#_муносабат
МИЛЛИЙ ЛИБОСЛАРИМИЗ – МИЛЛАТ КЎРКИ
Миллий либосларимиз ўзбек хотин-қизларининг зийнати, кўрки ҳисобланиб, ёрқин, чиройли, қулайлиги билан ажралиб туради. Айниқса атлас ва адрас кўйлаклар, нақшиндор дўппи ва миллийлигимиз акс этган рўмоллар аёлларимизга нафосат , кўрк бағишлайди. Яқинда “Пискент ҳаёти” газетасида ёритилган “ Аёл зийнати билан гўзал” деган мақолани ўқиб қолдик. Унда қадимдан аёллар турли хил нафис миллий либослар кийиб, аёллик латофатини намоён қилиши, дўппи ва шойи рўмоллар аёлларга зеб бериши ҳақида сўз юритилиб унда жуда долзарб мавзу тилга олинган.Чиндан ҳам ҳозирда миллий либосларимиз фақат тўй-байрамларда, тадбирларда кийилади. Бизнингча хар бир ўзбек аёли ўзлигини унутмаслиги, миллий қадриятларимизни қадрлашлари зарур.
Афсуски ҳозирда ёш хотин-қизлар бундай қадриятларимизни унитаётгандек. Сабаби кўчада уларнинг аксарияти, кастюм-шимда европача кийиниб оладилар. Тўғри замонавий либосларимиз ҳам урф бўлмоқда. Аммо бу дегани, миллий либосларимиздан воз кечиш дегани эмаску. Уларни уйғунлаштириб кийса ҳам бўладику. Бу мавзуда келинларимизга ҳам айтар гапимиз бор. Аксариятлари калта кўйлак, шимда юрадилар ёки эркакча кийиниб оладилар. Бу эса бизнинг миллий кийиниш маданиятига тўғри келмайди. Келинларимиз атласу-адрас куйлакларда юрсалар бу келинларга хос гўзаллик, хаё , лутфи-латофатини янада намоён этади.Қадриятларимизга, миллий либосларимизга хурмати ошади. Шундай экан миллий кийиниш маданиятини тарғиб қилишда жойлардаги фаол хотин -қизларимиз, эъзозли онахон ва оқила аёлларимизнинг кўмаги, насихат ва тавсиялари ҳамиша миллий урфларимизни тиклашга асоссий омил бўлади.
Х.Абдураҳмонова,
М.Ишанова,
С.Абдурашидова,
М.Аҳмедова,
маҳалла хотин-қизлар фаоллари.
@piskenthayoti

#_долзарб мавзу
НОШУДЛИК КАМБАҒАЛЛИК ЭМАС
Хар бир инсон одамзотни одам қаторига қўшадиган, ор-номус, шаън, ғурур, қадр-қиммат каби инсоний жихатларга эга бўлганидагина хақиқий инсон деган номга сазовор бўлади.
Мана шу тушунчалар устувор бўлган инсонлар элдан, юртдан, халқдан, одамлардан уялиб, номус андиша қилиб инсондек яшашга, одамларнинг олдида юзи шувут бўлиб қолмасликка, эл қилганини қилишга, элдан қолмасликка ҳаракат қилади.
Бундай одамлар ўзларига ҳам, одамларга ҳам, жамиятга ҳам фойдаси тегадиган, ёмонликлардан нари юриб, яхшиликлар, эзгу амаллар қилиб яшашга интиладиган инсонлар бўлиб, мана шу инсоний жихатлари туфайли одамлар ва элу юрт олдида ҳурмат ҳамда эътиборга сазовор бўладилар.
Бир вақтлар бизнинг маҳалламизда Зулайхо хола исмли кекса онахон ёлғиз ўзи истиқомат қилар, нари борса икки сўтих келадиган ховлисида биз номини ҳам билмайдиган анвойи гуллар, ҳар бири тупи ёғоч сўриларга боғлаб чиқилган, хосилининг ҳар донаси нақд косадек келадиган “Юсупов” навли пушти ранг помидорлару, найча бодрингларнинг барқ уриб ўсаётганини кўрган одамнинг хаваси келар, ховлисининг бир бурчагидаги, уч-тўрт дона товуғи учун оддий тол навдаларидан санъат асари даражасида ясалган катакни кўрган одамнинг қойил қолмай иложи йўқ эди.
Зулайхо холанинг оппоқ тўр тутилган темир кроватини кўрган одам уни шунчаки, кўргазма учун қўйилган деб ўйлаши табиий бўлиб, кроватнинг устидаги шойи ёпқичларда қилча ғижимни кўрмас эдик.
Холанинг бир уй ва бир дахлиздан иборат бўлган, олди айвонли уйининг дахлиз қисмидаги бурчакка “Керосинка” қўйилган бўлиб, ош-овқат пиширишга мўлжалланган ушбу мўъжаз ўчоқда хар куни ўзи ва қизи учун овқат пиширсада, лекин унинг оппоқ альюминдан асалган сирти хамиша ярақлаб турар, умуман фойдаланилганга ўхшамас эди.
Бир куни холадан хабар олиш учун кирсак, куннинг совуқ бўлишига қарамай, ёши саксондан ошган, астма касали хуруж қилиб қолганидан қийналаётган Зулайхо холанинг айвонининг полсиз, шундоққина тупроқ тўшалган ерини тоғорадаги лой билан суваётганини кўриб, “Ие Зулайхо хола, ўзи тобингиз бўлмаса, шу совуқда сувоқ қилишингиз нимаси”-, десак, хола синиққина жилмайиб, ”Бу сафар касалим жиддийга ўхшайди. Эртага тумонат одам келса, “Э одам бўлмай кет, кир-чир, ахлатга ботиб ўтирган экансанда демайдими”,-деган гапини эшитиб хайратдан қотиб қолганмиз. Чунки Зулайхо хола ўлишга эмас, гўё эрта-индин уйига қайтиб келадиган одамдек гапираётганини, хатто ўлимидан кейин ҳам одамларга кулгу бўлмаслигини ўйлаб қилаётган ишини кўриб, ор-номус, уят тушунчалари хақиқий инсонлар учун қанчалар устуворлигини, бундай одамларга яшаш осон бўлмаслигини, лекин шунга қарамай улар ўз эътиқодларида собит қолишларини ўйлаб хавасимиз келди.
Буларни ёзаишимизга сабаб эса, кеча шу томонга йўлимиз тушиб, айнан мана шу инсон- рахматли Зулайхо холамизнинг ёнгинасида яшайдиган, уйида ёш, қўша-қўша ўғилу келинлари бўлишига қарамай ивирсиқ, қачон қарасанг тўзиб, ўт босиб ётадиган, сувоғи кўчиб, бўёғи ўчиб кетган уйларию ховли-жойини маҳалладагилар келиб тозалаб, эпақага келтириб берадиган, лекин маълум вақт ўтиб яна аввалгидек, ”Бояги-бояги, бойхўжа бувамнинг таёғи” бўлиб қолаверадиган, хатто дарвозахонасининг ичигача ўт босиб ётган хонадонни кўриб ҳам таъбимиз тирриқ бўлди, ҳам жахлимиз чиқди. Тўғрида, инсон бўлиб туғилиб, юртда, махалла-кўйнинг ичида, шу жамиятда яшаётганингдан кейин одамдек бўлиб яшашинг керак эмасми?
Сендан ҳеч ким қимматбахо таъмирни сўраётгани йўқки, ахволингни бахона қилсанг, сўралаётгани эса бор йўғи битта супурги, бир челак охак ва битта бўёқ билан битадиган ишнинг ўзи холос!
Ўшанда, маҳалла томонидан бу хонадонда хашар уюштирилганидан сўнг ховлига файз кириб, бутунлай ўзгача кўринишга кирган эди. Эндичи?
Биз камбағаллик рўйхатига киритилган кўплаб хонадонларда айнан мана шундай ивирсиқ холатни кўриб халқимизнинг “Барака тоза ва озода, обод жойда бўлади”,- деган сўзлари нақадар тўғри эканлигига ишонч хосил қиламиз.
Ўзларининг мана шундай ялқов, ишёқмас, танбал ва дангасалиги туфайли камбағаллар сонини сунъий равишда кўпайтириб юбораётган мана шундай кимсалар билан жиддий шуғулланиш керак деб ўйлаймиз.

Чунки мана шундай кимсалар туфайли кўчаларимиз, махаллаларимиз, туманимиз, қолаверса, миллатимизга бахо берилишини унутмаслигимиз керак.
Ш ўринда хассос шоира, олима, нутқ устаси Турсуной Содиқованинг “Хазрати аёл” китобидаги қуйидаги сўзларни келтириб ўтишни жоиз деб билдик.
“Зино йўлига кирган аёлни ҳам, ўғри аёлни ҳам кечириш мумкин. Чунки аёл зино денгизи ичра сузиб ҳам топганини рўзғорига ташийди. Ўғри аёлни ҳам кечириш мумкин, чунки аёл ўғирлаб олган нарсасини ҳам уйига ташийди. Лекин йиғиқсиз, супуриқсиз, ювиқсиз рўзғор тутаётган аёлни кечириб бўлмайди. Чунки бундай аёлда мақсад йўқ”,- деган фикрларини мана шундай аёллар ўқиб, ўзларига тегишли хулоса чиқрариб олишларини истар эдик.
Дангаса ва ишёқмаслигидан ўзини қўштирноқ ичидаги камбағал қилиб кўрсатадиган баъзи кимсаларга қарата,
”Сиз аслида камбағал эмассиз, шунчаки нўноқ, йўғини бор қилиб, борини эса ярқиратиб қўёлмайдиган ношудсиз холос”,- дегимиз келади.
Башорат Сатторова.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шом чўкиб, ёмғирни соғинади ер,
Уфқдан таралгайдир қуёш толаси.
Гўзаллик ҳақида икки мисра шеър,
Дилларни яшнатар апрел лоласи!
Ўлмасбек Самаарқандий.
@piskenthayoti
Уфқдан таралгайдир қуёш толаси.
Гўзаллик ҳақида икки мисра шеър,
Дилларни яшнатар апрел лоласи!
Ўлмасбек Самаарқандий.
@piskenthayoti
#Мулоҳаза_учун
Ўтмишдаги олима, солиҳа ва обида аёллар ҳақида ўқиганимизда негадир уларни "қўли ширин пазанда эди, эрининг маҳсисини ёки пайтавасини тайёр қилиб турарди, ҳовлини яхши супурарди, кирни яхши юварди" деб сифатланганини учратмаймиз.
Бирор саҳобия ёки тобеъийнлар даврида яшаган аёлни овқатни қандай пишириши ҳақида ўқимаганман.
Ёки биз жудаям майдалашиб кетганмиз, ёки улар ўта буюк бўлган. Майда-чуйда нарсаларга парво қилиб ўтиришмаган.
Негадир ўша даврларда бирорта келин овқатни мазали қилолмагани учун қайнонасидан дакки эшитгани ёки ҳайдалиб кетгани ривоят қилинмаган.
Албатта, мазали овқат пишириш эстетик жиҳатдан яхши. Аммо одам қанчалик олий мақсадлар сари интилса майда нарсаларга бепарво бўлиб қоларкан. Ҳозир бизда энг лаззатли таомлар билан маишат қилиш асосий ғам бўлиб қолди. Энг ривожланган соҳа шу ҳозир. Овқатлар нафақат мазали, балки чиройли ҳам бўлиши керак. Менимча, Саҳобийлар давридаги энг лаззатли таомни ҳозиргилар татиб кўришга ҳам бетламаса керак. Бу ҳақда уламолар ҳам гапирган.
Бизда ўлчовлар ўзгариб кетди. Нафсимиз биринчи ўринга чиқиб олди. Шунинг учун ҳамма ишларимиз оёғи осмондан, хотиржамлик йўқ...
Файзиддин Мўмин

🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ирим- сиримлар динимизнинг душмани бўлиб, ҳар не бўлса яхшиликка, хайрлиси бўлсин деган Эзгу фикрларни инкор этиб, бидъат ва хурофотга чақиради.
Шунинг учун ақл билан,тафаккур билан иш тутишингизни маслахат берамиз.
@piskenthayoti
Шунинг учун ақл билан,тафаккур билан иш тутишингизни маслахат берамиз.
@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биз Оддий овқатлармиз.
Кимлардир биздан фойдаланиш учун ҳар - хил бўлмағур нарсаларни ўйлаб топгани учун биз айбдор эмасмиз.
Ўзингиз тўқиган ёлгонга ўзингиздан бошқа ҳеч ким ишонмаслигини унутманг.

ОТА - ОНАМ
Ёнимга келишган эди тунов кун,
Қарасам, иккиси анча хорибди.
Маҳзун кўзларидан сезиб қолдим мен,
Отам ҳам, онам ҳам бирдек қарибди!
Дардларим кўп эди сероб, тўкинли,
Дардларки, юракка қадар борибди.
Ўртадан бўлишиб олган, шекилли,
Отам ҳам, онам ҳам бирдек қарибди!
Кўзда ёш йилтиллар ногоҳ куларкан,
Анордек юзларни ажин ёрибди.
Ёлғиз ўғил дарди оғир бўларкан,
Отам ҳам, онам ҳам бирдек қарибди!
Қарилик дардини беркитолмас зеб,
Атрофдан сержило ёшлик арибди.
Тавба, бир-биридан қолишмайин деб,
Отам ҳам, онам ҳам бирдек қарибди!
Йилларни ямлайди биттагина ғам,
Битта дард сочларга қорлар қорибди.
Беш кунлик экан-да дунё ростан ҳам —
Отам ҳам, онам ҳам бирдек қарибди!
Ёнимга келишган эди тунов кун,
Боқсам, бус-бутунлай соч оқарибди.
Ногоҳ бир қўрқинчдан чўчиб кетдим мен —
Отам ҳам, онам ҳам бирдек қарибди!
©️ Хайрулла Ҳамидов
@piskenthayoti
Ёнимга келишган эди тунов кун,
Қарасам, иккиси анча хорибди.
Маҳзун кўзларидан сезиб қолдим мен,
Отам ҳам, онам ҳам бирдек қарибди!
Дардларим кўп эди сероб, тўкинли,
Дардларки, юракка қадар борибди.
Ўртадан бўлишиб олган, шекилли,
Отам ҳам, онам ҳам бирдек қарибди!
Кўзда ёш йилтиллар ногоҳ куларкан,
Анордек юзларни ажин ёрибди.
Ёлғиз ўғил дарди оғир бўларкан,
Отам ҳам, онам ҳам бирдек қарибди!
Қарилик дардини беркитолмас зеб,
Атрофдан сержило ёшлик арибди.
Тавба, бир-биридан қолишмайин деб,
Отам ҳам, онам ҳам бирдек қарибди!
Йилларни ямлайди биттагина ғам,
Битта дард сочларга қорлар қорибди.
Беш кунлик экан-да дунё ростан ҳам —
Отам ҳам, онам ҳам бирдек қарибди!
Ёнимга келишган эди тунов кун,
Боқсам, бус-бутунлай соч оқарибди.
Ногоҳ бир қўрқинчдан чўчиб кетдим мен —
Отам ҳам, онам ҳам бирдек қарибди!
©️ Хайрулла Ҳамидов
@piskenthayoti
ПОК НИЯТЛИ БЎЛИНГ
Чин қалбдан соф, тоза ниятли бўлсангиз, Аллоҳ таоло ўзингиз билмаган тарафдан нур бериб қўяди. Ўзингиз билмаган ҳолда инсонларни сизга муҳаббатли қилиб қўяди. Сўраган нарсаларингиз, ўзингиз билмаган тарафдан кела бошлайди.
Пок ният соҳиби, бемустасно барчага яхшиликларни умид қилувчи кимсадир.
Унутманг...
Ўзгаларнинг бахтли бўлиши, сизнинг бахтингизни тортиб олмайди.
Ўзгаларнинг бой бўлиши эса, сизни фақир қилиб қўймайди.
Ўзгаларнинг сиҳат саломатлиги, касалингизни зиёда қилмайди.
Фақат, пок ният соҳиби бўлинг, қалбингиздан тоза бўлинг!

Агар одамлар биз ҳақимизда қанчалар кам ўйлашларини билганимизда эди, уларнинг нима деб ўйлашларига ортиқ аҳамият бермай қўйган бўлардик.
© Гёте
@piskenthayoti
© Гёте
@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН
Барчамиз бу дунёга ғаниматмиз...
Эзгуликни қалбингизга жо қилинг-ки, ҳар ўтган кунингиз бесамар бўлмасин...

АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ
Дунё бизни шодлантирадиган гўзаллик бўлишда давом этади.
Яратганнинг сизга бўлган лутфу- марҳамати ҳақида тафаккур қилинг ,Чунки Ўзи ҳар куни бизга
ризқу рўз етказаяпти.
Насибамизни бутун қилаяпти.
Шунинг учун доимо ўзингизни хурсанд қилишга ҳаракат қилинг!
Токи хушнудлик одатингизга айлансин!
Умид билан яшанг!
Токи дунё кўз ўнгингизда имкониятга айлансин!
Ўзингизда бор нарсалардан мамнун бўлинг!
Токи Яратган хаёлингизга ҳам
келмаган қувончлар инъом этсин!

Мана шундай юмшоқ,қарсилдоқ,бетакрор мазага эга бўлган патир пиширишни хохласангиз тавсия қилинаётган рецепт га қаранг.
Тандирсиз ҳам мана шундай ажойиб патир нон тайёрлаш мумкинлигига ишонч хосил қиласиз.
@piskenthayoti
Тандирсиз ҳам мана шундай ажойиб патир нон тайёрлаш мумкинлигига ишонч хосил қиласиз.
@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаётингизда нимадир ўзгармай туриб ҳаммаси бошқача бўлишидан умид қилманг!
Дийдорингни кўрмоқ умиди бор экан, даргоҳингда бош урмоқдан малолланмайман...
Ўтмишга боғлиқ ҳар қандай оғриқни келажакдан хайр умид қилиш билан даволаш мумкин...
Ҳаётингиздаги синовларни бир яхшиликнинг нишонаси деб билинг ва олдинга умид интилинг, чунки кемани сокин денгизлар эмас, шиддатли тўлқинлар ҳаракатга келтиради...
Ўтмишини ҳикмат билиб, келажакдан нусрат умид қилиб яшайдиганларнинг бугуни фазилатларга тўлиб бораверади...
Сўнгги нафас каби умид бор экан,
Баъзи орзулардан кечиб бўлмайди.
Осмонда юлдузлар яқин турсада,
Уларга нарвонда етиб бўлмайди.
“Йўлдаги ўйлар”дан...

#шеърият
Ирода Умарова
Дераза қанотин ёзади бехос,
Хонамга шабада кирар ёйилиб.
Руҳимни сийпалаб ўтар бир овоз,
Жим туриб қоламан дардга чайилиб.
Ўйлайман дунёга кўзимни тикиб,
Юрагимни ўпиб йиғлайди ҳурлар
Осмоннинг кўксидан оқади сирқиб,
Баҳор ҳиди анқиб турган ёмғирлар...
Ҳар тун ухласам-у турмасам дейман,
Биламан ёдингиз уйғотганини.
Ҳануз тушунмайман бозор дунёда
Сизни нима учун йўқотганимни...
Умримни ҳаётга базўр тирадим,
Ёлғиз суянч билдим Аллоҳимизни.
Севгилим... мен ундан сизни сўрадим
Севгилим... у айтсин гуноҳимизни...
Бу вужуд сабрни кийган вужуддир,
Кунларнинг эгнига соғинч ёпамиз.
Токи коинотда руҳлар мавжуддир,
Арши Аълоларда дийдор топамиз.
Йиғласак йиғлабмиз ёлғон дунёда,
Жаннатларга оқсин кўз ёшларимиз.
Қанотга айланиб кетади ҳали
Елкамиздан эзган бардошларимиз...
Ишқ бу – тариқатдир, гўзал тариқат,
Шеърга айлантирар ҳар оҳимизни
Севгилим, қандайдир... соғиндим... фақат,
Севгилим... билмайман гуноҳимизни...
@piskrnthayoti