#_партия ҳаёти
“Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг қонунга асосланган парламентдаги мухолифатининг кафолатланган ҳуқуқлари” мавзуида ХДПнинг туман Кенгаши томонидан жорий йилнинг 27 май куни туманимиздаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказида 29 та маҳалланинг БПТ аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда ЎзХДП туман Кенгаши раиси Д.Комилова “Ўзбекистон овози” газетасининг 14 май 2025 йилда чоп этилган 19-сонида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг расмий баёноти тўғрисида маълумот берди. Унда ёзилишича, янги таҳрирдаги Конституциямизда Ўзбекистон ўзини суверен, демократик, ҳуқуқий ва дунёвий давлат билан бир қаторда ижтимоий давлат деб эълон қилди. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, шу жумладан ижтимоий ҳуқуқларни таъминлаш борасида мутлақо янги механизмлар жорий этилди. Партиямиз ижтимоий ҳимоя тизими кафолатларининг Конституция даражасида мустаҳкамланиши тарихий ютуқ сифатида баҳолайди. Бу шубҳасиз, Халқ демократик партиясининг мамлакатда ижтимойи адолат, тенглик ва ижтимоий бирдамлик мезонларига мос келадиган демократик ижтимоий давлат барпо этиш мақсадлари билан чамбарчас мувофиқ эканлигини эътироф этади. Қонунчиликка мувофиқ ҳукуматнинг тутган йўли ва дастурига ёки унинг айрим йўналишларига қўшилмайдиган сиёсий партиялар фракциялари ўзларини мухолифат деб эълон қилиши мумкин. Шу боис партиямиз Халқ демократик партияси фракцияси ўзини парламентдаги мухолифат фракцияси деб эълон қилди. Шунга асосан қуйидаги вазифаларни амалга оширишни муҳим деб ҳисоблаймиз:
- қонун лойиҳалари ва парламент муҳокамасидаги долзарб масалалар бўйича ўз сайловолди дастуримиз мақсадларидан келиб чиққан ҳолда қатъий сиёсий позициямизни билдириб бориш;
- Ҳукумат ва Парламентдаги кўпчилик томонидан парламентга киритилган қонун лойиҳалари бўйича зарур деб кўрилган ҳолда муқобил қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва киритиб бориш;
- иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича хукумат ҳаракат дастурини танқидий баҳолаш ва ўз нуқтаи назарини билдириш.
Биз, Халқ демократик партияси фракцияси ижтимоий ҳимоя, ижтимоий тенглик ва ижтимой бирдамлик тамойилларини юзага чиқариш орқали Ўзбекистон ижтимоий давлат тамойилини амалга оширишда сайловчиларимиз манфаатларини биринчи ўринга қўямиз ва мамлакатнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишини ҳамда халқимиз фаровонлигини таъминлаш йўлида барча саъй- ҳаракатларимизни бундан буён ҳам сафарбар қилишда давом этамиз.
Партиямиз мамлакатда ижтимоий адолат, тенглик ва ижтимоий бирдамлик мезонларига мос келадиган демократик сиёсий давлат барпо этишни бош мақсад деб билади.
Биз сўл қанот партия сифатида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг ҳаётий эҳтиёжлари билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш, ижтимоий тафовутларни камайтириш, муҳтожларга ёрдам бериш, аҳолини кафолатли даромад билан таъминлаш бўйича зарур чоралар кўриш лозим деб ҳисоблаймиз.
Хусусан, пенсия тизимини замон билан ҳамнафас ислоҳ қилиш, коммунал тўловлари масаласида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш, фуқароларни уй-жой билан таъминлаш ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш партиямиз олдида турган вазифадир.
Бизнинг блок ва ҳукумат дасутрига қарама-қарши позияцияда туришимиз парламентда соғлом сиёсий рақобат, баҳс-мунозара, фикрлар хилма-хиллиги ва турли қарашлар тўқнашувини юзага келтиради. Бу эса қонун ижодкорлиги сифатини оширишга, пухта халқ манфаатларига мос қарорлар қабул қилинишига хизмат қилади, деб ўйлайман.
@piskenthayoti

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зоминга сел келди
Бугун, Жиззах вилояти Зомин туманида кучли ёғингарчилик натижасида сел юзага келди. Сел сой ўзанидан ошиб, «Дуоба» маҳалласи Қоронғисой қишлоғидан ўтувчи автомобиль йўлига чиқиб кетган ва тоғ жинсларни оқизиб келган. Натижада йўлнинг бир қисмида ҳаракат вақтинча тўхтаб қолган.
Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, ички ишлар ходимлари ҳамда маҳаллий ҳокимият вакиллари зудлик билан ҳодиса жойига етиб бориб, муҳандислик техникалари ёрдамида тозалаш ишларини олиб боришмоқда. Айни пайтда автомобиль ҳаракати қисман тикланган.
Шунингдек қўшни Қирғизистоннинг Бишкек тоғ йўлида лайлакқор ёғиб ҳаво ҳарорати пастлаган.
Ўзгидрометнинг маълум қилишича 28 майдан 2 июнгача кутилаётган ёмғирлар сабаб тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролардан, дам олувчилардан ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралган
Интернетдан олинди

#_табрик
Ҳурматли мактабимиз директори ГУЛЧЕҲРА АБДУНАБИЕВНА.
Сизни бугунги муборак таваллуд айёмингиз билан чин қалбимиздан самимий муборакбод этамиз!
Таълим ва тарбия соҳасидаги фидокорона меҳнатингиз, раҳбарлик салоҳиятингиз, бой тажрибангиз ва ҳар бир ўқувчи ҳамда педагог учун яратган имкониятларингиз таҳсинга лойиқдир. Сизнинг сабр-тоқатингиз, масъулиятли ёндашувингиз ва инсоний фазилатларингиз мактабимиз ҳаётига ижобий руҳ бағишлаб келмоқда.
Қутлуғ ёшингизда Сизга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оила бахти, иш фаолиятингизда улкан ютуқлар ва ҳаётингизда ёрқин дақиқалар тилаймиз. Яқинларингиз ва оилангиз бахтига ҳар доим соғ-омон бўлинг.
11-сонли мактаб жамоаси.

#_ғалла 2025
Пискент туманида 2025 йилги ғалла ўрим-йиғими мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида мутасадди идоралар ҳамкорлигида амалий тадбир ташкил этилди.
Унда Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Иминов Зиёдбек, вилоят Агроинспекция бошқармаси бошлиғи Содиқов Содиқ ҳамда туман ҳокими Музаффар Арипов иштирок этишди.
Тадбир доирасида ғалла йиғим-теримига жалб этиладиган комбайнлар, тракторлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги техникаларининг техник ҳолати, хавфсизлик талабларига жавоб бериши, ёнғин хавфсизлиги ҳамда ёнилғи ва эҳтиёт қисмлар билан таъминланганлик даражаси кўздан кечирилди.
Шунингдек, ҳайдовчилар ва техник хизмат кўрсатувчи мутахассислар иштирокида очиқ мулоқот тарзида ўтказилган семинарда ўрим мавсумида юзага келиши мумкин бўлган муаммолар, уларнинг ечимлари, техникадан мақсадли фойдаланиш, меҳнат муҳофазаси ҳамда хавфсизлик қоидаларига амал қилиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, жорий мавсумда ғалла ҳосилини ўз вақтида ва сифатли йиғиб олишни таъминлаш мақсадида ҳайдовчилар ва хизмат кўрсатувчи ходимларни рағбатлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, ўз вазифасига масъулият билан ёндашиб, фаол иштирок этган ва юқори кўрсаткичларга эришган шахсларни моддий ва маънавий рағбатлантириш, уларнинг иш шароитларини яхшилаш бўйича тегишли таклиф ва вазифалар белгилаб олинди.
Семинар якунида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, мавжуд муаммоларни тезкор ҳал этиш ва ўрим-йиғим жараёнларини юқори ташкилий даражада ўтказиш бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди

#Иқтибос
Мен бир нарсага ҳайрон бўлавераман, қачон қараманг, тўртта одам йиғилса, фарзанд тарбиясининг оғирлиги, уларни одам қилишнинг азоблиги тўғрисидаги ҳасратга дуч келамиз. Ў-ў-в биродарлар, бунинг энг осон, энг арзон, энг самарали йўли – усули шундоқ ёнингизда турибди-ку: болангизни китоб ўқишга ўргатинг, унинг кўнглида бадиий адабиётга меҳр ва муҳаббат уйғотинг, фарзандларингизга уч-тўрт сўмни қизғанмай мунтазам китоб олиб беринг! Ахир дунёда китобдан ҳам ақллироқ, ундан ҳам донороқ бирор устозни топиб бўладими? Ахир китобларда йўқ нарсанинг ўзи йўқ-ку! Одамни одам қиладиган жамики куч қудрат, ҳикмат, гўзаллик, ақл ва одоб китобларда “мана-ман” деб турибди-ку! Наҳотки, бу буюк неъматдан, бебаҳо бойликдан бебаҳра бўлиб ҳам одам бўлиш мумкин деб ўйласангиз?!
Озод Шарофиддинов,
Ўзбекистон қаҳрамони

