Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#форум2020 #toshkentyoshlari #молодёжьташкента #yoshlarforumi2020
“Тошкент ёшлар форуми - 2020” нинг очилиш маросимидаги Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг кириш сўзлари билан танишинг.
🌐 Web-site 🌏 Telegram

“Тошкент ёшлар форуми - 2020” нинг очилиш маросимидан фоторепортаж.

Ёшлар форумида Халқ таълими вазири ҳам ўз нутқи билан иштирок этди
“Tashkent city”даги Congress Hall мажмуасида “Тошкент ёшлар форуми — 2020” доирасида ўтказилган “Ижтимоий соҳа – 2030: таълим ва соғлиқни сақлаш тизими истиқболлари” мавзусидаги тадбирда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов сўзга чиқди.
"Таълимнинг асосий вазифаси ёшларни келажакда муваффақиятга тайёрлашдан иборат. Муваффақият бу ўз олдингизга қўйган мақсадингизга қонунни бузмасдан, ҳеч кимнинг ҳуқуқларини поймол қилмасдан эришишдир. Бу ерда ўтирганларнинг ҳаммасини ўз муваффақиятига эришиши учун имконияти етарли", - деди Шерзод Шерматов.
"Сизларга келажакда кўзлаган мақсадига етиб, муваффақиятга эриша оладиган инсонни таништирайми? Ҳаммангиз ўзингизни селфи олган расмингизга қаранг. Яъни муваффақиятга эришадиган инсон ўзингизсиз", - дея гапириб ўтди Халқ таълими вазири.

Toshkent shahar hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#форум2020 #toshkentyoshlari #молодёжьташкента #yoshlarforumi2020
“Tashkent city”даги Congress Hall мажмуасида “Тошкент ёшлар форуми — 2020” доирасида ўтказилган “Ижтимоий соҳа – 2030: таълим ва соғлиқни сақлаш тизими истиқболлари” мавзусидаги тадбирда Олий ва ўрта таълим вазири Иномжон Мажидов ҳам иштирок этди ва бир қатор саволларга жавоб берди.
2030 йилга келиб талабалар учун турар жойлар етарли бўладими?
– "Олий таълим муассасалари мустақил ривожланиш йўлида ва бу мустақиллик ҳамма томонлама, яъни ҳам академик, ҳам молиявий. Бугунги кунда талабаларнинг 25 фоизи бюджетда, 75 фоизи шартнома асосида ўқишмоқда, яъни моддий базани яратиш ҳам шунга боғлиқ бўлади".
Олий таълимда ҳижобга рухсат берилганми?
– “Ҳамма Олий ўқув юртларида ички тартиб қоидалар мавжуд. Уларга амал қилиниши керак. Бу фақат бизда эмас, бутун дунёда шундай”
Коллеж техникумларга, иккинчи мутахассислик бўйича кириш имтиҳонларининг жавоблари чиқиши бир ойлаб чўзиляпти? Бу коррупция учун етарли сабаб бўлиши мумкин? Янги Ўзбекистон деяпмиз, лекин бу янги Ўзбекистонга ўхшамаяпти? Нега жавоблар чиқиши кечикяпти?
– “Техникумларга қаерда ортиқча талаб бўлса, ўша ерда имтиҳонлар ўтказилди. Танлов кўп бўлмаса имтиҳонсиз қабул қилинди. Имтиҳон олинган жойларда кечикишга биринчи сабаб, бу олийгоҳларга кира олмаганларга ҳам имкон бериш эди. Олийгоҳларга кира олмаганлар ҳам техникумларга топшириш имконига эга бўлишди. Шу сабабдан ҳам имтиҳонлар кеч ўтказилди” – деди И. Мажидов.
Шунингдек, Олий ва ўрта таълим вазирининг таъкидлашича, соҳани янада ривожлантириш учун қатор режалар қўйилган, фақат уларни амалга ошириш учун вақт керак бўлади.

"Ҳуқуқий Тошкент – 2030"
🌐 Web-site 🌏 Telegram
"Ҳуқуқий Тошкент – 2030"
🌐 Web-site 🌏 Telegram
Toshkent shahar hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#форум2020 #toshkentyoshlari #молодёжьташкента #yoshlarforumi2020
Айни пайтда “Tashkent city”даги Congress Hall мажмуасида “Тошкент ёшлар форуми — 2020” доирасида “Тошкентнинг маданий ва туристик қиёфаси – 2030” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда. Унда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов форум иштирокчилари томонидан берилган саволларга жавоб берди.
Саидакбархон Акбаров 23 ёшида Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланганди. Бу тайинлов ёшлар учун мотивация бўлган эди. Унинг бу лавозимдан кетишининг сабаби нимада?
"Бу йигитимиз ишга жуда яхши киришди. Бу жуда катта лавозим ва катта масъулият талаб қилади. Бунақа лавозимда ишлаган одам бутун вақтини ишга бағишлаши керак. У ҳали дипломга эга эмаслиги учун ўзи бу лавозимдан кетишини айтди. Диплом олиши кераклигини ва ўзини бизнесда синамоқчи эканини айтиб, қўйиб юборишимизни сўради.
Ташкилот раҳбарининг ўринбосари бўлиб ишлаш учун жуда катта тажриба керак. Саидакбар учун бу тажриба бўлди. Биз унга қўлдан келганча ёрдам бердик. Аммо унинг ўзи бу лавозимдан кетишни сўради".
Чет элликлар учун қулайлик яратувчи мобил иловалар ишлаб чиқилмаган. Яъни, шаҳарни таништириш учун нимадан фойдаланишни билмайди? Шу каби масалалар қачон кўриб чиқилади?
"Бу камчилик бор. Биз туризмни ривожлантириш қўмитасининг расмий сайтида бу каби инновацион ечимлар учун танловлар эълон қилганмиз. Агар кимда шундай дастурлар ва стартаплар бўлса, танловда иштирок этишингиз, ғояларингизни беришингиз мумкин".
Нега тил билса ҳам, 10 ойлик ўқув курсини тугатмаганларга таржимонлик қилишга рухсат берилмайди?
"Аввало, таржимон-гид Ўзбекистон тарихини яхши билиши керак? Тилни яхши билса-да, тарихий билими етарли бўлмаган гидлар туристларга нотўғри маълумотларни тақдим этади. Бу эса Ўзбекистон имиджига жиддий путур етказади. Шунинг учун тегишли курсларни битириб, кейин ушбу фаолият билан шуғулланиши мақсадга мувофиқ", - деди А. Абдуҳакимов.

Ёшлар ойлиги учун режалаштирилган барча тадбирлар кўнгилдагидек ўтдими? Навқирон авлод ёшлар фестивалидан қанчалик мамнун? Ёшлар форуми давомли бўладими?
“Тошкент ёшлар форуми - 2020” муносабати билан ташкил этилган матбуот анжуманида шу каби қатор саволларга жавоб оласиз.
***
Прошли ли все мероприятия, запланированные на месяц молодёжи, так, как планировалось? Насколько молодые люди довольны фестивалем молодёжи? Насколько продолжительным будет молодёжный форум?
На пресс-конференции, посвящённой «Ташкентскому молодёжному форуму-2020», были озвучены ответы на эти и другие вопросы по теме.

“Tashkent city”даги Congress Hall мажмуасида “Тошкент ёшлар форуми — 2020” доирасида “Тошкентнинг маданий ва туристик қиёфаси – 2030” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда. Унда Жисмоний тарбия ва спорт визири Дилмурод Набиев форум иштирокчиларининг саволларига жавоб берди.
Иқтидорли спортчиларни топиш учун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан бирон бир ишлар амалга ошириляптими? Футбол бокс ёки шу каби спорт турларида иқтидорлилар эътиборсиз қолиб кетаверади? Бунинг олдини олиш учун нималар қилинмоқда?
– "Тан олиш керак Ўзбекистонда шу пайтгача селекция деган тушунчанинг ўзи бўлмаган. Чекка-чекка ҳудудлардаги болаларга эътибор қаратадиган тизим тугул шахслар ҳам бўлмаган. Спортда, футболда ўзгаришлар қилиш мақсадида шахсан ўзим вазирлик қошида комиссия тузиб, футбол жамоаси учун вилоятлардан, чекка-чекка ҳудудлардан болаларни тўпладик. Аслида, бу ишни мураббийлар, селекционерлар қилиши керак эди. Афсуски, бунақа тизим йўқлиги учун бу ишга шахсан ўзим киришишимга тўғри келди. Келгусида бу йўналишни изга тушириб олиш бўйича ишларни олиб борамиз".
Футбол бўйича 2027 йилги Осиё Чемпионатини қабул қилишга берилган ариза қайтариб олинди. 2000 йилги Сидней (Австарлия) олимпиадасида ҳам ариза қайтариб олганмиз. Нега?
– "Бизда ҳозирча нуфузли мусобақаларни ўтказишга етарли инфраструктура шаклланмаган. Шу сабаб дастлаб алоҳида спорт турлари бўйича кичик мусобақаларни қабул қилиш билан чекланиб турибмиз" – деди Дилмурод Набиев.

"Пойтахтнинг молиявий келажаги ва замонавий қиёфаси – 2030" Маърузачилар: Сардор Умурзоқов - Инвестициялар ва ташқи савдо вазири, Тимур Ишметов - Молия вазири.