ПСИХОЛОГИЯ ВА ТАФАККУР
1.26K subscribers
1.16K photos
107 videos
2 files
68 links
Здесь вы найдете много информаций про психологию⬇️


Саволлар ва психолог маслаҳатлари учун
Телефон ☎️ +998908055580

@ShahnozaJumaqulovna
Download Telegram
Кулиб турган хар куз хам сиздан хурсанд булавермайди.

Эриб турган хар суз хам , самимий булавермайди.

Согиндим деган билан согинган булавермайди.

Остонангга келган хар ким хам мехмон булавермайди.

Сенга жуда кизиккандан узок бул.
Якин турган хар дилкашки хам... дуст булиб туриб бермайди.

Sh.Jumakulovna
Иккита йулни орасида аросатда колган булсангиз....таваккал килиб Аллохга узлигингизни йукотмайдиган юрагингиз урган йулни танланг. Зеро ички овоз адаштирмайди.

Кейин эса узингизни шу карорингизни шунчалик хурмат килингки,....танламаган иккинчи йулингизга кайтманг.

Карорингизни узингизни хурмат килгандай хурмат килинг!

Хайрли йул булсин ва окибатли булсин Яхшилар!!!
Йикилганда ...ким йикитганни кидирманг.
Кимдир кулингиздан ушлаб тургизадиганни кутманг...
Йикилганда ё тез оёкка туришни билинг..ёки ердан яна тикка туриб кетиш режасини килинг.

Кимдандир кучли билак..суянчик елка кутган инсон ерда оёк остида йиллар давомида колиб кетади...

Халол режа киламиз Яхшилар!!!
Кўзингиз билан кўрмаганингизни қулоғингиз эшитишига йўл қўйманг юрагингиз сезмаган нарсани оғзингиз гапиришига йўл қўйманг.

Хайрли йул Яхшилар!!!
Хар бир эшикни табассум билан оч! Шунда иликлик учрайди..
Куркув билан очма...иккиланиш учрайди.
Кахр билан очма..уятга рубаро буласан..
Илм билан ..калом билан оч!!!
Хайрли булсин бошлаган ишимиз Яхшилар!🤲
Инсонни ичида доимо иккита Шох яшайди ...Ок ва Кора.
Кимни Шох кимни занжирбанд килиш узимизга куйган бахойимизга боглик.

Зеро ич ичимиздан кийматимизни хаммамиз яхши биламиз.
Агар сизда ички қўрқув бўлса, ҳаёт сизга фақат қўрқувдан иборат вазиятларни беради.

Агар сизда ички агрессия кучли бўлса, ҳаёт сизга ташланади, яъни доимий агрессияда умр кечирасиз.

Агар сизда курашиб яшаш учун хоҳиш бўлса, сиз учун ҳаёт рақобатчиларни етказиб беради.

Агар сизда ўзингизга нисбатан айбдорлик ҳисси бўлса, ҳаёт сизни фақат жазолайди.

Агар сизда доимий норозилик бўлса, ҳаёт сиз учун бунданда купроқ норозилик вазиятларини етказиб беради.

Демак, сизнинг ҳаётингиз, кунингиз бу сизнинг ўй-хаёлларингиз натижасидир.

Ҳар бир кунимиз бизнинг ташқи гап асосида эмас, балки бизнинг ички ҳолатимиз, ички ўй-хаёлларимиз аксидир.

Кунни табассум билан бошласангиз, кун бўйи яхши кайфиятда бўласиз ва омад сизга кулиб боқади, атрофингиздаги одамлар эса сизни қадрлашади ва севишади.
Агар эртага афсусланиб қолишни хоҳламасангиз, учта нарсани танлашда адашманг:

Турмуш ўртоғни;

Касб-корни;

Дўстни.

Ҳайрли тонг Яхшилар!!!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биз кўрган ҳамма нарса, маълум даражада, иллюзиядир.

