#_ўрганиш
Аввал хабар берганимиздек, туманимизда ёшлар билан манзилли ишлаш давом этмоқда. Жумладан, Култепа ва Майлобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида профилактик ҳисобда турувчи, оғир ва қизил тоифага кирувчи ёшларнинг яшаш шароити ўрганилди. Мутасадди ташкилотлар ва масъул шахслар томонидан хонадонма-хонадон юриб, ёшлар ҳамда уларнинг яқинлари билан суҳбатлар ўтказилиб, мавжуд муаммолар ва таклифлар тингланди. Айниқса, ишсиз ёшлар билан туман молия бўлими раҳбари ҳамда Мудофаа вазирлигидан бириктирилган масъуллар иштирокида суҳбатлар ташкил этилди. Бу каби ўрганишлар ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган муҳим қадамлардан биридир.
@piskenthayoti

#_огоҳлик
“ХАВФСИЗ ВА СОҒЛОМ ЮРТ” УЧУН
Жиноят ишлари бўйича туман судида суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда туман ИИБ ЖХХ Пробация ҳисобида турган 10 нафар маҳкум Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 73-моддаси билан озод қилинди ва маҳкум С.Нишонов АТИ жазосини ўташдан бўйин товлаб юрганлиги сабабли жиноят кодексининг 46-моддасига асосан ўталмаган 2 йил 6 ой 21 кун жазо муддати ОМКга алмаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2025 йил 3 январдаги ПҚ-1-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг "Хавфсиз ва соғлом юрт" кенг камровли тадбири давомида туман Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўлими билан ҳамкорликда меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Ярмаркада ИИБ ЖХХ Пробация ҳисобида жазо ўтаб келаётган 17 нафар маҳкумлар иштирок этиб, уларнинг 4 нафарига ишга кириш учун йулланмалар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқоридаги қарори Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тадбири доирасида туман прокурорининг ўринбосари иштирокида туман Ички ишлар бўлимининг Пробация ҳисобида оғир ва ўта оғир жиноятлар қилиб, жазо муддатини ўтаб келаётган 7 нафар маҳкум билан профилактик суҳбат ўтказилди.
Ўтказилаётган бу каби тадбирлар маҳкумларнинг келгусида барча қатори жамиятга фойдаси тегадиган инсонлар қатори ҳаёт кечиришлари учун асос бўлиб хизмат қилади.
Ш.Мамадалиев,
туман ИИБ ЖХХ пробация
гуруҳи катта
инспектори, майор

#_диққат тадбир
«ТОЗА ҲАВО» ОЙЛИГИ ЎТКАЗИЛМОҚДА
Республикамиз миқёсида ўтказилиши режалаштирилган «Тоза ҳаво» ойлигининг биринчи босқичи жорий йилнинг 10 апрелдан 10 майгача давом этади. Атмосфера ҳавосини автоуловлар таъсирида зарарли чиқиндилар билан ифлослантиришни камайтириш, уларни заҳарлилик даражасини текшириш, техник хизмат кўрсатиш шахобчаларда, автокорхоналарда, автомобиль йўлларида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши бўйича назорат олиб бориш мақсадида “Тоза ҳаво” тадбири ўтказилмоқда.
Ушбу «Тоза ҳаво» ойлигида барча транспорт воситаларидан атмосфера ҳавосига ташланадиган ис газининг миқдори кўрикдан ўтказилади. Ушбу тадбирдан асосий мақсад таранспорт воситаларидан ташланадиган ис газининг (СО2) белгиланган миқдорлардан юқори бўлмаслигини олдини олиш ва назорат қилишдан иборат. Бу эса ўз-ўзидан атмосфера ҳавоси софлигини сақлаш ҳамда она табиатни асраб-авайлашда ўз самарасини беради. Барча транспорт воситаларининг эгалари ушбу «Тоза ҳаво» ойлигида фаол қатнашиб ўз транспорт воситаларидан ташланадиган ис газининг миқдорини кўрикдан ўтказиш ҳар биримиз учун ҳаётий зарурият бўлиб қолаётганлигини яна бир бор таъкидлаб ўтамиз.

#Китобхонлик_ҳафталиги
Кичкинтойлар кутубхонада – билим саёҳатига илк қадам!
Бугун туман ахборот- кутубхона маркази кичик меҳмонлар билан янада файзли бўлди!
Болалар китоблар билан танишди, эртаклар оламига шўнғишди ва илк бор кутубхона муҳитини ҳис қилишди.
Уларнинг кўзидаги қизиқиш ва ҳайрат – бу энг катта мукофот!
Илк таассуротлар – энг кучлиси. Кутубхонага илк қадам – келажакдаги катта йўлнинг бошланиши!

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#_китобхонлик
Туманимиздаги 4-мактаб ўқитувчиси, Халқ таълими аълочиси Дилноза КОМИЛЖОНОВАНИНГ " МУҲТАРАМА АЁЛГА ТАЪЗИМ ёхуд пискентлик оқила ва тадбиркор, фидойи аёлларимиз ҳақида ҳикоялар" муаллифлик китоби учун тайёрланган видеоролик.

#табрик
Бугун севимли ва меҳрибон адажонимиз Азизбек Қодировнинг туғилган кунлари.
Биз адажонимизни ТАВАЛЛУД кунлари билан муборакбод этамиз.
Адажон,СИЗ дунёдаги энг мехрибон, ғамхўр инсонимизсиз .
СИЗ оиламизнинг устуни, хонадонимиз файзи, оиламиз қувончисиз .
СИЗ туфайли дастурхонимиз тўкин- сочин, оиламиз бахтиёр, хонадонимиз тинч ва хотиржамдир.
Сизнинг оталик мехрингиз шунчалар кучлики, унинг қуёш каби илиқ нурларидан хаммамиз бирдек баҳраманд бўламиз .
СИЗ нафақат бизга мехрибон ота, балки бувимиз билан бобомизга мехрибон ва ғамхўр ,оқил фарзанд, жигарларингизга меҳр- оқибатли акасиз .
СИЗ хокимятнинг Ташкилий- кадрлар гуруҳи рахбари каби масъулиятли вазифада фаолият кўрсатсангиз ҳам биз учун ҳамиша вақт топасиз, меҳр ва эътибор кўрсатасиз .
Биз сиздек мехрибон адамиз
билан фахрланамиз ва СИЗГА муносиб фарзанд бўлишга астойдил харакат қиламиз .
Адажон! Туғилган кунингиз яна бир бор муборак бўлсин.
Танингиз соғ, умрингиз узоқ, мартабангиз бундан ҳам улуғ бўлсин!
Чексиз ҳурмат ва фарзандлик меҳри билан фарзандларингиз Динора,Юлдуз ва Азимбек