@platformauzb канали Ўзбекистон аҳлини ва хориждаги доимий ўқувчиларини кириб келаётган Янги -- 2020 йил байрами билан самимий муборакбод этади.
Сиз, азизларга сиҳат-саломатлик, омад ва бахт ҳамиша ҳамроҳ бўлсин! Хонадонингиздан файзу барака аримасин!
Қисқа вақт ичида глобал ахборот маконида ўз ўрнини мустаҳкамлаб улгурган @platformauzb Сизларни келгуси йилда янада қизиқарли ва тезкор таҳлилий материаллари билан хушнуд қилишда давом этади!
Бизни кузатишда давом этинг! 👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA

Майкл Помпеонинг Ўзбекистонга ташрифи номаълум муддатга қолдирилди
Ўзаро келишувга биноан, 2020 йил 5-6 январь кунларига режалаштирилган АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга расмий ташрифи ва Тошкент шаҳридаги "Марказий Осиё - АҚШ" ("C5 + 1") форматидаги вазирлар учрашуви бошқа санага қолдирилди .
Аниқ саналар дипломатик каналлар орқали келишилади.
Бизни кузатишда давом этинг! 👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
Ўзаро келишувга биноан, 2020 йил 5-6 январь кунларига режалаштирилган АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга расмий ташрифи ва Тошкент шаҳридаги "Марказий Осиё - АҚШ" ("C5 + 1") форматидаги вазирлар учрашуви бошқа санага қолдирилди .
Аниқ саналар дипломатик каналлар орқали келишилади.
Бизни кузатишда давом этинг! 👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
Парда ортидаги шарпа кимники?
Отабек Нуриддинов масаласи -- шу кунларда энг кўп муҳокама бўлган мавзулардан бири. Вилоят ҳокимлиги мазкур воқеа юзасидан расмий баёнот ҳам бериб улгурди. Бу эса мунозаранинг хийла қалтис йўлга кирганини англатади.
Шу ўринда бир тўда маҳаллий амалдорларнинг ўзаро уюшиб, блогерга ташлангани кўриниб турибди. Суд ишининг тез ва пинҳон бўлгани ҳам одамни шубҳага солади.
Ушбу контексда яна бир шубҳали эпизод бор. Яъни тўғри сўзнинг (агар ўша блогер ҳақ бўлса, албатта) товушини ўчириш, кирдикорлар овоза бўлишининг олдини олиш! Ва бунга жамоавий киришиш!
Хўш, бу воқеликнинг "ташкилотчи"си ким? Одатда давлат одамларининг уюшган ҳолда бундай ҳужумга ўтишлари учун фатво керак бўлади...
Иш устига ташланган парда ортида эса бизга таниш булган бир шарпа кўринади. Бу вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмонов келбатига ўхшаса-да, аслида у киши эмас. Негаки, ҳоким бобо матбуотни, ижтимоий тармоқларни яхши кўради, ўзиям бу майдонда кўп чиқишлар қилади. Қолаверса, бизга маълуми шуки, ҳоким майда ишлар билан шуғулланмайди, оддий бир блогер билан ўчакишмайди...
Каналимизга уланиш 👇👇👇

Шу йил 5 январда ўтказиладиган парламент сайловининг такрорий овоз беришида Ўзбекистоннинг АҚШ, Греция ва Туркияда бўлиб турган фуқаролари қайси номзодларга ўз овозларини бериши мумкин?
Тошкент шаҳридаги 148 ва 150-сайлов окрукларидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар рўйхати: https://mfa.uz/uz/press/news/2020/01/22792/
Бизни кузатишда давом этинг! 👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
Тошкент шаҳридаги 148 ва 150-сайлов окрукларидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар рўйхати: https://mfa.uz/uz/press/news/2020/01/22792/
Бизни кузатишда давом этинг! 👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
Яқин Шарқда янги уруш бошланиши мумкинми?
Бағдодда “Ал-Қудс” ислом инқилоби соқчилари корпусининг махсус бўлинмаси бошлиғи генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилиши Яқин Шарқда янги урушга олиб келиши мумкин. Бу ҳақда америкалик сенатор Крис Мерфи “Twitter”даги саҳифасида ёзиб қолдирган.
