platforma.uz
28.1K subscribers
4.19K photos
1.69K videos
31 files
4.95K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @Advertising_bloggers
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
150 асосий-22.12.2019 — ЦИК_2512.pdf
718.8 KB
Депутатлар рўйхатининг пдф шакли

Каналимизга уланиш 👇👇👇
http://t.me/platformauzb
1. Янги Ўзбекистон.
2. Ва умуман, Ўзбекистон...


Каналимизга уланиш 👇👇👇
http://t.me/platformauzb
Аналитика

Экспертлар 2019 йилдаги энг эсда қоларли воқеалар ва 2020 йил прогнозлари ҳақида нима дейди?

Санжар Чориев,
фалсафа фанлари доктори, профессор:


2020 йилда:

..Биринчидан, электрон ОАВ, ижтимоий тармоқларнинг ижтимоий жараёнларга таъсири сезиларли даражада ошди. Бу ҳол жамиятда ошкоралик, воқеа ва жараёнларга танқидий муносабат куртак ёза бошлаганидан дарак беради.

Иккинчидан, олий таълим муассасаларига квоталар оширилиши, хорижий ОТМ филиалларининг очилиши, тўлов-контракт тизимидаги ўзгаришлар, ўрта махсус таълим тизимининг ислоҳ қилиниши, умумтаълим мактабларини модернизациялаш жараёнларининг бошланиши халқ орасида кенг мунозараларга сабаб бўлди.

Учинчидан, тўй ва никоҳ маросимларини тартибга солиш борасида парадоксал вазият юзага келди: бир томондан, тўй бизнинг давримизга келиб, жамиятдаги камбағалликни бартараф этишга халал берувчи, меҳнат миграцияси кўламини оширувчи, ишлаб чиқариш самарадорлигига салбий таъсир кўрсатувчи омилга айланди... Иккинчи томондан эса, тўй – бу миллий маросим. Ҳар қандай маросимни муайян қолипга солишга уринишлар ҳеч бир замонда самара билан якун топгани йўқ. Бу борада ... миллийлик билан умумбашарийликни, анъанавийлик билан замонавийликни уйғунлаштиришга интилишлар йўқ эмас.

Мамлакатимиз иқтисодий ҳаётида рўй берган воқеаларга келсак, мен бу ўринда солиқ ислоҳотини тилга олган бўлардим. Унинг натижаси ўлароқ жисмоний ва юридик шахслар даромадларидан олинадиган солиқлар миқдорида ўзгаришлар содир бўлди, қўшимча қиймат солиғи миқдори камайди, айрим солиқ имтиёзлари бекор қилинди. Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзолиги масаласининг кун тартибига қўйилишини ҳам (келгуси йилда қандай қарорга келинишидан қатъий назар) муҳим иқтисодий воқеа сифатида баҳолаш мумкин.

Мамлакат сиёсий ҳаётининг муҳим воқеаси, албатта, сайловлар билан боғлиқ бўлиб қолмоқда. Бу борада партиялар ўртасидаги баҳс-мунозаралар характерининг ўзгаргани, фуқароларнинг номзодлар олдига қўяётган талабларининг кескинлашгани кўзга ташланмоқда.

Мамлакат ички сиёсатида... давлат раҳбари ва ҳукумат мамлакат ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маънавий-маданий ҳаётидаги муаммоларни сукут сақлаш билан енгиш стратегиясидан воз кечгани диққатга сазовор. Мазкур ёндашув самараси ўлароқ давлат органлари, амалдорларнинг халққа, унинг муаммоларига муносабати ўзгара бошлади...

Ташқи сиёсат бобидаги энг муҳим ютуқ сифатида кўп векторли халқаро муносабатларнинг сақлаб қолинганини, минтақавий хавфсизликни таъминлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилганини эътироф этиш мумкин.

2020 йилда:

Биринчидан, шахсан мен учун мамлакат ташқи қарзининг ошиб
бораётгани ташвиш туғдирмоқда.

Иккинчидан, иқтисодиётда протекционизм ва лоббизм ҳолатлари пайдо бўлаётир — бу ҳам тараққиётга хизмат қилмайди.

