Халқ банки матбуот котиби канали
881 subscribers
340 photos
226 videos
1 file
229 links
Халқ банкининг ОАВ билан алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди.

Мурожаат учун: @xbpress_bot
Download Telegram
💬 Ахборот хизматлари -2030. Халқаро брендинг ва PR

Мамлакатимизда Тараққиёт стратегияси доирасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ахборот хизматлари фаолиятини тубдан яхшилаш, матбуот котибларининг функционал вазифаларини такомиллаштириш орқали касбий статусларини ошириш борасида мутасадди органлар томонидан маҳаллий ва халқаро миқёсда кўплаб тадбирлар, лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда ҳамда ижрога йўналтирилмоқда.

Медиа-форумнинг 2-кунидаги яна бир панел сессиясида Марказий банк ахборот хизмати раҳбари А.Назаров ва Солиқ қўмитаси матбуот котиби Д.Ҳошимова тақдимотларида 2030 йилга бориб матбуот котиблари фаолиятида кутилажак янгиликлар, келажак касбларида ахборот хизматлари раҳбарларининг ўрни, ижобий-салбий прогнозлар, профилактик тадбирлар масалаларини атрофлича таҳлил қилишди.

“Халқ банки” АТ матбуот котиби Г.Алимова ҳамда “Ўзкимёсаноат” АЖ ахборот хизмати раҳбари Р.Эшбековлар PR-тадбирлар ташкил қилиш ҳамда аудитория билан ишлашда эътиборли жиҳатлар, контент маркетинг ҳақида маълумот беришди.

Панел сессилар якуни бўйича “Brainstorm” - фикрлар тўқнашувида форум қатнашчилари мавзулар бўйича фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Таклифлар ўртага ташланди. Кейинги миллий конференцияга қадар таклифлар ўрганилиб, амалий чоралар кўриш, идоралараро интеграцияни кучайтириш ташаббуси илгари сурилди.

Манба
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏆 “Спартакиада”: интеллектул беллашувдан кучсинар мусобақалар сари

Бугун Медиа-форум иштирокчилари стол тенниси, шашка ва волейбол спорт турлари бўйича мусобақалашишди.

Стол тенниси, шашка, шахмат якка тартибда, волейбол жамоаларга бўлинган ҳолда бўлиб ўтди. Мусобақа қатнашчиларининг шижоати ва абжирлиги спорт билан мунтазам шуғулланишларини кўрсатди.

“Спартакиада”нинг ҳар бир йўналиши бўйича учтадан ғолиблар аниқланди ва диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗞️ Жамиятда ошкоралик, тенглик ва адолат таъминланишида шуури уйғоқ, шижоатли, қалами ўткир журналистларнинг ҳиссаси катта.

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни
соҳанинг барча фидойи ва жонкуярларига муборак бўлсин!🎉

Ҳамиша касбингиздан қадр ва шараф топиб юринг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар куни муборак бўлсин🎉

"Ёшликнинг бахти унинг келажаги ҳали олдиндалигида", деган эди Гоголь. Тўғри, кутилаётган келажак ҳали олдинда ва унга режалаларимиз жуда бисёр. Бироқ, ёшлик аслида ёшдамас, билакларда ва балки қалбларда ҳис қилинаётган кучда, ҳавас қиларли натижаларга эришишдаги иштиёқда, унга интилишда, эришгандаги завқдан сармаст бўлишда эмасми?!
Ўзини шундай ҳис қилаётган барча замондошларимизга ёшидан қатъий назар бугунги байрам муборак бўлсин!

Фурсатдан фойдаланиб, Халқ банки жамоаси номидан Ўзбекистон ёшларини уларнинг куни билан табриклаймиз!🎉

Юқоридаги бутунжаҳон ёшлар фестивалидаги иштирок лавҳалари жамоанинг шижоатини ифодалайди.
Мамлакатимиз салоҳиятини кўрсатишдан асло чарчаманг!
🌻 Ёзнинг илк ойи ҳам ниҳоясига етди. Қайноққина июнь ойида жамоамиз билан нималарга эришдик?! Анъанага кўра тугётган ойни сарҳисоб қиламиз.

Кичик тадбиркорлик субектлари ва оилавий тадбиркорлик дастурларидан фойдаланиб, бизнесини йўлга қўйганларга янги "Молиявий оммабоп" кредитини таклиф қилдик. Мазкур кредит айланма маблағларингизни тўлдириш ва асосий восита сотиб олиш учун ажойиб имконият. Шартлари ҳақида батафсил маълумот бу ерда.

➡️ Халқ банкида тадбиркорлар учун бир неча марта “Очиқ эшиклар” куни
ташкил этилди. Учрашувда тадбиркорларга лойиҳаларини амалиётга тадбиқ этиш учун керакли барча маълумотлар берилди.

