This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ
Ҳар бир тонг қайта туғилишдир! Ҳар бир ТОНГ қайта севиш, қайта орзу қилиш, хаммасини қайтадан бошлаш учун берилган имкониятдир. Қайта сев! Қайта ишонч билдир! Қайта орзу қил!
Чунки нафас олаётган, орзу қилаётган, яшаётган экансан, демак хаммасини қайтадан бошлаш мумкин.
Чунки тонгда ҳамма нарса ўзгаради.
Тундаги хиссиётларинг ўрнини ақл эгаллайди.
Хаммасини жиддий, мулоҳаза ва мушоҳада билан , чуқур тафаккур билан қайтадан режалаштирасан.
Ҳали ҳаммаси олдинда эканига ва Имкониятларинг етарли эканига ишонч хосил қиласан.
Жалолиддин Румий
Ҳар бир нафасда ҳаёт бор. Ҳар бир сукутда маъно бор. Инсон қалбидаги энг ҳақиқий туйғу — Яратганга яқинликда, тафаккурда, шукру сабрда мужассамдир.
Шундай экан сабр билан,шукур қилиб яшанг .
Ҳали СИЗ учун ЯНГИ орзу ва мақсадлар эшиги очилиб, унга дадил ва ишонч билан қадам қўясиз.Шунда ҳаммаси яхши бўлади, ишонинг!
@piskenthayoti

Хозир айни тут пишиги пайти.
Кексаларимиз бекорга тут пишиғига етган ОМОН қолади демайди.
Чунки тутда инсон организми учун зарур бўлган барча элементлар мавжуд экан.
Шунинг учун бу шифобахш мевани тўйиб тановул қилиш, ундан тутқоқи ва шинни тайёрлаш орқали бу илоҳий мевани йил бўйи истеъмол қилиш имконига эга бўласиз.
Мана бу видеода айнан шиннини қандай қилиб тайёрлаш кўрсатиб берилади.

Биз ҳаммамиз хатолар заминида туғилганмиз. Ечим бақир-чақирда эмас.
Ғазабни сочишда эмас. Ўлдиришда ҳам эмас. Адашганларнинг юзига лой чаплашда ҳам эмас.
Ечим балки янада зиёда муҳаббатдадир, севгидадир.
Ҳар биримиз ўзимизни ислоҳ қилишимиз, ахлоқимизни тўғирлашимиз керак.
Бировга нисбатан, қозининг жиноятчига нисбатан муносабатида бўлишдан олдин, бошқаларга ўзимиз ўрнак бўлишимиз керак.
Ёдингизда тутинг, сиз ҳам хато қилишингиз, шаҳват ва табиатингиз ғолиб келиб адашишингиз мумкин.
Мустафо Маҳмуд, "Ошиқлар эътирофи" китобидан

#шеърият
Шароф Рашидов
Cевги — қуёш, севги — шараф-шон
ФОНТАН ЁНИДА
(Петергоф эсдаликлари)
Ҳаво тиниқ, кўнглимдай оппоқ,
Булутлардан асар кўринмас.
Шабнам билан чўмилган япроқ,
Гулшанларга кўзларим тўймас.
Енгил шамол Самсон ёнида
Гуллар билан ўйнашар эди.
Фин тўлқини баъзан ғувиллаб,
Қирғоқ билан сўйлашар эди.
Бу ер бўлди бизнинг сайргоҳ,
Фонтан сочар мунчоқ доналар.
Сеҳрланиб қолади нигоҳ,
Ором берар шўх шаббодалар.
Кўз олдимда чўмилган денгиз,
Мўъжизаси дилни тортади.
Оқшом бўлса, кўкдаги ой ҳам
Шундан чиқиб шунга ботади.
Завқим қайнар ҳуснингга боқиб
Сайр этганда сўлим боғингда.
Гулларингдан чаккамга тақиб
Қолсам дейман шўх қучоғингда.

