"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal
2.23K subscribers
59.1K photos
10.3K videos
96 files
8.11K links
"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @Munira_9184
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев

Журналистлар менинг энг яқин ёрдамчиларим, ислоҳотларнинг энг нурли давомчилари, ҳақиқий командамдир.
@piskenthayoti
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
#тафаккур


Газета ўқинг, зотан, юзаки ва аҳамиятсиз, аммо шунчаки қизиқарли хабарлар билан бошни қотираётганлардан фойда йўқ. Газета сиз учун фойдали, манфаатли ахборот беришни биринчи ўринга қўяди. Шу мезон билан ишлайди. Газетани ҳурматга сазовор жиҳати ҳам шунда.

@piskenthayoti
Ногиронлик пенсиялари алоҳида мурожаат талаб этмасдан "проактив" шаклда тайинланади.

“Ногиронлик пенсиялари ва компенсацияларни тайинлашда проактив хизматларни жорий этиш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

ПҚ-194-сон, 27.05.2025 й.

Қарорга кўра, 2025 йил 1 июлдан фуқароларга давлат пенсиялари ва компенсацияларни тайинлашнинг қуйидаги соддалаштирилган тартиби жорий этилади:

фуқароларга I ёки II гуруҳ ногиронлиги белгиланганда пенсияларни алоҳида мурожаат талаб этмасдан проактив шаклда тайинлаш. Бунда фуқарога проактив шаклда тайинланган пенсияларни рад қилиш ҳуқуқи берилади;

кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ҳамда ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган шахсларга компенсацияларни электрон маълумотлар алмашинуви асосида проактив шаклда тайинлаш;

ногиронлик пенсияси тайинлангандан сўнг камида 1 йил иш стажига эга бўлганда фуқаронинг пенсия миқдорини ҳар 2 йилда проактив шаклда қайта ҳисоблаш.

2025 йил 1 октябрдан давлат пенсия таъминотига оид ҳамда АТ “Халқ банки” томонидан пенсияларни нақд пул шаклида тўлаш билан боғлиқ хизматлар фуқароларни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) ҳамда уларнинг имзосини электрон шаклда олиш орқали амалга оширилади.

Б.Умаров
БТПЖ бўлим бошлиғи .

@piskenthayoti
#_муносабат

ХДП МУХОЛИФАТ ПАРТИЯ
СИФАТИДА МАЙДОНГА ЧИҚАДИ

“Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг қонунга асосланган парламентдаги мухолифатнинг кафолатланган хуқуқлари” юзасидан жорий йилнинг 27 май куни туманимиздаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказида ХДП туман Кенгашининг барча маҳалла фуқаролар йиғинларининг бошланғич партия аъзолари иштирокида йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ЎзХДП туман Кенгаши раиси Д.Комилова “Ўзбекистон овози” газетасининг жорий йилнинг 14 май санасидаги 19-сонида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг расмий баёноти тўғрисида маълумот берганлигини маълум қилди.
Д.Комилова янги таҳрирдаги Конституциямизда Ўзбекистон ўзини суверен, демократик, ҳуқуқий ва дунёвий давлат билан бир қаторда ижтимоий давлат деб эълон қилганлиги, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, шу жумладан, ижтимоий ҳуқуқларни таъминлаш борасида мутлақо янги механизмлар жорий этилганлигини таъкидлади.
У ХДПнинг ижтимоий ҳимоя тизими кафолатларининг Конституция даражасида мустаҳкамланишини тарихий ютуқ сифатида баҳоланишини айтиб, бу шубҳасиз, Халқ демократик партиясининг мамлакатда ижтимоий адолат, тенглик ва ижтимоий бирдамлик мезонларига мос келадиган демократик ижтимоий давлат барпо этиш мақсадлари эканлигини эътироф этишини, Қонунчиликка мувофиқ ҳукуматнинг тутган йўли ва дастурига ёки унинг айрим йўналишларига қўшилмайдиган сиёсий партияларнинг фракциялари ўзларини мухолифат деб эълон қилиши мумкинлиги боис Халқ демократик партияси фракцияси ўзининг парламентдаги мухолифат фракция деб эълон қилганлигини таъкидлади.
Унга асосан Ўзбекистон Халқ демократик партияси Конун лойиҳалари ва парламент муҳокамасидаги долзарб масалалар бўйича ўз сайловолди дастури мақсадларидан келиб чиққан ҳолда қатъий сиёсий позициясини билдириб бориш, ҳукумат ва парламентдаги кўпчилик томонидан парламентга киритилган қонун лойиҳалари бўйича зарур деб кўрилган ҳолда муқобил қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва киритиб бориш, иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича ҳукумат ҳаракат дастурини танқидий баҳолаш ва ўз нуқтайи назарини билдиришни зарур деб ҳисоблашини билдирди.
Д.Комилова Халқ демократик партияси фракцияси ижтимоий ҳимоя, ижтимоий тенглик ва ижтимоий бирдамлик тамойилларини юзага чиқариш орқали Ўзбекистон ижтимоий давлат тамойилини амалга оширишда сайловчилар манфаатларини биринчи ўринга қўйиш ва мамлакатнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишини ҳамда аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўлида барча саъй-ҳаракатларни бундан буён ҳам сафарбар қилишда давом этишини, ХДП мамлакатда ижтимоий адолат, тенглик ва ижтимоий бирдамлик мезонларига мос келадиган демократик сиёсий давлат барпо этишни бош мақсад деб билишини таъкидлади.
Партия сўл қанот партия сифатида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг ҳаётий эҳтиёжлари билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш, ижтимоий тафовутларни камайтириш, муҳтожларга ёрдам бериш, аҳолини кафолатли даромад билан таъминлаш бўйича зарур чоралар кўриш лозим деб ҳисоблашини, хусусан, пенсия тизимини замон билан ҳамнафас ислоҳ қилиш, коммунал тўловлар масаласида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш, фуқароларни уй-жой билан таъминлаш ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш Халқ Демократик Партияси олдида турган асосий вазифалардан бири эканлигини айтиб, партиянинг блок ва ҳукумат дастурига қарама-қарши позияцияда туриши парламентда соғлом сиёсий рақобат, баҳс-мунозара, фикрлар хилма-хиллиги ва турли қарашлар тўқнашувини юзага келтиришини, бу эса қонун ижодкорлиги сифатини оширишга, пухта, халқ манфаатларига мос қарорлар қабул қилинишига хизмат қилишини маълум қилди.

Б.Сатторова,
Журналист

@piskenthayoti
#Биласизми

🔖 Қонунчиликка кўра, терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органлари ва суд томонидан шахсга нисбатан ҳар қандай қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш натижасида етказилган зарар давлат томонидан тўла ҳажмда қоплаб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#назорат

Туманда гўшт маҳсулотлари савдосига оид назорат тадбирлари ўтказилмоқда

Туман ҳудудида жойлашган гўшт дўконларида назорат-рейд тадбирлари ўтказилмоқда. Мазкур ишлар Ички ишлар бўлими Жамоат хавфсизлиги хизмати, Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ҳамда туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мутахассислари ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

Тадбирларнинг асосий мақсади — аҳолининг сифатли ва хавфсиз гўшт маҳсулотлари билан таъминланишини таъминлаш, шунингдек савдога чиқарилаётган маҳсулотларнинг санитария-гигиена талабларига мувофиқлигини назорат қилишдан иборат.

Бундай назорат ишлари мунтазам равишда ташкил этилиб, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, истеъмолга яроқсиз маҳсулотларнинг олдини олиш ҳамда фуқаролар саломатлигини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

@piskenthayoti
#_заковат

Туманимиздаги 16-сонли мактабда жорий йилнинг 2 июнь куни "Долзарб 90 кун" иш режаси асосида 5-8-синф ўқувчилари ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйини бўлиб ўтди."Заковат" ёшларнинг билимини янада оширишга, улардаги интеллектуал салохиятни рўебга чиқаришга жуда катта ёрдам бермоқда.

С.Сайдирахмонов
"Заковат" интеллектуал ўйини координатори .

@piskenthayoti
#ёз ўтади соз

Шунингдек мазкур мактабда ёзги соғломлаштириш "Долзарб 90 кун"ойлигини мазмунли ўтказиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Белгиланган режа асосида болажонларга етарли шароитлар тайёрланиб, уларни мароқли хордиқ чиқаришлари, таътил кунларини беҳуда ўтказмаслик учун турли тўгаракларда шуғулланишлари учун ҳам тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.
Мактаб кутубхонаси турли хил қизиқарли китоблар бойитилиб, болажонларни китоб мутолааси билан шуғулланишлари учун ҳам имконият яратилмоқда.

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уйқу олдидан китоб ўқишнинг фойдалари:

Яхшироқ ухлайсиз. Китоб ўқиш хотиржам ва соғлом уйқуни таминлайди, аммо элeкрон китоблар эмас.

Стрeссдан қутуласиз. Атиги 6 дақиқалик мутолаа стрeссни сeзиларли даражага камайтиради.

Мия фаолиятини яхшилаб, диққатни бир жойга жамлашга ёрдам бeради. Китоб ўқиш ҳeч қандай визуал матeриалларсиз, ахборотни мияда қайта ишлашга ёрдам бeради.

Сизни сeзгир қилади. Тадқиқотларга кўра: уйқу олдидан бадиий адабиётларни ўқиш, сизни сeзгир инсонга айлантиради.

Крeативроқ бўласиз. Тадқиқотларга кўра уйқу олдидан фантастик асарлар ўқиб, сиз ҳар сафар янги оламларга тушасиз, бу эса сизни янада крeативроқ инсонга айлантиради.

Сиз ҳам ухлаш олдидан китоблар ўқийсизми?

Аллоҳ илмимизни зиёда қилсин!

@piskenthayoti
Одамлар чиндан кўра ёлғонга тезроқ ишонади. Бу дунёнинг ўзида ростдан кўра ёлғон кўпроқ бўлса, нима қилсин...

Ўткир Ҳошимов
@piskenthayoti