Унинг сўзларига кўра, Сулаймоний АҚШнинг душмани эди. “Бошқачароқ савол: ҳақиқатан ҳам, Америка Конгресснинг рухсатисиз Эроннинг иккинчи энг муҳим шахсини йўқ қилиб юбордими ва бу кенг миқёсли минтақавий урушга олиб келиши мумкинлигини биладими?" дея рўй берган ҳодисага ўз муносабатини билдирган сенатор.
“ТАСС” хабарига кўра, Қосим Сулаймонийни йўқ қилиш шахсан АҚШ Президенти Дональд Трампнинг буйруғидир.
Маълум қилинишича, Сулаймоний Бағдод аэропортига авиазарбалар берилиши оқибатида ҳалок бўлган. У ўша вақтда Ироқнинг шиа қўшинлари қўмондони ўринбосари Абу Маҳди ал-Муҳандис билан учрашаётганди.
АҚШ Сулаймонийни Америка элчихонасига ҳужум уюштиришда айблаган.

Айни пайтда Тошкентда собиқ “Умид” жамғармаси битирувчиларининг “Янгиланаётган Ўзбекистон учун янги авлод кадрлари” мавзусидаги биринчи халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда.
Бизни кузатишда давом этинг! 👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
Бизни кузатишда давом этинг! 👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
2020 йил 1 январь куни чоп этилган айрим марказий газеталарнинг тиражи ҳақида маълумот:
“Халқ сўзи” – 60.552;
“Ишонч” – 30.088;
“Маҳалла” – 24.300;
“Миллий тикланиш” – 12.931;
“Маърифат” – 8.750;
“Маданият” – 8.373; “Тошкент ҳақиқати” – 8.355;
“Ишонч – Доверия” – 6.134;
“Правда Востока” – 5.121;
“Ҳуррият” – 5.100;
“Қишлоқ ҳаёти” – 4.917.
“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” – 4.916;
“Ўзбекистон овози” – 2.015;
“Адолат” – 1.574;
“Тошкент оқшоми” – 1.162;
“Вечерний Ташкент” – 793.
«Газеталар шарҳи» телеграм каналидан олинди.
Шунингдек,
"Народное слово" — 14.056
"Инсон ва қонун" — 5.080
Бизни кузатишда давом этинг! 👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
“Халқ сўзи” – 60.552;
“Ишонч” – 30.088;
“Маҳалла” – 24.300;
“Миллий тикланиш” – 12.931;
“Маърифат” – 8.750;
“Маданият” – 8.373; “Тошкент ҳақиқати” – 8.355;
“Ишонч – Доверия” – 6.134;
“Правда Востока” – 5.121;
“Ҳуррият” – 5.100;
“Қишлоқ ҳаёти” – 4.917.
“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” – 4.916;
“Ўзбекистон овози” – 2.015;
“Адолат” – 1.574;
“Тошкент оқшоми” – 1.162;
“Вечерний Ташкент” – 793.
«Газеталар шарҳи» телеграм каналидан олинди.
Шунингдек,
"Народное слово" — 14.056
"Инсон ва қонун" — 5.080
Бизни кузатишда давом этинг! 👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н. Йўлдошевга очиқ хат!
“Бундан деярли 1400 йиллар олдин Ҳотиб ибн Абу Балтаъанинг бир неча ғуломи Музайна қабиласидан туя ўғирлаб сўйиб ейишади. Уларнинг қўлини кесиш учун Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг ҳузурига олиб келишади. Умар розияллоҳу анҳу уларнинг озғин жасади, сарғайган рангига қараб дедилар:
— Буларнинг хўжайини ким? Халифага бу ғуломларнинг хўжайини Ҳотиб ибн Абу Балтаъа эканлиги айтилди. Халифа уни топиб келишни амр қилдилар. У келди. Умар розияллоҳу анҳу унга дедилар:
— Уларни жазолашимга оз қолди. Уларни сен оч қолдирганингни яхшиям билиб қолдим. Улар оч қолишмаганида ўғирлик қилишмас эди. Сен жазоланасан.
