Халқ банки матбуот котиби канали
958 subscribers
401 photos
295 videos
1 file
251 links
Халқ банкининг ОАВ билан алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди.

Мурожаат учун: @xbpress_bot
Download Telegram
Ишончингиз ва садоқатингиз учун раҳмат!

Халқимиз ва мижозларимиз билан бевосита коммуникация ўрнатиш мақсадида мунтазам равишда долзарб мавзуларда тўғридан-тўғри эфирлар ўтказаётганимизга анча бўлди. Ўзбекистон банклари орасида бу тажрибани айнан Халқ банки биринчи бўлиб амалга оширишни бошлади.

Маҳсус таҳлилий дастурлар ёрдамида интернет тармоғидаги Xalq banki номи билан боғлиқ ҳар қандай мурожаатдан тезкор хабар топиш имконига эга бўлдик. Имкониятдан эса халқимизга ёрдамимиз тегиш мақсадида фойдаланиб, community managеr тизимини йўлга қўйдик ва ҳар куни ўнлаб одамларнинг оғирини енгил қилишга қарашяпмиз.

Бренд жозибадорлигини ошириш мақсадида янгидан-янги лойиҳалар ишлаб чиқиляпти.

Мунтазам сўровномалар ўтказиляпти. Улардаги эътирозлар устида ишланяпти, таклифлар инобатга олиняпти.

Халқ банкининг кўплаб ижтимоий ва бизнес лойиҳаларда биринчи бўлиб ташаббус кўрсатаётгани эътироф этиляпти.

🎉Ўтказилган таҳлиллар банкимизнинг лояллик индекси 1 йил ичида 3 бароварга ўсганини кўрсатмоқда. Ушбу қувончли янгиликни сизга ҳам илиндик☺️

Ҳақиқий халқчил банкка айланаётганимиздаги иштирокингиз учун ташаккур🙏🏼
Бугун яна бир тарихий сана🎉

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.10.1995 йилдаги 386-сонли қарори билан бундан 28 йил олдин, айнан шу куни «Ўзжамғармабанк» Ўзбекистон Республикаси Халқ банкига айлантирилган.

Демак, 2025 йилда банкимиз ташкил топганига 150 йил тўлса, Халқ банки номини олганимизга 30 йил бўлар экан. Унгача трансформация стратегиясини ҳам тўлиқ амалга тадбиқ қилиб бўламиз, насиб бўлса.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏠Ипотека кредитлари энди янада қулай

Уни Халқ банкидан расмийлаштирганда расмий даромад талаб этилмайди.
Суғурта учун ҳам қўшимча тўлов қилиб ўтирмайсиз.

Олганлар фаровон ҳаёт кечириб, "барака топсин Ўзбекистоннинг биринчи банки" деб, дуо қиляпти экан🤗
Ҳамкоримиз, “Asaxiy Books” асосчиси Фируз Аллаев лойиҳа ташкил этилганига 5 йил тўлиши муносабати билан узининг twitter саҳифасида босиб ўтилган йўл ва ютуқларга тўхталибти.

Улар орасида "Ўзбекистоннинг энг тарихий банки “Халқ банки” билан узоқ муддатли ҳамкорлик шартномаси имзоланди", деб алоҳида таъкидлаган.
Аслида ростан ҳам китоб индустриясининг ўзбек сегменти "Asaxiy"гача ва ундан кейин бўлган даврга бўлинишни бошлаган. Лойиҳа буни уддалади! Ҳамкорларимизга халқимиз дунёқаришини бойитишдек хайрли миссияни маромига етказишда куч-қувват тилаймиз.

Айтганча, Аллаев лойиҳа беш йиллигига ажойиб акцияни эълон қилган. 6-7-8 октябрь кунлари "Asaxiy"да харид қилинган ҳар икки китобга битта китоб қўшиб совға қилинади. Яъни 10 та китоб олсангиз, 5 та китоб совға бўлади. Ва уларнинг орасида биз билан ҳамкорликда чоп этилганлари бўлиши эҳтимоли ҳам юқори.
Халқ банкидан таълим кредити ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 3 баравар кўпроқ ажратиляпти экан.
Бу айни талаб ошган пайтда тўғри берилган таклиф (дам олиш кунларида ҳам ариза қабул қилиш) ва балки ҳалигача трендда бўлган сифатли реклама тарғиботи билан боғлиқ бўлса, ажаб эмас😉
Ёшларимизнинг таълимга бўлган эҳтиёжининг давлат томонидан қўллаб-қувватланишида ҳам гап кўп.

Расмий саҳифамизда эришилаётган натижаларни, ўзгаришларни инфографикаларда бериб бориш амалиётини синаб кўряпмиз.
Мақсад: мижозларга ва халқимизга ахборотни қисқа ва содда қилиб етказиш🙂

Сиз яна қайси банк хизматлари ва маҳсулотлари ҳақида таҳлилларни кўришни истардингиз? Таклифларни @xbpress_bot орқали ёзиб қолдиринг.

"Энг биринчи ва энг халқчил банкмиз", дейишга арзигулик янгиликларимиз кўпайиши учун ҳам сизнинг фикрингиз муҳим🤝
Ижтимоий тармоқларда банкоматлар билан боғлиқ эътирозлар кўпаймоқда. Профилактика ҳақида расмий каналларда эълон берилган.

Эълонни содда қилиб изоҳлаганда, HUMO терминаллари ва банкоматларига картангизни қўймай туринг. Маблағ ечилгани ҳақида смс хабарнома келсаю, нақд пул бермаса ё амалиётлар якунига етмаса, "банк ечиб олди", деб хафа бўлиб юрманг.
Тўлов тизимларидаги профилактикаларга банкнинг алоқаси йўқ.

Бироқ Халқ банкида HUMO ва UzCard банкоматлари интеграция қилингани туфайли, HUMO картангиздаги маблағларни UzCard банкоматларидан ечиб олиш имконияти мавжуд.
Мобил иловалардаги P2P ва бошқа амалиётлар ҳам одатий тартибда ишламоқда.
Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган Ш.Рашидов туманидаги ҳолат бўйича Банк бренди ва ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Ҳолат ўрганилганда, видео банкнинг кузатув камераларига солиштирилди. Мижоз Халқ банки Учтепа БХМга келгач, ярим соат давомида банкда бўлган. Мижозга хизмат кўрсатиб бўлингандан сўнг, у банкни тарк этаётган вақтда нохуш ҳолат юзага келган. Марҳум Н.Нинг фарзандларининг сўзларига кўра 3-4 кундан буён отасининг соғлиғи ёмон бўлган.

Шу ўринда, марҳумнинг оила аъзоларига ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон илк бор Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг саммитига мезбонлик қилмоқда

Тадбирда Озарбайжон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Туркиянинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.

Кун тартибига мувофиқ, ИҲТ доирасида савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникациявий ва гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда ушбу кўп томонлама тузилма фаолиятини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилади.

Таъкидлаш жоизки, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига 1985 йилда асос солинган, унинг доимий фаолият юритувчи котибияти Теҳрон шаҳрида жойлашган.

Ўзбекистон Республикаси 1992 йилдан бошлаб ИҲТ аъзосидир.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
8-9 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ўн олтинчи саммити бўлиб ўтади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔘LİVE

Айни дамда Халқ банки Осиё Тараққиёт банки билан ҳамкорликда микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш мақсадида Фарғона шаҳрида янги микромолия хизматлари тақдимотини ўтказмоқда
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔘LİVE

Мақсад "Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда микромолия
хизматларининг ўрни ва улушини ошириш буйича қўшимча
чора-тадбирлар туғрисида"ги президент қарори ижросини таъминлаш.

Қолаверса, бу лойиҳа орқали Халқ банкининг бош мақсади бўлган Ўзбекистон халқи ва тадбиркорларини молиявий максадларига
эришишда қўллаб-қувватловчи етакчи банк бўлишга яна бир дадил қадам қўйилади.
🔘LİVE

Бу лойиҳа доирасида 2 та банк маҳсулоти синов тариқасида Фарғона, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларининг 12 та туманидаги банк хизматлари марказларида жорий қилинмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔘LİVE

Лойиҳа микромолиялашни ривожлантириш, оилавий тадбиркорлик дастурларидан фойдаланиб ўз бизнесини йўлга қўйган шахсларни кичик бизнес сегментига олиб ўтишга хизмат қилади.

“Молиявий оммабоп” кредити оилавий тадбиркорлик дастурларидан фойдаланиб, ўз бизнесини йўлга қўйган шахсларга жисмоний шахс кафиллиги остида 36 ойгача, 6 ой имтиёзли давр билан, 50 млн сўмгача нақд шаклда ажратилади.