Фақат яроқ билан асралмас Ватан,
Қароғу - кўз билан асрамоқ керак!
Шаънига муносиб топиб айтилган,
Инжа бир сўз билан асрамоқ керак!
Фақат жанггоҳларда асралмас Ватан,
Тингла юрт юрагин, оҳу - титроғин.
Ёвлар ололмагай, Кубро мисоли,
Маҳкам тутиб турсанг қўлда байроғин!
Ўлмасбек Самарқандий.
@piskenthayoti
Қароғу - кўз билан асрамоқ керак!
Шаънига муносиб топиб айтилган,
Инжа бир сўз билан асрамоқ керак!
Фақат жанггоҳларда асралмас Ватан,
Тингла юрт юрагин, оҳу - титроғин.
Ёвлар ололмагай, Кубро мисоли,
Маҳкам тутиб турсанг қўлда байроғин!
Ўлмасбек Самарқандий.
@piskenthayoti
📣📣ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!📣📣
📌📌Қадрли муштарийлар ва каналимиз кузатувчилари!
📰📰Қадрдон газетангиз "Piskent hayoti" га 2025 йилги обуна давом этади !!
🏃♂️🏃♂️Шошилинг, бу - бизнинг, ўзимизнинг газетамиз. Унда сизга таниш инсонлар👧👨, уларнинг, улар амалга ошираётган, улкан бунёдкорлик ишлари🌇🏙, эзгу ва савоб амаллари, туманимиз ҳаётида содир бўлаётган. воқеалар, давлатимиз томонидан олиб борилаётган, сиёсат, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақидаги маълумотлардан бохабар бўласиз. 📰📰Улар ўчиб кетмайди. Эртага тарих зарварақларидан жой олиб, мангуликка муҳрланади.
💰💰Газетамизнинг баҳоси 250 минг сўм.
📌📌Ҳурмат билан "Piskent hayoti" газетаси таҳририяти ва расмий канали.
Ҳ/Р: 20210000900133192001
ИНН: 200449297 МФО: 00472
Пискент Агробанк АТБ.🏫🏫

Ш.Мирзиёев
"Оммавий ахборот воситаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давом эттирилиб, журналистларнинг эркин фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратилади. Мен, ҳақиқат ва адолатни ўз эътиқоди деб биладиган барча журналистларни — ислоҳотларнинг фаол иштирокчилари, ўзимнинг энг яқин дўстларим деб биламан ва улар ҳамиша президент ҳимоясида бўлади.

#тафаккур
Газета ўқинг, зотан, юзаки ва аҳамиятсиз, аммо шунчаки қизиқарли хабарлар билан бошни қотираётганлардан фойда йўқ. Газета сиз учун фойдали, манфаатли ахборот беришни биринчи ўринга қўяди. Шу мезон билан ишлайди. Газетани ҳурматга сазовор жиҳати ҳам шунда.
Беҳзод Қобулов.

#Диққат_лойиҳа
🔖 Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ноқонуний контент аниқлангандан кейин 24 соатда веб-сайт эгасига ёки онлайн-платформа фойдаланувчисига ёки оммавий ҳамжамият модераторига уни ўчириш, тарқатишни тўхтатиш тўғрисида кўрсатма юборади.
📋 Кўрсатма юборилган масъул унда кўрсатилган ноқонуний контентни ўчиришга, тарқатилишини тўхтатишга мажбур ва 12 соатдан кечиктирмай бу ҳақида ваколатли органни хабардор қилиши шарт.
📌 Веб-сайт эгаси талабларни бажармаса Ўзбекистонда ушбу веб-сайтга киришни чеклаш чоралари кўрилади.
📝 Фойдаланувчи ёки оммавий ҳамжамият модератори талабларни бажармаса, онлайн-платформа мулкдорига ноқонуний контентни ўчириш, тарқатилишини тўхтатиш тўғрисида 24 соатда кўриб чиқилиши шарт бўлган тақдимнома юборади.
✔️ Фойдаланувчи ёки модератор мунтазам (йил давомида 3 мартадан ортиқ) ноқонуний контентни ўчириш, тарқатилишини тўхтатишга оид кўрсатмани бажармаса, унинг аккаунти ёки оммавий ҳамжамиятнинг Ўзбекистондаги фаолиятини 6 ойгача тўхтатиш тўғрисида тақдимнома юборилади.
📃 Онлайн-платформа мулкдори контентни ўчириш ёки фаолиятни тўхтатишга оид тақдимномаларни қаноатлантирмаса, ваколатли орган 1 ойда мазкур талаблар билан судга даъво киритиши мумкин.