Сўнгра туянинг соҳибидан унинг нархини сўрадилар. У: "тўрт юз", деди. Умар розияллоҳу анҳу Ҳотибга туя соҳибига саккиз юз беришини буюрдилар. Ғуломларга эса қайтиб бунақа иш қилмасликларини айтдилар.
Ўғирлик шаксиз катта гуноҳ. Аллоҳ таоло бу гуноҳни ёмон кўргани учун унга ҳад (жазо) тайин қилган. Аммо ҳақиқий ўғри ейиш учун бир бурда нон ўғирлаган киши эмас, аксинча мана шу фақирнинг бир бурда нонини ўғирлаган ва уни ўғирлик қилишга мажбурлаган бойдир. Ейиш учун нон ўғирлаган киши хатокор, бунга гап бўлиши мумкин эмас. Аммо инсонларнинг ҳаётини, умрини, ризқини ўғирлаганлар, оддий фақирларни оёқлари остига олиб топтаганлар ҳақиқий ўғрилардир. Ана шулар қўли кесилишга ҳақлироқдир!”
Мен Сизни жудаям ҳурмат қиламан. Биз ҳуқуқшуносларнинг барчаси Сизни устоз сифатида кўради. Мен коррупциянинг ҳар қандай кўринишига қаршиман. Лекин Сизга иккита савол беришга мажбурман:
1. Прокуратура идорасини хизмат машинасини ҳайдайдиган ҳайдовчиларнинг ўртача маоши институтда 10 йил ўқиган, қонида СПИД ва гепатит С аниқланган беморни ҳам ўз ҳаётини хавф остига қўйиб операция қилишга мажбур бўлган врачникидан кўп бўлган бир шароитда тиббиёт ходимларини барчаси коррупционер дейишга қанчалик ҳаққимиз бор?
2. 2019 йил 25 декабр куни ўтказилган йиғилишда тиббиёт соҳасида коррупция “палак”отганини таъкидлаб, 2018-2019 йилларда 114 нафар шахс коррупцион жиноят содир этганлиги учун жавобгарликка тортилганлигини кўрсатиб ўтдингиз ва Бектемир туман марказий поликлиникаси шифокори 150 минг сўм олганлиги учун жавобгарликка тортилганлигини мисол қилиб келтирдингиз.
Тизимда ишлайдиган 500 минг ходимдан бор-йўғи 114 нафари, яъни 0,02 фоизи (уям бўлса икки йил давомида) шундай тоифадаги жиноятлар учун жавобгарликка тортилганлиги тизимда коррупция “палак” отиб кетди дейишга асос бўладими?
Ахир ўша 114 нафар “коррупционер”нинг ҳаммаси олган поранинг суммасини қўшиб чиқсак, Сиз раҳбарлик қилаётган идорада ишлаб кетганлар (“собиқлар”)нинг энг кам пора олганидан ҳам кам сумма чиқди-ку.
Қисқаси, нима демоқчиман? Тиббиёт ходимларига У. Иноятов айтган 2,5 млн. сўм маошниям бера олмаяпмизми ҳеч бўлмаганда уни коррупционер дейишдан ўзимизни тийиб турайлик! Илтимос!
Р. МАХАММАДИЕВ,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
юридик бўлим бошлиғи.
Бизни кузатишда давом этинг! 👇👇👇

Ўзбекистонга визасиз режим бўйича Хитойдан келган илк меҳмон кутиб олинди
Кеча Урумчи-Тошкент йўналиши бўйича парвоз қилган авиарейсда Хитой Халқ Республикасидан визасиз режим бўйича келган илк меҳмон Тошкент халқаро аэропортида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари томонидан кутиб олинибди. Юртимиз чегарасидан визасиз ўтган биринчи Хитой фуқароси Ли Жи Лин Ўзбекистонга инвестиция киритиш мақсадида ташриф буюрибди.
