"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal
2.26K subscribers
58.8K photos
10.3K videos
96 files
8.08K links
"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @Munira_9184
Download Telegram
#_тадбир

MУСТАҚИЛ ҲАЁТ ОСТОНАСИГА ИЛК ҚАДАМ!

Туманимиздаги 13-сонли мактаб ҳовлисида байрамона шукуҳ, ўқувчиларнинг кўзида эса ҳаяжон, қувонч ва бир оз соғинч акс этди. Йиллар давомида варақланган дафтарлар, ёзилган дарсликлар, устознинг сабр-тоқат ила берган сабоқлари, синфдошлар билан ўтган қувончли дамлар энди орзу-ёдга айланди.
Мактаб ҳовлисида янграган “Хайр, мактаб!” садоси юракларни ларзага солди — бу оддий сўзлар эмас, балки ҳаётда янги саҳифа очилаётганининг бошланишидир.
Бугун 6 нафар ёш йигит-қиз елкасига катта орзу ва масъулиятни юклаб мустақил ҳаёт мактабига йўл олмоқда. Уларда билим сари интилиш, талаба бўлиш орзусидаги юраклар, касб-ҳунар йўлини танлаб, меҳнатга бел боғлаган йигит-қизнинг қатъияти борлигини кўриш мумкин.
Улар – Ватанимизнинг фахри, эртанги кунининг умиди, келажак бунёдкорларидир.
Шу куни мактабда беш авлод учрашуви ҳам бўлиб ўтди.
Тадбирга шу мактабни тугатиб ҳозирда турли касбларни эгаллаб, жамиятимизнинг фаол аъзоларига айланган 5 авлод вакиллари таклиф этилди. Улар мактаб ўқувчилар билан учрашиб, мазмунли суҳбат ўтказдилар. Билим олишнинг фойдаси, келажакда ўз ўрнини топишда илм ва тафаккурнинг не чоғли аҳамиятли эканини ўз ҳаётлари мисолида сўзлаб бердилар.

Ш. Ибрагимова.

@piskenthayoti
#_табрик

Ҳурматли мактабимиз директори ГУЛЧЕҲРА АБДУНАБИЕВНА.

Сизни бугунги муборак таваллуд айёмингиз билан чин қалбимиздан самимий муборакбод этамиз!
Таълим ва тарбия соҳасидаги фидокорона меҳнатингиз, раҳбарлик салоҳиятингиз, бой тажрибангиз ва ҳар бир ўқувчи ҳамда педагог учун яратган имкониятларингиз таҳсинга лойиқдир. Сизнинг сабр-тоқатингиз, масъулиятли ёндашувингиз ва инсоний фазилатларингиз мактабимиз ҳаётига ижобий руҳ бағишлаб келмоқда.
Қутлуғ ёшингизда Сизга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оила бахти, иш фаолиятингизда улкан ютуқлар ва ҳаётингизда ёрқин дақиқалар тилаймиз. Яқинларингиз ва оилангиз бахтига ҳар доим соғ-омон бўлинг.

11-сонли мактаб жамоаси.

@piskenthayoti
#_спорт

Туманимиздаги 5-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Раҳимжонова Мумтозабегим "Гимнастикага илк қадам" спорт мусобақаси вилоят босқичида фахрли 3 ўринни эгаллади.
Бугунги кунда давлатимиз томонидан болалар спортини ривожлантиришга бўлган эътиъор тахсинга лойиқдир.
Болажонларимиз эришаётган мувафқақиятлар айнан мана шу эътибор ва ғамхўрлик туфайли эканлиги бизларни беҳад қувонтиради.

@piskenthayoti
#_сайёр қабул

Пискент туманида оммавий сайёр қабул ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президент Администрациясининг топшириғига асосан, бугун Республика Ишчи гуруҳи томонидан Пискент туманининг “Бирлик” маҳалласида оммавий сайёр қабул бўлиб ўтди.
Мазкур сайёр қабул Ички ишлар вазирлиги масъул ходими С. Нуриддинов, Пискент туман ҳокими М. Арипов, туман Халқ қабулхонаси мудири А. Эгамбердиев ва туман прокурори Х. Максудовлар бошчилигида, шунингдек, туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ташкил этилди.
Сайёр қабул давомида 40 дан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Улар асосан коммунал соҳадаги муаммолар, деҳқончилик учун ер ажратилиши, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида кредит олиш, даволаниш ва уй-жойларини таъмирлаш учун моддий ёрдам ажратиш, иш ҳақларини ундириш ва бошқа ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид бўлди.
Тушган мурожаатларнинг бир қисми жойида ҳал этилган бўлса, қолганлари белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун назоратга олинди. Жумладан, муддати талаб этиладиган мурожаатлар Президентнинг Пискент туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан алоҳида назоратга олинди.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, бугунги кунда давлат идоралари раҳбарларининг халқ олдидаги масъулияти ошиб бормоқда. Уларнинг ўз хизмат вазифасига сидқидилдан ёндашуви, одамлар дард-у ташвишини тинглаб, муаммоларига амалий ечим топишга интилиши ҳар бир раҳбарнинг шарафли бурчига айланган. Шу нуқтаи назардан, ана шундай сайёр қабуллар фуқаролар ҳаётидаги долзарб масалаларга ечим топишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

@piskenthayoti