#_раҳбар минбари
ЙЎЛЛАРИМИЗ ТЕКИС ВА РАВОН БЎЛАДИ
Мамлакатимизда сўнгги йилларда йўлсозлик соҳасини ривожлантириш, йўлларни халқаро талаблар даражасига келтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бу борада мамлакатимизда барча соҳаларда бўлгани каби, йўлсозлик соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар жуда катта аҳамият касб этмоқда. Бу эса биз - йўлсозлар ишининг масъулиятини янада ошириб, одамларимизнинг йўлини яқин қилишга, ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Халқимиз бекорга “йўлларингиз ойдин ва равон бўлсин”, “йўлларингиз бехатар бўлсин”, –дея тилак билдирмайди. Сафарга ёки йўлга отланаётганимизда бекорга оқ йўл тиланмайди. Чунки бугунги кунимизни транспорт воситаларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Одамларимизнинг соғ-саломат, бешикаст ҳолда ўз манзилларига етиб олишлари учун эса йўлларнинг текис ва равон бўлиши ғоят катта аҳамиятга эгадир.
Йўлсозликда автомобиль йўли автомобиль транспорти қатновига мўлжалланган муҳандислик иншооти ҳисобланиб, булар аҳамиятига қараб халқаро, давлат (республика) ва маҳаллий аҳамиятга эга бўлган йўллар тоифасига киритилади.
Йўлларни қуриш, сақлаш, эксплуатация қилиш учун эса етарли даражада билимли ва малакали мутахассислар керак бўлади.
Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш, ҳудудларни ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини янада ривожлантириш, шунингдек, аҳолининг турмуш даражасини ошириш ҳамда тадбиркорлар учун қулай инвестиция муҳитини яратиш мақсадида мамлакатимиз Президентининг “2023-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-465-сонли қарори қабул қилинди. Унга мувофиқ, йўл-транспорт инфратузилмасини қайта қуриш ва мукаммал таъмирлаш ишлари учун бош режалар белгиланди. Туманимиз ҳудудидаги умумфойдаланувда бўлган автомобиль йўллари тармоғи бугунги кунга келиб 212 км.ни ташкил этади. Шу жумладан, халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўллари 22 км, давлат аҳамиятидаги автомобиль йўллари 63 км, маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўллари эса 126 км.ни ташкил этади.
Бизнинг йўллардан фойдаланиш давлат муассасамизда бугунги кунда 81 нафар ишчи-ходимлар фаолият юритиб, моддий техник базаси бўйича йўлларга хизмат кўрсатувчи 2 та йўл бўлими ва асфальтобетон заводига бўлинади. Корхона балансида йўлларни эксплуатация қилиш ишлари учун 10 дона махсус машина-механизм ва 9 дона автотранспорт воситалари мавжуд бўлиб, улар ёрдамида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, 2024 йилда туман ҳудудидаги ”Зоминовул”, ”Тараққиёт” ва ”Оқтепа” маҳаллаларидан ўтувчи маҳаллий аҳамиятдаги йўллар, шунингдек, “Оқтепа” пахта тозалаш пункти ва Сатторобод қишлоқларини боғловчи автомобиль йўли, ”Янгитурмуш“ қишлоғига олиб борувчи автомобиль йўлларидан иборат бўлган жами 14 км. автомобиль йўллари халқаро молия институтлари ва Жаҳон банки инвестиция дастури маблағлари ҳисобига мукаммал таъмирланиб, аҳолига ҳамда маиший хизмат кўрсатувчи тадбиркорларнинг транспорт воситалари қатнови учун бир катор қулайликлар яратилди.

Шунингдек, республика бюджети ҳисобидан маблағ ажратилиб, туман ҳудудидаги 88 км. узунликдаги умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларида ҳам таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Хусусан, туманимиздан ўтувчи ”Лолаариқ“ ва ”Бирлик” маҳаллаларини бирлаштирувчи маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлидан -Пискент айланма автомобиль йўли, “Нурафшон шаҳри ва туманимизни боғловчи автомобиль йўли ва халқаро аҳамиятидаги А-373а “А-373 автомобиль йўлидан - Оҳангарон– Бўка – Сардоба йўлларидаги қопламани жорий таъмирлаш, йўл марзасини мустаҳкамлаш, пиёдалар йўлаги куриш, йўл элементларини сақлаш, мавсумий оқлаш ва бўёқлаш ҳамда қатнов қисмидаги нуқсонларни бартараф этиш ишлари амалга оширилди.
2025 йилда Пискент туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 октябрдаги 677-сонли “Тошкент вилоятининг Пискент туманида инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада ривожлантириш тўғрисида”ги қарорининг 3-иловасига мувофиқ 2025-2027 йилда туманимиз ҳудудидаги йўл инфратузилмасида республика бюджети ва халкаро молия институти маблағлари ҳисобидан жами 30 км. умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларини мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилиши кўзда тутилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги “Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” ПҚ-330-сонли қарорининг 10-иловасига мувофиқ 2023-2026 йилларда Тошкент вилояти Пискент туманида автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларининг асосий параметрларига асосан умумфойдаланувдаги автомбиль йўлларини таъмирлаш бўйича 92 км. йўллар, шаҳар ва бошқа аҳоли пунктларига олиб борувчи йўлларда эса 85,5 км. масофадаги йўлларни таъмирлаш кўзда тутилган бўлиб, юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда хулоса қилинадиган бўлса, 2025 йилда Президентимиз фармони ва ҳукуматимиз қарорлари асосида туманимиз ҳудудидаги 40 километрдан ортиқроқ масофадаги умумфойдаланувдаги автомобиль йўллари тармоқларининг ҳолати яхшиланади.
Фуқароларимиз баъзан янги таъмирланган йўлларни жуда тез бузилиб, яроқсиз ҳолга келиб қолаётганидан ҳақли равишда эътироз билдирмоқдалар.
Эндиликда йўллардаги муаммолар ҳақида онлайн хабар бериш йўлга қўйилган бўлиб,бу ҳақда фуқароларимиз Йўл қурилиш ишларини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан очилган махсус сайтларга, агар янги асфальтланган йўллар қисқа ( 6-10 ой) муддатда бузилиб кетган бўлса ёки сифатсиз асфальт-бетон маҳсулотлари ишлатилаётганининг гувоҳи бўлган тақдирларида бемалол мурожаат қилишлари мумкин. Бунинг учун электрон рақамли имзо талаб қилинмайди.
Биз ҳамма соҳада ва ҳамиша сифат тарафдоримиз. Халқимиз фаровонлиги тобора ортиб бораётган ҳозирги кунда автомобили йўқ бирорта хонадонни топиш қийин. Шунинг учун йўллардаги ҳаракатланаётган автомобиллар сони белгиланган меъёрдан ортиб бораётганлиги ҳам йўлларимизни жуда қисқа муддатда таъмирталаб аҳволга келиб қолишига сабаб бўлаётганлигини ҳам эслатиб ўтишимиз жоиз. Шундай экан, ҳурматли ҳайдовчиларимиз йўлларда ҳаракатланаётганларида одоб-ахлоқ қоидаларига ҳамда ҳайдовчилик маданиятига риоя қилган ҳолда, тезликни ҳаддан ташқари оширмасдан ҳаракат қилсалар, ўйлаймизки, ҳеч қандай кўнгилсизлик содир бўлмайди.
Ўзимга берилган минбардан фойдаланган ҳолда айтар сўзим шундан иборатки, шу азиз Ватан, унинг ҳар бир қарич ери, бизни мақсадлар сари, нурли манзиллар сари элтадиган йўлларини кўз қорачиғидек асраб-авайлайлик, чунки катта мақсадлар сари тезроқ етиб боришимиз учун йўлларимиз текис ва равон бўлмоғи зарур.
М.Қодиров,
туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбари.