Учинчидан, давлат раҳбарининг ташаббуси билан қабул қилинган кўплаб аҳамиятли ҳужжатлар ижроси ҳолатини талаб даражасида деб бўлмайди...

Тўртинчидан, сиёсий институтларнинг мавжуд салоҳияти янги реалияларга жавоб бермаяпти, ҳар сафар янги муаммо вужудга келганда бу ҳол яна ва яна кўзга ташланмоқда.

Янги йилда ушбу ташвишлар қисман бўлса ҳам кун тартибидан олинади, деб умид қиламан.”

Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
Халқ банки кредит беради, аммо фоиз олмайди...

Шунақаси бўлиши мумкинми? Мен ҳам ушбу хизмат тури ҳақида эшитганимда ҳайрон бўлгандим. Аммо бугун Халқ банкининг Тошкент шаҳар филиалида ташкил этилган матбуот анжуманида қатнашиб, кўплаб янгиликлардан хабар топдим ва шунақаси бўлиши мумкин экан, деган хулосага келдим.

Қисқаси, банкнинг режалари катта. Келгуси йил учун янги таклифларни илгари суряпти. Банк бошқаруви раиси “Номимиз Халқ банки бўлганидан кейин шунга яраша халққа яқин бўлишимиз керак. Мижозлар бизнинг хизматлардан эмин-эркин фойдаланишсин, эзгу режаларини амалга оширишсин, кам-кўстларини қилишсин, молиявий томонига, мана, биз туриб берамиз” деган фикрларни айтди.

Тадбир доирасида “Овердрафт пенсия картаси” овердрафт кредити, “Режали тўлов” кобрендинг картаси, “Кредит карта”, “Trade-In” автокредити, “Кобейжинг” карталари ва бошқа яна қатор хизмат турлари ҳақида маълумот берилди. Менинг эътиборимни “Кредит карта” тортди. Юқорида айтганимдек, банк пулни айни шу йўналишда фоизсиз бераркан. Яъни, ушбу карта эгаларига банк 5 миллион сўмгача кредит ажратади. 30 кун имтиёзли давр. Шу муддат ичида маблағни ишлатиб, яна қайтарсангиз, умумун фоиз тўламайсиз. Фақат битта шарти бор: мабодо бир ой ичида қайтаролмай қолсангиз, яъни муддат ўтиб кетса, кредит маблағларидан фойдаланган давр учун йиллик 36 % миқдорида фоиз тўлашингизга тўғри келади. Кредит карта 5 йилга бериларкан.

Очиғи, кредит карталари ҳақида кинолардан, чет элларга борган танишларимиздан эшитардик. Мана, энди Халқ банки шу янгиликни ўзимизда жорий қилибди. Бундан англаш мумкинки, молия муассасаси ишга жиддий киришган...

Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
Каналимизга уланиш 👇👇👇
http://t.me/platformauzb
Forwarded from Xolis fikr
​​Президент обуна масаласида топшириқ берди

Айтишларича, Президент Шавкат Мирзиёев Бош вазирга давлат идоралари, ташкилотлари, ҳокимиятлар газета ва журналларга обуна бўлиши ҳақида кўрсатма берган.

Абдулла Қодирий номидаги ижод мактабида ижодкорлар билан бўлган учрашувда “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоев юрак ютиб, Президентга обуна ҳақида гапирганидан сўнг шундай топшириқ бўлган. Кўпчилик энди оғир иқтисодий аҳволда қолаётган газеталарга эътибор бўлишидан умидвор.

Башарти, шундай бўлса, бу давлат раҳбарининг журналистлар, айниқса, замонга мослаша олмаётгани иддао қилинаётган газетчиларга катта ғамхўрлиги бўлади.

Каналга қўшилиш:👇👇👇
@xolisfikr
Йиғлаяпман...

«Жасорат битган эди, тил кесилган эди»
Қодирийнинг бу сўзлари афсуски доим долзарб. Айни дамда Қодирий уйининг очилиш маросимидаман.

