоҳнинг Ўзи унга салом беради.


(«Бўстон - ул Воизийн» 1/278) 📚

Умму Абдуллох таржимаси.

Улашинг!

🍃Сиз сабаб салавот айтган ҳар бир инсонга бериладиган савобдан насибадор бўлинг!🍃

☝️✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

T.me/qalb_sozim
ЖУМАНИНГ ФАРЗЛИГИ ҲАҚИДА

🕌☪️ 🕌☪️ 🕌☪️ 🕌☪️ 🕌☪️

Аллоҳ жалла шаънуҳу Жумуъа сурасида:
"Эй иймон келтирганлар! Жума кунидаги намозга чорланган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, ана шу ўзингиз учун яхшидир", деган (9-оят).

Ушбу ояти карима жума намозининг фарзлигини баён қилувчи оятдир. Бунга Ислом умматидан ҳеч ким хилоф қилмайди.
Абу Жаъд аз-Зомрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким писанд қилмай уч жумани тарк этса, Аллоҳ унинг қалбига муҳр босади", дедилар".
"Сунан" эгалари ва Ҳоким ривоят қилишган.

Ториқ ибн Шиҳобдан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Жамоат ила жума (ўқиш) ҳар бир мусулмонга ҳақдир, вожибдир. Илло, тўрт тоифа бундан мустасно: мамлук қул, аёл киши, ёш бола ва бемор", дедилар".
Имом Абу Довуд ривоят қилган.

Бу шартларни ўзида мужассам қилмаган одам жума намозини ўқиса, фарзни адо этган бўлади.
Ториқ ибн Шиҳоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Жамоат билан жума (ўқиш) ҳар бир мусулмонга ҳақдир, вожибдир", дедилар".
Абу Довуд, Байҳақий ва Ҳоким ривоят қилишган.

Абдулҳақ Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда айтилишича:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Имом хутба қилиб турганда намоз ўқиманг", деганлар.

Имом хутба қилиш учун минбарга чиққанда гапириш ҳаром бўлишига яна бир далил:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Жума куни имом хутба қилаётганида ўз шеригингга "Жим тур", десанг, батаҳқиқ, беҳуда иш қилган бўласан", дедилар".
Бешовлари ривоят қилишган.

"Кифоя" китобидан.

