"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal
2.22K subscribers
58.4K photos
10.2K videos
96 files
8.07K links
"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @Munira_9184
Download Telegram
#_спорт

“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ЧЎҚҚИЛАРИ" ГА СТАРТ БЕРИЛДИ.

Спорт  инсонни жисмонан бақувват, маънан соғлом, руҳан тетик  қилиш билан бирга янги орзулар, янги марралар сари етаклайди.
Шуларни кўзда тутган холда  ўтказилаётган  қатор  мусобақалар  спортчи ёшларни  янда юксак марралар сари  йўлламоқда.  Туманимиздаги спорт ўйингоҳида  “Янги Ўзбекистон олимпия чўққилари” ва “Президент олимпиадаси” га старт берилди. Бундан  мақсад,  ёшларни спорт мусобақаларида фаол қатнашиб, соғлом турмуш тарзини яратиш, спортга бўлган иштиёқларини янада ошириш,  куч ва маҳоратларини синашдир. Мазкур мусобақада ёшлар спортнинг узунликка сакраш, баландликка сакраш, ядро улоқтириш каби спорт турлари бўйича  ўзаро беллашдилар.
   Бугун эса  туман Спорт   мактабида "Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари" спорт мусобақасининг енгил атлетика  тури бўйича  минтақавий босқичи бўлиб отди.
Мусобақанинг очилиш маросимида Тошкент вилояти спорт бошқармаси раҳбарияти, вилоят Божхона қўмитаси вакиллари, туман ҳокимлиги мутасаддилари, иштирок этиб, спортчиларга омад тилади.  Спортнинг турли йўналишлари бўйича ўтказилаётган   мусобақаларнинг  якуни  ва ғолиблар ҳақида  беллашув сўнгида  маълумот берилади.

Шахзод Юсупов,
Туман  Спорт мактаби  раҳбари .В.В.Б.

@piskenthayoti
#маънавият

Туманимиздаги "Нуронийлар маскани" да "Оилага тайёрлов" курсини ўқиб тугатган оила қуриш арафасидаги ёшларга Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи З.Хилватуллаева, Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи С.Азимова, Оқила аёллар раҳбари Р.Турғунбоева, Нуронийлар жамғармаси бошлиғи М.Ахроровлар Сертификат топширдилар.
Оила муқаддас даргох, ватан Ичра кичик бир Ватандир
Шунинг учун уни асраб- авайлаш, хақиқий бахт қўрғонига айлантириш учун мана шундай тадбирларнинг ўрни беқиёсдир.

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аслида йўқ бўлган бу дунё бор каби кўринмоқда. Аслида бор бўлган у дунё, яширинмоқда.

Жалолиддин Румий.

@piskenthayoti
Қадрдоним, шундай яшангки, сизни кимдир ғойибона дуо қилиб, Аллоҳга мақтасин, бахти бекамлик тиласин!

Сизга таъриф берганларида «ишончли», «вафоли», «мард»,«фариштали» десинлар!

Дуолар омад йўлларингизни очсин!

@piskenthayoti
Ташвишингиз инсонларнинг муҳаббатини қозониш бўлиб қолишига йўл қўйманг... Инсонларнинг қалблари ўзгарувчандир, бугун жонидан ортиқ кўриб, эртага нафратланиб ҳам қолаверади... Ташвишингиз қандай қилиб бўлса ҳам, инсонлар Роббиси муҳаббатига сазовор бўлиш бўлсин.... Агар У сизни яхши кўрса, инсонлар қалбларини сизга талпинадиган қилиб қўяди...!

Шаъровий

@piskenthayoti
Жуда фойдали маслаҳатлар

Саломатлик:

. Кўп сув ичинг.
. Қиролларга хос нонушта қилинг, шаҳзодаларга ўхшаб тушлик қилинг, кечки таомингиз фақирона бўлсин.
. Ўсимликлардан пайдо бўлган маҳсулотларни кўпроқ тановвул қилинг, заводларга ишлаб чиқарилган таомларни камроқ енг.
. Кўпроқ ўйинлар ўйнанг.
. Кўп китоб ўқинг.
. Ҳар куни ҳеч бўлмаганда 10 дақиқа сукунатда ўтиринг.
7 соат ухланг.
. 10-30дақиқа пиёда юринг. Юрганда табассум қилинг.🚶🏻‍➡️

Шахсият ҳақида.

. Ўз ҳаётингизни бошқалар билан солиштирманг. Уларни қандай ҳаётни бошдан кечиришгани ҳақида ҳатто тассаввурга ҳам эга эмассиз, уларнинг барча йўлини билмайсиз.
Ўзингиз назорат қила олмайдиган салбий фикрлар ва буюмларни ушлаб турманг. Бунинг ўрнига ўз қувватингизни ҳақиқий ижобий нарсага қаратинг.
. Шунчаки бажаришдан нарига ўтманг. Ўз чегараларингизни билинг.
. Ўзингизни ҳаддан ташқари қатъий муҳокама қилманг.
Ўзингизнинг қимматли қувватингизни ғийбатларга сарфламаг.
. Сергак бўлганингизда кўпроқ орзу қили
. Ҳасад вақтни беҳуда сарфлаш ҳисобланади. Сизда ўзингизга керакли барча нарса бор.
. Ўтмишдаги муаммоларни унутинг. Севган инсонингизни ўтмишдаги хатоларини эсламанг. Бу ҳақиқий бахтингизга путур етказади.
Нафратланиш учун вақт кетказишга умр камлик қилади. Бошқаларга нафрат билан қараманг.
. Бахтингизга ўзингиздан бошқа ҳеч ким жавоб бермайди.
. Эсда тутинг, ҳаёт – бу мактаб, бу ерда сиз уни тушуниб етасиз. Муаммолар – шунчаки ўқув дастурининг бир қисмидир, улар қайсидир синфнинг алгебра дарсидек пайдо бўлиб, йўқолади, лекин сиз билиб оладиган дарслар бир умр эсда қолади.
. Кўпроқ табассум ва кулги бўлсин.
Сиз ҳар бир баҳсда ютиб чиқишга мажбур эмассиз

Одамлар билан:
. Яқинларингизга кўпроқ телефон қилинг.
Хар куни бошқалар учун қандайдир яхшилик қилинг.
Барча нарсани ва барча инсонларни кечиринг.
Кўпроқ 70 дан ошган ва 6 ёшдан кичиклар билан вақт ўтказинг.
.Одамларга кулиб боқинг.
. Одамлар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари, бу сизнинг ишингиз эмас.
. Сиз бемор бўлганингизда ишингиз сизга ғамхўрлик қилмайди, дўстларингиз жонингизга оро киради. Улар билан алоқада бўлинг.

Ҳаёт:
. Сиз учун фойдали, чиройли ва қувончли бўлмаган нарсалардан воз кечинг.
Вазият ҳох яхши, ҳох ёмон бўлсин, у албатта ўзгаради.
. Ўзингизни қандай ҳис этишингиздан қатъий назар ўрнингиздан туринг, кийининг ва йўлга тушинг.
. Яхшиси ҳали олдинда.
. Юрагингизнинг қаеридадир сиз бахтлисиз. Шундай экан, бахтга эришинг.

@piskenthayoti
🛎СЎНГИ ҚЎНҒИРОҚ

Қўнғироғинг жаранглашин кутаяпмиз,
Энди сени бир умр тарк этаяпмиз,
Наҳот шундай айро бўлиб кетаяпмиз,
Дийдорингга тўйиб тўйиб олай мактаб,
Яна бир кун қучоғингда қолай мактаб.

Қадринг билмай ўтиб кетди ўн бир йил ҳам,
Ҳаётимда қувноқ кунлар,энг ширин дам,
Бугун ўша қувноқ қувноқ кўзларда нам,
Дийдорингга тўйиб тўйиб олай мактаб,
Яна бир кун қучоғингда қолай мактаб.

Соғинамиз энди тинмай дўст ўртоқни,
Такрорланмас ҳаётда энг гўзал чоғни,
Чалмай тургин дўстим бир оз қўнғироқни,
Дийдорингга тўйиб,тўйиб олай мактаб,
Яна бир кун қучоғингда қолай мактаб.

Гапга кирмас,тўполончи бўлдик шайтон,
Гоҳо билмай кўнгилларни қилдик вайрон,
Устозимдан узр сўраб олай бир он,
Дийдорингга тўйиб, тўйиб олай мактаб,
Яна бир кун қучоғингда қолай мактаб.

Ҳаяжондан ёнаяпман,кўзимда ёш,
Хаёл суриб парталарга қўяй бир бош,
Энди қачон кўришамиз эй синфдош,
Дийдорингга тўйиб,тўйиб олай мактаб,
Яна бир кун қучоғингда қолай мактаб.

Энди сени бир умр тарк этаяпмиз,
Наҳот шундай айро бўлиб кетаяпмиз.

Хуршид Карим

@piskenthayoti
Ҳаёт китобларда битилган ривоятларга ўхшайди. Ҳар куни янги саҳифа…

Бир бети маҳзун кечса, кейинги саҳифаси қувончга тўла бўлади…

Шундай экан, "Хавотир олманг!" Қоронғуликдан кейин ёруғлик, мусибатдан кейин албатта омад келади... Ҳаёт саҳифаларини вароқлайверинг-да, ишингизни Аллоҳга таваккал қилинг. Ўзи шундоқ ҳам ҳаёт қисқа, назарингиз гўзалликларда бўлсин, улардан завқланиб яшанг!

@piskenthayoti
Болалигимда отам билан цирк кўргани боргандик. Чипта олиш мақсадида навбатга турдик. Олдимизда эр-хотин ва уларнинг олти боласи турарди. Болаларнинг кийимлари эскириб кетган, лекин озода эди. Улар жуда хурсанд ҳолда цирк ҳақида гаплашишарди. Навбатлари келгач, ота ойна ёнига бориб, чипта нархини сўради. Нархни эшитгач, бироз тисарилиб, хотинига пичирлаб нимадир деди. Унинг юзида безовталик аломатлари яққол сезилиб турарди. Шу пайт отам чўнтагидан 20 долларни олиб, ерга отди ва эгилиб, уни олди-да, пулни ҳалиги кишининг кафтига қўйди ва “пулингиз тушиб кетди”, деди. Ҳалиги одам кўзларида ёш билан, “раҳмат, жаноб”, деди. Улар томоша залига кириб кетганидан сўнг отам қўлимдан тортди ва биз ташқарига чиқиб кетдик. Чунки отамнинг ўша одамга берган 20 долларидан бошқа пули йўқ эди. Ўша кундан буён отам билан фахрланаман. Бутун ҳаётимдаги энг гўзал манзара мана шу бўлганди. Бу ҳолат ўша кўролмай қолганим цирк томошасидан ҳам чиройлироқ эди. Тарбия назорат билан эмас, ибрат билан бўлишига кўпроқ амин бўлдим!

Чарли Чаплин

@piskenthayoti
#Ривоят

– Одамлар нима учун бир-бирларининг ички дунёсига эмас, кўпроқ ташқи кўринишига қараб баҳо беради? – деб сўрашибди Луқмони Ҳакимдан. Ҳаким жавоб берибди:
– Чунки иккита кўз ҳаммада бор, лекин тўкис фаросат ҳаммада ҳам мавжуд эмас.

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН

Ҳамиша «Ўзинг эҳтиёт қил» дегувчилар топилади...

Аммо «Сени эҳтиёт қиламан» дегувчи топилмайди...

УМР саҳифаларидан яна бир кун ортда қолди.
"Эй инсон, аслида сиз кунлардан иборатсиз, бир кунимиз ўтса, демак бир бўлагимиз кетибди…"

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ

Шукурдан бонг урар кўнгил қафаси,
Димоғинг қитиқлар шамол нафаси.
Мехрибон Раббимнинг буюк тухфаси-
Яна бир ТОНГ отмоқда дилбар, мунаввар.

Ҳар лаҳза лабларга табассум инсин.
Ғуборлар йўқолиб, қуёш нур сочсин.
Муҳими, бу ТОНГ ҳам нурларга тўлсин,
Яна бир гўзал ТОНГ муборак бўлсин .

Қалбда баҳор бўлсин,бўлмасин ҳеч қиш.
Зинҳор санчилмасин кўнгилларга ниш,
Бизни босса майли шу ширин ташвиш,
Қалбимиз меҳрга, севгига тўлсин,
Яна бир нурли ТОНГ муборак бўлсин!

@piskenthayoti