"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal
2.07K subscribers
57.1K photos
9.99K videos
96 files
7.94K links
"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @Munira_9184
Download Telegram
#Спорт

ДХХ кубоги: туман босқичи давом этмоқда

Пискент туманида Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) кубоги учун футбол мусобақасининг туман босқичи юқори кайфиятда ўтмоқда.Бугунги кунга қадар жамоалар ғалаба учун бор кучларини ишга солиб, ҳар бир учрашувда муросасиз ва жозибали ўйин намоён этишди. Баҳслар спорт ихлосмандлари томонидан катта қизиқиш билан кузатилди.

Ҳозирда гуруҳ босқичидаги беллашувлар давом этмоқда. Жамоалар финал йўлланмасини қўлга киритиш мақсадида ҳар бир очко учун курашга киришган. Мусобақа ёшларда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жамоавийликни мустаҳкамлаш ҳамда спорт орқали ўзаро ҳамжиҳатлик ва дўстона муносабатларни ривожлантиришда муҳим ўрин тутади.

@piskenthayoti
ХАТО ҚИЛИШДАНМАС, УНИ ТАКРОРЛАШДАН ЧЎЧИНГ

Талабаларга сабоқ бераётиб Альберт Эйнштейн доскага қуйидагиларни ёзди:
9️⃣✖️ 1️⃣ 🟰9️⃣
9️⃣ ✖️ 2️⃣ 🟰 1️⃣8️⃣
9️⃣ ✖️ 3️⃣ 🟰 2️⃣7️⃣
9️⃣ ✖️ 4️⃣ 🟰 3️⃣6️⃣
9️⃣ ✖️ 5️⃣ 🟰 4️⃣5️⃣
9️⃣ ✖️ 6️⃣ 🟰 5️⃣4️⃣
9️⃣ ✖️ 7️⃣ 🟰 6️⃣3️⃣
9️⃣ ✖️ 8️⃣ 🟰 7️⃣2️⃣
9️⃣ ✖️ 9️⃣ 🟰 8️⃣1️⃣
9️⃣ ✖️ 1️⃣0️⃣ 🟰 9️⃣1️⃣
бирдан аудиторияда ғалаён бошланиб кетди, сабаби, Эйнштейн хато қилган эди.
Тўғри жавоб:
9️⃣ ✖️ 1️⃣0️⃣ 🟰9️⃣0️⃣
Шогирдлари унинг устидан кулишни бошлашди.
Эйнштейн бироз сукут сақлаб бундай деди:
– Тўққизта саволга тўғри жавоб ёзганимга қарамай, мени ҳеч ким олқишламади.
Аммо биргина хатога йўл қўйишим билан ҳамма устимдан кулишни бошлади.
Бу эса, инсон қанчалик таниқли ва машҳур бўлишига қарамай, жамият унинг кичкина бўлса ҳам хатосига эътибор беришини кўрсатади.
Боз устига, бу уларга ёқади ҳам.
Шунинг учун ҳам танқид орзуларингизни вайрон қилишига йўл қўйманг!
Ҳеч қачон хато қилмайдиган ягона инсон – бу ҳеч нарса қилмайдиган инсондир!

@piskenthayoti
​​Ўзинг бор экан, ташқаридан душман излама. Ўзингдан эҳтиёт бўл ва шундай дуо қил:
-"Эй Роббим! Мени, менинг ёмонлигимдан сақла. Мен, менга зарар бериб қўймайин. Мени ўзинг муҳофаза айлагин ки, мен ўзимга ёмонлик қилмайин. Ўзимнинг айб-нуқсон ва камчиликларимни кўришдан мени маҳрум этма. Бошқалар билан эмас, ўзимни ўзим билан машғул қилиб қўй!

Эй кўнгил!
Толибсан агар бу эҳсонга
На рангга боқ, на лисонга
Роббимнинг қули дегину
Қиймат бер ҳар инсонга
Ҳеч кимдан айб излама
На фазилатга боқ, на нуқсонга..


Ҳазрати Мавлоно Румий

Бошқа инсонлар тарафидан маломат қилинсанг, айблансанг, ғийбат қилинсанг, ҳатто туҳматларга учрасанг ҳам, оғзингни очиб бирорта инсон ҳақида бир калима ёмон сўз сўзлама. Айб кўрувчи эмас, айб ёпувчи бўл
.

Табризий

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу японча тартиб...

Нима учун Япония бу қадар ривожланиб кетганини мулоҳаза қилинг.

@piskenthayoti
САБРНИ ЭРИМДАН ЎРГАНДИМ

Олти ака-ука орасида ўсганим учунми, феълим сал қаттиқроқ. Шу боис умр йўлдошим бир сўзли, бошқалар ундан ҳайиқадиган одам бўлишини истардим. Тақдирни қарангки, эрим жуда ювош чиқди. Баъзан онамга: “Шунақа ҳам бўшанг бўладими, бақириб-чақирса ҳам, айтганини қилдирса майли эди...” дердим. Онам эса: “Ўтни ўт ўчирмайди, болам. Бир яхшилиги бор, Худойим шу тақдирни раво кўрган...” дерди.

