"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal
2.26K subscribers
58.8K photos
10.3K videos
96 files
8.08K links
"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @Munira_9184
Download Telegram
#_Сўнгги қўнғироқ

Сўнгги қўнғироқнинг сўнгги жаранги
Мактаб ҳовлисини тутиб кетади
Бугун ўғил - қизлар ушбу даргоҳдан
Қалдирғочлар каби учиб кетади

Туманимиздаги 4- сонли мактаб ҳовлисида бугун ҳар кунгидан ўзгача тароват, ўзгача файз , ўзгача шукуҳ уфуриб турибди. 11- синф битирувчиларининг бир- биридан гўзал қизлари, мард ўғлонлари кечага кўрк бериб туришибди.
Битирувчиларга туман фермерлар кенгаши раиси, туман депутатлар кенгаши аъзоси Тохир Шодмонқулов Тоҳир Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев табригини ўқиб эшиттирди.
Битирувчиларни мамнуният билан Тошкент вилоят Ғазначилик бошқарма бошлиғи Мирзали Зарипов самимий қутлади.
Майлобод маҳалласи фуқаролар йиғини раиси Рустам Пўлатов ҳамда 4-сонли мактаб директори Манзура Бердиева битирувчи ўғил - қизларни табриклаб, келгусида мустақил ҳаётга дадил қадам қўйишларини тилаб қизғин муборакбод этдилар.

@piskenthayoti
#_камбағалликдан_фаровонлик_сари

ҚАЛОВИНИ ТОПИБ ПИШИРИЛГАН УЗУМ

Халқимизда қаловини топсанг қор ҳам ёнади деган гап бор.
Бу гап ишнинг кўзини биладиган, тадбиркор, меҳнаткаш одамларга қарата айтилган бўлиб, ҳақиқатан ҳам инсон истаса, ниятни холис, мақсадини аниқ қилиб иш бошласа, астойдил меҳнат қилса, у уддасидан чиқолмайдиган ишнинг ўзи бўлмайди.
Биз узумлар энди дувара бўлаётган бир пайтда, туманимизнинг “Бирлик” маҳалласидаги боғларнинг бирида қоп-қора бўлиб етилиб пишган, доналари йирик, ёқутдек товланаётган, ҳар боши чойнакдек келадиган, тиқмачоқдек узумларни кўриб, кўзларимизга ишонмай, ҳайдовчидан машинани тўхтатишини сўрадик.
Биз аслида шу маҳаллада истиқомат қилувчи уста томорқачининг таърифини эшитиб, ўша хонадонга кетаётган эдик ва бу боғни тасодифан кўриб қолдик.
Боғнинг атрофи сим тўр билан ўралгани учун қаердан киришни билмай турганимизда, боғдан ёшгина йигит чиқиб келиб, тавозе билан боққа таклиф қилганидан қувониб, унга эргашдик.
Боғ ҳақиқатан ҳам бетакрор кўринишда бўлиб, барглар орасида яшнаб кўринаётган, ширинлиги қоп-қора доналарида акс этиб турган, бир туп ёки икки туп эмас, эгасининг айтишича, нақд 6 сотих ердаги ғарқ пишган узумларни кўриб ҳайратимизни яшира олмай суратга олишни бошлаб юбордик.
Боғнинг эгаси Азиз Тўлагановни суҳбатга тортганимизда юракдан суҳбатлашдию, лекин суратга олмоқчи бўлганимизда, ”Мени эмас, яхшиси укам билан отамни суратга олсангиз яхши бўлар эди, уларнинг боғи меникидан ҳам зўр” деганига ажабланиб, ”Ие, яна шундай узуми пишган боғ борми?”- деганимиздан сўнг бизни ота ҳовлиси томон бошлади.
Бу ердаги манзара эса бизни янада ҳайратга солди. Чунки кўплаб иссиқхоналарни кўрган бўлсак ҳам, ишкомли иссиқхонани биринчи бор кўришимиз эди.
Чунки узумнинг ишкоми шундоқ ҳам баланд бўлгани учун унинг устини ёпишнинг ўзи бўлмайди. Яна оз эмас, 6 сотихли боғни. Лекин тадбиркор-боғбон хонадон эгалари бунинг ҳам уддасидан чиқишибди. Боғбон йигит Аъзам Шокиров бизга отаси бошчилигида кузда кўмилган токларни февралнинг бошида очиб, устини қалин плёнка билан икки қават қилиб ёпиб, ишкомлар остига қалин қувур-печларни ўрнатиб, асосий печни кўмир ва ўтин орқали ёқиб, боғ ичида бир хил, мўътадил ҳароратни мунтазам равишда сақлаб туришларини, узумларни маҳаллий ўғитлар билан озиқлантириб, зарур пайтда суғоришларини, ҳар бир барг, ҳар бир новдага меҳр бериб, эҳтиёткорлик билан парваришлаганликлари туфайли, боғда оддий ҳолатдагидан бир-бир ярим ой илгари узум пишиб етилганини айтганида, боғбон йигитларнинг қадоқ қўллари, офтобда қорайган юзлари, пешонасидаги терларни кўриб, томорқа-боғдаги данғиллама уй-жойлар бекорга қурилмаганини, ҳаммаси инсоннинг ўзига, унинг меҳнати ва ҳаракатига боғлиқлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилдик.
-Узумлар ғарқ пишибди, қаернинг бозорига олиб борасиз? - деганимизда Азиз Шокиров узумларни “Food City” билан тузилган шартномага асосан уларга топширишларини айтди.
Боғбон йигитнинг айтишича, узумларнинг бир килограммининг бошланғич баҳоси 100 минг сўмдан белгиланиб, ҳар иккала ака-ука боғбонларнинг жами 12 сотих ердаги узумларининг даромади 100 миллион сўмдан ошар экан.
Бировнинг ҳамёнидаги пулни ҳисоб-китоб қилиш бир оз ноқулай бўлса-да, лекин боғбон йигитларнинг қилаётган ишлари бошқаларга ибрат намунаси бўлиб хизмат қилишини истаганимиз учун, яхши ният билан сўрадик холос.
-Иккала ўғлим ҳам меҳнаткаш, ақлли, ишбилармон бўлиб улғайишгани учун хурсандман.
Сизлар кўрган биринчи узумзор-иссиқхона катта ўғлим Азизжонники, уйлантириб, бола-чақали қилганимиздан сўнг алоҳида уй-жой қилиб, боғ ҳам олиб бердик. Сиз биринчи кўрган иссиқхона-боғни ўзи бошқараяпти, билмаганини отасидан сўрайди.
Ўғилларим бир-бирлари билан аҳил ва иноқ, меҳрибон, аввало шунисига шукур, шунинг учун катта ўғлим истиҳола қилиб сизларни бу ерга олиб келибди, минг раҳмат, - деди оналарга хос меҳр ва миннатдорлик билан.
Кўринишлари жиддий, ҳатто камтарлик қилиб суратга ҳам тушишни истамаётган, истараси иссиқ йигит Аъзамжон ҳали уйланмаган эканини эшитиб, ҳатто уйланиб, бола-чақали бўлган баъзи йигитларнинг ҳозиргача ота-онасининг топгани ҳисобига кун кечираётганини хаёлимиздан ўтказдик. ”Ақл ёш танламас”- деганлари шу бўлса керакда, ҳали рўзғорнинг юки елкасига тушмаган бўз йигит қилаётган ишларни унча-мунча катта одамлар ҳам қилиши қийинлигини ўйлаб, боғбон йигитга беихтиёр ҳавасимиз келди.
Ҳаммамиз тўкин-сочин, фаровон ҳаёт кечиришни истаймиз. Бой-бадавлат бўлгимиз келади. Лекин буларнинг барчасининг остида катта меҳнат, ҳаракат ётади.
Ризқ Яратгандан дегани билан ҳаракат инсоннинг ўзидан, барокат эса Яратгандан бўлишини унутмаслигимиз керак.
Агар ҳамма ҳам боғбон йигитлардек астойдил меҳнат қилса, мана шундай данғиллама иморатларда, бекаму кўст ҳаёт кечиради.
“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастуридан кўзланган мақсад ҳам аслида шундан иборатдир.
Шундай эмасми?

Башорат Сатторова

@piskenthayoti
#_сўнгги қўнгироқ

Туманимиздаги 19 - сонли мактабда "Сўннги қўнғироқ" тадбири бўлиб утди.
Ҳар қачонгидан файзли, байрамона безатилган мактаб битирувчи синф ўқувчилари, ота- оналар ва тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар билан тўлди.
Туман Ёшлар агентлиги раҳбари Т.Турсинбоев, маҳалла еттилиги вакиллари битирувчи синф ўқувчиларини мактабни тугатиш, мустақил ҳаётга қадам қўяётганликлари билан табриклашди.
Мактабнинг 35 нафар битирувчиси кўзда ёш билан қадрдон мактаб ва меҳрибон устозлари билан хайрлашар эканлар, қайси касб эгаси ва ким бўлишларидан қатъий назар, жонажон мактаблари ва билим бериб, қўлларига етуклик шаходатномасини тутқазган ўқитувчиларини асло ёддан чиқармасликларини таъкидладилар.

@piskenthayoti