“Бугунги кунда хитойликлар дунё бўйлаб жуда кўп саёҳат қилишади - ўтган йили 120 миллион хитойлик дунё бўйича саёҳатга чиққан. Визасиз режимнинг татбиқ қилингани, албатта, яхши янгилик бўлди. Ўйлайманки, бундан кейин Ўзбекистонга кўплаб хитойликлар кела бошлашади”, деди Ли Жи Лин.
Айтиш керакки, Президентнинг 2019 йил 12 сентябрдаги Фармонига асосан, 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб, Хитой Халқ Республикаси фуқаролари учун 7 кундан кўп бўлмаган муддатга Ўзбекистонга визасиз кириш имкони яратилди.

Аттракцион билан боғлиқ иккинчи ўлим ҳолати...Кўзимиз қачон очилади?!
Интернетда тарқалган хабарга кўра, 2 январь куни Ал-Фарғоний номидаги боғдаги аттракционда бахтсиз ҳодиса рўй берган.
Аттракционнинг ишлаши вақтида унинг маҳкамлаш деталларидан бири чиқиб кетган. Детал аттракционда учаётган, Тошлоқ туманида яшовчи 32 ёшли аёлнинг бошига келиб урилган. Оқибатда у тан жароҳати олган. Аёл шифохонага етказилган, бироқ шифокорларнинг уринишларига қарамай, вафот этган...
Эсингиздами, ўтган йил 28 июнь куни Жиззах шаҳридаги Наврўз маҳалласи ҳудудида жойлашган «Истиқлол» болалар боғида ҳам шунга ўхшаш фожиа рўй берганди. «Учар ликопча» аттракциони тутқичи синиб, ерга қулаши натижасида бир қиз фожиавий тарзда ҳаётдан кўз юмганди.
Аслида Жиззахдаги воқеанинг ўзи бутун мамлакат бўйлаб аттракционларни текшириб, хатловдан ўтказиш учун туртки бўлиши керак эди. Қолаверса, янгиларини ўрнатаётганда ҳам қатъий талаб, текширув бўлиши лозим. Лекин бизда бу масалага
ҳануз панжа орасидан қаралаётганини Фарғонада такрорланган ҳодиса тасдиқлади.
Сиз ҳам эътибор қилгандирсиз, жуда кўп паркларимизда ҳали ҳам эски авлод ўйин қурилмаларидан фойдаланилади. Баъзиларининг занжири, сими, темирлари занглаб кетганини кўриб, чиқишгаям иккиланади одам. Айниқса, чархпалаклардан чўчийсан. Аммо «Текшириб турадику» деб ўзимизни ишонтирамиз. Қанчалик даражада текширган, буниси бизга қоронғу. Билиб-билмай чиқаверамиз, болларимизни учирамиз. Умуман текширмаган бўлса-чи? Худо кўрсатмасин... ўйлашга ҳам қўрқасан.
Юқоридаги икки ҳолатда эса аттракционлар янги ўрнатилган бўлган. Демак, эскими, янгими, барибир жиддий, жуда жиддий текширув бўлиши зарур. Одатда истироҳат боғларига бундай қурилмаларни тадбиркорлар ўрнатади. Уларга ҳам қатъий талаб қўйиш керак. Қандайдир комиссия кўриб чиқсин. Марҳамат, уларнинг хулосасидан кейингина ўрнатсин.
Бундай қилса бюрократия бўп қолади, қоғозбозлик, ортиқча текширув, тўғри келмайди, деб ўтирмаслик лозим. Ахир инсон ҳаёти турибди бунда.
Жаноб мутасаддилар! Истироҳат боғи билан боғлиқ иккита ўлим ҳолати рўй берди. Икки оила гулдек фарзандидан айрилди. Бу фожиани ёзишки шунчалик оғир, ҳеч кимнинг бошига солмасин, уни қабул қилиш... Шу етар?! Шундан хулоса қиларсизлар. Ахир, сизнинг ҳам фарзандингиз, жигарларингиз борку. Ҳеч бўлмаса уларни кўз олдингизга келтиринг...