📈 Аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишда давом этяпмиз. Бу сафар кредитнинг қарздан фарқи ҳақида гаплашдик. Агар ўтказиб юборган бўлсангиз, барча саволларга жавобни бу ердан топасиз.

➡️ “Яқиндан…”номли лойиҳамиз орқали жамоамизда фаолият олиб бораётган салоҳиятли кадрлар билан яқиндан танишишда давом этамиз. Лойиҳанинг навбатдаги меҳмонлари қарийб бир йил давомида Жанубий Кореянинг Ажоу университетининг магистратура босқичида ўқиб, муваффақиятли тамомлаб қайтган ҳамкасбларимиз бўлди.

▶️ Хабарингиз бор, биз долзарб мавзуларда мунтазам жонли эфирлар ўтказиб келамиз. Навбатдаги жонли эфиримиз кузатувчиларимизнинг истакларига биноан "Халқ банкида мавжуд ипотека кредитлари ва уларнинг шартлари" мавзусида бўлди.

🚗 Июнь ойида жамоамиз билан водийга пресс-тур ташкил қилдик. Унда ОАВ, журналистлар ва жамоатчилик фаоллари Наманган ва Андижон вилоятларида Халқ банки молиявий кўмагида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари билан яқиндан танишдилар.

Тугаётган ойнинг ажойиб натижаларидан бири бу - Халқ банкида бек-офис амалиётларини марказлаштириш муваффақиятли якунлангани бўлди. Эндиликда банкимизнинг 263 та банк хизматлари марказларида бек-офис амалиётлари ягона операциялар марказида амалга оширилади. 

🖥 Халқ банки ташаббуси билан шахсий бизнесини йўлга қўйиш истагидаги хотин-қизлар учун махсус электрон ахборот тизими “Лойиҳалар фабрикаси” ишга туширилди.

🎆 Июнь байрам билан бошланиб, байрамлар билан тугайдиган ажойиб ой. 1 июнда жажжи болажонларни байрам билан қутлаган бўлсак, 27-июнь–Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунини нишонладик. Бугун эса келажагимиз бунёдкорлари–ёшларимизнинг байрами. Фурсатдан фойдаланиб барча ёшларни байрам билан табриклаймиз!👏

Ёшлар куни муносабати билан Халқ банки Бошқаруви аъзолари ва банк ёшларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Бугунги постимизни мана шундай кўтаринки кайфиятда якунлаймиз. Бизни кузатишда давом этинг!🫰
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Халқ банки бренди ранги ва логотипи расман патентланди

Ўзбекистон Республикасининг 30 август 2001 йилдаги 267-II-сон Қонунига кўра, товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси бу бир юридик ва жисмоний шахслар товарлари ва хизматларини бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг шу турдаги товарларидан фарқлаш учун хизмат қиладиган, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган белгилардир.

Адлия вазирлиги ҳузуридаги "Интеллектуал мулк маркази"нинг 29 июнь 2024 йилдаги "Товар белгисини (хизмат белгисини) рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарор"ига мувофиқ Халқ банкининг ҳозирги бренд ранги (оқ, оч яшил аралаш кўк) ва логотипи (Xalq banki, since 1875) расман патентланди.

⚡️ Патент – ақлий меҳнат асосида яратилган ихтиро, фойдали модел, саноат намунаси, товар белгиси каби интеллектуал мулк объектларининг унинг ихтирочисига муаллифи эканлиги ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат.

❗️ Товар белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун юридик шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Жарималар миқдорлари ҳуқуқбузарликларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида белгиланади.

P.S. Бу эндиликда банкимизнинг ўзига хос дизайни қонун билан ҳимояланди дегани.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Халқ банки & Mutolaa

📆 Кеча Халқ банкида Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликдаги "Mutolaa" лойиҳасининг истиқболдаги режалари хусусида тақдимот бўлиб ўтди. Халқимизнинг китобхонликка бўлган иштиёқи ошаётганига лойиҳанинг тез оммалашаётгани мисолида ҳам амин бўляпмиз.

📚Исми жисмига мос, ҳақиқий халқчил банк бўлишни мақсад қилган эканмиз, халқимизнинг интеллектуал ўсишига ҳисса қўшишдан мамнунмиз.

Катта эҳтимол билан, тез кунларда "Xazna" ва "Mutolaa" коллаборациясига гувоҳ бўласиз😉
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Июнь ойида Humo карталари орқали энг кўп онлайн амалиётлар “xazna” иловасида бажарилган

💳 Humo июнь ойида амалга оширилган онлайн амалиётлар сони бўйича мобил иловалар улушини эълон қилди.

👌 Унда умумий 15 та илова кўрсаткичлари орасида “xazna” иловаси 14,20% билан етакчилик қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM