ПСИХОЛОГИЯ ВА ТАФАККУР
1.4K subscribers
1.14K photos
107 videos
2 files
65 links
Здесь вы найдете много информаций про психологию⬇️


Саволлар ва психолог маслаҳатлари учун
Телефон ☎️ +998908055580

@ShahnozaJumaqulovna
Download Telegram
#психологик_тест

ТЕСТНИНГ ЖАВОБИ

1. “Эртага кир юваманми? Энди нима кияман?”

Стресс 80 фоизли:
Майда-чуйда нарсаларгаям жиззаки бўлиб, асабийлашиш. Сал нарсага кайфият тушиб, уришиб кетиш ҳолати. Ӯзингизни, соғлиғингизни ўйлаш пайти келибди. Бундай таранг асаблар билан яшаш соғликка ва муносабатларга путур етказади. Дам олишни тавсия қиламиз.

2. “Бироз кутайлик-чи, балки қуёш чиқиб қолар...”

Стресс 50 фоизли:
Сиз кутган ечим бўлмасаям, ўзингизни тута оласиз. Аммо мураккаб вазиятларда асабийлик, тушкунлик сизни қамраб олиши мумкин. Ичга ютиш ӯрнига, ҳамма нарсада, бўлган воқеа-ҳодисалардаям яхшиликни кўра бошлашни тавсия қиламиз. Масалан, "Қани, бироз кутайлик-чи, балки ҳаво очилиб қолар, ҳа, майли, бугун кирларни ювмас эканман-да."

3. “Ҳаво бузилгани яхши бўлди, қўяверинглар, кирларни эртага
ювамиз”.

Стресс 0 фоизли:
“Дарё тошса, тўпиғимга чиқмайди”, дея оласиз. Сизга унча-мунча нарса таъсир ўтказа олмайди. Жудаям вазмин инсонсиз. Сизнинг асабларингиз мустаҳкам. Сиз стрессга чидамлисиз.

4. “Шу ёмғир ёғсаям, ёғмасаям, барибир шу кирни ювавераман!”

Стресс 100 фоизли:
Сиз ўз ҳаётингиздаги ҳамма нарсаларга асабийлашган кўз билан қараяпсиз. Реал ҳаётга мослашмаслик, уни ўзгартиришга уриниш сизни ҳар кун ва ҳар тун қийнаб қўймаяптими?
Шошманг, тинчланинг...

#psixomotivatsiya