Ўқув йилининг иккинчи ярим йили учун тўлов-контракт миқдорлари ўзгариши мумкин
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар, нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам миқдори 7 фоизга оширилди.
Олий таълим муассасаларида ўқитиш харажатларининг асосий қисмини, яъни 91 фоизини иш хақи ва стипендия тўловлари ташкил этиши инобатга олиниб, 2019/2020 ўқув йилидан тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати республикадаги меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига боғланди ва унга нисбатан карра баробарида белгиланди.
Амалдаги тартибга кўра, контракт асосида ўқитишнинг тўлов миқдори (оширилган тўлов-контракт миқдори бундан мустасно) меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига мутаносиб равишда жорий ўқув йилининг иккинчи ярми учун ўзгариши мумкин.
Шу муносабат билан, 2019/2020 ўқув йилининг иккинчи ярим йили учун олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматларига ўзгартириш киритилганда, қўшимча маълумот берилади.
ОЎМТВ Ахборот хизмати
Бизни кузатишда давом этинг! 👇

Қурсанг бузма... бузсанг, тузатиб кет...
Тошкент шаҳрининг шундоққина ёнида, “МИ-39” трассасидан икки километрча ичкарида қисқа фурсатда замонавий ҳарбий шаҳарча бунёд этилди. Зангиота туманига қарашли ушбу манзилга олиб борувчи йўл таъмирланиб, қиш бўлишига қарамай, атрофи кўкаламзорлаштирилди. Қисқаси, қаровсиз ва ташландиқ жой кўз очиб-юмгунча обод масканга айланди. Президент 26 декабрь куни мазкур ҳудудда амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишди.
Майли, гап ҳозир бу ҳақда эмас. Обод бўлганидан хурсандмиз. Мана шу гўзал маскандан кўпмас, чамаси 20 метрлар “дальше” юрсангиз, бутунлай бошқа оламни кўрасиз. Оламки, дилни хира қиладиган даражада. Хароба бир манзара. Гап шундаки, ҳарбий шаҳарчани коммуникация тармоғи билан улаш учун ҳаммаёқ кавланиб, асфальтланган йўллар бузиб ташланган. Натижада ушбу йўлдан ҳар куни ўтиб-қайтадиган 20 мингга яқин аҳоли мушкул ҳолатда қолди. Айниқса, ёғингарчилик вақтида вазият янада мураккаблашади.
Мана, ўн кундан кўпроқ вақт ўтяптики, ҳамма иш ўз холига ташлаб қўйилган. Эҳ дейман, ўзимга-ўзим, Президент, “қани, сал нарироқларни ҳам бир кўрайликчи?” деб графикдан чиқиб кетганда нима бўларди?.. Ташкилотчилар буни ҳатто тасаввур қилишни ҳам исташмайди. Лекин шундай бўлганда, зўр бўларди. «Катталар» ер чизишарди...
Барака топгурлар, янгисини эмас, бузиб ташланган йўлни таъмирлаб, жилла қурса, эпақага келтириб қўйинглар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий дунё ёзувчилари, зиёлилари ва санъаткорлари жамғармаси (Türk Dünyası Yazarlar ve Sanatçılar Vakfı –TURKSAV) томонидан таъсис этилган “Туркий дунё тикланишига қўшган улкан ҳиссаси учун” халқаро мукофотига сазовор бўлди.
Бу ҳақда ТУРКСАВнинг Анқарада ўтказилган махсус матбуот анжуманида маълум қилинди.
Мукофот соҳибининг исми-шарифи ТУРКСАВ ҳайъати коллегиал қўмитаси томонидан Туркия ва хорижий давлатларнинг таниқли сиёсатчилари, иқтисодчилари, фан ва санъат намоёндаларининг 2019 йилдаги фаолиятини ўрганиш натижалари асосида эълон қилинди.
ТУРКСАВ мукофотини топшириш маросими 2020 йил май ойида Анқарада Туркия парламенти, ҳукумати, кенг жамоатчилиги, ишбилармон доиралари ва санъат арбоблари иштирокида тантанали тарзда ўтказилиши режалаштирилган.