#_ таълим
ТАЪЛИМДА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 октябрдаги ПФ-158-сонли "Касбий таълимда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва халқаро таълим дастурларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига асосан касбий таълим соҳасида институционал яхлитликни таъминлаш ва бошқарув тизими самарадорлигини ошириш, халқаро таълим дастурларини жорий этиш ҳамда ички ва ташқи меҳнат бозори талабларига мос бўлган рақобатбардош ўрта бўғин кадрларни тайёрлаш тизимини ислоҳ қилиш мақсадида касбий таълим ташкилотлари ўқув жараёнига халқаро таълим дастурларини жорий қилиш, ўқитиш якуни бўйича бериладиган таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг хорижий давлатларда тан олинишини таъминлаш мақсадида 2025 йил 1 январдан бошлаб, негизида техникумлар ташкил этиладиган касбий таълим ташкилотлари рўйхатига кўра Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқоридаги фармонига асосан туманимиздаги 1-сонли Пискент касб-ҳунар мактаби янги, 1-сонли политехникумга ўзгартирилди.
Тошкент вилояти Олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси бошлиғи Н.Кулбекова ва 1-сонли политехникум директори Т.Азаматов Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига амалга оширган хизмат сафари доирасида “Хекслет” таълим муассасаси билан халқаро ҳамкорлик меморандумини имзоладилар. Мазкур меморандум доирасида туманимиздаги 1-сонли политехникум билан ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилди. Ушбу ҳамкорлик асосан ахборот технологиялари, хусусан, дастурий инжиниринг ва компьютер тизимлари йўналишларида малакали кадрлар тайёрлашга эътибор қаратилиб, таълим жараёнлари сиртқи, масофавий ва дуал шаклларда ташкил этилиши режалаштирилган. Шунингдек, замонавий ИТ технологияларни ўқув жараёнига татбиқ этиш, ўқув-услубий алмашинувлар, халқаро грантларда иштирок этиш каби йўналишлар бўйича ҳам ҳамкорлик қилинади.
Хизмат сафари чоғида Н.Кулбекова ҳамда Т.Азаматов шаҳардаги илғор технологик марказлар — ИТ парк, Технопарк ҳамда хусусий таълим муассасаларидан бири — “Хекслет”га бориб, у ердаги ахборот технологиялари, дастурий инжиниринг, компьютер тизимлари каби истиқболли йўналишларда таҳсил олаётган талабалар учун яратилган замонавий ўқув муҳити, инновацион методикалар ҳамда амалий машғулот жараёнлари билан яқиндан танишдилар.
Шунингдек, таълим сифати, педагогик кадрлар салоҳияти, халқаро тажрибани татбиқ этиш усуллари, рақамли таълим платформаларининг жорий этилиши каби долзарб масалаларни муҳокама қилдилар.
Р.Мирахмедова,
1-сонли политехникум ўқитувчиси

Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM