#_сайлов 2025
ЯНГИ РАИСЛАР САЙЛАНДИ
Туманимиздаги маҳаллаларда муҳим сиёсиё жараён – маҳалла фуқаролар йиғини раислигига сайловлар фаоллик билан, очиқ, ошкора, демократик тамойиллар асосида давом этмоқда.
“Тараққиёт” маҳалласида ўтказилган сайлов жараёни ҳам кўтаринки руҳда ўтказилди.Унда 256 нафар сайловчи вакиллардан 199 нафари иштирок этди. Натижага кўра Набижон Исоқов
155 та овоз (78 фоиз) олиб, сайловда ғолиб деб топилди ва биринчи маротаба раис этиб сайланди.
Шунингдек, “ Култепа” маҳалласида бўлиб ўтган сайловда 328 нафар сайловчи вакиллардан 252 нафари иштирок этди. Улар номзодларнинг сайловолди дастури билан танишиб чиқдилар. Натижага кўра Абдижамил Артиқбоев 157 та овоз (62 фоиз) олиб, сайловда ғолиб деб топилди ва биринчи маротаба маҳаллага оқсоқоли этиб сайланди.
Н.Ахмедова
@piskenthayoti

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1000 та китоб ўқиб чиққанингиздан 10 тасини ўқиб мағзини чаққан муҳимроқ. 10 тасини ўрганганингиздан 1 тасига амал қилганингиз афзалроқ.
Илм олиш улкан бозорга кириб, қарзга нарсалар олишга ўхшайди. Ҳар бир янги ўрганган нарсангиз билан гўёки янги-янги нарсаларни қарзга оляпсиз. Ҳар бир янги нарсани олишингиз билан ҳаётингиз олдингидан яхшироқ бўлади. Бироқ ҳар бир ўрганган нарсангиз сабаб қарз ортиб ҳисоб кунида ҳисоб-китобингиз оғирлашавeради. Дeмак, олган қарзларингиз баҳосини тўлаб боришингиз - жуда муҳим.
Хўш, бу қарзни қандай қилиб тўлайсиз?
Илмнинг баҳоси - унга амал қилишингиз, закоти - уни бировларга ўргатишингиз.
Бозордан иложи борича кўпроқ нарса олиб, имконингиз борича баҳосини тўлаб боришингиз эса энг саодатли йўлдир.
Маҳмуд Усмон

МАХФИЙ, АММО НИҲОЯТДА ҲАЙРАТОМУЗ МАЪЛУМОТЛАР
Инсоннинг кўзида шундай тўсиқ - парда борки, у фаришта ва
жинларни кўришдан сақлайди. Ўлим вақтида бу парда кўтарилади.
Қўшиқ, ашула эшитаётган инсоннинг олдига шайтон ва жинлар бир лаҳзада етиб келади. Ва yлар одамнинг атрофида рақсга тушишади. Агар инсоннинг кўзидаги парда очилганда эди, манзаранинг даҳшатидан юраги ёрилиб кетарди.
Ҳар жума кунининг тонгида оламдаги барча жонзотлар Сур
чалинишини кутиб қулоқ солиб турадилар... Эй Роббим! Хотимамизни гўзал қил!
1997 йили Тинч океанининг тубида қаттиқ, шиддатли овоз пайдо
бўлди... Унинг акс-садоси 5000 кмгача эшитилди... Бу овознинг келиб чиқиши, сабаби ҳозирги кунгача аниқланмади...
Оёғингиз увишиб қолган бўлса юрманг, қўлингиз увишган бўлса,
унга тиранманг. Чунки ўзингиз билмаган ҳолда синиб қолиши мумкин.
Уялган ва ғазабланган вақтда юз
қизаришининг сабаби— тинч, меъёрда турган асаб толаларининг вақтинча фалаж, шол бўлиши—
томирларда одатдагидан кўп миқдорда қоннинг ҳайдалишидир.
Инсон зим - зиё, зулматда 3 кундан кўп қолиб кетса, бир умрга
кўр бўлиб қолади.
Уйқуда йиқилиб тушиб, сесканиб
кетсангиз, билингки: бу сизни уйғотиш учун ақлингизнинг ўйлаб топган тушдир... Чунки аъзоларнинг функцияси тўхтаб қолиш ва ўлиб
қолиши ҳеч гап эмас.
Инсон вафот этган пайтда бош миянинг чап қисми яна 7 дақиқагача
актив бўлади, бу ҳолатда барча хотиралари бирма- бир кўз олдига келади. Лекин худди тушда бўлганидек уларни кетма-кетлигини бошқара олмайди.
Шундай ҳаётий тажриба бор, агар эшитишни истасангиз ичингиз сўйлайди (гапиради)...
Қулоқларингизни ёпинг, диққат қилинг! Ичингиздан сас келади...
Инсон организмидаги тириклик
тизими, ҳар куни камида биттадан хужайрани йўқ қилади... Агар бу
хужайралар яшаса, саратонга айланиб кетади...

– Ассалому алайкум - деди бепарвогина даҳлизда туфлисини ечаётган эрига қарата.
– Ва алайкум. Хм, тинчликми? Таъбинг ёмон.
– Тинчлик. Тобим йўқроқ, бироз дам олай - деди минг алам билан ҳаёлидагиларни қувишга интилиб. – Сомса пиширганман, ошхонада, столни устида турибди. Эр индамай меҳмонхонага ўтиб кетди.
Каромат қоронғи ётоқхонада унсиз йиғлади. Қанақа эр бу ўзи? Мен ундан бир дунё нарса сўрамадим. Шунга тегиб нима рўшнолик кўрдим. Бемор онамга энг оғир дамларида ёрдам беролмасам. Аламдан бўғзи, пешона-ю чаккалари ачишиб кетгандек туюлди. Сал қолса дооод деб юборардию, бахтига телефон жиринглаб вазиятни бурди. Истамайгина гўшакни кўтарди, волидасининг овозини эшитиб юраги дукиллаб кетди.
– Қизим, яхшимисан? Иситманг тушдими?
Қанақа иситма? - ўйлади Каромат
– Боя барака топгур куёвим келганди яна. Бииир дунё нарса кўтариб келибдия яна. Ўтган сафар ҳам айтгандим бўлмаса, одамни бунақа уялтирманг, деб. Бечора, укангга ҳам пул ташлаб кетибди. Шартмас эди десамам ташлаб кетди. Сени сўрагандим, мазанг йўқлигини айтди. Яхши бўлиб қолдингми?
Кароматнинг қўлидаги телефон ерга тушди...
Руқия Бегим Улуғхўжаева

... ~ Хаётингиздаги
.... ~ яхши одамлар сизга ~
бахт олиб келадилар...
.... ~ Ёмон одамлар сизга ~
тажриба берадилар...
.... ~ Энг ёмон одамлар сизга
~ сабоқ берадилар...
.... ~ Энг яхши одамлар сизга ~ хаётдан нафратланиб эмас, хаётни севиб яшашга, шукроналикка ўргатиб кетадилар...
.... ~ Хаётингизга бир
лахзагада кириб Аллох
юклаган вазифаларини
бажариб.... яна
хаётингиздан чиқиб
кетаётган хар бир инсонни
қадрланг...
.... ~ Хеч бир воқеа ва
ходиса бекордан~бекорга
бехикмат содир бўлмагай...

Шукр қилган...
Бир синфдошим бор эди. Отаси “катта жой”да ишлар, бадавлат яшашар эди. Маҳаллада биринчи бўлиб телевизор олишган эди. Синфдошим яхши ўқирди. Еттинчи синфни битирган куни мотоциклли бўлди. Мактабни олтин медал билан тугатди.
Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик.
– Ишлар қалай? – десам, зарда билан қўл силтади:
– Расво! Домлам ўлгудек мараз! Номзодлик ишимни чўзиб ётибди.
Йиллар ўтди. Тағин кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Расво! Ўғлим кўп ичади. Кеча яп-янги машинанинг пачағини чиқариб келди!
Йиллар ўтди. Яна кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Расво! Қизимнинг турмуши нотинч. Қайнонаси ёмон. Судлашмоқчиман.
Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Шифохонага борсам, ранги бир ҳолатда ётибди.
– Соғлиқ қалай?
– Расво! Қанд касали деган палакат адойи-тамом қилди. Ўлиб-ўлмайман, тузалиб-тузалмайман!
Тавба, деб гапирай-ку, фаришталар омин деган эканми, узоққа бормади, бечора… Яна бир синфдошим бор эди. Отаси урушдан яримжон бўлиб қайтган, тўкилиб кетай деб турган кулбада туришарди. Яхши ўқирди. Лекин медалга “илинмади”.
Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши!
Мебел фабрикасида ишлаяпман. Кундузи дурадгорлик қиламан. Кечаси уч кунда бир қоровулман. Яқинда велосипед олдим.
Йиллар ўтди. Тағин кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Ўғлим ўқишни битириб, чет элга ишга кетди.
Йиллар ўтди. Яна кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Қизим фарзанд кўрди. Неварамга бешик олишга кетяпман!
Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Худди ўша, бошқа синфдошим ётган шифохонада экан. Ранги бир ҳолатда.
– Соғлиқ қалай?
– Худога шукр, яхши! Буйрак жиндай шамоллабди. Берган дардига шукр!
Яқинда уни тағин кўрдим.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Тўнғич неварамнинг бўйи чўзилиб қолди. Худо хоҳласа, беш-олти йилда невара куёв кўраман. Тўйга келасан-а?!
Ўткир Ҳошимов “Ярим аср дафтари”

ЁЛҒОНЧИ БЎЛМАНГ...
Манзилга етишингизга ярим соат вақт бор. Телефонда: "Беш дақиқада ўша ерда бўламан", деб шеригингизга ёлғон гапирасиз.
Сиз йўлдасиз. Чорсуда кетяпсиз. Лекин “Фарҳод бозоридаман”, деб алдайсиз.
Олмани 7000 сўмдан олиб, 8000,9000 сўмдан сотяпсиз.
“Ўзим шу нархга олганман.
Майли, сизга ўз нархида: 8000 дан бераман”, деб харидорни “кўндирмоқчи” бўласиз.
Шундай ҳолат давом этаверса, Аллоҳ наздида “каззоб” деб ёзиб қўйиласиз.
"Дилдаги гаплар" китобидан.

😊МЕҲРИБОН ЭР... (ҳажвия)
- Онаси, ҳой онаси, аллақачон тонг отиб, соат етти бўлди. Шанба куни деб ётавериш эканда?! Нима, мазам йўқ?! Кўринишинг соппа-соғдайку?! Шунақа де? Бўпти, ундай бўлса, ёта қол. Нонуштани мана биз тайёрлаймиз-да! Олдин чой қўйвориш керак, дейсанми? Бўпти, қимирлама, ётавер. Хўш-хўш-хўш, гугурт қаерда? Ғаладонда? Ҳа, бўпти, очяпман. Вой-буй, бунинг ичи ашқол-дашқолларга тўлиб кетибди-ку! Гугурт қаерда экан-а? Нега ошхонага келдинг? Сенга қимирламай ўраниб ёт, дедимку! И-я, гугуртни қаердан топдинг? Сенга ўзим чой қўйвораман, дедимку. Нима қиласан касал ҳолингга оввора бўлиб? Бор, ёта қол, соғлиғингни ўйла. Дарвоқе, кеча мазали консерва олиб келгандим, ўшани очаман. Борақол, нонушта тайёр бўлгач чақираман. Уриниб қолма тағин. Ҳа, айтганча очқич қаерда? Пастки ғаладонда? У ерда йўқ. Ҳой, нега яна турдинг? Бўпти, бориб ёт, ҳеч нимани ўйлама. Вахх! Ойиси, уйда йод борми? Оббо, яна турдингми-я? Бўпти, яхшилаб боғла. Вой-вой-ей, бошим айланиб кетяпти! Бориб бироз ёта қолай. Телевизорни ўчириб қўй, деразани оч, тоза ҳаво кирсин. А? Тухум қовуриб берайми? Йўқ, гўшт билан картошка қовура қол. Чой ҳам аччиққина бўлсин, вой-вой-ей! Онаси, ошхонанинг эшигини ёпиб қўй, мазаси йўқ одамга тинчлик керак. Вой-вой-ей!

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН
Ўкинманг!
Ўкинч қалбни заифлаштиради, қатъиятни сусайтиради, иродани зарарлантиради.
. Ҳаётдан, сизга берилган неъматлардан завқ олиб, шукр қилиб яшанг
Осуда оқшом барча хавотирли қалбларга ҳотиржамлик ва осойишталик олиб кирсин!

❕АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ
Учта нарса ҳеч қачон қайтиб келмайди: Вақт. Айтилган сўз. Имконият
❕Уч нарсани йўқотиб бўлмайди: Тинчлик, Умид, Ғурур.
❕ Уч нарса қадрли: Севги.
Ишонч. Ҳалоллик.
❕ Уч нарса ўткинчи: Мансаб. Омад. Барқарорлик.
❕Уч нарса одамни қандайлигини аниқлайди: Меҳнат. Тўғрилик. Эришилган натижа.
❕Уч нарса одамни ҳароб қилади: Кибр. Ҳаром. Зулм.
❕Учта гапни айтиш қийин:
Сени севаман. Кечир. Ёрдам бер.
Уч нарса тонгда ижобат бўлади
Дуо .Ризқ-. Барака

Мана бу машхур Жиззах сомсасини хаммамиз севиб тановул қиламиз.
Лекин уни Оддий ошхона усулида тайёрлаш ҳам мумкинлигини билавермаймиз .