Мукофотга турли йилларда Туркия Президенти С.Демирел, Озарбайжон Президенти Ҳ.Алиев, Қозоғистон Президенти Н.Назарбоев ва бошқалар сазовор бўлган.

АҚШ ва Эрон можаросига Германия аралашмоқчи
Бағдодда Америка томонидан Эроннинг энг қудратли ҳарбий қўмондони саналган генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилиши Яқин Шарқдаги вазиятни баттар кескинлаштириб юборди.
Минтақада уруш хавфи вужудга келди. Аҳвол шу даражадаки, гўё битта гугурт чақса ёниб кетадигандек. Таҳдидлар ҳам очиқча янграяпти.
Хусусан, Эрон Сулаймонийнинг ўлими учун ўч олишини билдирди. АҚШ ҳам қараб турмоқчи эмас. Оқ уй раҳбари агар Теҳрон америкаликларга ҳужум қилса, унинг армияси Эроннинг 52 муҳим объектига зарба беришини айтди. Трампнинг сўзларига кўра, ҳужумлар жуда тез ва жуда кучли бўлади.
Хўш, вазиятни кимдир юмшата оладими? Чунки ҳозирги «сан-ман»лар шунчаки оғизда бўлиб қоладиганга ўхшамаяпти... Ўртага Германия тушмоқчи. Гап шундаки, ушбу давлат Яқин Шарқдаги вазият мураккаблашишининг олдини олиш учун барча дипломатик имкониятлардан фойдаланиш ниятида. Бу ҳақда Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас «Bild» нашрига берган интервьюсида айтиб ўтган.
Унинг қайд этишича, яқин кунларда Германия ташқи ишлар вазирлиги Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги можаронинг ривожланишига йўл қўймаслик учун БМТ ва Эрон билан мулоқотда барча имкониятлардан фойдаланади. «Ҳозир ҳар қандай провокация бутун минтақа, шунингдек, Европа хавфсизлиги учун кутилмаган оқибатларга олиб келиши мумкин», дейди у.

Айтишларича, Президент яқин кунлар ичида мамлакат ижодкор зиёлилари билан учрашиши мумкин. Ушбу мулоқот худди 2017 йил август ойидаги учрашувдай бўлади, деган тахминлар бор. Лекин бу тасдиқланмаган маълумот.
Дарвоқе, яқин орада давлат раҳбарининг парламентга мурожаат қилиши ҳам кутиляпти. Катта эҳтимол билан унда 2020 йилга ном берилади.
Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
Дарвоқе, яқин орада давлат раҳбарининг парламентга мурожаат қилиши ҳам кутиляпти. Катта эҳтимол билан унда 2020 йилга ном берилади.
Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
Мутасаддиларга ҳам, пулдорларга ҳам таклиф
Бизда ким кўп, отасининг номини кўчаларга қўймоқчи бўлганлар кўп. 5-6 йил олдин шунақа уринишлар кўпайиб кетган эди. Назаримда, ҳукумат сал бошқача йўл тутиб, тақиқлаш эмас, бунақа уринишлардан халққа нафи тегадиган тарзда фойдаланиш йўлидан бориш керак, деб ёзади @fikr kanali.
Дабдаласи чиқиб ётган йўлларни – улар Тошкентдаги маҳаллаларда ҳам жуда кўп – пулдорларга отасининг номини кўчага қўйиш шарти билан бўлиб бериш лозим: ёнидан харажат қилиб, яхшилаб таъмирласин, кейин ҳам оталиққа олиб, ўйдим-чуқурларини ямаб турсин. Ҳам отасини улуғлайди, ҳам халққа ёрдами тегади.
Улар “отангга раҳмат” деган савобни олиб туриш учун ўша кўчаларни ўз ҳолига ташлаб қўймаслиги аниқ.
Каналимизни кузатиб боринг 👇👇

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нега булбуллар қолиб, зоғларни шарафлаймиз?
