"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal
2.23K subscribers
59.1K photos
10.3K videos
96 files
8.11K links
"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @Munira_9184
Download Telegram
Фарзанд тарбиясидаги хатоларнинг оқибатлари:

Фарзандингиз кўп ёлғон гапирадими? Демак, сиз уни ҳаддан ташқари қаттиқ ҳисоб-китоб қилиб, тергайсиз.
Фарзандингиз ўзига ишонмайдими? Демак, сиз уни шижоатлантирмас экансиз.
Фарзандингиз сўзлашишни билмайдими? Демак, сиз у билан суҳбатлашмас экансиз.
Фарзандингиз ўғирлик қиладими? Демак, сиз унга совғалар, ҳадялар бермас экансиз.
Фарзандингиз қўрқоқми? Демак, сиз уни кўп ҳимоя қилар экансиз.
Фарзандингиз бошқаларни ҳурмат қилмайдими? Демак, сиз у билан баланд овозда гаплашар экансиз.
Фарзандингиз доим дарғазабми? Демак, сиз уни мақтаб турмас экансиз.
Фарзандингиз бахилми? Демак, сиз у билан шерик, ҳамкор бўлмас экансиз.
Фарзандингиз бошқаларга зулм қиладими? Демак, сиз ҳам қўпол экансиз.
Фарзандингизнинг шахсияти заифми? Демак, сиз доим дўқ-пўписа билан муомала қилар экансиз.
Фарзандингиз жонсаракми? Демак, сиз ҳадеб муҳлат қўяверар экансиз.
Фарзандингиз сиздан ўзини олиб қочадими? Демак, сиз уни бағрингга босиб, кучмас экансиз.
Фарзандингиз сизга итоат қилмайдими? Демак, сиз талабни жуда кучайтириб юборар экансиз.
Фарзандингиз бошқаларга аралашмайдиган одамови бўлиб қолганми? Демак, сиз ҳаддан
ташқари банд экансиз.

Доктор Ториқ ал-Ҳабиб
@piskenthayoti
Кейин пушаймон
бўлмаслик учун,
Хурсандлигингда сўз берма.
Хафалигингда жавоб берма.
Жаҳлинг борида қарор чиқарма…

Жалолиддин Румий

@piskenthayoti
Холис берилган қарзнинг баракоти.

Янги йил арафаси эди. Ўрикзор бозоридаги бир акамизнинг дўконида ишлар эдим. Танишим менга тўла ишонгани учун дўконнинг ҳисоб-китобидан тортиб, буюртма молларгача топшириб қўйган эди. Ёнимдаги дўконда савдо қилувчи акахон бир куни олдимга кириб, ҳол-аҳвол сўрагандан сўнг байрам олди яхши кетади деб Туркиядан катта партияда мандарин буюртма қилганини, божхона харажатлари учун 2-миллион пул етмаётганлигини, имкон бўлса, ёрдам беришимни айтиб қолди.
— Ака, биласиз, дўкон ўзимники эмас, касса топшираман, бир ҳисоб-китоб қилиб, сизга эртага хабарини бераман, дедим.
Эртаси куни ҳисоб-китоб қилиб, учинчи дўкондор гувоҳлигида 2-миллионни унга бердим. У ҳам хурсанд, молларини олиб чиқиб савдога тушди. Орадан 2-3-кун ўтиб, у киши бозорга келмай қўйди, биринчи куни эътибор бермадим, эртаси куни ҳам, аҳамият бермасликка ҳаракат қилдим, учинчи куни гувоҳ бўлган дўкондорга:
— Ака, вақтингиз бўлса уйларига ўтиб келайлик, деб илтимос қилдим. У кишининг юраги ёмонлигини, ёлғиз яшашини билардим. Уйига бориб, эшикни тақиллатдик. Эшик очиқ, лекин ичкаридан занжир илинган, уйда одам борлиги билиниб турарди. Ҳалиги гувоҳ акамиз билан ташқарига чиқиб, маҳалла раисини, посбонни, участка нозирини чақириб келдик. Эшикнинг зулфини бузиб, ичкарига кирсак, ака ҳушсиз ётар, нафас олмасди.
Қўлдан келганча, расм-русумларини қилиб, ювиб-кафанлаб, дафн этдик.
Орадан 2-кун ўтиб ҳалиги гувоҳ дўкондор ака олдимга кириб энди нима бўлади деди. Гапидан пичинг, ҳам киноя, хавотир сезилиб турарди. Сир бой бермасликка ҳаракат қиляпману, лекин ичимдан ўтганини ўзим биламан. Ҳар ҳолда дўкон ўзимники бўлмаса ҳам, тўйга деб йиғиб қўйган пулларим бор эди. Ойнинг охиридаги ҳисоб-китобга ўша пулни қўшиб, бу йил бўлмаса кейинги йил уйланишни режа қилиб, ўзимни шунга тайёрлай бошладим.
Орадан 1-ҳафта ўтди, дўкончилар билан суҳбатлашиб турган эдик, эшигимиз ёнига яп-янги Ласетти келиб тўхтади у пайтлар Ласетти энди чиққан, кўча-кўйда онда сонда кўриниб турар эди. Ичидан башанг кийинган, рўмолларини кенг қилиб ўраган аёл тушиб:
— Дониёр деган боланинг дўкони қайси? деб сўради.
Гувоҳ бўлган дўкончи ака мени кўрсатган эди, аёл машинанинг багажидан бир сумка пулни олиб, дўконимга кирди.
— Ука, мен Аҳмад акангизнинг аёли бўламан. Ўзим Туркияда яшайман. Аҳмад акангизга молни мен чиқариб турардим. Божхона харажатлари учун сиздан пул олганларини айтгандилар. Уйдаги дафтарда ҳам ёзилган экан. Ҳали сизга пулни қайтармабдилар. Мана ўша 2-миллион деб аёл пулни қўлимга тутқаздида:
— Мана бу Аҳмад акангизнинг соати, доим тақиб юрар эди, шу соатни сизга ҳадя қилсам, деб дўкондан чиқиб кетди.
Ёнимдаги дўкончи ака ҳайрон. Бир чиқиб кетган аёлга, бир менга, бир қўлимдаги соатга қарайди.
2-кунлардан кейин ўша акамиз билан ЦУМга бордик. Айланиб юриб, соатни ўша ердаги соат сотадиганларга кўрсатдик. Бриллиант соат экан, агар сотмоқчи бўлсак, ҳозирнинг ўзида 14,000-доллар беришларини айтишди. Кейинчалик, айрим дўкончилар пулни бекор мен бермаган эканман деб афсусланиб қолишганини эшитди.

@piskenthayoti
Агар инсондаги нуқсонларни кўрмаётган бўлсанг, демак сен севиб қолибсан…

«Доктор Хаус» б/ф
@piskenthayoti
ҚЎРҚУВ ВА ХАСАД

Хасад ва манманлик инсонни ўлимга олиб келиши мумкин.

Бир замонлар эл орасида хурмат топган Лукмони хаким деган
табиб утган экан.
Бир кун кучаларда айланиб юрганида очликдан озиб кетган юпун кийинган бир болани куриб колибди. Рахми келиб уйига олиб келиб овкатлантирди, етимлигини билгач колиб бирга яшаши мумкинлигини айтибди.

Бола Лукмони хаким билан уйида яшаб аста секин шогирд булиб йиллар утиб у хам анча табиблик сирларидан хабардор булибди.
Бир кун шу юртнинг подшохи огир касалликга дучор булиб табибни чакиртирибди...

Аммо Лукмони хаким узок бир сафарга чикканлиги учун шохнинг
олдига шогирди борибди. Берган дорилари ердам бериб, шох оёкка турибди. Шох миннатдорчилик сифатида унга саройда колишга рухсат берибди.

Лукмони хаким сафардан кайтгач, шогирди билан учрашибди, унга богланиб колганлигини айтиб, уйга кайтишни сурабди.

Шогирди эса Лукмони хакимга саройда колишини маслахат берибди.

Лукмони хаким эса агар у саройда колса оддий халк кела олмаслигини айтибди. Шунда шогирди шундай гузал хаётдан эски хаётига кайтиб, каланги-касангилани даволаб юришни истамаслигини айтибди.

Лукмони хаким унга узи хам ушалардан эканлигини эслатгач, бир канча тилла бериб, бу пуллар унинг шогирдига сарф килган харажатини 10 баробар коплашини айтибди.

Бу гаплар Лукмони хакимга огир ботиб хафа булганича уйга кайтибди...

Шу тарика шогирд саройда, устоз оддий халк орасида яшай бошлашибди.

Орадан йиллар утибди...

Бир кун шох зиёфатларининг бирида амалдорлардан бири Лукмони хаким хакида гап очиб колди. Халк орасида машхурлигини, хамма уни "дунёдаги энг зур табиб" деб хисоблашлигини айтгач, шогирднинг ичини мушук тирнагандек булди.
Амалдорлар Лукмони хаким хакида гаплашган хар бир сузи, унинг манманлигига зарба бериб, ундаги устозига булган хавас хасадга айланиб борарди.

Амалдорларга карата Лукмони хаким анча кексайганини энди у устозидан хам кучлирок эканини айтди.

Шунда шох нима билан исбот кила олишини суради.
Шунда у устоз ва шогирд бир бирига захар таёрлашини, ким тирик колса уша энг кучли табиб хисобланишини айтди
Шохга бу маъкул келди ва Лукмони хакимни саройга келтириб, шогирди билан мусобакалашини айтди.

Лукмони хаким бундан бош тортганда, ундай холатда шох амрига буйсунмаганлиги учун катл этилишлигини айтдилар.
Шунда у захар таёрлаш учун 40 кун мухлат суради.

Бозорга бориб бир ховвонча ва бир хизматкор сотиб олди ва унга 40 кун давомида ховвончани таккиллатиб туришлигини буюрди.

Шогирд хар кун пинхона устоз уйини атрофини айланиб, кузатиб кетарди. Ховвончани овозини эшитиб, устози жуда кучли захар таёрлаётганини тушунди ва уни куркув босди.

Кечаю кундуз уз захари устида ишлади ва нихоят 40чи кун устоз ва шогирд саройга келишди.

Биринчи булиб шогирд таёрлаган захарини устози Лукмони хакимга берди. Устоз захарни ичиб, кетидан олдиндан таёрлаб куйган маъжунини ичди ва эртага келишини айтиб чикиб кетти...

Эртаси кун шогирд устозини сог-саломат куриб куркувга тушди.
Устози берган идишни курка-писа олиб калтирраганча ичдию, шу
захот тил тортмай улди.

Буни курган шох Лукмони хакимни шундай ёш истеъдодли йигитни улдирганлини маломат килди. Шунда у хеч кандай захар таёрламаганлигини хизматкор курук ховвончани такиллатганлигини идишда захар эмас оддий сув эканлигини айтиб, узи ва бошкаларга ичириб, исботлади.

Шох хайрон колиб шогирд нима учун улганини суради.
Шунда устоз уни манманлик, хасад, ва куркув улдирганлигини айтди.

@piskenthayoti
Луқмон Ҳаким насиҳатлари:

“Уламоларнинг ёнида дилингни асра!
Авлиёнинг ёнида кўнглингни асра!
Намоз пайтида қалбингни асра!
Таом пайтида меъдангни асра!
Бировнинг уйида кўзингни асра!
Халқнинг орасида тилингни асра!