Аслида эримнинг рўзғор тебратиши, эҳтиёжларимни таъминлашидан шикоятим йўқ. Фақат унда шиддат, журъат етишмаётгандек туюларди. Асабийлашсам, босиқлик билан: “Арзимас нарса учун бунчалик ғазабланишинг яхшимас”, деб қўярди. Оғир-вазминлигидан баттар аччиғим келарди. Бир қизли бўлдик. Кунларнинг бирида яна йўқ нарсадан жанжал чиқардим ва бу сафар эримнинг жаҳлини чиқаришга эришдим. Шунда ҳам бақирмади, бир оз овозини кўтариб: “Айтганим-айтган, деганим-деган бўлиши мумкин. Аммо бу ишим билан бировга зулм қилиб қўйишдан қўрқаман”, деди. Кейин менга гапирмай қўйди. Бир кун ўтди, икки кун... эримдан сас-садо йўқ. Ўзим гапириб кетаверай десам, ғурур йўл қўймасди, бунинг устига ҳайиқиб қолган эдим. Юрагим сиқилди. Таскин ахтариб, эрим ўқиб юрадиган китобларни бир-бир варақлашга тушдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва оилалари ҳақидаги ибратли китобни ўқий бошладим. Китобда баён этилган воқеада эр-хотин бир-бирининг феълида заифлик кўрса, қандай йўл тутиши зарурлиги кўрсатилган, кишининг имон-эътиқоди, тақвоси муҳим, баъзи камчиликларига эса Аллоҳ учун сабр қилиниши айтилган эди.

Бетдан-бетга ўтарканман, ёмон феълим бор бўйи билан намоён бўларди. Демак, мен энди ўқиётганларни эрим олдиндан билган экан... Мен-чи?.. У менинг хархашаларимга сабр қилиши учун тақво, имон-эътиқодга эгамидим? Эрим кўнглимни меҳр-муҳаббат билан юмшатишга ҳаракат қиларди. Мен эримнинг босиқлигини, ҳалимлигини бўш-баёвликка йўйибман. Кўз ёшларим юзимни ювди. “Аллоҳ қалбингни очсин, кўнглингга солсин...” Эрим менга кўп бор шундай дерди. Бу дуонинг ҳикматини ўша лаҳзаларда тушундим. Неча кундан бери ичимни кемираётган “Энди кечирмайди”, деган қўрқув тарқади. Чунки бир неча бетнигина ўқиганимда, кўнглимни юмшатган бундай китоблар эримнинг неча йиллик йўлдошларидир...

Ўша кунги иқрорим эримни жуда хурсанд қилди. Шу зайлда у кишидан кенгфеълликни, сабр қилишни ўргандим. Биз учун кимда ёки нимада яхшилик борлигини ёлғиз Яратганнинг ўзи билади
@piskenthayoti
АССАЛОМ АЛАЙКУМ.
ҲАЙРЛИ ТОНГ.

"Мана сенга олам-олам гул!"
Этагингга сиққанича ол,
Бунда толе ҳар нарсадан мўл,
То ўлгунча шу ўлкада қол.!"
Туйилади худди шу байтдан,
Яралгандек баҳор бамисли,
Шу байтлардан олгандек гўё,
Гул ўзига муаттар исни.
Шу сўзлардан яралган каби
Ишқнинг тонги бирга, бамисли.
Қучоғимни гулларга тўлдир.
Тонг нурига тўлдир оламни.
Билсанг менга дунё керакмас,
Шод кўрсам бас ширин боламни.
Қучоғини гулга тўлдирсам,
Дуогўйим жоним онамни.
Қўлларини кўзимга суртсам,
Тоғдек суянч бўлган отамни..
Яратгандан шуни сўрайман,
Тинч кўрсам бас жоним Ватанни,
Айирмагин мени илтимос,
Шудай баҳтдан сармаст юрсам бас!
@piskenthayti
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бахорнинг ЭНГ мазали ва шифобахш таоми- кўк бичак тайёрлаймиз.
Кўкбичакни исмалоқ,ялпиз," хулкар" ва "мадор" каби дармондориларга бой маҳсулотлардан тайёрласангиз оила аъзоларингизнинг соғлиқлари учун янаям фойдали бўлади.

@piskenthayoti
Ҳар учраган  инсон сизга бир яхшиликни олиб келади. Яхшилигини топиш сизга.

Ҳар неъмат сизга куч-қувват келтиради. Шукр келтириш сизга!

Ҳар янги кун сизга имкон беради.
Ундан фойдалана олиш сизнинг иқтидорингизга ҳавола.

Ҳар туйғу сизга ёруғлик келтиради, ёруғлик томонда бўла олишга Сиз масъул.

Ҳар тонг Сизга қувонч, бахт, муҳаббат билан ҳадя этилади. Борини баҳам кўриш сизга!