Чин санъат билан фальшни ажрата олмаган қандай одам бўлдик? Бизга не бўлдики, булбуллар қолиб, зоғларни шарафлаймиз? Ҳеч қачон телевидение остонасига келиб суйкалмаган, ўзи, ўз овозидан бўлак ҳеч недан умидвор бўлмаган, бироқ қалбидаги оташи дилларга ўт соладиган шундай истеъдодларни нега кўрмаймиз?
Маданият вазирлиги унвон ёки мукофот бераётганда қандай мезонларга қарайди? Албатта, Твда промошин қилган, байрам тадбирларида Ватан ҳақида қўшиқ куйлаган бўлиши керакми? Тинимсиз турли хил шилпиқ шоуларда иштирок этиш шартми? Ёки...
Майли чин истеъдодлар доим халқнинг орасида бўлган, шу ердан чиқиб келган. Асло... бошқа жойлардан эмас. Шу маънода, бу талантнинг халқ ичида юрганига кўниш мумкин. Баҳони унга халқнинг ўзи бермоқда.
Тингланг, эл орасидаги ҳофиз Алижон Эшонқулов!

⚡️⚡️⚡️Айни пайтда Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлиги учун 25 та сайлов округида ўтказилган такрорий овоз бериш якунлари маълум қилинди.
Шундай қилиб, қолган 25 та депутатлик ўрнини партиялар қуйидагича эгаллади:
ЎзЛиДеП — 11
“Миллий тикланиш” ДП — 2
“Адолат” СДП — 4
ХДП — 4
Экологик партия — 4
Умуман, сайловлар якунлари бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатасида партиялар эгаллаган жами депутатлик ўрни қуйидагича:
ЎзЛиДеП — 53 (35 фоиз)
“Миллий тикланиш” ДП — 36 (24 фоиз)
“Адолат” СДП — 24 (16 фоиз)
ХДП — 22 (15 фоиз)
Экологик партия — 15 (10 фоиз)
Каналимизни кузатиб боринг 👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
Шундай қилиб, қолган 25 та депутатлик ўрнини партиялар қуйидагича эгаллади:
ЎзЛиДеП — 11
“Миллий тикланиш” ДП — 2
“Адолат” СДП — 4
ХДП — 4
Экологик партия — 4
Умуман, сайловлар якунлари бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатасида партиялар эгаллаган жами депутатлик ўрни қуйидагича:
ЎзЛиДеП — 53 (35 фоиз)
“Миллий тикланиш” ДП — 36 (24 фоиз)
“Адолат” СДП — 24 (16 фоиз)
ХДП — 22 (15 фоиз)
Экологик партия — 15 (10 фоиз)
Каналимизни кузатиб боринг 👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг энг ёши улуғи ва энг ёши ким?
Марказий сайлов комиссияси мажлисида МСК раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Қонунчилик палатаси депутатларининг ўртача ёши, ёши улуғи ва энг кичиги ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
Хусусан, қуйи палата депутатларининг ўртача ёши 46,4ни ташкил этмоқда.
Энг ёши улуғ депутат — журналист Сафар Остонов (71 ёш).
Энг ёш депутат — бухоролик 26 ёшли фермер Шерзод Раҳмонов.
Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
Марказий сайлов комиссияси мажлисида МСК раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Қонунчилик палатаси депутатларининг ўртача ёши, ёши улуғи ва энг кичиги ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
Хусусан, қуйи палата депутатларининг ўртача ёши 46,4ни ташкил этмоқда.
Энг ёши улуғ депутат — журналист Сафар Остонов (71 ёш).
Энг ёш депутат — бухоролик 26 ёшли фермер Шерзод Раҳмонов.
Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
⚡️⚡️⚡️
Олий Мажлис Қонунчилик палатасига номзод этиб кўрсатилган амалдаги 42 нафар депутатдан 39 нафари қайта сайланди.
3 нафари етарли овоз тўплай олмаган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган 150 нафар депутатнинг 48 нафари (32 %) хотин-қиздир.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керак, 2014 йилда 24 нафар хотин-қиз депутатликка сайланганди.