Икки нарсани ҳеч қачон унутма!
Яратганни ва ўлимни

Икки нарсани эса унут!
Сенга қилинган ёмонликни
Ўзинг қилган яхшиликни”


@piskenthayoti
Энг ёмон соя - қўрқув.
Энг ёмон хато - руҳан тушкунлик.
Энг қўрқинчли одам - ёлғончи.
Энг ёмон қалб қоралиги - ҳасад.
Энг катта бойлик - оқиллик.
Энг катта мерос - тарбия.
Энг катта куч - сабр.
Энг катта хазина - илм.
Энг машаққатли иш - нафсни тарбияламоқ.
Энг оғир меҳнат — ёмон хулқни яхшисига алиштирмоқ.
Энг гўзал иш - узр сўрамоқ ва кечирмоқ.
Энг гўзал кўриниш - табассум.
Энг буюк неъмат - иймон.
Энг ишончли дўст - Аллоҳдир.

«Қалбга таскин битиклар» китобидан.

@piskenthayoti
​Туям сеники бўла қолсин, фақат бир илтимосим бор...

Туясида чўлда кетаётган бадавий ҳар сафар дам олиш учун туясини чўкаллатганда Аллоҳ таолога ўзи ва ўлкаси учун ҳеч бир нарсанинг тескари келмаслигини сўраб дуо қилар эди. Бир вақт қаршисидан ўзига қараб тўғри келаётган бир кишини кўриб қолди. Яхши ниятли инсон бўлгани туфайли учратган одамидан бирор ёмонликни гумон қилмади.
У одам бадавийдан сув сўради. Бадавий озгина суви қолган бидонни унга узатди. Сувни охиригача симириб ичган одам бадавийни итариб ташлаб туяни етаклаб қочишга тушди.
Бадавий унинг орқасидан хотиржам овозда:

– Майли, туя сеники бўла қолсин, фақат сендан илтимос, бу туяни мендан олиб қочганингни асло бировга айта кўрма, -деди.

Бу гапни эшитган одам ҳайрон бўлиб тўхтаб, бунинг сабабини сўради. Ниҳоятда яхши тилакли бўлган бадавий унга:
– Агар бу воқеани бирор кишига гапириб берсанг, у хабар тезда атроф-оламга ёйилиб кетади. Натижада инсонлар чўлда қолган муҳтожларга асло ёрдам бермай қўядилар... – дея жавоб берди.

@piskenthayoti
* * *
Ҳаётдаги муваффақиятсизлигинг энг муҳим сабаби барчанинг диққат марказидаман, ҳамма мен билан машғул деб ўйлашингдир!
Ишон менга, сен ҳеч кимни қизиқтирмайсан


Федор Достоевский

@piskenthayoti
ВАФОТ ЭТГАН ОТА-ОНАСИГА ҲАДЯЛАР ЖЎНАТИБ ТУРГАН СУВЧИ

Ривоят қилишларича, бир шаҳарда сувчи яшаган экан. Тоату ибодати, одобу ахлоқи билан одамлар орасида ном чиқарган бу одам ҳар пайшанба кечаси топган пулларидан ўтиб кетган ота-онасининг руҳларига садақа қилиб турар экан. Шу билан бирга ҳар намозида уларнинг руҳларига дуои хайрлар қилишни ҳам канда қилмас экан. Бу вазифаларини ҳеч қачон бузмасликка аҳд берибди.

Бу ишидан ҳам ўзи, ҳам ота-онасининг руҳлари шод бўлганидан мамнун юрган сувчи бир куни ноқулай аҳволга тушиб қолибди. Кунлардан бир кун ҳар қанча ҳаракат қилса ҳам ҳеч иши юришмабди, жума кечасига келиб, садақа қилиш учун бирор тийини қолмабди. Натижада чуқур ғамга ботиб, Аллоҳга ич-ичидан ниёзда бўлибди. Ваъда берган назрини нима бўлишини, уни қандай адо этишни билиш учун олимнинг ёнига борибди.

– Мен ҳар пайшанба кечаси топган пулларимдан вафот этиб кетган ота-онамнинг руҳларига ҳадялар жўнатиб туришга назр қилган эдим. Бу сафарга келиб мен пул топа олмадим. Энди бу аҳдимни адо қилиш учун нима қилсам дуруст бўлади? - деб олимдан сўрабди.

– Кўп қайғурмагин болам. Ниятинг хайрли экан, Аллоҳ ҳам сенга тўғри йўлни кўрсатади, иншоаллоҳ, дебди. Кейин йигитга қараб: “Ҳозир пишиқчилик пайти. Кўча-кўйдаги қовун, тарвузларнинг пўчоқларини йиғиб, от ва эшакларга, мол-қўйларга олиб бориб бергин" дебди.

Йигит олимнинг даргоҳидан кўнгли таскин топгандек, бироқ бу ишининг ота-онасига нима фойдаси борлигини умуман тушунмаган ҳолда чиқиб кетибди. Лекин олимнинг айтганларини қилишга қарор қилибди. Кун келиб жума кечаси бўлибди. Кундалик ишларини бажариб, тоат-у ибодатларини адо қилиб, дам олиш учун ётибди. Ўша кеча тушига ота-онаси кирибди:

– Эй ўғлим! Ҳар жума кечаси бизга ҳадялар юбориб, икромлар қилиб турардинг. Лекин анчадан буён қовун-тарвузларни хоҳлаб турган эдик. Аллоҳ сендан рози бўлсин! Бу кеча бизга қовун ва тарвуз икром қилдилар. Сен ҳайвонларга қовун-тарвузларнинг пўчоғини берибсан, Аллоҳ бизга Жаннатининг қовун ва тарвузларидан икром қилди, – деб айтибдилар.

«Биррул волидайн ва ҳуқуқуҳума» китобидан

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН

Қалб кўзи билан кўриш оддий кўздан чандон устун.

Қалб кўзи асло хатога йўл қўймайди.

Аллоҳ ҳеч кимнинг қалб кўзини кўр қилмасин.

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фақат яроқ билан асралмас Ватан,
Қароғу - кўз билан асрамоқ керак!
Шаънига муносиб топиб айтилган,
Инжа бир сўз билан асрамоқ керак!

Фақат жанггоҳларда асралмас Ватан,
Тингла юрт юрагин, оҳу - титроғин.
Ёвлар ололмагай, Кубро мисоли,
Маҳкам тутиб турсанг қўлда байроғин!

Ўлмасбек Самарқандий.
@piskenthayoti
📣📣ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!📣📣

📌📌Қадрли муштарийлар ва каналимиз кузатувчилари!

📰📰Қадрдон газетангиз "Piskent hayoti" га 2025 йилги обуна мавсуми давом этади!!
🏃‍♂️🏃‍♂️Шошилинг, бу - бизнинг, ўзимизнинг газетамиз. Унда сизга таниш инсонлар👧👨, уларнинг, улар амалга ошираётган, улкан бунёдкорлик ишлари🌇🏙, эзгу ва савоб амаллари, туманимиз ҳаётида содир бўлаётган. воқеалар, давлатимиз томонидан олиб борилаётган, сиёсат, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақидаги маълумотлардан бохабар бўласиз. 📰📰Улар ўчиб кетмайди. Эртага тарих зарварақларидан жой олиб, мангуликка муҳрланади.

💰💰Газетамизнинг баҳоси 250 минг сўм.

📌📌Ҳурмат билан "Piskent hayoti" газетаси таҳририяти ва расмий канали.


Ҳ/Р: 20210000900133192001
ИНН: 200449297 МФО: 00472
Пискент Агробанк АТБ.🏫🏫

@piskenthayoti
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Иқтибос

Маърифатпарвар аждодларимизнинг мероси – бугун биз қураётган ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти учун пойдевор.

Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти

@piskenthayoti
#тафаккур

Газета ўқинг, зотан, юзаки ва аҳамиятсиз, аммо шунчаки қизиқарли хабарлар билан бошни қотираётганлардан фойда йўқ. Газета сиз учун фойдали, манфаатли ахборот беришни биринчи ўринга қўяди. Шу мезон билан ишлайди. Газетани ҳурматга сазовор жиҳати ҳам шунда.

@piskenthayoti