T.me/qalb_sozim
ЗИКРНИНГ ФОЙДА ВА САМАРАЛАРИ

1. Зикр шайтонни қувади ва савалайди.
2. Зикр Аллоҳ таолони рози қилади.
3. Зикр ғам-андуҳларни кетказади.
4. Зикр шодлик ва сурурни жалб қилади.
5. Зикр қалб ва баданни қувватлантиради.
6. Зикр қалб ва юзни мунаввар қилади.
7. Зикр ризқни жалб қилади.
8. Зикр зокирга маҳобат, ҳаловат ва гўзаллик тақдим
этади.
9. У Аллоҳ таолонинг муҳаббатини касб қилдиради
10. Зикр Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилдиради. Банда
қанча кўп зикр қилса, Аллоҳ таолога шунча яқин бўлади.
11. Зикр зокирга ўзини кузатиб боришни ўргатади. Бу
билан у эҳсон эшигидан киради ва Аллоҳга У Зотни кўриб
тургандек ибодат қилади.
12. У зокирга Аллоҳ таолога қайтишни ўргатади.
13. Зикр зокирга маърифат эшигини кенг очади.
14. Зикр туфайли зокирни Аллоҳ зикр қилади.
15. У туфайли қалб тирик бўлади.
16. У қалб ва руҳга қувват бўлади.
17. Зикр қалбнинг зангини кетказиб, уни жилолайди.
18. У хатоларни ювади.
19. У банда билан Роббиси орасидаги жудоликни
кетказади.
20. Зикр Аллоҳ таолонинг азобидан қутқаради.
21. Зикр туфайли сакийнат ва раҳмат нозил бўлади.
22. Зикр мажлислари фаришталар мажлисларидир.
23. У зокирни ҳам, унинг ҳамсуҳбатини ҳам
саодатманд қилади.
24. У бандани қиѐмат кунининг ҳасратидан эмин
қилади.
25. Зикр туфайли Аллоҳ зокирга бошқа сўровчиларга
берадиган атолардан кўра афзал атони беради.
26. Зикр энг осон, афзал ва улуғ ибодатдир.
27. Зикр жаннатнинг экинидир.
28. Зикр учун ваъда қилинган ато ва фазллар бошқа
амалларга ваъда қилинмаган.
29. Робб таборака ва таолони давомли зикр қилиш
банданинг икки дунѐдаги бадбахтлигига сабаб бўладиган
унутилишидан эмин қилади.
30. Зикр зокир учун бу дунѐда ва қабрда нурдир.
31. У қалбни ғафлат уйқусидан ва мудроғидан
уйғотади.
32. Зикр дарахти маърифат меваларини беради.
33. Зокир ўзи зикр қилган Зотга яқин бўлади. Бу
яқинлик муҳаббат, нусрат, тавфиқ ва дўстлик ила бўлади.
34. Зикр қул озод қилиш ва нафақалар қилишга тенг
ибодатдир.
35. У шукрнинг бошидир. Ким Аллоҳни зикр қилмаса,
У Зотга шукр қилмаган бўлади.
36. Қалбда бир қасоват бўлса, уни Аллоҳ таолонинг
зикридан бошқа нарса кетказа олмайди.
37. Зикр неъматларни жалб қилади ва бало-офатларни
даф қилади.
38. У зокирга Аллоҳ таолонинг ва фаришталарнинг
саловотини жалб қилади.
39. Аллоҳ зокирлар ила ўз фаришталарига мақтанади.
40. Бардавом зикр қилувчи жаннатга кулган ҳолида
киради.
41. Аллоҳ таолони зикр қилиш У Зотнинг ибодатини
қилишда энг катта ѐрдамдир.
42. Зикр зокирда қувват ва ҳаракатчанлик пай-до
бўлишига сабаб бўлади.
43. Жаннат ҳовлилари зикр ила бино қилинади. Зокир
зикрдан тўхтаса, фаришталар ҳам ҳовлини бино қилишдан
тўхтайдилар.
44. Фаришталар зокир учун истиғфор айтадилар.
45. Тоғу тошлар Аллоҳ таолони зикр қилувчилар билан
фахрланадилар.
46. Аллоҳ таолони кўп зикр қилувчи банда
мунофиқликдан омон бўлади.
47. Амаллар ичида зикрнинг ўзига хос лаззати бор.
Шунинг учун ҳам зикр мажлислари жаннат боғлари деб
номланади.
48. Йўлда, уйда, ҳазарда ва сафарда зикрни бардавом
қилиш банданинг қиѐмат кунидаги гувоҳларининг
кўпайишига сабаб бўлади.
49. Зикр юзга бу дунѐда гўзаллик ва охиратда нур ато
қилади.
50. У банданинг Робб томонидан тасдиқ қилинишига
сабаб бўлади.
51. Зикрни бардавом қилиш нафл амаллар ўрнига
ўтади.
52. Банда кенгчилик вақтида Аллоҳни зикр қилса,
Аллоҳ уни торчилик вақтида зикр қилади.
Зикр қалбнинг шифоси ва давосидир.

©Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг «Ҳадис ва ҳаёт» асарлари «35-жуз» китобидан.