Аммо бизнинг миямиз барқарорликни ва башорат қилишни яхши кўради, шунинг учун у кўпинча ўзида мавжуд бўлган андозалар асосида чизгилар яратади.
#психологик_тест

ТЕСТНИНГ ЖАВОБИ

1. “Эртага кир юваманми? Энди нима кияман?”

Стресс 80 фоизли:
Майда-чуйда нарсаларгаям жиззаки бўлиб, асабийлашиш. Сал нарсага кайфият тушиб, уришиб кетиш ҳолати. Ӯзингизни, соғлиғингизни ўйлаш пайти келибди. Бундай таранг асаблар билан яшаш соғликка ва муносабатларга путур етказади. Дам олишни тавсия қиламиз.

2. “Бироз кутайлик-чи, балки қуёш чиқиб қолар...”

Стресс 50 фоизли:
Сиз кутган ечим бўлмасаям, ўзингизни тута оласиз. Аммо мураккаб вазиятларда асабийлик, тушкунлик сизни қамраб олиши мумкин. Ичга ютиш ӯрнига, ҳамма нарсада, бўлган воқеа-ҳодисалардаям яхшиликни кўра бошлашни тавсия қиламиз. Масалан, "Қани, бироз кутайлик-чи, балки ҳаво очилиб қолар, ҳа, майли, бугун кирларни ювмас эканман-да."

3. “Ҳаво бузилгани яхши бўлди, қўяверинглар, кирларни эртага
ювамиз”.

Стресс 0 фоизли:
“Дарё тошса, тўпиғимга чиқмайди”, дея оласиз. Сизга унча-мунча нарса таъсир ўтказа олмайди. Жудаям вазмин инсонсиз. Сизнинг асабларингиз мустаҳкам. Сиз стрессга чидамлисиз.

4. “Шу ёмғир ёғсаям, ёғмасаям, барибир шу кирни ювавераман!”

Стресс 100 фоизли:
Сиз ўз ҳаётингиздаги ҳамма нарсаларга асабийлашган кўз билан қараяпсиз. Реал ҳаётга мослашмаслик, уни ўзгартиришга уриниш сизни ҳар кун ва ҳар тун қийнаб қўймаяптими?
Шошманг, тинчланинг...

#psixomotivatsiya
Қулоғи бор деворларни ёнида тилингизга эҳтиёт бўлинг.
Sizni qiynayotgan quyidagi 👇

- Oilaviy / Er-Xotin munosabatlari👫
- Farzand tarbiyasi / O'smir yoshdagi muammolar👨‍👩‍👦
- Stress / Depressiya
- Tushunmaslik, qo'rquv, xavotir, o'zini keraksiz his qilish, kechira olmaslik, tushkunlik, rashk, xiyonat...

- Oilaviy muammolarda kattalar va bolalarga psixologik yordam ko'rsatish.


👩🏻‍⚕️Psixolog-Mediator - Jumаqulovа Shаhnozа va uning jamoasi sizning xizmatingizda!

Tel. ☎️ +998-90 805-55-80
Ijtimoiy tarmoqlarda bizni kuzatib boring:

Instagram|Facebook|Telegram
​Икки бўри ҳақидаги ривоят

Бир пайтлар кекса ва доно ҳинд набирасига бир муҳим ҳақиқатни очди:

– Ҳар бир одамда иккита бўрининг курашига ўхшаш жанг кетади. Битта бўри ёвузликни англатади: ҳасад, рашк, пушаймонлик, худбинлик, шуҳратпарастлик, ёлғончилик …

Бошқа бир бўри яхшиликни англатади: тинчлик, севги, умид, ҳақиқат, меҳрибонлик, садоқат …

Бобосининг сўзлари қалбига тегган набира бир неча лаҳза ўйланиб қолди ва сўнг сўради:

– Охирида қайси бўри ғолиб чиқади?

Кекса ҳинд табассум билан жилмайиб, жавоб берди:

– Сен боққан бўри доим ғалаба қозонади.


Сиз қайси бўрини боқяпсиз?
#психоусул

​Инсон ғамгин кўринса буни унга айтинг.

Агар инсонни кайфияти жуда ёмон кўринса кўринишинг жуда қайғули деб унга айтинг.

🌱Дархол ўзини тутиб олади ва ўз қайғусини ё бўлишади ёки вазиятни ўзгартиради.

📮Эмпатия бу бошқаларни дардини ўзиникидек хис қилиш. Эмпатияси кучли инсонлар кучли психолог бўла оладилар.
​​‌ Сабр бу Чидашми?🤔

Эсимизни танибмизки, сабр қил, сабрнинг таги сарик олтин деган мақол ва кўрсатмаларни эшитамиз!

Сабр ўзи нима?
Сабр кил деб биз кийин ахволга тушган, кандайдир ечилмаган муаммо эмас, масаласи бор инсонга карата бу иборани ишлатамиз!

Ўз-ўзидан сабр чидашга тенг деган маънони беряпти.
Чидаш бу ситамларга, қийинчиликларга ва шу каби азобларга рози, тайёр булган яъни Курбон (жертва) образидир!

Сиз ўзингизни «қурбон» образида курар экансиз, ҳеч қачон шахс сифатида ўсиш булмайди!

Хар сафар, ҳар он ўзингизга ачинган сарингиз, ўзингизга рахмингиз келаверади, атрофингиздаги инсонлар эса сизга монанд роль ижро этишади.

Сиз бечора, курбонмисиз?!
Улар бераҳм, бешафқат, сиздан ўз манфаатлари йулида фойланадиган азоб берувчи (тиран) ролида кўринишади.

Сабр бу чидаш эмас!


Сабр бу - берилган синовдан ўзига хулоса килиб, дарс сифатида кабул килиб вазиятга туғри баҳо бериб қабул килишдир!
Бахт учун курашиш керак эмас, уни бировларнинг қўлидан тортиб олиш керак эмас, уни фақат кўра билиш керак: ўшанда у ҳам сенга табассум қилади.


Ҳар қандай хафагарчилик деб бир бирингиздан кечманг.

Энг қўрқинчли душман – иккиланиш. У деб биз олишимиз мумкин бўлган, лекин ҳали ҳаракат ҳам қилиб кўрмаган нарсаларимиздан ҳам жудо бўламиз.
Ҳамма нарсанинг ўз вақти соати бўлади. Шундай экан, бас, истаганимизни ҳозироқ эмас, хайрли бўлган вақтида, бизни унга муносиб кўрган пайтда ва биз инъом этган неъматларини қадрлашни ўрганганимизда эҳсон этади Яратган!
​​Ҳаётдаги энг аҳамиятли ечим ниманинг муҳим эканини англаш ва бошқасини орқага ташлаш эканлигини ўргандим.

Мени танқид қиладиган, мени таҳлил қиладиган, ақл ўргатишга уринадиганларга жавоб бермасликни ўргандим. Чунки бу тортишув ҳеч қачон тугамайди.

Фақат сабоқ олиш учун орқамга қарашни, ечим учун, ёрдам истаб эмас, фақат баланд товушда ўйлай толиш учун муаммоимни кимгадир айтишни ўргандим.

Имконсиз, бўлиши мумкин бўлмаган нарсанинг ўзи йўқлигини, қатъий истак чорасиз туюлган ҳар бир эшикка чора дейилган калит бўлишини, ҳақиқий кураш — ғалаба қозониш учун кичик муваффақиятларни йўқотмасликни ўргандим.

Вақт ва сўзни эътибор билан сарфлашни ўргандим. Чунки уларни қайтариб ололмайман

©ПСИХОЛОГИЯ ВА ТАФАККУР‌‌