Йиғлаяпман.... кеча уй-музейи масаласида интервью беришга вақт ажратишни истамаган Сирожиддин Саййидни маъруза ўқишини кўриб йиғлаяпман...Уларга музей қилишни сўраб қанча хат ёзиб қутилмадим.

30 йилдан бери Музей масаласини чўзиб юрган, амалга оширишга шошилмаган Хайриддин Султоновнинг тантанавор маъруза ўқишини кўриб йиғлаяпман....

Абдулла Қодирийга пул йўқ, деб хат берган Камола Акилованинг гердайиб туришини кўриб йиғлаяпман...


Анора Содиқова,
журналист ва блогер.


Каналимизга уланиш 👇👇👇
http://t.me/platformauzb
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот технологиялари ва коммуникация йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослашган мактабда юртимиз ёшлари билан учрашмоқда.

Каналимизга уланиш 👇👇👇
http://t.me/platformauzb
Давлат телеканаллари учун ўзига хос сигнал

@platformauzb 24 декабрь куни «2019 йил давомида сизни телеканалларимиздаги қайси информацион дастур кўпроқ қониқтирди?» деган сўровнома эълон қилганди.

Овоз бериш якунланди. Мана шу ўтган кунлар давомида сўровномани 27 минг 300 нафардан ортиқ киши кузатди, 7909 киши эса бевосита овоз беришда қатнашди.

Энди натижаларга тўхталадиган бўлсам, очиғи, нодавлат телеканаллар етакчилик қилсак керак, деган тахминим бор эди. Амалда ҳам шундай бўлиб чиқди. Чунки, тан олиш керак, бугун кўпчилик хусусий телеканалларни томоша қиляпти. Буни танишлар, яқинлар, дўстларнинг ўзаро суҳбатидан ҳам сезасан киши. Тўғри, кўрсатувлар сифати, савияси балки талаб даражасида эмасдир. Лекин шундай бўлса ҳам улар кўпроқ аудиторияни ўзига торта оляпти-да. Нимаям дейсиз.

Фақат кўнгилочар дастурлар орқали эмас, информацион дастурлар бўйича ҳам «частный»лар улоқни олиб кетаётгани, албатта, давлат телеканалларига ўзига хос сигнал бўлиши керак. Айниқса, энг юқори даражадан катта ишонч билдириб очилган, «Ўзбекистондаги биринчи информацион телеканал» дея мақталган «O’zbekiston 24»нинг «Axborot24» дастури 9% натижа билан 6 талик поғонадан 5-ўринни (!) эгаллаши... Шунчаки «No comment».

Сўровномада «MY5»нинг «Markaziy studiya»си 42% овоз билан ғолибликни қўлга киритди. Табриклаймиз! «Sevimli»нинг «Zamon»и 20% билан иккинчи, «Yoshlar»нинг «Yangi davr» дастури 15% билан учинчи ўриндан жой олди.

«Toshkent» телеканалининг «Toshkent24» дастури 11%, «Uzreport»нинг «7/24 Yangiliklar»и эса 3% овоз олди. Айнан мана шу охирги натижа ҳам мен учун кутилмаган бўлди.

Албатта, ушбу сўровнома расмий мақомга эга эмас. Аммо давлат телеканаллари учун ўзига хос бир сигнал, фаолиятлари ҳақида хулоса чиқаришлари учун бир ойна вазифасини ўтаб бериши мумкин.

Овоз беришда қатнашган барчага катта раҳмат!!!

Каналимизга уланиш 👇👇👇
http://t.me/platformauzb
Россия ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистонга ташрифи тўғрисида

2020 йилнинг 12-13 январь кунлари Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади.

Россия ТИВ раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.

Ташриф дастурида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида икки томонлама музокаралар ўтказиш ва Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг (университет) Тошкент шаҳридаги филиалига бориш кўзда тутилган.

Бўлажак музокараларда икки томонлама сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг қатор масалалари муҳокама қилинади. Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2020-2021 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастурини имзолаш ҳам режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги.

Каналимизга уланиш 👇👇👇
http://t.me/platformauzb
platforma.uz pinned «​Давлат телеканаллари учун ўзига хос сигнал @platformauzb 24 декабрь куни «2019 йил давомида сизни телеканалларимиздаги қайси информацион дастур кўпроқ қониқтирди?» деган сўровнома эълон қилганди. Овоз бериш якунланди. Мана шу ўтган кунлар давомида сўровномани…»
Аналитика

2019 йилдаги ўзгаришлар орасида қувонтирадигани ҳам, ҳавотирга соладигани ҳам бор


БМТ Тараққиёт дастури маслаҳатчиси Стив СВЕРДЛОУ 2019 йилда Ўзбекистон ҳаётидаги эсда қоларли воқеалар ҳамда 2020 йил прогнозлари ҳақида қуйидагича фикр билдирибди:

2019 йилда:
Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари жабҳасида амалга оширилган кўплаб аҳамиятга молик ишлар орасида кишини қувонтирадигани ҳам, ҳавотирга соладигани ҳам бор.

Ижобий ўзгаришлар:
Сиёсий айбловлар билан бир вақтлар озодликдан маҳрум қилинганларнинг жазодан озод этилишига гувоҳ бўлдик. Аксарият ОАВ вакиллари, электрон сайтлар мамлакатдаги воқеликни аввалгилардан кўра очиқроқ, танқидий ва холис ёритаётганликларини кузатдик.

Салбий ҳолатлар:
Ҳамон ННТ фаолиятига оид қонунчилик ва уларни рўйхатга олиш механизмлари мураккаблигини, ғовлар мавжудлигини кўряпмиз. Бу эса мамлакатнинг демократик имиджига салбий таъсир кўрсатувчи омилдир.

Сўз эркинлиги борасида қатор илгари силжишлар мавжудлигига қарамай, журналистларга юқори мартабали амалдорлар, ҳокимлар томонидан таҳдид ва босим ўтказиш ҳоллари ҳалигача барҳам топмаганини кўряпмиз…

Қийноқлар масаласида... айрим муваффақиятларни эътироф этаман. Аммо судларда қийноқларда иштирок этган, унга йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан қўзғатилган жиноий ишлар деярли йўқ.... Биз бундай ишлар билан боғлиқ ёпиқ суд жараёнлари тизимида ҳамон шаффофлик таъминланмаганини, оммавий муҳокамалар учун ёпиқ эканини кўряпмиз.

2020 йилда:

Умид қиламанки, 2020 йилда халқаро ташкилотларни рўйхатга олиш жараёни соддалаштирилади, қонунчиликка ННТлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча ва ўзгартиришлар киритилади. Ҳеч бўлмаганда, уйларнинг ноқонуний бузилиши, оиладаги зўравонлик, сиёсий ва фуқаролик ҳуқуқлари йўналишида иш олиб борувчи маҳаллий нодавлат ташкилотлар фаолият бошлаган бир нечта ҳолатга гувоҳ бўламиз.

Куч ишлатар тизимлар ўз фаолиятини очиқ, ошкора ва шаффоф тарзда олиб борса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Озодликдан маҳрум этиш муассасаларининг мониторинги механизмларини кўришни истар эдик...

Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айтишларича, Жиззах вилояти Дўстлик туманида қурилишга ишлатилаётган плиталарда биронта арматура йўқ. Бу, аслини айтганда, офат деганидир. Бунга ким жавоб беради?

Каналимизга уланиш 👇👇👇
http://t.me/platformauzb
АҚШ Давлат котибининг Ўзбекистонга ташрифи тўғрисида

2020 йилнинг 5 январь куни АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео Ўзбекистонга ташриф буюради.

АҚШ Давлат департаменти делегацияси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинади.

6 январь куни АҚШ Давлат котиби “Марказий Осиё – АҚШ” шаклидаги вазирлар учрашувида (“C5+1”) ҳам иштирок этади.

Каналимизга уланиш 👇👇👇
http://t.me/platformauzb
1 январдан МДҲга раислик Ўзбекистонга ўтади

2020 йил 1 январдан бошлаб МДҲнинг Ашхабод саммити қарорига биноан Ҳамдўстликка раислик Ўзбекистонга ўтади.

Мамлакатимиз бир вақтнинг ўзида Давлат раҳбарлари кенгашига, Ҳукумат раҳбарлари кенгашига, Ташқи ишлар вазирлари кенгашига, Иқтисодий кенгашга, аъзо давлатларнинг Устав ва бошқа ҳамдўстликдаги доимий ваколатли вакилларига, иқтисодий кенгаш ҳузуридаги иқтисодий ишлар бўйича комиссияга раислик қилади.

Раислик доирасида турли даражадаги ва форматдаги 70 га яқин тадбирларни ўтказиш режалаштирилган.

Раислик давомида Ўзбекистон 10дан ортиқ концептуал ҳужжатни тайёрлаш ва қабул қилишни режалаштирмоқда.

Жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида Ташқи ишлар вазирлигининг расмий саҳифасида "2020-йили Ўзбекистоннинг МДҲдаги раислиги" махсус бўлими ташкил этилди.

Каналимизга уланиш 👇👇👇
http://t.me/platformauzb
Телефон қўнғироғи нимага ишора қилмоқда?

Бугун матбуотда Президентимиз Шавкат Мирзиёев тўрт қўшни давлат раҳбарлари билан телефон орқали мулоқот қилганлиги ҳақидаги ахборот тарқалди.

Бу нимадан дарак беради? Албатта, анъанавий байрамолди табрик алмашинуви, дейишингиз мумкин. Бироқ бу сиёсий расмиятчиликдан фарқлироққа ўхшаяпти. Хусусан, бу дискурс форматига кўра самимийроқ, қандайдир илиқроқ, дейлик, жигарларнинг бир-бирига беғараз меҳр-муҳаббатидай таассурот қолдирди менда.

Эътибор беринг, бир йўла ҳаммаси билан, бирин-кетин...Очиғи, бу қадам мени хурсанд қилди. Қўшниларимиз билан янада яқинлашув, бировга қарам бўлмасдан, ўз тақдиримизни ўзимиз ҳал қилишга ҳаракат қадамларини кўряпман.

Россия, Хитой, АҚШ... булар сўзсиз қудратли давлатлар. Лекин имкон қадар улар таъсирига тушиб қолмаслик, эркинликни қўлдан бермаслик бу, барча минтақа давлатларининг маслаги. Лекин ният ва шароит турли турли тушунчалар. Улар доимо бир бирига мос келавермайди. Агар минтақа давлатлари бир ёқадан бош чиқарса, ҳамжиҳатликда иш тутса, посонги ўзгариши мумкин, минтақамиз фойдасига.

Шу маънода, Президентимизнинг ҳаракатини олқишлаш керак. Зотан, биз маданияти, тарихи, дини ва ҳатто тили бир халқлармиз. Биз бирлашсак катта кучмиз.

P/S: АҚШ Давлат котибининг январь ойи бошида Ўзбекистонга келиши ва “С5+1” саммитида иштирок этиши ҳам минтақамизга бўлаётган қизиқишни кўрсатади. Менимча, бу ЕОИИ жараёни ва минтақадаги Хитой "омили"га АҚШликларнинг жавоби бўлса ажаб эмас...

Каналимизга уланиш 👇👇👇
http://t.me/platformauzb
Ва ниҳоят давлат бизни аптекалардан ҳимоялайди

Президент фармацевтика соҳасидаги ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қарорни имзолади.

Унга мувофиқ, 2020 йил 1 июлдан бошлаб маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан референт нарх шакллантириш тизими босқичма-босқич жорий этилади.

2020 йил 1 июлдан бошлаб республиканинг барча тиббиёт ташкилотларида мажбурий тартибда дори воситаларининг халқаро патентланмаган номи бўйича рецепт ёзилиши жорий қилинади.

2020 йил 1 июлдан бошлаб “фармацевтика маҳсулотларининг сирли харидори” институти жорий этилади. Мазкур институт тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналар томонидан рецептларни ёзиш ва дори воситаларининг савдо номи учун чекланган нархларни шакллантириш жараёнини тартибга солувчи қонунчилик талабларига риоя этилишини мониторинг қилиш ва баҳолашга масъул бўлади.

Шунингдек, тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналарга ташриф буюриш, телефон қўнғироқлари, электрон почта ёки мобил иловалар орқали мурожаат қилиш, шунингдек, бошқа масофавий усуллар орқали маълумот тўплаш ва мониторинг олиб бориш вазифаларини бажаради.

Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
⚡️⚡️⚡️Президент «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармонни имзолади.

Унга кўра, 2020 йилнинг февралидан бюджет ташкилотлари ва муассасалари ходимлари иш ҳақлари, пенсия, стипендия, нафақа ҳамда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамлар миқдори 1,07 бараварга оширилади.

Ушбу санадан бошлаб:

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — 679 330 сўм (ҳозир 634 888 сўм);

Базавий ҳисоблаш — 223 000 сўм (ўзгаришсиз);

Ёшга доир пенсиялар — ойига 466 680 сўм (ҳозир 436 150 сўм);

Болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 466 680 сўм (ҳозир 436 150 сўм);

Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — 238 610 сўм (ҳозир 223 000 сўм)

Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
Шавкат Мирзиёев:
Ортга қайтиш йўқ...


2019 йил ҳам ортда қолди ҳисоб. Динамикаси жиҳатидан ўтган икки йилдан унчалик фарқ қилмаган бу йил тарихга жамият ҳаёти ва руҳиятига структуал ўзгаришлар олиб киргани билан муҳрланса ажаб эмас.

Негаки, айнан шу кунларга келиб Президент Мирзиёевнинг кадрлар бўйича амалга оширган ислоҳотлари ўз самарасини бера бошлади. Консерватив бошқарув ва бошқарувчилардан кўзни “чирт” юмиб воз кечилиши айтиш мумкин бўлса эксперимент мақсадини оқлади. Президент маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев, Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Муҳаммадиев, Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, адлия вазири Русланбек Давлетов, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, “Халқ банки” бошқаруви раиси Фарҳод Саломов... Улар сафини яна давом эттириш мумкин. Булар бир кун ҳам совет структураларида ишламаган, КПСС тарихини ўқимаган, социалистик назариялар билан “заҳар”ланмаган, “янги дунё” ҳавосидан нафас олган ёшлар армияси саналади.

Айнан мана шу армия узоқ вақт мобайнида шаклланган авторитар тизим юзидаги қобиқни сидирди. Жамиятга янги ҳаво олиб кирди. Албатта, бу жамоа илиқ кутиб олинмади. Ижтимоий тармоқларда энг кўп трендга чиққанлар ҳам шулар бўлди. Лекин тан олиб айтиш керакки, улар нималарнидир ўзгартиришди. Халқ умрида муносабатга киришиши у ёқда турсин, ҳатто суратини кўрмаган расмий, сирли ва шубҳали мулозимлардан буларни кўпроқ яхши кўриб қолди. Буни мажозий маънода халқнинг тизим борасидаги танлови, дейиш мумкин.

Шу ўринда айтиш ўринлики, ҳурматли шоиримиз “курашади икки тўлқин...” дея лутф этганидек, жамият ҳаётимизда, турмушимизда консерваторлар ва новаторлар (мен шу ўринда ҳукумат структураларидаги ўша авлодни модернистлар, деб аташни хоҳлайман) ўртасида пинҳона маҳорабалар акс-садоси қулоққа чалинади. Лекин кўнгилда бир қатъий ишонч борки, дунё ўзгарди, одамлар ўзгарди, энди ортга қайтиш йўқ. Энг муҳими, буни Президент Шавкат Мирзиёев ҳам бот-бот такрорламоқда.

Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
platforma.uz pinned «​Шавкат Мирзиёев: Ортга қайтиш йўқ... 2019 йил ҳам ортда қолди ҳисоб. Динамикаси жиҳатидан ўтган икки йилдан унчалик фарқ қилмаган бу йил тарихга жамият ҳаёти ва руҳиятига структуал ўзгаришлар олиб киргани билан муҳрланса ажаб эмас. Негаки…»