📲ЭНГ КӮП ТАРҚАТИНГ✔️

http://T.me/qalb_sozim
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтадилар:

“Қайси банда

“субҳаналлоҳ,🌸

алҳамдулиллаҳ, 🌸

Аллоҳу акбар, 🌸

ла илаҳа иллаллоҳ, 🌸

табаарокаллоҳ” 🌸

деса, бу зикрларни бир фаришта олади ва осмонга олиб чиқади. Қайси фаришталарнинг олдидан ўтса, улар бу зикрларни айтган кишига истиғфор айтишади. Охир-оқибат бу зикрлар Аллоҳнинг ҳузурига кўтарилади”

(саҳиҳ, Заҳабий роҳимаҳуллоҳ “Ал-улув” китобида (79-бет),

http://T.me/qalb_sozim
Фолбин, мунажжим ва коҳинларга боришнинг ҳаромлиги


Аллоҳ таоло Намл сурасининг 65- оятида шундай дейди: «Айтинг: Осмонлар ва ердаги ғайбни Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди».

Пайғамбаримиз аёлларининг биридан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ким фолбинга борса, ундан бирон нарса ҳақида сўраса унинг намози қирқ кун қабул бўлмайди». Имом Муслим ривоят қилган

Абу Довуд Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким фолбинга борса ва у айтган хабарни тасдиқласа ёки аёлига узрли-ҳайз ҳолатида ёки дубурига-орқа чиқарув йўлига яқинлик қилса Мухаммадга нозил бўлган нарсадан пок бўлибди», дедилар.

Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Оиша розияллоҳу анҳо шундай дейди: Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан коҳинлар ҳақида сўрашди.
- Улар ҳеч нарса эмаслар, дедилар.
- Улар бир нарсани айтадилар, гоҳо у рост чиқиб қолади-ку? дейишди.
- Ўша битта рост бўлган калимани жинлардан бири ўғирлаб олади кейин уни ўз дўстининг қулоғига ташлайди. Улар унга юзта ёлғонни қўшишади», дедилар.

Шарҳ

Ғайб илми Аллоҳ таолонинг ўзига хос бўлиб, уни ўзидан бошқа на фаришталар ва на пайғамбарлар билади. Ким ғайб илмини даъво қилса, каззоб, фолбин бўлади, агарчи баъзан унинг гапи тўғри чиқиб қолса ҳам. Шунинг учун ҳам фолбинларга бориш ёки улардан бирон нарса сўраш ҳаромдир. Бандаларнинг биронтаси ғайбни даво қилса ёки бирон махлуқ ғайбни билади деб эътиқод қилса Қуръон ва ҳадисни ёлғонга чиқаргани учун кофир бўлади.
Юқоридаги ҳадисларда келган «Мухаммадга нозил бўлган нарсадан пок бўлибди» маъноси, бир киши ҳақида «гуноҳдан пок бўлди» дейилади, яъни, унда гуноҳдан асар ҳам қолмади. Коҳинга бориб, ундан ғайбга тааллуқли бирон нарса ҳақида сўраса у Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил бўлган нарса — у Ислом дини, Қуръон Карим — дан пок бўлади, яъни унда Ислом динининг асари қолмайди.

«Жинлардан бири ўғирларб олади» яъни, Осмондан хабар олиб тушувчи фаришталар ўзларининг, Ердаги ишларни бошқариб турувчи биродарлари-фаришталарга бўладиган ишларни хабар бераётганларида жинлар эшитишга ҳаракат қилади, гоҳида бирон калима унинг қулоғига тушади, у уни олиб дарҳол фолбин дўстига беради, у эса ҳалиги битта сўзга юзта ёлғонни қўшиб-чатиб одамларга етказади. Ана шу битта гап тўғри келиб қолса, одамлар ана фалончи фолбинни атгани тўғри чиқди, деб унинг бошқа гапларига ҳам ишонадилар. Қуръон Каримда «Дарҳақиқат Биз энг яқин осмонни чироқлар (юлдузлар) билан безадик ва уларни шайтонларга отиладиган тошлар қилиб қўйдик». (Мулк сураси:

5) яъни, кофир жинлар сўз ўғирлаш учун осмонга кўтарилсалар уларга тош отилади, шундай бўлсада гоҳида биттаси ўз мақсадига эришади. Бунинг ортида ётган ҳикматни Ёлғиз Аллоҳгина билади.