Инсонни оташ эмас, ўз ғафлати ёқар. Барчадаги камчиликни кўрар-у, аммо ўзига кўрдек боқар. Нимага қандай боқсанг, у ҳам сенга шундай боқар.
Жалолиддин Румий
@piskenthayoti
Жалолиддин Румий
@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Дўст деганинг душман, душман деганинг эса дўст бўлади. Мана шундай ажибдир бу дунё. Бўлмайди деганларингни ҳаммаси бўлади. “Йиқилмайман” дейсан акси бўлади, “Қилмайман” дейсан қиласан, “Адашмайман” дейсан адашасан. Энг ажойиби нима биласанми? “Ўлдим” дейсан-у аммо, яшашда давом этаверасан...”
Жалолиддин Румий
@piskenthayoti
Жалолиддин Румий
@piskenthayoti
Ўлимдан олдин!
40 ёшида ошқозон саратони билан касалланган халқаро миқёсда таниқли дизайнер ва ёзувчи Кирзайда Родригеси вафот этишидан олдин шундай ёзган эди:
1. Гаражимда дунёдаги энг қиммат машина бор эди, лекин энди ногиронлар аравачасида ҳаракатланишимга тўғри келмоқда.
2. Уйимда ҳар хил брендли пойабзал ва қимматбаҳо буюмлар сотилади, аммо ҳозир менинг танам касалхона томонидан тақдим этилган кичик матога ўралган.
3. Банкда кўп пулим бор, лекин ҳозир бу маблағдан ҳеч қандай фойда йўқ.
4. Менинг уйим қасрга ўхшайди, ҳозир эса касалхонада оддийгина каравотда ётибман.
5. Беш юлдузли меҳмонхонадан беш юлдузли меҳмонхонага ўтар эдим, аммо ҳозир касалхонадаги бир лабораториядан иккинчисига ўтмоқдаман.
6. Мен юзлаб одамларга дастхат берар эдим, аммо бу сафар тиббий ҳужжатларга имзо чекмоқдаман.
7. Сочларимни етти нафар сартарош тартибга келтирар эди, энди эса бошимда битта ҳам соч йўқ.
8. Хусусий самолётимда исталган жойга уча олар эдим, аммо ҳозир касалхона дарвозасига бориш учун икки йўлак керак.
9. Гарчи озиқ-овқат жуда кўп бўлсада, лекин ҳозир менинг диетам кунига икки таблетка ва кечқурун бир неча томчи шўр сувдир.
Бу уй, бу машина, бу самолёт, бу мебель, бу банк, жуда кўп обрў ва шон-шараф, уларнинг ҳеч бири менга мос келмайди. Буларнинг ҳеч бири мени тинчлантирмайди.
"Ўлимдан бошқа ҳақиқий нарса йўқ".

“Гулдек гўзал бўл, аммо унинг тикани каби золим бўлма.
Сўзласанг шундай бир сўз дегинки, ё яшасин, ё ўлсин, аммо асло яраланмасин!”
Шамс Табризий
@piskenthayoti
Сўзласанг шундай бир сўз дегинки, ё яшасин, ё ўлсин, аммо асло яраланмасин!”
Шамс Табризий
@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН
Сeнга ЎЗИНИ эслатувчи бир дўст топсанг, унинг этагини қучоқлаб ол ва ундан ажралма. Уни ўзинг учун бир ғанимат дeб бил.
Уни ҳeч қачон ҳокир кўрма. Зeро бундай бир дўст, ақлли кимсанинг ғанимати, мўмин кимсанинг эса йўқолган сарватидир.
Имом Ғаззолий

АССАЛОМ АЛАЙКУМ,
ХАЙРЛИ ТОНГ
Тонг янгиланиш рамзи, ҳаётимизда янги имкониятлар эшиги. Бугунги ЯНГИ ТОНГ,ЯНГИ кун ҳам СИЗГА ЯНГИ имкониятлар эшигини очсин.
Бу Имкониятлар СИЗГА ХАЙРЛИ, Эзгу ва савоб ишларни амалга ошириш учун дебоча бўлсин.
Хаётимизни янада гўзал бўлиши, бахт ва шодликларга тўла умр кечиришимиз , ўз ҳаетимиздан рози бўлиб яшашимиз учун албатта дуо ОЛИБ яшашимиз, виждонимиз пок, қалбимиз тоза, юрагимиз кенг бўлиши керак.
Ўзгалар ташвиши билан яшаган, ўзгаларнинг бахтидан қувонган, ўзидан кўра ўзгаларга яхшилик қилишдан завқланадиган инсонгина хақиқий инсондир.
Бундай инсонлар эса асло камлик ва ёмонлик кўрмайдилар.
Шундай экан, яхшилик қилишга шошилинг, дуо олинг, чунки ёмғир билан ер кўтарар , дуо билан эл кўкарар.
@piskenthsyoti