Халқ банки матбуот котиби канали
878 subscribers
335 photos
226 videos
1 file
227 links
Халқ банкининг ОАВ билан алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди.

Мурожаат учун: @xbpress_bot
Download Telegram
🔘 LIVE

Тақдимот давомида мижозларга лойиҳа доирасидаги банк маҳсулотларининг улар учун қулайликлари батафсил тушунтирилмоқда
Тадбир тафсилотлари билан бугун оқшом Ўзбекистон 24 телеканалининг махсус репортажида батафсил танишишингиз мумкин.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Танишинг XAZNA

Бренд амбассадоримиз Эркин Бозоров мобил иловамизга бағишланган туркум видеороликларни тақдим этишни бошлади.

"xazna" иловасини юклаб олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг⬇️⬇️⬇️
📲 Play market / APP Store
Расмий муносабат

ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси
сотилиши билан боғлиқ мақола ва постлар юзасидан банк бренди ва ахборот хизмати шуни маълум қиладики,
меҳмонхона қурилиши учун Халқ банкидан олинган кредит, кредитор томонидан 2022 йилда тўлиқ сўндирилган.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Халқ банки ёшлар кенгаши вакиллари иштирокида кўчат экиш тадбири ва атроф муҳит муҳофазаси бўйича тимбилдинг ўтказилди.

Тадбир давомида Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани тоғ ва тоғ олди ҳудудидаги 38 гектар ер майдонига 1000 тупга яқин бодом кўчати экилди.

Ёшларимиз кўчатни тўғри экиш бўйича лайфхаку, тренд видеолар олишга ҳам улгуришди 😉
#yashil_makon #xalqbanki
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев банк тизимида трансформация ва хусусийлаштириш жараёнлари муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказди.
Жонли эфирда мижозларнинг 30дан ортиқ саволларига жавоб берилди ва муаммолари ўрганилди.

🔘Биз мунтазам равишда мамлакатимиз аҳолиси, хусусан Халқ банки мижозлари учун долзарб мавзуларда тўғридан-тўғри эфирлар ўтказиб боришимиздан хабарингиз бор.

🎦 Бугун энг кўп саволлар тушаётган яна бир мавзу: Пенсия ва нафақаларни банк карталари орқали олишда дуч келинаётган масалаларга бағишланган жонли эфир ўтказилди.

📌Уни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилиб, мавзуга доир саволларингизни ҳозир ҳам эфир шарҳида қолдиришингиз мумкин ⬇️⬇️⬇️
жонли эфирга ҳавола

Эфир жараёнини онлайн шарҳлаб борган bankirlaruchun каналига ҳам ташаккур🙏🏼
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌Анонс

🎥 Халқ банки Renessans телеканали ижодий жамоаси билан ҳамкорлик янги лойиҳа бошлади.

📺"Халқ кундалиги" лойиҳасининг биринчи сони бугун соат 20:00да, Renessans телеканалида томоша қилинг
Очиқ эшиклар кунига таклиф қиламиз!

🏦"Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни" муносабати билан 7 декабрь соат 10:00да Халқ банки бош офисида "Очиқ эшиклар куни" бўлиб ўтади. Иштирок этиш истагида бўлганларни тадбирга таклиф этамиз.

Рўйхатдан ўтиш учун @xbpress_bot манзилига ўзингиз ҳақингиздаги маълумотларни ёзиб қолдиринг.
🔘 LIVE
Халқ банкида коррупцияга қарши курашиш ҳолати бўйича очиқ эшиклар куни
Бугун Ўзбекистон Республикаси Халқ банки Бош офисида “Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан “Очиқ эшиклар” куни ўтказилди.
Тадбирда Халқ банки фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги, коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида сўз юритилди.

📌Ўтказилган тадбир дастури ва пресс-релизи расмий сайтда

📌Тўғридан-тўғри эфир ушбу ҳаволада
Тафсилотлар эртага оқшомда, Ўзбекистон24 телеканалининг янгиликлар дастурида.
P/S: бу ушбу бинодаги сўнгги расмий тадбиримиз эди...
🇺🇿 Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси-мустақил давлатчилигимиз асоси. Инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, демократик давлат қуриш, иқтисодиётимиз ҳамда турмушимиз фаровонлигини оширишнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори.

🎉Азиз ватандошлар!
Бош қомусимиз қабул қилинганининг 31 йиллиги барчамизга муборак бўлсин. Юртимизда Конституциямизнинг асосий мезони-инсон қадри юксалаверсин.
Расмий муносабат

ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Халқ банкининг сайёр касса ходими фаолияти билан боғлиқ мақола ва постлар юзасидан банк бренди ва ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Бошқарув раиси ўринбосари нутқида ўтган йили тармоқда тарқалган ҳолатларга иқтибос келтирган ва контекстдан олинган бу мисол, шундай ҳолатларни банкнинг ўзи аниқлаб, бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органларига ўзи маълумот бериши ва бу орқали коррупцияга қаршилиги мисоли сифатида келтирилган.
Қолаверса, мижозларнинг нақд пулдан банк карталарига ўтишининг 1 йил ичида 30 фоизга кўпайиши сайёр кассаларнинг оптимизация қилинишига ва нақд пул тарқатишдаги рискларни камайтиришга хизмат қилиши айтилган.

Очиқ эшиклар кунида аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишда ҳам, банк карталаридан фойдаланишнинг афзалликларини жамоатчиликка етказишда ҳам ОАВ ва блогерларнинг роли беқиёслигига алоҳида тўхталиб ўтилган.