Шу ўринда «Ғайб» калимасига ҳам тўхтаб ўтсак. Ғайб икки турли бўлади:

1) Келажакда бўладиган барча ишларга боғлиқ ғайб.

2) Бўлиб ўтган нарсаларга боғлиқ ғайб. Биринчи турдаги ғайбнинг илми фақат Аллоҳгагина хос. Аммо иккинчи турдаги ғайбни бошқалар ҳам билади. Бу ғайб нисбийдир. Масалан: бир киши 10 минг сўм пул йўқотди, бу пул эгасидан ғойиб бўлди. Бу пулни кимдир топиб олди, ёки унинг қаерда турганини кўриб-билди. Бу пулнинг қаердалиги эгасига нисбатан ғайб, аммо унинг ўрнини билган одамга нисбатан ғайб эмас. Демак, фолбинга бориб, йўқолган нарса ҳақида сўралса, у жавоб берса ва жавоби тўғри чиқса, бундан ажабланишга ҳожат йўқ, чунки у йўқолган нарсани ўзи билан бирга ишлайдиган жиндан сўраб билиши мумкин. У жин дарҳол ўзи ва бошқа шериклари билан у нарсани излашга тушади, ёки нарсанинг ўрнидан бирортаси хабардор бўлади, у келиб фолбинга хабар беради. Кўп ҳолларда улар ҳам йўқолган нарсани тополмайдилар

http://T.me/qalb_sozim
​​☆Tешик ҳалтадан огоҳ бўлинг..!☆

Меҳрибон ва Раҳимли Аллоҳ номи билан бошлайман.

🔔 Таҳоратни маромига етказиб қиласизу, лекин... сувни кўп исроф этасиз (тешик ҳалта)
🔔 Фақирларга садақа қиласизу, лекин... уларни камситасиз (тешик ҳалта).
🔔 Тунда қиёмсиз, кундузи рўзадор ва Роббингизга тоат-ибодатдасиз, лекин... силаи раҳмни унутиб қўйгансиз (тешик ҳалта).
🔔 Рўза тутасиз, очликка ва чанқоққа чидайсизу, лекин... сўкинасиз, қарғайсиз, ҳақоратлар қиласиз (тешик ҳалта)
🔔 Ўзингизни сатр қилиб ҳижоб киясизу, лекин... энг хушбўй атирларлардан фойдаланасиз (тешик ҳалта)
🔔 Меҳмонизга ҳурматда-иззатда ва энг яхши муомалалар қиласизу, лекин... кетганидан кейин ғийбатини қиласиз (тешик ҳалта).
🔔 Ва ниҳоят қанчадан қанча ҳасанотлар тешик ҳалтада еғилмай қолади. Уларни бир тарафдан қийинчиликлар билан тўплайсизу, бошқа томондан осонгина тушиб кетаверади.

Дойимо ўқиб, амал этиб юришга одатланайлик азизлар!
Эй Аллоҳ ! Эй Ғаффор! Сендан ўзимга ва жамиики мўъмину-мусулмонларга ҳидоят қилишингни ва коттаю-кичик ҳамда билиб билмай қилган гуноҳларимизни мағфират этишингни сўрайман, амийн..!

Кун ҳикмати
Луқмони ҳаким дедилар:
«Дунё тубсиз денгиздир, унда кўплаб одамлар ғарқ бўлган. Сен ўзингга тақводан кема ясаб ол!»

http://T.me/qalb_sozim
#кун_ҳадиси

ГАПИРИШНИ ЎРГАНГАНИНГИЗ КАБИ СУКУТНИ ҲАМ ЎРГАНИНГ!

🔸Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи васалам дедилар: 📌 “Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап гапирсин ёки жим турсин!”
-------
🔸Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тил билан қалбнинг бир-бирига боғлиқлигини баён этиб: 📌 “То банданинг қалби тўғри бўлмагунча иймони тўғри бўлмайди. То тили тўғри бўлмагунча қалби тўғри бўлмайди” деганлар.

T.me/qalb_sozim