Машойихлар "Ҳар не истасанг, ўзингдан истагил" деганлар.
Ҳар ҳикмат Сизда, ҳар ҳикмат Ўзингизда!

@piskenthayoti
#шеърият

Носирхон Жўраев

Илойим, кечирсин севги бизларни,
Бекорга кўнглимиз бунча ғаш эмас.
Беҳуда ишлатдик муҳим сўзларни,
Муҳаббат чиниқиш учун машқ эмас.

Қанча юрагимни тупроққа боссанг,
Кўксим ураверди равон, босимсиз.
Демак, сен мен учун ҳаёт эмассан,
Демак, яшаш мумкин бемалол сенсиз.

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фақат яроқ билан асралмас Ватан,
Қароғу - кўз билан асрамоқ керак!
Шаънига муносиб топиб айтилган,
Инжа бир сўз билан асрамоқ керак!

Фақат жанггоҳларда асралмас Ватан,
Тингла юрт юрагин, оҳу - титроғин.
Ёвлар ололмагай, Кубро мисоли,
Маҳкам тутиб турсанг қўлда байроғин!

Ўлмасбек Самарқандий.
@piskenthayoti
📣📣ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!📣📣

📌📌Қадрли муштарийлар ва каналимиз кузатувчилари!

📰📰Қадрдон газетангиз "Piskent hayoti" га 2025 йилги обуна мавсуми давом этади!!
🏃‍♂️🏃‍♂️Шошилинг, бу - бизнинг, ўзимизнинг газетамиз. Унда сизга таниш инсонлар👧👨, уларнинг, улар амалга ошираётган, улкан бунёдкорлик ишлари🌇🏙, эзгу ва савоб амаллари, туманимиз ҳаётида содир бўлаётган. воқеалар, давлатимиз томонидан олиб борилаётган, сиёсат, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақидаги маълумотлардан бохабар бўласиз. 📰📰Улар ўчиб кетмайди. Эртага тарих зарварақларидан жой олиб, мангуликка муҳрланади.

💰💰Газетамизнинг баҳоси 250 минг сўм.

📌📌Ҳурмат билан "Piskent hayoti" газетаси таҳририяти ва расмий канали.


Ҳ/Р: 20210000900133192001
ИНН: 200449297 МФО: 00472
Пискент Агробанк АТБ.🏫🏫

@piskenthayoti
Мен кўп эшитаяпман, мулоқотларда “керак эмас, ахборот технологиялари бор, журнал ҳам керак эмас, газета ҳам керак эмас”. Бу нотўғри йўналиш. Ҳамма нарсанинг ўз ўрни бор. Компьютернинг ҳам ўз ўрни бор, журналнинг ҳам ўрни бор, газетанинг ҳам ўрни бор. Бошқача йўлни тутиш ҳозирча мумкин эмас. Биз бунга тайёр эмасмиз”, деди Шавкат Мирзиёев.

@piskenthayoti
#тафаккур


Газета ўқинг, зотан, юзаки ва аҳамиятсиз, аммо шунчаки қизиқарли хабарлар билан бошни қотираётганлардан фойда йўқ. Газета сиз учун фойдали, манфаатли ахборот беришни биринчи ўринга қўяди. Шу мезон билан ишлайди. Газетани ҳурматга сазовор жиҳати ҳам шунда.

Беҳзод Қобулов.

@piskenthayoti
#табрик

Бугун севимли ва меҳрибон адажонимиз Азизбек Қодировнинг туғилган кунлари.
Биз адажонимизни ТАВАЛЛУД кунлари билан муборакбод этамиз.
Адажон,СИЗ дунёдаги энг мехрибон, ғамхўр инсонимизсиз .
СИЗ оиламизнинг устуни, хонадонимиз файзи, оиламиз қувончисиз .
СИЗ туфайли Дастурхонимиз тўкин- сочин, оиламиз бахтиёр, хонадонимиз тинч ва хотиржамдир.
Сизнинг оталик мехрингиз шунчалар кучлики, унинг қуёш каби илиқ нурларидан хаммамиз бирдек баҳраманд бўламиз .
СИЗ нафақат бизга мехрибон ота, балки бувимиз билан бобомизга мехрибон ва ғамхўр ,оқил фарзанд, жигарларингизга меҳр- оқибатли акасиз .
СИЗ хокимятнинг Ташкилий- кадрлар гуруҳи рахбари каби масъулиятли вазифада фаолият кўрсатсангиз ҳам биз учун ҳамиша вақт топасиз, меҳр ва эътибор кўрсатасиз .
Биз сиздек мехрибон адамиз
билан фахрланамиз ва СИЗГА муносиб фарзанд бўлишга астойдил харакат қиламиз .
Адажон! Туғилган кунингиз яна бир бор муборак бўлсин.
Танингиз соғ, умрингиз узоқ, мартабангиз бундан ҳам улуғ бўлсин!

Чексиз ҳурмат ва фарзандлик меҳри билан фарзандларингиз Динора,Юлдуз ва Азимбек

@piskenthayoti
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM